Олий Мажлис Сенатининг 52-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар қилди.

Унга асосан Жуманазар Эргашев ўн йиллик муддатга, Маъмуржон Кадиров муддатсиз даврга, Дилшод Ражабов муддатсиз даврга, Носиржон Расулов ўн йиллик муддатга, Бурхон Турдиев ўн йиллик муддатга, Асқарали Умматалиев ўн йиллик муддатга, Гулнафис Худайбердиева ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.

Сенатнинг 48-ялпи мажлисида Элза Шамсутдинова ва Баходир Эргашев 10 йил муддатга, Анвар Элмурадов эса муддатсиз даврга Олий суд судьяси этиб сайланганди. 8 нафар судья лавозимидан озод этилганди.