Рустам Давутович Сулаймонов Навоий вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлигиФото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Рустам Сулаймонов 1982 йилда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. 2004 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2012 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган.

Тайинловга қадар у «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимлигининг хабар беришича, Музаффар Акбарович Арипов Пискент тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлигиФото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Музаффар Арипов 1985 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 2010 йилда Тошкент давлат аграр университетини, 2020 йил Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди. У мазкур лавозимда ўз аризасига биноан ишдан кетган Нодирбек Якубов ўрнини эгаллади.