Тошкент шаҳри Миробод туманидаги Авлиё ота кўчаси ҳамда ушбу кўчанинг Нукус ва КҲАЙ кўчалари билан кесишмалари 22 апрелдан бошлаб 10 кун муддатга ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилди.

Бу «Юксак» ва «Қўқон» подстанцияси оралиғидаги 110 кВли кабель тармоғини янгилаш ишлари олиб борилаётгани сабаб амалга оширидмоқда.

«Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, ҳайдовчиларга шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», — дейилади ҳокимлик хабарида.