Ўзбекистон ТИВда Португалиянинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Мадалена Фишердан ишонч ёрлиқлари қабул қилиб олинди. Бу ҳақда вазирлик раҳбари Бахтиёр Саидов хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш зарурлиги, бугунги ҳолат мавжуд салоҳиятга мос келмаслиги таъкидланди.

ишонч ёрлиғи, Мадалена Фишер, португалия

«Ташқи ишлар вазирликлари бу саъй-ҳаракатларнинг ташаббускори бўлади. Элчи хонимга мамлакатимиздаги дипломатик фаолияти давомида давлатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг улкан салоҳиятини рўёбга чиқариш ва ундан самарали фойдаланишда муваффақиятлар тилаймиз», — дейилади вазирлик хабарида.