SNS Ratings агентлигининг апрель ойи бўйича Ўзбекистон тижорат банклари мобил иловаларининг якуний рейтинги натижаларига кўра, ANORBANK 95,96 балл тўплаб, «ААА — Зўр» рейтингини қўлга киритди ва яна бир маротаба биринчи ўринни эгаллади.

Рўйхатни тузишда тижорат банкларининг Google Play ва App Store иловаларидаги мобил иловалари бўйича 2024 йил 1 май ҳолатига кўра маълумотлар ўрганилди, шунингдек, 19 май ҳолатига кўра фойдаланувчиларнинг қолдирган шарҳлари ҳисобга олинди.

SNS Ratings — Ўзбекистон Республикасидаги субъектларнинг молиявий ишончлилиги ва барқарорлигини баҳолашга ихтисослашган миллий рейтинг агентлиги.

Ўз навбатида, ANORBANK Ўзбекистондаги биринчи маҳаллий рақамли тижорат банки бўлиб, унда барча хизматлардан онлайн фойдаланиш имконияти мавжуд. Банкнинг мобил иловаси орқали мижозлар карта буюртма қилишлари, омонат очишлари, карталарга пул ўтказмаларини амалга оширишлари, кредит олишлари ва бошқа молиявий хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

ANORBANK иловасини Google Play ёки App Store`дан юклаб олиш мумкин.

ANORBANK`нинг замонавий ҳамда фойдали маҳсулотлари ва хизматлари ҳақида банкнинг сайтида, мобил иловасида, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида батафсил маълумот тақдим этилган.

Реклама ҳуқуқлари асосида.