Куни кеча президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида 4 минг гектар майдонда барпо этилаётган янги шаҳар қурилишига тамал тошини қўйган эди. Лойиҳа Keym турк компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

2021−2041 йилларда янги шаҳар саккиз босқичда қурилиши ва унда 450 мингдан зиёд киши истиқомат қилиши кутилмоқда. Шаҳарнинг умумий майдони 4000 гектарни ташкил этади, шундан 2 мингтасини уй-жой ва ижтимоий соҳа объектлари, саноат зоналари ва хизмат кўрсатиш объектлари эгаллайди. Яна 2000 гектар майдонда яшил майдонлар яратилади.

«Газетa.uz» мухбири томонидан суратга олинган бўлажак шаҳарнинг чизмаси ва макетларида кам қаватли биноларнинг устунлигини кўриш мумкин, лойиҳанинг ҳовлисида яшил зоналар барпо этилиши кўзда тутилган. Турар-жой бинолари кварталлар шаклида жойлаштирилиши, кўчалар тор бўлиши ва улар бўйлаб автомобиллар тўхташ жойлари қурилиши режалаштирилган.

Фото

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Абдулло Ёдгоров/ «Газета.uz»