Хитой ва Ўзбекистон ҳамкорлиги 2000 йилдан узоқ тарихга эга. Милоддан аввалги 128 йилда Хитой элчисининг Фарғона водийси ҳудудига ташрифи ҳақида манбаларда ёзиб қолдирилган. Бу икки давлат қадимдан Буюк Ипак йўли орқали ҳам иқтисодий, ҳам илмий алоқаларни йўлга қўйиб, шу соҳаларда бир-бирни тўлдириб, бойитиб келган. Темурийлар даврида бу алоқалар ўзининг чўққисига чиқиб, хонликлар даврларида ҳам давом этиб келган.

Бугунги кунда ушбу 2000 йиллик дўстона муносабатлар сақланибгина қолмай, янги даврини бошламоқда. Бу икки давлат раҳбарининг мунтазам дўстона, илиқ муҳитда ўтаётган учрашувларида намоён бўлмоқда.

23 январда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикасига (ХХР) ташриф буюрди. Давлат раҳбари 24 январь куни Пекин шаҳрида ХХР раиси Си Сзинпин билан музокара ўтказди. Сўнг етакчилар Қўшма баёнот қабул қилдилар, икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди. Ташриф давомида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, CNPC (China National Petroleum Corporation) ва CITIC корпорациялари, Хитой Экспорт-импорт банки раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди.

Ташрифнинг иккинчи куни Хитойнинг инновацион шаҳарларидан бири — Шенчженда ишбилармонлик тадбирлари байроғи остида ўтди. Ўзбекистон президенти Хитой йирик бизнесининг 600 дан зиёд вакилларини йиғган қўшма Инвестиция форумида иштирок этди ҳамда Ипак йўли фонди, SANY (Sany Automobile Manufacturing CA) ва CSG (China Southern Power Grid Co., Ltd) компаниялари раҳбарлари билан учрашди.

HONOR — инновация ва сифат мўъжизаси

IDC маълумотларига кўра Хитойда андроид смартфонлари тоифасида етакчи ўринни эгаллаган HONOR компанияси инновация гигантларидан бири ҳисобланади. Ходимларининг 60 фоизини R&D (илмий-тадқиқот ишлари)га йўналтирган HONOR одатда инновациялар тараққиётининг биринчи қаторларида туради. Компаниянинг Шенжен, Пекин, Кси, Нанкин, Шанхай каби шаҳарларда R&D марказлари, шунингдек, Франция ва Японияда иккита илмий-тадқиқот институти мавжуд. HONOR Ўзбекистонга 2021 йилда кириб келган.

Бренднинг Ўзбекистон бозорида HONOR 90 Lite, HONOR 90, HONOR Х9а, HONOR Х8а, HONOR Х6, HONOR Х7а, HONOR 70, HONOR Х8, HONOR Х9, HONOR Х7, HONOR 50, HONOR 50 Lite моделлари тақдим этилган бўлиб, сўнгги моделлари HONOR Х8b ва HONOR Х9b ҳисобланади.

honor, реклама

Андроид базасида яратилган ўзининг Magic OS операцион тизими билан компания гаджетлар ва электроникани бирлаштирган ягона экотизим яратишни мақсад қилган.

IDC томонидан тақдим этилган статистикада 2022 ва 2023 йил IV чораклари учун смартфонларнинг Хитой бозоридаги улуши келтирилган. Бунда HONOR 16,8% кўрсаткич билан Apple брендидан кейин иккинчи ўрин, Хитой ишлаб чиқарувчилари орасида эса биринчи ўринни эгаллаган.

honor, реклама

BYD — келажак учун энергия манбайи

Бош қароргоҳи Шенчженда жойлашган электромобиллар тоифасида етакчилардан бири бўлган BYD компанияси электромобил саноатининг кўп қисмини аккумулятор билан таъминлайди. 1995 йилда ташкил этилган BYD дунё автомобилсозлик саноатининг асосий ўйинчисига айланди ва уларнинг технологияси энергия соҳасида муҳим босқич ҳисобланади.

honor, реклама

Компания бутун дунё бўйлаб 30 дан ортиқ саноат паркларини ташкил этган ва электроника, автомобилсозлик ва янги энергия билан боғлиқ соҳаларда муҳим роль ўйнаган. BYD ўз фаолиятининг асосий қисмини энергия ишлаб чиқариш ва сақлашдан тортиб унинг иловаларигача, энергия ишлаб чиқаришда атмосферани ифлослантирмаслик бўйича ечимларни тақдим этишга бағишлаган. Мазкур компания шиддат билан ўсиб бораётган Ўзбекистон электромобиллар бозорида юқори мавқелардан бирини эгаллаб улгурди.

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикасига қилган ташрифи давомида BYD компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюриб, Жиззах вилоятида гибрид ва электр автомобилларни биргаликда ишлаб чиқаришга старт берди. Ушбу заводда йилига 300 мингта автомобиль ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Shein — глобал таъсирга эга мода

Нанкинлик фаст-fashion гигантларидан бири Shein бренди Zara билан муваффақиятли рақобатлашмоқда. Ўзининг дунёга машҳурлиги туфайли Shein нафақат Хитойнинг севимли брендига айланди, балки мода оламида халқаро таъсирга ҳам эга бўлди.

honor, реклама

Компания Хитойда жойлашган ва 220 дан ортиқ мамлакатга маҳсулот етказиб беради. Shein аёллар, эркаклар ва болалар кийимлари, шунингдек, пойабзал, аксессуарлар ва уй безакларини сотишга ихтисослашган ва ўзини «Тезкор мода» соҳасида B2C (воситачиларсиз тўғридан тўғри савдо) модели орқали ишлайдиган халқаро электрон тижорат платформаси сифатида тақдим этади.

Shein лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш жараёнини 5−7 кунгача қисқартиришга эришган.

ByteDance — технологиялар ритмида рақсга тушамиз

ByteDance — TikTok платформасини ҳам ўз ичига олган кўплаб платформалар, интернет хизматларга эгалик қилувчи интернет-компаниялар холдинги. ByteDance Хитой интернет-компанияларининг «катта бешлиги»дан ўрин олган (Alibaba Group, Tencent, Baidu va NetEase kompaniyalari qatorida). Бу компания нафақат ижтимоий тармоқларнинг қиёфасини ўзгартирди, балки бутун дунё бўйлаб миллиардлаб фойдаланувчиларни қамраб олган глобал феноменга айланди.

honor, реклама

PROYA Cosmetics — шарқона гўзаллик

Шенженда жойлашган PROYA cosmetics компанияси Хитой косметика саноатининг муваффақиятли вакили ҳисобланади. Сифатли маҳсулотлар ва инновацион ечимлар билан PROYA кўпчиликнинг эътиборига тушган.

honor, реклама

Компания PROYA, TIMAGE, Off&Relax, HAPSODE, CORRECTORS, INSBAHA, UZERO ва ANYA каби брендларга эга бўлиб, макияж, тана ва соч йўналиши ҳамда самарали тери парвариши каби гўзаллик маҳсулотларининг кенг доирасини қамраб олади.

Luckin Coffee — барча учун қаҳва

Қаҳва ва пакетли чой ишлаб чиқарувчи Luckin Coffee Хитой бозорида талабгир ичимликларни тақдим этади. Компаниянинг қаҳвахўрлик маданиятига замонавий ёндашуви уни чой мамлакатида муваффақиятли брендга айлантирди.

Luckin Coffee 2017 йил октябрь ойида ташкил этилган ва 2018 йил январь ойида Пекин ва Шанхайда ўзининг биринчи кафеларини очган. 2018 йил сентябрь ойида Luckin Coffee Хитойнинг Тенсент интернет гиганти билан стратегик ҳамкорликни эълон қилди. 2019 йил бошига келиб компания тармоғи Хитой бўйлаб 2000 га яқин чакана савдо нуқталарига эга эди, ва АҚШ гигантларидан бири бўлган Starbucks билан рақобатлаша бошлади.

honor, реклама

2023 йил март ойида Luckin Coffee Сингапурда иккита кафе очиш орқали Хитойдан ташқарига чиқди. 2023 йил июнь ойида Luckin Coffee шохобчаларининг умумий сони 10 мингтага етди. 2023 йил охирига келиб Хитойнинг деярли барча йирик шаҳарларини қамраб олган Luckin Coffee кичик шаҳарларида фаол равишда кенгайиб борди.

Хитой Ўзбекистонга улкан истеъмол бозори, арзон ишчи кучи, барқарор сиёсий вазият ва кучли ҳукуматга эга давлат сифатида қарайди. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги қулай ишбилармонлик муҳити ва инфратузилмани ривожлантириш лойиҳалари учун катта имкониятлар Хитой ҳамжамияти томонидан эътироф этиб келинади.

Юқорида келтирилган брендлар муваффақиятли ва инновацион Хитойнинг янги образини шакллантиряпти деб ҳисоблаш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.