Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон — 2030 стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш ҳамда Ички ишлар вазирлигига бириктирилган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий дунёқарашини юксалтириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида май-июнь ойлари давомида «Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик» шиори остида кенг қамровли маънавий-маърифий, ватанпарварлик ва спорт тадбирлари ўтказилиши белгиланди.

Тадбирлар доирасида қуйидаги номинация ва кўрик-танловлар ўтказилади:

  • «Ёшлар жинояти ва ҳуқуқбузарлигидан холи маҳалла» номинацияси;
  • «Ёшларга энг кўп ёрдам кўрсатган тадбиркор» номинацияси;
  • «Хавфсиз ва равон йўл» номинацияси;
  • «Ички ишлар вазири кубоги» волейбол бўйича спорт мусобақаси;
  • «Заковат» интеллектуал ўйинлари;
  • «Дилларда ватан мадҳи» шиори остида қўшиқ танлови;
  • «Дилларда ватан мадҳи» шиори остида шеърият танлови;
  • «Ёш ҳуқуқшунос» кўрик-танлови.

Мазкур тадбирларнинг очилиш маросими 19 май куни 2000 нафар ёшлар иштирокида «Янги Ўзбекистон» боғида ўтказилади. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида онлайн тарзда югуриш тадбири ва «Ватанпарварлик марши» бошланади.

«Янги Ўзбекистон» боғида ўтказиладиган, соғлом турмуш тарзига чорлайдиган «Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик» ёшлар марафони тадбирининг иштирокчи ва меҳмонлари учун кўнгилочар дастур ҳозирланган.

Ғолиб бош соврин — 10 млн сўмни қўлга киритиш имконига эга.

Тадбирнинг бошланиш вақти — 7:00.

Югуриш старти — 8:00.

Тадбирда қатнашиш бепул.

23 июнь куни тадбирнинг якуний босқичи Тошкентда бўлиб ўтади. Ушбу тадбирга юқорида айтиб ўтилган 8 та номинация ва кўрик-танловнинг Ўзбекистон бўйича ғолиблари тақдирланади ҳамда концерт дастури намойиш этилади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.