Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ва ДХХ ходимлари шаҳарда уюшган жиноий тузулмаларга алоқадор 35 нафар шахснинг яшаш ва бошқа манзилларида тезкор қидирув тадбирларини ўтказди.

Уларнинг 19 нафаридан 3,81 грамм гашиш, 10 дона пичоқ, 3 дона ханжар, 2 дона ниқоб, 1 дона кастет каби ноқонуний буюм ва ашёлар олинди.

15 та жиноят ва 24 та маъмурий ҳуқуқбузарликларга барҳам берилди, дейилади хабарда.