Lenovo Group Limited 2023−2024 молиявий йилининг учинчи операцион чораги молиявий натижаларини эълон қилди. Компаниянинг даромади 3 фоизга ошиб, 15,7 млрд АҚШ долларини ташкил этди — гуруҳнинг рентабеллик кўрсатгичи кетма-кет иккинчи маротаба чоракдан чоракка яхшиланмоқда. Соф даромад 357 млн долларни ташкил қилди. Соф фойда маржаси ўтган чоракка нисбатан 0,4 фоизга ошди ва 2,3 фоизни ташкил этди. Компьютер билан алоқадор бўлмаган бизнес даромади 42 фоизга етиб, 2022 йилга нисбатан 1,3 баллга ўсиш натижасини кўрсатди.

Чоракдан чораккача кўрсаткичларнинг изчил яхшиланиши гуруҳнинг асосий бизнесининг барқарорлиги ва амалга оширилаётган ўзгаришларнинг умумий самарадорлиги билан боғлиқдир. Ечимлар ва сервис (Solutions and Services Group — SSG) бўлими даромаднинг 2 млрд долларлик муҳим босқичини енгиб, 20 фоиздан ортиқ операцион маржаси билан юқори операцион фойдага эришди, ҳамда йиллик ҳисобда кетма-кет 11 чорак давомида бошқариладиган хизматлар ва лойиҳавий ечимлардан йиллик даромадни оширишда давом этди.

Infrastructure Solutions Group (ISG) бизнеси кетма-кет иккита чорак давомида ўсишда давом этди. Сақлаш тизимлари, дастурий таъминот ва хизматлардан тушган умумий даромад компания рекорд даражасида 1 млрд доллар натижасини кўрсатди.

Интеллектуал қурилмалар (Intelligent Devices Group — IDG) йўналиши даромад яна ўсишни бошлаши билан ҳар чоракда кучли натижаларни намойиш этди, ҳамда саноатда илғор рентабелликни сақлаб, йил сарҳисобида компьютер таъминотини ўсишига эришди.

СИ соҳасидаги ривожланиш

Lenovo сунъий интеллект даври томонидан тақдим этилаётган ўсиш имкониятларидан моҳирона фойдаланмоқда.

Гибрид СИ га бўлган тренд, сунъий интеллектлик мижоз ечимлари, гибрид инфратузилма, СИ га асосланган иловалар, консалтинг хизматлари ва СИ ечимларини ишлаб чиқиш ва техник хизмат кўрсатишга бўлган талабни кучайтиради.

Lenovo инновацияларга сармоя киритишда давом этмоқда. Тадқиқот ва ишланмалар (R&D) бўлими ходимларининг сони 2022 йилга нисбатан ошди ва компаниялар гуруҳи ходимларининг умумий сонининг 25 фоиздан ортиғини ташкил этади. R&D харажатларининг тўлиқ молиявий йил даромадига нисбати компания тарихий юқори даражасига етди.

Бундан ташқари, Lenovo асосий стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда ва барча йўналишларда сунъий интеллектга асосланган қурилмалар, инфратузилма, ечимлар ва хизматлар портфелини доимий равишда ривожлантирмоқда. Сўнгги янгиликлар орасида:

  • Anaconda компанияси билан ҳамкорлик — сунъий интеллект ишлаб чиқилиши ва Lenovo юқори самарали иш станцияларида жойлаштирилишини тезлаштириш бўйича ҳамкорлик;
  • ҳар йили бўлиб ўтадиган Consumer Electronics Show (CES) кўргазмасида эълон қилинган сунъий интеллектга асосланган қурилмалар ва ечимлар тўплами;
  • СИ учун гибрид булут платформасини кенгайтириш, янги гиперконвергент ThinkAgile ечимлари ҳамда ThinkSystem серверлари;
  • «кибер барқарорлик» таклифи (CRaaS).

Шу тарзда, СИ ечимлари интеграциясига тайёр портфелни режавий кучайтирилиши Lenovo`нинг «СИ ҳамма учун» стратегиясининг амалга оширилиши бўлиб, бутун компаниялар гуруҳининг келажакда барқарор ўсишига ёрдам беради.

SSG: юқори даромад ва операцион фойда, СИ соҳасидаги ечимлар ва хизматлар портфелини кенгайиши

Solutions and Services Group гуруҳининг 2023−2024 молиявий йилининг учинчи чорагидаги фаолияти кўрсаткичлари:

  1. Учинчи чоракда SSG даромад ҳамда фойда бўйича компания рекордларини янгилади: даромад ўтган йилга нисбатан икки баравар ўсишни кўрсатди ва 2 млрд долларни ташкил этди. Операцион маржа эса — 20 фоиздан ортиқ.
  2. Техник қўллаб-қувватлашга ва дастурий таъминот хизматлари SSG учун асосий фойда манбаига айланди.
  3. Бошқариладиган хизматлар ва ечимларни лойиҳалаш бўйича хизматлар ҳажми ошди, ва улар биргаликда SSG даромадининг 55 фоизини ташкил этди, бу ўтган 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 даража баланддир. SSG кетма-кет 11 чорак давомида барқарор ўсишни кўрсатди.

Барқарор ўсиш учун имкониятлар:

  1. SSG ўз таклифларини фаол равишда ривожлантирмоқда, жумладан рақамли иш жойлари ечимлари (DWS), гибрид булут ва барқарор ривожланиш учун ечимлар ва хизматлар.
  2. SSG ўз таклифларини аниқ йўналишлар ва соҳаларни интеллектуал ечимлар ёрдамида қўллаб-қувватлашга қаратиб, бир нечта йўналишларда мижозлар билан катта битимлар тузди.
  3. Саноат дастурларида ва тегишли хизматларда (консалтинг, лойиҳалаш ва жойлаштириш) ишлатилаётган сунъий интеллект технологияларига мижозларнинг ўсиб бораётган талаби турли вертикалларда сунъий интеллект хизматларини интеграциясига олиб келади.

ISG: СИ инфратузилмаси устуворликларидан фойдаланиш

Infrastructure Solutions Group гуруҳининг 2023−2024 молиявий йилининг учинчи чорагидаги фаолияти кўрсаткичлари:

  • иккинчи чорак давомида чоракдан чораккача барқарор даромад ўсишини намойиш этди;
  • сақлаш тизимлари, дастурий таъминот ва хизматлар бўйича умумий даромад 1 млрд доллар компания рекорд даражасига етди — бу компанияга маълумотларни сақлаш тизимлари ва сунъий интеллект учун инфратузилма етказиб берувчи глобал компаниялар қаторига кириш имконини беради.

Барқарор ўсиш учун имкониятлар:

  • сунъий интеллект серверлари бозори бутун серверлар бозорига нисбатан икки баравар тез ўсиши кутилмоқда;
  • компания ўз ечимлари портфелининг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш учун асосий стратегик шерикликларни ривожлантирмоқда;
  • сунъий интеллект ривожланиши ақлли инфратузилмага (юқори маҳсулдорлик, ақлли бошқарув ва кам энергия сарфи) талабни яратади. Lenovo`нинг СИ ечимлар портфелида Edge to Cloud, AI Innovators дастури ва СИ инновацион марказлари олдиндан синовдан ўтган вертикал ва горизонтал ечимларни тақдим етади.

IDG: ўсиш тикланиши ҳамда бозордаги позиция мустаҳкамланиши

Intelligent Devices Group гуруҳининг 2023−2024 молиявий йилининг учинчи чорагидаги фаолияти кўрсаткичлари:

  • ақлли қурилмалар бўлими (IDG) аниқ стратегия, инновацияларга изчил инвестициялар ва операцион самарадорлик туфайли даромадларнинг ўсиши билан ҳар чоракда кучли натижаларни тақдим этди;
  • компьютер бозорининг давомий тикланиши IDG`ни бозордаги юқори поғонани эгаллашга ва 2022−2023 йиллар давомида бозор улуши деярли 24% билан йилдан-йилга таъминот ўсишини қайтишига олиб келди.
  • компьютер билан боғлиқ бўлмаган бизнес истиқболли ўсишни кўрсатди. Мобил қурилмалар (смартфонлар ва планшетлар) йўналиши 20 поғонадан ортиқ бозорга нисбатан сезиларли даражада ошди. Смартфон жўнатмалари 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 32 фоизга ошди, Осиё-Тинч океани минтақасида, EMEA минтақасида ва Шимолий Америкада гипер-ўсиш кузатилди.

Барқарор ўсиш учун имкониятлар:

  • гибрид СИ тенденцияси СИ ни қўллаб-қувватлайдиган мижоз қурилмаларига бўлган талабни оширади, сўнгра уй хўжаликларида ва корпоратив фойдаланувчилар орасида қурилмалар паркини янгилашнинг яна бир цикли, ўсиш ва маржани яхшилаш имкониятларини яратади.
  • Lenovo компанияси фойдаланувчиларнинг барча рақамли экотизимларини, шу жумладан, шахсий компьютерлар, планшетлар ва смартфонларини қамраб оладиган тўлиқ бирлаштирилган СИ ни ишлаб чиқиш учун ноёб имкониятга эга.

Реклама ҳуқуқлари асосида.