Sello Market маркетплейси, Sello Pay тўлов хизмати ва Sello Logistics товарларни етказиб бериш хизматини ўзида бирлаштирган Sello экотизими нафақат онлайн харидлар, хизматлар ва тўловлар учун қулай хизматларни тақдим этиш, балки фойдаланувчиларнинг молиявий саводхонлигини оширишни ҳам мақсад қилган.

Ҳозирги тобора мураккаблашиб бораётган молиявий дунёда молиявий саводхонликка оид бошланғич билимларни эгаллаш — бу нафақат афзаллик, балки ҳаётий маҳорат. Молиявий саводхонлик ўзингиз ва оилангиз учун пулни самарали бошқариш, тежаш ва инвестиция қилиш учун билим ва ишончга эга бўлишни англатади.

«Пулни тўғри бошқариш ва молиявий саводхонлик асосларини билиш одамга пул топишга, пулни оқилона сарфлашга ва фирибгарларнинг ҳийла-найрангларига тушиб қолмасликка ёрдам беради. Шахсий молияни тушуниш молиявий аҳволингизни қандай яхшилаш ва тўғри қарор қабул қилишни англашга ёрдам беради», — деди Sello экотизимининг молиявий таҳлилчиси Мирзонажот Шодиев.

Молиявий саводхонлик нима?

Молиявий саводхонлик — пулни бошқариш бўйича онгли ва тўғри қарорлар қабул қилиш учун кўникмалар ва билимлардан фойдаланиш қобилиятидир. Молиявий саводхонлик — бу пулни қандай сарфлаш, тежаш, қарз олиш ва оқилона сармоя киритишни тушуниш қобилиятидир.

Мирзонажот молиявий саводхонликни оширишга ёрдам берадиган амалий маслаҳатлар билан ўртоқлашди.

Бюджет назорат остида

Молиявий саводхонликни оширишнинг муҳим босқичи бу ақлли харид қилиш одатларини ривожлантириш демакдир. Буни амалга оширишнинг йўлларидан бири — бюджетни ўрганиш. Бунинг учун барча даромад ва харажатларнинг таҳлили талаб қилинади. Агар мижознинг даромади харажатларидан ошса, у шахсий бюджетини ажойиб бошқармоқда. Аммо агар харажатлар даромаддан ошса, бу бюджетни қайта кўриб чиқиш ва, эҳтимол, одатларини ўзгартириш вақти келганини англатади.

Ақлли молиявий менежментга биринчи қадам бюджетни яратиш ва унга риоя қилишдир. Мижоз молиявий ҳолати ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиши учун барча даромад ва харажатларини ёзиб боргани маъқул. Харажатларини уй-жой, транспорт, озиқ-овқат, ўйин-кулги каби тоифаларга ажратиши ва ҳар бир тоифа учун чегаралар белгилаши мумкин.

«‎Ҳозирда даромад ва харажатларни бошқариш учун ақлли иловалардан тортиб, Google Sheets`гача бўлган кўплаб воситалар мавжуд. Мен ҳам барча харажатларим ва даромадларимни ёзиб бориш учун смартфон ёки компьютеримда Google Sheets`дан фойдаланаман. Аниқлик учун Dashboard`дан фойдаланишингиз ҳам мумкин», — ўртоқлашди Мирзонажот Шодиев.

Бюджетлаштириш усуллари мижоз бюджетини бошқаришга ёрдам беради. Мирзонажотнинг таъкидлашича, бунинг бир нечта усуллари бор, лекин оддийси — 50−30−20 усули ҳисобланади. Ушбу усул Sello мижози даромадининг:

  • 50 фоизини асосий харажатларга (ижара, уй-жой коммунал хизматлари, озиқ-овқат, транспорт);
  • 30 фоизини иккиламчи харажатларга (кийим-кечак, дам олиш, ўйин-кулги, севимли машғулотлар ва бошқалар) ажратишни;
  • даромаднинг 20 фоизини келажак учун (инвестиция ва жамғарма) тежашни ўз ичига олади.

Бюджетлаштиришнинг яна бир қулай усули — конверт усули. Бу мижознинг барча ойлик харажатлари учун тоифалар яратишни ва ҳар бир тоифа учун маълум миқдордаги маблағни қоғоз ёки рақамли конвертларга жойлаштиришни ўз ичига олади.

Молиявий мақсадларни белгилаш

Яқин ва узоқ муддатли молиявий мақсадларни олдиндан аниқлаган маъқул. Бу янги смартфон сотиб олиш, таълим курслари учун пул тўлаш, саёҳат қилиш ёки захира фондини яратиш бўлиши мумкин.

«Мақсадларга эга бўлиш мижозни рағбатлантиришга ва ресурсларини тўғри тақсимлашга ёрдам беради», — ўртоқлашди Sello экотизимининг молиявий таҳлилчиси.

Импульсли харидлардан сақланиш

Харид қилишдан олдин, айниқса, агар улар қиммат нархда бўлса, бу харид ҳақиқатан ҳам керакми ёки йўқ — ўйлаб кўрган маъқул. Харид рўйхатини тузиб, унга риоя қилиш мумкин. Агар мижозга ушбу катта харид керак бўлса, яхши таклифни топиш учун турли дўконлардаги нархларни солиштириши мумкин. Яна бир маслаҳат — мижоз харидни рағбат сифатида ишлатмай, ўзи учун бошқа манбаларни топиши мумкин.

Хавфсизлик ёстиқчасини яратиш

Ҳаётда кутилмаган вазиятлар кўп бўлади, масалан, ишни йўқотиш, шошилинч даволаниш ва ҳоказо. Агар мижозда молиявий ёстиқча бўлса, бу қийин даврни енгил ўтказишга ёрдам беради. Унинг шахсий захира фонди камида олти ойлик бюджетдан иборат бўлиши керак.

Қўшимча даромад манбаларини топиш

Қўшимча даромад манбаига эга бўлиш иккинчи ёки учинчи ишга шўнғиш дегани эмас.

«Сиз пассив даромад олишни ташкил қилишингиз мумкин, буни, масалан, кўчмас мулкни ижарага бериш, банк депозитларидан фойдаланиш ёки маркетплейсда товарларни сотиш орқали қилса бўлади, мисол учун, Sello Market`да савдогар сифатида рўйхатдан ўтиш мумкин», — таъкидлади Мирзонажот.

Фойдали иловалардан фойдаланиш

Ҳозирги вақтда бюджетни таҳлил қилиш учун кўплаб молиявий иловалар мавжуд бўлиб, унда мижоз асосий харажатларини кузатиши мумкин. Улар молиявий саводхонликка эга бўлишини осонлаштиради. Масалан, Sello Pay пул ўтказмалари ва бошқа карта операциялари тарихини кузатишнинг қулай усулини таклиф этади. Иловада мижоз маълум вақт оралиғини танлаган ҳолда барча электрон тўловлар рўйхатини кўриши мумкин. Бу ҳар доим харажатлардан хабардор бўлишда ва бюджетни назорат қилишда ёрдам беради.

Яна бир ёқимли қўшимча — Sello Pay`да идентификациядан ўтган барча фойдаланувчилар 3 млн сўмгача бўлган пул ўтказмаларини комиссиясиз амалга ошира олади.

Акция ҳақида батафсил маълумотни ҳавола орқали олиш мумкин.

Молиявий саводхонлик — бу ривожлантириш мумкин бўлган қобилиятдир. Фойдаланувчи билимини яхшилаш ва молиявий барқарорликни ошириш учун ушбу оддий маслаҳатлардан фойдаланиши мумкин.

Телефон: (+998) 78−113−09−00.

Сайт: sello.uz
Facebook: fb.com/sello.uz
Instagram: @sello.uzbekistan
Telegram: t.me/sellouz

Reklama huquqlari asosida.