Қирғизистон президенти Садир Жапаров жамоат жойларида чекканлик учун жарима миқдорини оширишни назарда тутувчи қонунни имзолади, деб хабар бермоқда Kaktus.media.

Ўзгартиришларга кўра, тақиқланган жойларда тамаки маҳсулотлари чекканлик учун жарима миқдори эндиликда 3000 сомни (33,5 доллар) ташкил этади. Илгари 1000 сом (11 доллар) эди.

Чекиш жойлари ёки бундай жойларни жиҳозлаш тўғрисидаги кўргазмали маълумотларни жойлаштириш талабларини бузганлар 5000 сом (жисмоний шахслар учун, тахминан 56 доллар) ва 50 минг сом (юридик шахслар учун, 559 доллар) миқдорида жаримага тортилади.

Болаларга тамаки маҳсулотларини сотганлик учун жарима жисмоний шахслар учун 10 минг сом (тахминан 112 доллар) ва юридик шахслар учун 35 минг сомгача (391 доллар) оширилди.

Бундан ташқари, қонун билан жамоат жойларида тамаки, кальян ва электрон сигареталар чекиш тақиқланади, махсус ажратилган жойлар бундан мустасно;

  • иш жойларида ва бинолар ичида, шунингдек, бинолар ҳудудида;
  • аэропортларда, темирйўл ва автовокзалларда.

Бу ҳолда санитария ва ёнғинга қарши ускуналар билан жиҳозланган махсус чекиш хоналарини ажратишга рухсат берилади.