Web Summit Qatar ҳалқаро технологик конференцияси доирасида бўлиб ўтган Uzbekistan Tech Conference`да Ўбекистоннинг Qatar даги элчихонаси ва рақамли технологиялар вазирлиги, шунингдек, Uzum ва мамлакатнинг бошқа IT-компаниялари вакиллари Ўзбекистоннинг рақамли хизматларини ривожлантиришдаги ютуқлари ва истиқболлари ҳақида сўзлаб беришди.

uzum-technologies, реклама

Конференциянинг мақсади Ўзбекистон ва Qatar компаниялари ва инвестиция фондлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва стратегик шерикликни ривожлантириш бўлди.

«Uzum жамоаси ютуқларини ва бугунги кунда мамлакатда, жумладан, рақамли технологиялар вазирлиги ва IT Park фаолияти туфайли рўй бераётган глобал ўзгаришларни намойиш этишдан ғоят мамнунмиз. Бир ярим йил ичида биз мамлакатнинг 10 млндан ортиқ аҳолиси томонидан ҳар ойда фойдаланиладиган миллий рақамли экотизимни қурдик, бу ноёб тажриба ва ажойиб ўсиш. Ва, албатта, бизнинг фахримиз — Ўзбекистоннинг яхши мутахассислари ишлайдиган жамоадир», — деди Uzum операцион директори Роман Лаврентев.

uzum-technologies, реклама

«Бугунги кунда Ўзбекистон — минтақадаги тез ривожланаётган иқтисодиётлардан бири бўлиб, онлайн савдо бозорининг ўсиш темпи бўйича мамлакат Марказий Осиёда етакчилардан бири деб ҳисобланади. Биз халқаро компаниялар ва инвесторларнинг катта қизиқишини кўрмоқдамиз ва мамлакатнинг етакчи компаниялари тажрибасини тақдим этишдан мамнунмиз», — деди Ўзбекистон рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари Рустам Каримжонов.

Рақамли технологиялар вазирлиги ва унинг IT-инвестициялар лойиҳавий офиси, Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси, шунингдек, IT Park ва UZINFOCOM ягона интегратори Uzbekistan Tech Conference` нинг ташкилотчилари бўлди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.