Йилига икки марта — баҳор ва кузда Гуанчжоуда Хитойнинг энг йирик кўргазмаларидан бири — Canton кўргазмаси бўлиб ўтади, унда бутун дунёдан турли форматдаги 200 дан ортиқ бизнес соҳаси вакиллари иштирок этади. У 2002 йилда очилган ва дунёдаги йирик кўргазма марказларидан бирига айланган «Пазҳоу» марказида ўтказилади.

artel, реклама

Тадбир уч босқичда ўтказилади, биринчи босқич электротехника маҳсулотлари ва маиший техника саноатига бағишланган. Artel 15−19 апрель кунлари кўргазмада уй ва ошхона учун катта ва кичик маиший техниканинг ўз бренди остидаги барча ассортиментларини тақдим этади.

Биринчи Canton кўргазмаси 1957 йилда ташкил қилинган ва ҳозирда бу замонавий савдо кўргазмаси экспорт ва импорт товарлари учун турли соҳаларнинг улкан платформасига айланган. Кўргазмада 26 мингга яқин хитойлик ва хорижий компаниялар иштирок этади, кўргазма сессиясида намойиш этилаётган маҳсулот турлари сони 150 мингдан ошади.

Artel бундай тадбирларда биринчи марта қатнашаётгани йўқ. Компания ҳар йили нуфузли кўргазмаларда электротехника ва электроника соҳасидаги инновацион ишланмалари ва янги маҳсулотларини тақдим этади. Artel учинчи бор ўз маҳсулотларини Canton кўргазмасида тақдим этмоқда. Бундан аввал Artel Берлиндаги IFA кўргазмасида иштирок этганди, бу компания маҳсулотлари бутунжаҳон маиший техника бозорида ўз ўрнини эгаллаганини ва халқаро стандарт талабларига тўлиқ жавоб беришини яна бир бор исботлайди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.