«Асакабанк» АЖ 18 ва 19 май кунлари бўлиб ўтган Makon Marketing Forum VI халқаро бизнес форуми доирасида «Молия.Банклар» йўналиши бўйича «Йил бренди 2023» мукофоти билан тақдирланди.

«Йил бренди 2023» мукофоти истеъмолчилар ўртасида очиқ ҳамда оммавий овоз бериш натижаларига кўра берилади. Ушбу мукофот сўнгги бир йил ичида Ўзбекистонда катта муваффақиятларга эришган ҳамда истеъмолчилар ишончи ва садоқатини қозонган брендларга берилади.

«Йил бренди» мукофотини ўтказишдан асосий мақсад ички бозорда фаолият юритаётган илғор маркетинг ҳамжамияти, экспертлар ва компанияларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, шунингдек, мамлакатда тадбиркорлик, маркетинг ва реклама хизматлари инфратузилмасини ривожлантиришдан иборат.

«Асакабанк» Ўзбекистондаги йирик банклардан бири бўлиб, кенг кўламли банк-молия хизматларини тақдим этади. Ишончли ва сифатли хизматлар кўрсатишни мақсад қилган «Асакабанк» жисмоний ва юридик мижозларнинг эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган. Банк фойдаланувчиларга истеъмол ва ипотека кредитларидан тортиб, инвестиция имкониятлари, омонат ва қулай Asakabank мобил иловаси орқали илғор масофавий банк хизматларига қадар турли маҳсулотларни таклиф этади.

«Асакабанк» илк бор «Молия.Банклар» номинацияси бўйича «Йил бренди 2023» мукофоти учун ўтказилган оммавий овоз беришда иштирок этди. Танловда 300 га яқин компания 25 турдаги номинация бўйича қатнашдилар. Ғолибларни аниқлаш жараёни Telegram`даги ботда очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилди ва бунда 350 мингдан ортиқ истеъмолчилар иштирок этди.

«Асакабанк» 10 мингдан ортиқ овоз тўплаган ҳолда номинация бўйича банклар орасида муносиб биринчи ўринни эгаллади ва «Йил бренди 2023» мукофоти билан тақдирланди. Банк ўз бренди учун овоз берган ва ҳар куни ўз хизматларини танлаган барча мижозларига чуқур миннатдорчилик билдиради.

«Асакабанк» ҳар доим ўз мижозларига илғор молиявий ечим ва хизматларни таклиф қилишга интилади. «Асакабанк» ўз мижозларининг ҳаётини осонроқ ва қулайроқ тарафга ўзгартираётган маҳсулотларни таклиф қилиш имкониятидан фахрланади. Банкнинг вазифаси ҳар бир мижознинг молиявий фаровонлиги ва муваффақиятини оширишдан иборат. «Асакабанк» олдида ҳали кўплаб режалар ва улкан мақсадлар турибди. «Асакабанк» ўз мижозларининг эҳтиёжларини кутилгандек қондириш ва ундан-да зиёда қилиш учун ривожланиш ва инновацияларни тадбиқ этишни давом эттиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

«„Асакабанк“ билан молиявий келажагингиз ишончли қўлларда».

Банкнинг барча маҳсулотлари билан asakabank.uz сайти ёки 1152 телефони орқали танишиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.