Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов 23 март куни Саудия Арабистонидаги дипломатик миссиясини якунлади, деб хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.

Мақсудов элчи лавозимда 2018 йилнинг май ойидан бери ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, Улуғбек Мақсудов бош қароргоҳи Жидда шаҳрида жойлашган Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги Ўзбекистоннинг доимий вакили ҳам бўлган.