Наврўз байрами ва Халқаро театр куни муносабати билан Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида 22, 23, 24 март кунлари очиқ эшиклар куни деб эълон қилинди.

Театрга кириш барча учун бепул бўлади.

Очиқ эшиклар куни дастуридан қуйидагилар ўрин олган:

  • 22 март — «Уч тенор» итальян мусиқаси кечаси;
  • 23 март — Жузеппе Вердининг «Аида» операси;
  • 24 март — Рустам Абдуллаевнинг «Садоқат» операси.

Спектакллар 18:00 да бошланади. Томошабинлар театрга навбат билан киритилади.