21 апрель куни Humo Arena спорт мажмуаси майдонида 45 та давлатдан 5000 га яқин югурувчини тўплаган VI BYD Тошкент халқаро марафони старт олди. Спорт тадбирининг дастурига тўртта масофа киритилди: 3 ва 10 кмга оммавий югуриш мусобақалари, 21 км ярим марафон ва 42 км классик марафон масофаси.

марафон, реклама

Тадбир арафасида 20 апрель куни Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси ҳудудида Kids Run оммавий югуриш мусобақалари, Шимолий юриш ва ногиронлиги бўлган иштирокчилар учун оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтиб, уларда 300 дан зиёд иштирокчи қатнашди.

Марафон ташкилотчилари Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Миллий олимпия қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Енгил атлетика федерацияси ҳисобланади.

Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси Марказий Осиё Енгил атлетика ассоциацияси билан биргаликда спорт тадбирининг координатори сифатида олтинчи маротаба иштирок этди.

Тадбирни спорт вазири Адҳам Икромов очар экан, Тошкент марафони 2019 йилдан буён спортни ҳаётининг ажралмас қисмига айлантирган кўплаб югурувчилар учун бошланғич нуқтага айланганини таъкидлаб ўтди.

«Марафон иштирокчилари йилдан-йилга стартдан финишгача йўлларини давом эттириб, югуриш тажрибасини кенгайтириб бормоқда ва натижаларини яхшиламоқда. Шубҳасиз, Тошкент марафони баҳор фаслида ўтказиладиган энг гўзал ва манзарали шаҳар тадбирларидан бири номига сазовордир. Ушбу омилларнинг барчаси нафақат Ўзбекистонда, балки унинг ташқарисида, қўшни давлатларда ҳам югуришни оммалаштиришга хизмат қилмоқда», — деди Адҳам Икромов.

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ва BYD Марказий Осиё бош директори ўринбосари, ИНВ Fastroy директорлар кенгаши аъзоси Иван Цао ҳам марафон иштирокчиларига табрик сўзлари билан мурожаат қилди.

Марафон World Athletics спорт тадбирлари тақвимига кириб, World Athletics Label расмий мақомига эга. Тошкент халқаро марафон трассаси Халқаро марафонлар ва оммавий югуриш мусобақалари ассоциацияси (AIMS) томонидан сертификатланган. Тадбир арафасида Тошкентга Жанубий Африкадан техник делегат Норри Виллиамсон нуфузли югуриш мусобақасининг халқаро талабларга мувофиқ равишда ташкил этилгани ва ўтказилишини баҳолаш учун ташриф буюрди. Марафонда, шунингдек, антидопинг назоратини амалга ошириш мақсадида халқаро допинг-офицерлар ҳам иштирок этди.

марафон, реклама

Спорт тадбирининг мақоми ва нуфузи йилдан-йилга ортиб бормоқда. Тошкент марафонида иштирок этиш учун тобора кўпроқ нуфузли спортчилар ариза топширмоқда. Бу сафар стартнинг биринчи линиясига халқаро ва ярим марафонларининг ғолиблари чиқди. Улар: Екатерина Тунгускова, Илья Тяпкин, Ханна Ковалёва, Ринас Ахмадеев, Андрей Петров, Мария Коробицкая, Марина Хмелевская, Катерина Васильченко, Шоҳрух Давлатов ва бошқалар. Ёш спортчилар 720 млн сўм миқдоридаги мукофот фонди учун кураш олиб борди.

марафон, реклама

Мутлақ тоифадаги эркаклар ва аёллар орасида марафон иштирокчилари учун қуйидаги пул мукофотлари кўзда тутилган:

  • 1-ўрин учун — 60 млн сўм;
  • 2-ўрин учун — 40 млн сўм;
  • 3-ўрин учун — 30 млн сўм;
  • 4-ўрин учун — 20 млн сўм;
  • 5-ўрин учун — 16 млн сўм;
  • 6-ўрин учун — 10 млн сўм.

Ярим марафон ғолиблари 1-ўрин учун — 35 млн сўм, 2-ўрин учун — 25 млн сўм, 3-ўрин учун — 20 млн сўм, 4-ўрин учун — 16 млн сўм, 5-ўрин учун — 12 млн сўм, 6-ўрин — 8 млн сўм билан тақдирланади.

10 км масофага оммавий югуриш мусобақаси ғолиблари 1-ўрин учун 9 млн сўм, 2-ўрин — 6 млн сўм, 3-ўрин — 3 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди. 3 км масофага оммавий югуриш мусобақаси ғолибларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Марафон ташкилотчилари илк маротаба трасса рекорди учун бош мукофотга қўшимча сифатида пул мукофотларини ҳам ажратди. VI BYD Ташкент халқаро марафонида марафон ва ярим марафон масофаларидаги рекордлар янгиланди. Эркаклар ўртасидаги марафон масофасида 2:18:39 натижа — трассадаги янги рекорди билан беларуслик спортчи Владислав Примов ғолиб бўлди. Владиславнинг натижаси Бахтиёр Ўткировнинг аввалги рекордидан 1:34 тезроқ бўлди. Эркаклар ўртасидаги ярим марафонда россиялик спортчи Ринас Ахмадеев биринчи бўлиб маррага етиб келди. У 1:03:22 натижа кўрсатди ва Шоҳрух Давлатовнинг ўтган йилги натижасини 19 сонияга яхшилади.

VI Тошкент халқаро марафонининг титул ҳамкори BYD давом этаётган ярим марафон ва марафон бўйича Ўзбекистон чемпионати доирасида Ўзбекистоннинг илғор спортчилари Шохрух Давлатов ва Екатерина Тунгусковани тақдирлаш учун иккита янги бестселлер — SONG PRO DM-i CHAMPION`ни тақдим этди. Компаниянинг таъкидлашича, ҳақиқий муваффақият нафақат савдо кўрсаткичлари ва бозор улуши, балки асосий қадриятлар билан ҳам белгиланади. Тадбирга ҳомийлик қилиш унинг барқарор ривожланишга содиқлигини намойиш қилади ва Ўзбекистоннинг маҳаллий автомобиль саноатига салмоқли ҳисса қўшиш мақсадида спорт ва унинг гуманитар мақсадларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдиради.

марафон, реклама

Ташкилотчилар 2024 йилда ҳамкор ташкилотларни ҳам марафон иштирокчиси, ҳам ҳомий сифатида жалб этиш бўйича катта ишлар амалга оширилганини таъкидлади. Бу йилги марафоннинг ҳамкорлари Hayat тиббиёт маркази, сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси Kalleh ва RG Brands компаниясининг A’SU ичимлик суви ишлаб чиқарувчи савдо белгиси ҳамда саломатлик, спорт ва гўзаллик учун инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиси Siberian Wellness бўлди. Йирик тез хизмат кўрсатиш ресторанлари тармоғи Evos марафон куни 200 дан ортиқ кўнгиллиларни озиқ-овқат билан таъминлади. Шунингдек, Ўзбекистоннинг 70 дан ортиқ йирик корхона ва ташкилотлари мазкур спорт тадбирига корпоратив жамоа сифатида қўшилди.

Марафон бошланиши арафасида Енгил атлетика федерацияси раҳбарияти томонидан навбатдаги Тошкент халқаро марафонининг санасини маълум қилинди, у 2025 йил 13 апрелда бўлиб ўтади.

VI BYD Тошкент халқаро марафони ғолиблари қуйидагилар:

  • марафон масофаси — 42 км, аёллар ўртасида:

    1. Екатерина Тунгускова (Ўзбекистон) — 2:40:58;
    2. Шоҳсанам Хуррамова (Ўзбекистон) — 2:44:30;
    3. Екатерина Толстих (Россия) — 2:49:30;
    4. Екатерина Василченко (Украина) — 2:52:58;
    5. Ольга Сердюкова (Қозоғистон) — 2:56:07;
    6. Гулнур Елемесова (Қозоғистон) — 3:10:25;
  • марафон масофаси — 42 км, эркаклар ўртасида:

    1. Владислав Примов (Беларуссия) — 2:18:39;
    2. Бахтиёр Ўткиров (Ўзбекистон) — 2:23:29;
    3. Илья Тяпкин (Қирғизистон) — 2:24:53;
    4. Зикрилло Маматқулов (Ўзбекистон) — 2:32:11;
    5. Бекзод Бойматов (Ўзбекистон) — 2:44:30;
    6. Шаҳбоз Турсунов (Ўзбекистон) — 2:48:42;
  • ярим марафон масофаси — 21 км, аёллар ўртасида:

    1. Мария Коробицкая (Қозоғистон) — 1:12:53;
    2. Халил қизи Айнуска (Қирғизистон) — 1:15:26;
    3. Мохинабону Комилова (Ўзбекистон) — 1:23:04;
    4. Арафатхон Имомалиева (Ўзбекистон) -1:26:45;
    5. Ойдина Икромова (Ўзбекистон) -1:32:33;
    6. Диана Яфасова (Ўзбекистон) — 1:39:03;
  • ярим марафон масофаси — 21 км, эркаклар ўртасида:

    1. Ринас Ахмадеэв (Россия) — 1:03:22;
    2. Шоҳрух Давлатов (Ўзбекистон) — 1:04:22;
    3. Евгений Фадеев (Ўзбекистон) — 1:06:47;
    4. Нодирбек Муталипов (Ўзбекистон) -1:08:27;
    5. Тилекжан Жекшенали уулу (Қирғизистон) — 1:08:38;
    6. Суюнбек Кубанов (Қирғизистон) — 1:09:22;
  • аёллар ўртасида 10 км масофада:

    1. Азизахон Мирзакбарова (Ўзбекистон) — 38:49;
    2. Дариа Антропова (Ўзбекистон) — 38:50;
    3. Анастасия Силченкова (Ўзбекистон) — 39:46;
  • эркаклар ўртасида 10 км масофада:

    1. Ҳасан Мирсоатов (Ўзбекистон) — 33:32;
    2. Александр Салаҳутдинов (Қирғизистон) — 33:36;
    3. Раҳимжон Келманов (Қозоғистон) — 33:52;
  • 3 км эркаклар:

    1. Эльдор Ботиров — 8:05;
    2. Виктор Тсуренко — 8:21;
    3. Диёрбек Аҳмедов — 8:24;
  • 3 км аёллар:

    1. Маржона Оққўзиева — 9:16;
    2. Хаётхон Абдуманнопова — 9:36;
    3. Михизарбегим Авазжонова — 10:44.

Facebook: fb.com/tmmarathon
Instagram: @tmmarathon

Реклама ҳуқуқлари асосида.