23-халқаро «Озиқ-овқат маҳсулотлари, ингридиентлар ва ишлаб чиқариш технологиялари — UzFood 2024» кўргазмасида Made in Moscow стенди очилди. Унда Москванинг 16 та озиқ-овқат саноати ишлаб чиқарувчиси ўз маҳсулотларини тақдим қилмоқда. Кўргазма 26−28 март кунлари «Ўзэкспомарказ» кўргазма майдонларида бўлиб ўтяпти.

Москва стендининг кўплаб иштирокчилари Россия чегараларидан ташқарида ҳам танилган. «Злаки на завтрак» МЧЖдан Mätti батончиклари, бўтқа ва қуруқ нонушталари Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Беларусь, Грузия ва Хитойда ҳам сотилади. «Фактор Вкуса» МЧЖ топпинглари эса Беларусь, Қозоғистон ва Арманистонга Pinch&Drop номи остида экспорт қилади. Москванинг газланган яхна ичимликлар ишлаб чиқарувчи «Нью Энерджи Дринкс» МЧЖ ўз маҳсулотларини Қозоғистон, Ўзбекистон, Арманистон, Молдова, Озарбайжон ва Қирғизистонга экспорт қилмоқда. Сербия, Қозоғистон ва Молдова озиқ-овқат ишлаб чиқариш объектлари «Поток Интер» МЧЖнинг «Поток» ҳаво дезинфекцияси учун инновацион қурилмалари билан жиҳозлаган.

made in moscow, uzfood–2024, реклама

«Биз Ўзбекистондаги кўргазмада брендимизнинг иккита линиясини тақдим этамиз. Ozzy Frozzy Vintage — болаликдан ҳаммага таниш бўлган таъм ҳамда ГОСТ бўйича яратилган советча лимонад классикаси. Ozzy Frozzy Export — табиий экстрактлар ва тропик мевалар шарбатларидан тайёрланган юқори сифатли газланган ичимликлар. Брендимиз Қозоғистонда 2021 йилдан буён фаолият юритади ва биз у билан маҳаллий дистрибюторлар ва тармоқлар билан ишлаган ҳолда Ўзбекистон бозорига чиқмоқчимиз. Ўзбекистон бозори ўсиш суръати билан қизиқ. Биз бу ерда Россияда ишлаб чиқарилган алкоголсиз ичимликларга бўлган талабни ва ширин таъмга бўлган қизиқишни кўрмоқдамиз. Биз нафақат бу талабни қондира оламиз, балки рақобатчиларимизнинг асосий қисми сунъий ширинлаштирувчи ва шакар ўрнини босувчиларга ўтаётган бир пайтда маҳсулотларимиз таркибида табиий шакарни сақлаб қолишига кафил бўла оламиз», — деди Ozzy Group МЧЖнинг ривожланиш департаменти директори Александр Гаврилюк.

made in moscow, uzfood–2024, реклама

Made in Moscow стендининг баъзи иштирокчилари биринчи марта ўз маҳсулотлари билан хорижий аудиторияга чиқади. Масалан, «ПРАНДИА ЛАБ» МЧЖ кўргазма меҳмонларига соғлом турмуш тарзи маҳсулотларини тақдим этади, «Ко энд Фе» МЧЖ қаҳваларнинг хушбўй асл навларининг кенг танловини таклиф этади. Озиқ-овқат саноати учун ингредиентларни яратиш, ишлаб чиқариш ва жорий этиш билан шуғулланадиган «ПРОФИ.БИО» МЧЖ ҳам ўз ишланмаларини тақдим этади. Жами 1000 дан ортиқ гўшт, балиқ, сут, қандолатчилик ва бошқа соҳалардан позициялар кўргазма иштирокчиларига тақдим қилинади.

Москванинг UzFood кўргазмаси иштирокчилари рўйхати Москва тадбиркорлик ва инновацион ривожланиш департаменти назорати остидаги Экспорт маркази томонидан ташкил этилди. Марказ Москва тадбиркорлари ва хорижий шериклар ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва экспортерларнинг маҳсулот ва хизматларини илгари суриш учун яратилган. У хизматлар қаторига янги бозорларда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам ишлашга тайёр компаниялар учун 30 дан ортиқ қўллаб-қувватлаш хизматлари киради.

made in moscow, uzfood–2024, реклама

«2023 йилда Ўзбекистон пойтахтига хомашё ва энергетикага алоқаси бўлмаган экспорти 2022 йилга нисбатан 46 фоизга ошди. Москва тадбиркорлари бу истиқболли бозор эканини кўрмоқда ва унга киришга интилмоқда: марказ кўмагида 150 га яқин компания бугунгача ўзбекистонлик шериклар билан бизнес миссиялар ҳамда кўргазмаларда қатнашиб улгурди. UzFood доирасида Made in Moscow стендининг очилиши ўзаро манфаатли ҳамкорлик сари яна бир қадамдир. Ишончим комилки, пойтахт озиқ-овқат компаниялари Ўзбекистондаги харидорларга юқори сифатли ва фойдали маҳсулотларни таклиф қилади», — деди Москва экспорт маркази бош директори Виталий Степанов.

Сайт: moscow-export.com
Telegram: t.me/moscowexport

Реклама ҳуқуқлари асосида.