Ўзгидромет матбуот хизмати 2024 йилнинг март ойи ҳам иқлим маълумотлари ва кузатилган март ойлари каби одатдагидек бўлгани ҳақида маълумот берди.

Ойнинг биринчи ўн кунлиги ҳарорат тартиби бўйича меъёрдан 1−4 даражага совуқроқ, иккинчи ўн кунлиги эса меъёрга яқин, баъзи жойларда меъёрдан 1−2 даражага совуқроқ бўлди. Учинчи ўн кунлик энг илиқ — одатдагидан 1−2 ҳароратга илиқ бўлди.

Ҳудуднинг катта қисмида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлди. Баҳорнинг биринчи ойида бир нечта совуқ тўлқинлар кузатилди.

Республиканинг шимолида, жанубида ва Фарғона водийсида энг паст ҳаво ҳарорати биринчи ўн кунликда — шимолда 6−11 даража, жанубда ва Фарғона водийсида 0−5 даража, Сурхондарё вилоятининг айрим жойларида ва Қашқадарё вилоятининг тоғ олди ҳудудларида 7−9 даража совуқ қайд этилди.

баҳор, март, об-ҳаво, ўзгидромет

Одатда март ойида энг совуқ ҳаво кириб келмайдиган республиканинг энг чекка жанубида ҳавонинг бундай кучли совиши, циркуляцияга тропосферанинг ўрта қатламларидан совуқ тортилишида юқори циклон вужудга келиши билан боғлиқ.

Энг кучли совуқ тўлқинлар марказий ҳудудларда ҳарорат 2−7 даража, баъзи жойларда ойнинг ўрталарида ҳатто 10 даража совуққача пасайиши кузатилди.

Март ойининг учинчи ўн кунлигида ҳаво энг илиқ бўлди. Кундузи ҳаво ҳарорати 25−28 даража илиққача, шимолда ва жанубда +30 даражагача чиқди.

баҳор, март, об-ҳаво, ўзгидромет

Ўтган март ойида ҳарорат рекордлари қайд этилмади. Ўзбекистон ҳудуди бўйича минимал ва максимал ҳаво ҳарорати 1961−2023 йиллар давридаги минимал ва максимал ҳарорат қийматларига, шунингдек, кузатувларнинг бутун қатори учун мутлақ минимал ва максимал даражага етмади.

баҳор, март, об-ҳаво, ўзгидромет
Ҳудуднинг аксар қисмида март ойида ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кўп ва меъёр атрофида, Фарғона водийси ва республика жанубида баъзи жойларда меъёрдан кам бўлди. Биринчи ва иккинчи ўн кунликларда текисликларда ёмғир қорга айланиши ҳолатлари бўлди, бунда қисқа муддатли қор қоплами ҳам тўпланганди.

Марказий ва ҳатто жанубий вилоятларда қор баландлиги 4−25 смга етди.

Айрим кунларда момақалдироқ ва шамолнинг кучайиши билан кучли ёмғирлар ёғди. Тошкент, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида бир кеча-кундузда ёғингарчилик миқдори ойлик норманинг 30−60 фоизига етди.

12 март куни Тошкентда 27 мм ёмғир ёғди, бу март ойи меъёридан 40 фоизни ташкил этади.

Тошкент, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари ва ҳудудларни сув босиши қайд этилди.