Тошкентдаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг, шунингдек, Қорасарой кўчасининг бир қисми 21−22 май кечаси (соат 22:00 дан 6:00 га қадар) таъмирлаш ишлари туфайли ёпилиши ҳақида хабар берилганди. Пойтахт ҳокимлигининг маълум қилишича, ишлар 26 майгача давом этади.

Қайд этилишича, амалга оширилаётган ишлар жараёнида аҳолининг илтимосига биноан ёритиш тизимлари, фасадлар, дренаж ва ирригация тизимлари, бордюрларни янгилаш, маҳаллаларга кириш йўлларини ободонлаштириш зарурати аниқланган.

Ёпиладиган қисмлар:

  • Қорасарой кўчаси — Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача;
  • Кичик ҳалқа автомобиль йўли — Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Қорасарой кўчаси билан кесишмасигача.

«Ишни имкон қадар тезроқ якунлаш учун жалб қилинган хизматлар ходимлари кечаю-кундуз ишлайди», — дея хабар бермоқда ҳокимлик. Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралди.