Туркиянинг Истанбул вилоятида ижтимоий тармоққа видео жойламоқчи бўлган ўзбекистонлик йигит ватандош танишини отиб қўйди, деб хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси.

9 апрель куни Фотиҳ туманида вақтинчалик ишлаш учун келган икки нафар Ўзбекистон фуқароси С.Г. ва У.Р. ифтор пайти гаплашиб ўтириб, Instagram ижтимоий тармоғига тўппонча билан видео олиб жойламоқчи бўлган.

Шу вақтда 22 ёшли С.Г. хонадоши ва ўртоғи У.Р. томонидан отиб қўйилган. У бош қисмига отилган ўқдан ўша ерда вафот этган.

У.Р. эса маҳаллий полиция томонидан ушланган. У ўз кўрсатмасида марҳумни билмасдан отиб қўйганини айтган.

«Вафот этган ватандошимизнинг жасадини мамлакатимизга юбориш бўйича ишлар олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.