Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари Миллий гвардия ходими ва адвокатни пора олишда гумонлаб қўлга олди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Қўриқлаш бошқармаси Иштихон туманлараро қўриқлаш бўлими ходими Ф.О. мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда маҳаллий фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришини айтган. 33 ёшли ходим фуқародан 1500 доллар олган вақтида қўлга олинган.

адвокат, миллий гвардия, пора

Шунингдек, адвокат Ш. А. маҳаллий фуқарога суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилишини бекор қилиш мақсадида ўзининг мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришини айтган. Бунинг учун фуқародан 600 долларини пора тариқасида олаётган вақтида ушланган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.