Тошкент шаҳар судида 10 январь куни «Док-1 Макс» иши бўйича суд мажлисларидан бири бўлиб ўтган эди. Дастлаб судлов ҳайъати томонидан суд таркиби эълон қилинди. 23 нафар судланувчининг шахсига аниқлик киритилгандан сўнг прокурор Саидакром Оқилов қўшимча айблов хулосасини ўқиб эшиттирди. Судья Мусо Юсупов судланувчилардан айблов тушунарли бўлган-бўлмагани ва айбига иқрор-иқрор эмаслигини сўради.

Сўнг судланувчилар — Quramax Medical компанияси директори С.Р.П., савдо директори Б.Қ., рўйхатга олиш бўйича менежери Ну.М., бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган Э.М.лар, бир вақтда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат марказининг собиқ директори бўлган Сардор Кариев, Давлат маркази директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган А.А., ўринбосари лавозимида ишлаган Но.М., ёрдамчиси бўлган Г. С., Давлат маркази рўйхатдан ўтказиш бўлими вице бошлиғи бўлган Ш. Ш., Давлат маркази рўйхатдан ўтказиш бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаган Ж.Э., Давлат маркази Фармокология қўмитаси раиси лавозимида ишлаган С.С., Давлат маркази Фармакология қўмитасида мутахассиси лавозимида ишлаган А.Ж., Давлат маркази Фармокология қўмитасининг етакчи мутахассиси лавозимида ишлаган Г. Х., Давлат маркази дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораториясининг мудири лавозимида ишлаган Г. Б., Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази МЧЖ директори лавозимида ишлаган М.Ҳ., Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази МЧЖда сертификатлаштириш органи раҳбари лавозимида ишлаган Ш. Х., Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази МЧЖда синов маркази раҳбари лавозимида ишлаган Н.Ш., Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази МЧЖда директор ўринбосари лавозимида ишлаган Ш. А., Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази МЧЖда сертификатлаш органи раҳбари ўринбосари бўлган Ф.Ф., Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази МЧЖда синов маркази раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаган И.М., Давлат маркази рўйхатдан ўтказиш бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаган Ф.Т.лар айблов бўйича кўрсатмалар беришди. Прокурор, адвокатлар, судья ва бошқа судланувчилар ўртасида ўзаро савол-жавоблар бўлди.

Суд мажлиси давомида энг кўп айтилган фикр эса Европа, Америка, Буюк Британия ва улардан намуна олган Ўзбекистон фармакопея қоидаларига кўра «Док-1 Макс» таркибида меъёридан 300 баробар кўп миқдорда аниқланган этиленгликоль моддасини аниқлашнинг имкони йўқлиги, сабаби этиленгликоль учрайдиган пропиленгликолни текшириш фармакопеяларда келтирилмагани ҳақида бўлди.

Адвокат Даврон Аҳмадовнинг «Амалдаги, [2022−2023 йилдаги] қонунчилик бўйича лаборатория текшируви ўтказилганда таркибида этиленгликоль ёки диэтиленгликол борлигини аниқласа бўлармиди, бўлмасмиди?», деган саволига Давлат маркази директорининг ёрдамчиси лавозимида ишлаган судланувчи Г. С.: «Аниқлаш имкони умуман йўқ [эди]. Актуал [2022−2023 йиллардаги] ҳужжатларда умуман имкони йўқ. Биринчи ўзимизнинг ҳужжатларга қараймиз. Ўзимизнинг ҳужжатларда бўлмагандан кейин халқарога таянамиз. Халқаронинг ўзида ҳам йўқ. Биз уни қаердан текшириб беришимиз мумкин?», деб жавоб қайтарди.

Шунингдек, адвокат Чутбаев ҳимоясидаги судланувчи — Давлат маркази дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораториясининг мудири лавозимида ишлаган Г. Б.га «Ўша пайтда болаларнинг ўлимини бутун республикада ковид билан боғлашаётганди. „Док-1 Макс“ билан заҳарланаётганини биринчи бўлиб ўзингиз очгансиз. [Сиропнинг] таркибида этиленгликоль борлигини Ўзбекистонда аниқлаган одам сиз бўласиз. Ўзингизга қарши [иш қилишга] нима мажбурлади? Йўқ, унақа нарса бўлмади десангиз, ҳамма болалар ковиддан ўлди, деб ёпилиб кетарди», деб савол берди.

Судланувчи эса: «Менга мансабдор шахснинг совуққонлиги [тарзида] айблов қўйилган. [Лекин биз] мана шунақа сигнал келиши билан дарров ҳаракат қилдик-да. Масалан, ваколатимизга кирмайди, қилмаймиз [деб] жим ўтирсак ҳам бўларди. Мана, норматив ҳужжат[да] 8 та «показател»дан еттитаси яхши чиқди, деб [ёзилган]. Сардор Ҳикматович айтганларидек, биринчи сафар — 20 декабрда текширганимизда норматив ҳужжат талабига жавоб берган. Кейин мана шунақа сигнални билишимиз билан дарҳол чуқурлаштирилган анализлар қилдик. Агар виждонсиз, совуққон, лаёқатсиз бўлганимда бошқаларга «йўқ, қилмаймиз», деб айтиб, шундоқ ўтирган бўлардим. Билмадим энди, дарров аниқладик. Агар шуни аниқламаганимизда, анча кеч қолганида бундан ҳам кўп, ёмон фожиа бўлиши мумкин эди. Тезкор ҳаракат қилдик, мана шунақа экан деб дарров айтдик, совуққонлик қилмадик демоқчиман», — деб жавоб берди.

Фармагентликнинг собиқ директори, судланаётган Сардор Кариев эса: «Сиропни Ўзбекистонга кириб келишини тўхтатишнинг иложи йўқ эди деб ҳисоблайман. Агар ўзим, адвокатларим томонидан келтирилган асосли, қонуний важларни таҳлил қиладиган бўлсак, Ўзбекистоннинг қонунчилигида халқаро қабул қилинган фармакопея, Британия фармакопеяси, Европа фармакопеясида пропиленгликоль моддасининг ичида этиленгликоль ва диэтиленгликол ёт моддаларининг текшириш кўрсатиб берилмаган.

Энди яна сал орқароқ юрадиган бўлсак, сироп воситасининг Ҳиндистонда ишлаб чиқарилганлиги. Юқорида айтганимдек, Ҳиндистонда сироп дори воситасига пропиленгликол қўшилиши ва пропиленгликолга белгиланган стандарт Британия, Европа фармакопеясида белгиланган. Британия фармакопеясида пропленгликол таркибида этилен ва диэтиленгликолнинг борлигини текшириш белгиланмаган ва шу нуқтаи назардан, менинг фикрим, Ҳиндистондаги Marion Biotech компанияси ҳам, ишлаб чиқарувчи ҳам ўзининг кириш назоратларида бу кўрсаткичларни текширмаган ва шу нуқтаи назардан бу модда сиропга аралашиб Ўзбекистон ҳудудига кириб келган", деди ўз кўрсатмаси давомида.

Фармакопеялар стандартлари бўйича пропиленгликолни текшириш талаби йўқлигини айтган яна бир судланувчи эса «Бунга [Ҳиндистондаги] ишлаб чиқарувчининг ўзи эътибор қаратиши, кичик сифат таҳлилларини ўтказиши керак эди», деди.

Жараён

Судья: Муҳтарам жараён иштирокчилари, суд мажлисини давом эттирамиз. Ҳаммамизга маълум, жиноят иши бирлаштирилди. Бирлаштирилганлиги сабабли қонун талаби янгидан бошланади. Олдинги тартибга риоя қилинган ҳолда диктофон орқали суд жараёни ёзиб борилаётган эди. Ёзиб бораверамизми? Эътирозлар йўқми?

Залдагилар эътирозлари йўқлигини билдирди.

Судья: Муҳтарам жараён иштирокчилари, суд мажлисини давом эттиришдан олдин С.Р.П. (Quramax Medical собиқ директори — таҳр.) ва бошқаларга жиноят ишини кўриб чиқадиган суд таркибини эълон қиламан. Жиноят иши судья Юсупов раислиги, халқ маслаҳатчилари Рихсиева ҳамда Қосимовалардан иборат таркиби, Сулаймонов котиблигида, шунингдек, С.Р.П.нинг адвокати Аҳмадов; Кариев Сардор Ҳикматовичинг адвокатлари Раҳматов, Худойберганов, Анортоев, Валиев, Набиев, Ҳотамов; A.A.нинг адвокатлари Ҳусанов, Мадаминов, Абдусатторов, Мўминов; Но.М.нинг адвокатлари Юлдашев, Собиров; Г. С.нинг адвокатлари Имомов; Ш. Ш.нинг адвокатлари Менглиқулов; М.Ҳ.нинг адвокатлари Вабидов, Аҳмедов; Ж.Э.нинг адвокатлари Сабиров; Ф.Т.нинг адвокатлари Давутов, Имомов; Ну.М.нинг адвокатлари Ҳакимов, Адҳамов, Жумабоев; С.С.нинг адвокатлари Вижих, Закиров; Ж.Ш.нинг адвокатлари Аҳмедов, Вабидов; А.Ж.нинг адвокатлари Ражабов, Назарова; Г. Х.нинг адвокатлари Тўхтаев, Абдуризаев; Г. Б.нинг адвокатлари Раҳматов, Мадаминов, Чутбаев; Б.Қ.нинг адвокатлари Шарипов, Алишеров; Ш. Х.нинг адвокатлари Қиличов, Эргашев, Азизова, Асфандиёрова; Н.Ш.нинг адвокатлари Кенжаев, Бекжанов, Сапаев, Дўстов, Собиров; Ш. А.нинг адвокатлари Жумабоев, Ҳакимов; Ф.Ф.нинг адвокатлари Абдуллаев, Рихсиев; И.М.нинг адвокатлари Имомов; Э.М.нинг адвокатлари Аҳмадов; Ф.Н.нинг адвокатлари Усмонов. Шунингдек, бугунги суд жараёнида жабрланувчининг қонуний вакили Мансуров иштирок этяпти. Суд таркибига томонларда эътироз, раддиялар борми?

Адвокатлар ва судланувчилар ҳеч қандай эътирози йўқлигини айтиб ўтди.

Судья: Муҳтарам жараён иштирокчилари, таржимонимиз жалб қилинган эди. Ишлари чиқиб қолганлиги сабабли муайян вақтга таржимонимиз ўзгариб турибди. Дилором Мустафоева таржимон сифатида судда вақтинчалик иштирок этади. Қасам, имзо билан огоҳлантирамиз, уларнинг шахсига аниқлик киритиб кетамиз.

Таржимон ўзини таништирди. Судья Юсупов унга мажбуриятларини тушунтириб ўтар экан, агар иш бўйича таржимонлар қасддан нотўғри таржима қилса, кўрсатмаларни нотўғри етказиш ҳолатлари бўлса, била туриб гапирган гапларини судга маълум қилмаса, бунинг учун қонунда белгиланган жиноий жавобгарлик мавжудлиги, Жиноят кодексининг 238−240-моддалари билан огоҳлантирилишини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг судланувчиларнинг шахсига аниқлик киритиш бошланди.

Судья: Вақтни олмаслик учун шахсга аниқлик киритиб кетувчи маълумотларни ўзим ўқиб кетаман. Ўзгарган бўлса, айтиб кетасизлар.

С.Р.П. — 1972 йил 10 июлда туғилган, миллати ҳинд, олий маълумотли, Quramax Medical МЧЖнинг директори лавозимида ишлаган.

Судья: Марҳамат, томонларда шахсига оид саволлар борми? (жимлик — таҳр.)

Судья: Саволлар йўқ. Таржимонимиз, [С.Р.П.нинг] ҳуқуқ ва мажбуриятларини айтиб ўтамиз, тушунтириб кетасиз. Жиноят иши ҳужжатлари билан танишиш, адвокат хизматидан фойдаланиш, иш бўйича олиб борилаётган тилга тушунмаса, таржимон хизматидан фойдаланиш, иш ҳужжатлари билан танишиб, судга далиллар бериш, илтимосномалар киритиш, олиб борилаётган суд мажлиси баённомаси билан танишиш, шунингдек, фикрлар билдириш, қабул қилинган суд қароридан норози бўлса, шикоят келтириш ҳуқуқларига эга. [Адвокат ва таржимон хизматидан фойдаланяпти].

Судья ҳар бир судланувчининг маълумотларни айтганидан сўнг шу тарзда ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳам айтиб чиқди

Б.Қ. — 1978 йил 2 майда Наманган вилоятида туғилган. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, оилали, икки нафар фарзанди бор, маълумоти олий, муқаддам судланмаган. Quramax Medical МЧЖнинг савдо директори. 2022 йил 27 декабрдан 2023 йил 8 апрелга қадар иш бўйича қамоқда сақланган. 8 апрелда гаров эҳтиёт чорасига ўзгартирилган. Айблов хулосасини олган. Шахсига оид саволлар борми?

Суд залидан: Йўқ.

Судья: Ну.М. — 1992 йил 9 март куни Тошкент вилоятида туғилган. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати қозоқ, оилали, икки нафар фарзанди бор, маълумот олий, муқаддам судланмаган. [Жиноят иши очилгунга қадар] Quramax Medical МЧЖнинг рўйхатга олиш бўйича менежери лавозимида ишлаган. Бугунги кунда умуман ишламаяпти. Муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган. Шахсига оид саволлар борми?

Суд залидан: Йўқ.

Судья: Э.М. — 1976 йил, 7 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати қозоқ, оилали, беш нафар фарзанди бор, маълумот олий, муқаддам судланмаган. Quramax Medical МЧЖнинг бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган. [Ҳозир ҳам шу лавозимида ишлаб турибди]. Муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.

Кариев Сардор Ҳикматович — 1982 йил 24 майда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муқаддам судланмаган, оилали, уч нафар фарзанди бор. Бир вақтда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат марказининг собиқ директори бўлган. Иш бўйича 2023 йил 24 январдан қамоқда. Шахсга оид саволлар борми?

Адвокат Раҳматов (Кариевнинг ҳимоячиси): Соғлиғингиз бўйича бирорта шикоятингиз борми?

Судланувчи Кариев: Ҳурматли судья, ўтган сафарги суд жараёни тугагандан кейин конвой бизни [қайтариб] олиб кетаётган эди. Мен орқа «рессора» қисмида ўтириб кетаётгандим. Ариққа қаттиқ тушиб, ярим метрга сакраб, кучли зарба бўлди. Машинада мен билан ўтирганлар буни тасдиқлайди. Бу [гапим] ҳайдовчига нисбатан чора кўриш нуқтаи назаридан эмас. Унинг айби йўқ деб ҳисоблайман.

Ўшандан бери белимда кучли оғриқлар пайдо бўлди. 2010 йил грижам операция бўлганди. Шу нуқтаи назардан шифокорга мурожаат қилдим. «Мени МРТга олиб боргин, невропотологга кўрсатгин, чунки кучли оғриқлар пайдо бўлди», дедим. Энди «Табиб, табиб эмас, бошидан ўтказган табиб», дейди.

«2010 йил операциядан олдин бўйнимнинг грижаси оғриб юрган, ҳозир қайталаниш эҳтимоли катта. Шунинг учун [анализ] олгин, нима учун ноқулайлик пайдо бўляпти, кечаси ухлолмай чиқяпман», десам, «Кўрамиз, конвойимиз бўш бўлса, олиб борамиз», деди.

Ўтган ҳафта жума куни мурожаат қилганмиз. Ҳалигача чора кўрилмади. Шунинг учун адвокатларимдан «Шу бўйича мени олиб бориб, малакали шифокорга кўрсатиб, ташхис қўйсин», деб илтимос қилдим. Кўтараётган масаламнинг судга умуман алоқаси йўқ ёки эҳтиёт чорасини ўзгартириш мақсадида [ҳам] гапираётганим йўқ. Шунчаки суд ҳали неча ой давом этиши номаълум экан, шу нуқтаи назаридан эътибор қаратилишини хоҳлайман.

Судья: Тушунарли. Ҳужжат бўйича айни пайтда оғир касалликлар мавжуд эмас, лекин соғлиғингизни текширишни сўрайсиз, шунақами?

Судланувчи Кариев: Шунақа.

Судья: Тушунарли. Биз ҳолатга аниқлик киритамиз. Агар тартиб бўйича сизни керакли текширувдан ўтказиш белгиланган бўлса, ўтказилади. Агар ўтказиш сабаби йўқ бўлса, адвокат орқали судга мурожаат қилинади, бу масалани суд ҳам ҳал қилиши мумкин. Шахсга оид саволлар йўқми? (жимлик — таҳр.).

Судья: Ўтиришингиз мумкин, Сардор Ҳикматович.

A.A. — 1993 йил 12 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, оилали, икки нафар фарзанди бор, маълумоти олий, муқаддам судланмаган. Давлат маркази директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Иш бўйича 2023 йил 31 январдан қамоқда.

Судланувчи A.A.: Фақат фарзандим уч нафар бўлди. Ўшани тўғрилаб қўйиш керак.

Судья: Ҳозир фарзандингиз кичкинами?

Судланувчи A.A: Ҳа, ҳа. Тўрт ойлик чақалоқ.

Судья: Айблов хулосасини олдингиз. Томонларда шахсига оид саволлар бўлса, марҳамат.

Судланувчининг адвокатларидан бири: Ўқиш жойингизни ҳам айтиб кетинг.

Судланувчи A.A: Қамалгунга қадар Тошкент фармацевтика институти магистратурасининг иккинчи босқич талабаси эдим. Биринчи семестр тугади, иккинчи семестрнинг бу ёғига [қамалдим]. Ўшанга қадар иш билан ўқиш бир кунда параллель кетарди.

Судья: Тушунарли, яна саволлар борми? (жимлик — таҳр.).

Но.М. — 1988 йил 26 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, оилали, бир нафар фарзанди бор, маълумоти олий, муқаддам судланмаган. Давлат марказида директорнинг ўринбосари лавозимида ишлаган. Иш бўйича 2023 йил 6 январдан қамоқда.

Судланувчи Но.М.: Фарзандим икки нафар бўлганди. Шуни тўғрилаб қўйсангиз.

Судья: Тушунарли. Сизга фарзанд муборак бўлсин. Адвокатларда шахсига оид саволлар борми?

Суд залидан: Йўқ.

Судья: Г. С. — 1987 йил учинчи март куни Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, оиласидан ажрашган, икки нафар фарзанди бор, маълумот олий, муқаддам судланмаган. Давлат маркази директорининг ёрдамчиси лавозимида ишлаган. 2022 йилда Рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. Иш бўйича 2023 йил 6 январдан қамоқда.

Ш. Ш. — 1992 йил 29 мартда Самарқанд вилоятида туғилган. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, оилали, икки нафар фарзанди бор, маълумоти олий, муқаддам судланмаган. Давлат маркази рўйхатдан ўтказиш бўлими вице-бошлиғи лавозимида ишлаган. Иш бўйича 2023 йил 31 январдан қамоқда. Ўзгаришлар йўқми? (жимлик — таҳр.).

Судья: Адвокатларда шахсига оид саволлар борми?

Судланувчинг адвокатларидан бири: Бор. Ш. Ш., сизнинг соғлиғингиз бўйича нимадир муаммолар борми?

Судланувчи Ш. Ш.: 2020 йил урология бўлимидан [буйрак касаллиги бўйича] ташхис қўйилган. Экспертиза қилиш керак бўлса, шуни инобатга олишингизни илтимос қилардим.

Судья: Ш. Ш., ҳозир фақат шахсингизга аниқлик киритяпмиз. Агар соғлиғингиз билан боғлиқ муаммо бўладиган бўлса, адвокат билан келишиб, бу масалада судга илтимоснома киритишингиз мумкин. Бошқа саволлар борми?

Суд залдан: Йўқ.

Судья: Ж.Э. — 1993 йил 26 июнда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, оилали, бир нафар фарзанди бор, маълумоти олий, муқаддам судланмаган. Давлат маркази рўйхатдан ўтказиш бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаган. Иш бўйича 2023 йил 22 cентабрдан бери қамоқда сақланмоқда. Ўзгаришлар борми?

Судланувчи Ж.Э.: Йўқ.

Судья: Иш ҳужжатларида сиз дастлаб 2023 йил 16 январидан 20 январигача ҳам қамоқда сақлангансиз.

Судланувчи Ж.Э.: Терговда.

Судья: Дастлабки терговда қамоқ жазоси қўлланилганми?

Судланувчи Ж.Э.: Муносиб хулқ-атвор.

Судья: Марҳамат, шахсига оид саволлар бўлса.

Суд залдан: Йўқ.

Судья: С.С. — 1975 йил 19 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Республикаси фуқароси. Миллати ўзбек, оилали. Бир нафар фарзанди бор. Маълумоти олий. Муқаддам судланмаган. Давлат Маркази Фармокология қўмитаси раиси лавозимида ишлаган. Иш бўйича муносиб хулқ-атворда бўлиш тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.

Судланувчи С.С.: Тасдиқлайман. Асосий иш жойи ўзгарган. Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти профессори. Маълумотномани тақдим қиламан.

Судья: Бошида тергов жараёнида сизга қамоқ жазоси қўлланганми?

Судланувчи С.С.: Йўқ.

Судья: Ушлаб туриш ҳолатлари бўлмаганми?

Судланувчи С.С.: Йўқ.

Судья: Адвокатларда шахсига оид саволлар.

Судья: Ж.Ш. — 1991 йил 19 февралда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати қозоқ, бўйдоқ, маълумоти олий, муқаддам судланмаган. Муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси қўлланган. Бугунги кунда вақтинча ишсиз. Адвокатлар, шахсига оид саволлар борми? (жимлик — таҳр.).

Ш. А. — 1992 йил 27 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали, икки нафар фарзанди бор, маълумоти олий, муқаддам судланмаган. Давлат маркази Фармакология қўмитасида мутахассис лавозимида ишлаган. Иш бўйича муносиб хулқ-атворда бўлиш тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган. Тўғрими?

Судланувчи: Иш жойим алмашган.

Судья: Қаерда?

Судланувчи Ш. А.: Фармакопея қўмитаси раис ўринбосари.

Судья: Саволлар борми? (жимлик — таҳр.).

Судья: Г. Х. — 1963 йил 30 майда Тошкент вилоятида туғилган. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, оилали, уч нафар фарзанди бор, маълумоти олий, муқаддам судланмаган. Давлат маркази Фармокология қўмитасининг етакчи мутахассиси. Муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган. Ўзгаришлар борми?

Судланувчи Г. Х.: Йўқ.

Судья: Адвокатларда шахсига оид саволлар борми?

Суд залидан: Йўқ.

Судья: Г. Б. — 1968 йил 19 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, оилали, бир нафар фарзанди бор, маълумоти олий, муқаддам судланмаган. Давлат маркази дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораториясининг мудири лавозимида ишлаган. Бугунги кунда ҳам. Адвокатларда шахсига оид саволлар борми?

Суд залидан: Йўқ.

Судья: М.Ҳ — 1985 йил 9 мартда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, оилали, икки нафар фарзанди бор, маълумоти олий, муқаддам судланмаган. Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида ишлаган. Иш бўйича 2022 йил декабрдан бери қамоқда сақланмоқда. Адвокатларда шахсига оид саволлар борми?

Суд залидан: Йўқ.

Судья: Ш. Х. — 1992 йил 7 июнда Навоий вилоятида туғилган. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, оилали, бир нафар фарзанди бор, маълумоти олий, муқаддам судланмаган. Дори воситаларини стандартлаштириш илмий марказида сертификатлаштириш органи раҳбари лавозимида ишлаган. Иш бўйича 2022 йил 22 декабрдан 2023 йил 2 августга қадар қамоқда сақланган. Бугунги кунда муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган. (Судланувчи суд жараёнларида видеоконференц-алоқа орқали иштирок этади — таҳр.). Бугунги кунда соғлиғингиз яхшими?

Судланувчи Ш. Х.: Кейинги ҳафталарда операцияга киришни режалаштиряпмиз. Пайшанба куни аниқ бўлади. 10 кун ичида бўлса керак.

Судья: Адвокатларда шахсига оид саволлар борми?

Суд залидан: Йўқ.

Судланувчи Ш. Х.: Ҳурматли судья, фарзандим иккита бўлди. Ўшани ҳам қўшиб қўйсангиз бўлади.

Судья: Тушунарли. Операция ҳақида бизга олдинроқ хабар берсангиз, шунга қараб суд мажлисини ташкиллаштиришни ўйлаб кўраман.

Судья: Н. Ш. — 1988 йил 19 февралда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, турмушга чиқмаган, маълумоти олий, муқаддам судланмаган. Дори воситаларини стандартлаштириш илмий марказида синов маркази раҳбари. Иш бўйича 2023 йил январдан 3 майга қадар қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Бугунги кунда гаров эҳтиёт чораси қўлланилган. Айблов хулосасини олгансиз, ўзгаришлар борми?

Судланувчи: Йўқ.

Судья: Адвокатларда шахсига оид саволлар борми?

Сад залидан: Йўқ.

Судья: Ш. А. — 1985 йил 26 августда Тошкент вилоятида туғилган. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, оилали, тўрт нафар фарзанди бор, маълумот олий, муқаддам судланмаган. Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази МЧЖда директор ўринбосари лавозимида ишлаган. Муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.

Судланувчи Ш. А.: Ҳозир ўзгариш бўлган, ишга кирганман.

Судья: Лавозимингизни айтинг.

Судланувчи: Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлик маркази директор маслаҳатчиси.

Судья: Шахсига оид саволлар борми?

Суд залидан: Йўқ.

Судья: Ф.Ф. — 1986 йил 26 июнда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, оилали, уч нафар фарзанди бор, маълумоти олий, муқаддам судланмаган. Дори воситаларини стандартлаштириш илмий марказида сертификатлаш органи раҳбари ўринбосари сифатида ишлаган.

Судланувчи Ф.Ф.: Тасдиқлайман.

Судья: Ўзгаришлар?

Судланувчи Ф.Ф.: Йўқ.

Судья: Бугунги кунда ишлайсизми?

Судланувчи Ф.Ф.: Йўқ.

Судья: Тушунарли. Шахсига оид саволлар борми?

Суд залидан: Йўқ.

Судья: И.М. — 1991 йил 19 майда Фарғона вилоятида туғилган. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, оилали, икки нафар фарзади бор, маълумоти олий, муқаддам судланмаган. Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази МЧЖда синов маркази раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаган. Муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.

Судланувчи И.М.: Ўзгаришлар йўқ.

Судья: Тушунарли. Бугунги кунда ишлайсизми?

Судланувчи И.М.: Ишлайман. «Комтех» компаниясида маҳсулот менежери бўлиб ишлайман.

Судья: Буйруқ тақдим қилиш мумкинми?

Судланувчи И.М.: Кейинги судга тақдим қиламан.

Судья: Шахсига оид саволлар борми?

Суд залидан: Йўқ.

Судья: Ф.Т. — 1977 йил 30 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти олий. Давлат маркази рўйхатдан ўтказиш бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаган. Оилали, уч нафар фарзанди бор.

Судланувчи Ф.Т: Тасдиқлайман.

Судья: Адвокатларда шахсига оид саволлар борми?

Суд залидан: Йўқ.

Судья: Ф.Н. — 1970 йил 11 декабрда Сирдарё вилоятида туғилган. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, оилали, икки нафар фарзанди бор, маълумоти олий. «Original Solutions» МЧЖда директор лавозимида ишлайди, муқаддам судланмаган. Шахсига оид саволлар борми?

Судланувчи Ф.Н.: Ўтган сафар мендан соғлиғим бўйича ҳужжат сўрагандингиз, олиб келгандим.

Судья: Сизда қанақа касалликлар бор? Марҳамат.

Судланувчи Ф.Н.: Юрак хуружи, стенокардия, артериал босим, ҳозир ҳам даволанишдаман.

Судья: «Учёт»да турасиз-а?

Судланувчи Ф.Н.: Ўшани тасдиқловчи ҳужжат олиб келдим.

Судья: Ф.Н., бизнинг ҳам сизга эътирозимиз бор. Бугун кеч келдингиз, адвокатингиз ҳам кеч келди. Кеч келишингиз сизга нисбатан муносабат билдиришга мажбур қилади. Биринчи марта расман суд мажлиси баённомасида огоҳлантириб қўяман. Тушунарли-а?

Судланувчи Ф.Н.: Бошқа қайтарилмайди.

Судья: Ўтирамиз. Муҳтарам жараён иштирокчилари, судланувчиларимизнинг адвокатлари [алмашган]. Эътирозлар йўқми, суд мажлисини давом эттираверамизми?

Суд залидан: [Эътирозлар] йўқ.

Адвокат Собиров: Ҳурматли раис, илтимосномамнинг мазмуни шундан иборатки, ўзингиз 2023 йил 1 декабрда қабул қилган ажримингизда фуқаро У. Эгамов ва судланувчи A.A.[лар ўртасида] Телеграм иловаси орқали инспекцион текширувга тушган дорини инспекцион текширувдан олиб ташлаш бўйича сўралган ёзишмалари мавжудлиги, шу билан бирга адвокат томонидан билдирилган мурожаат бўйича Темировнинг ишга алоқадорлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 22-моддасидаги жиноят юз берганлиги, айбдор эканлиги, шунингдек, барча ҳолатларни аниқлаш шартлиги учун прокурорга хабарнома юборгансиз.

Прокурор томонидан қўшимча тақдим этилган айблов хулосасида эса Эгамовга кўрсатилган ҳолатлар бўйича жиноят содир этилганлиги, лекин жиноят «состав»ида йўқлиги ёки уларга нисбатан алоҳида иш ажратилганлиги тўғрисида маълумот йўқ.

Ҳурматли раислик қилувчи, бу ҳолат эса республикамиздаги ОАВда ҳар хил фикрлар билдиришга сабаб бўляпти. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 416-моддасида «Агар суд тергови вақтида судланувчининг унга илгари айблов қўйилмаган жиноятни содир этганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, суд янги айблов бўйича жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади», дейилган.

Судья: Нима муносабат билдиришни сўрайсиз? Қайтаришни сўрайсизми?

Адвокат: Йўқ, шунчаки баҳо бериб кетсангиз бўлди. Қайтариш шарт эмас.

Судья: Илтимосноманинг мазмуни нима?

Адвокат: Ойдинлик киритиш, аниқлик киритиш?

Судья: Собиров, битта нарсани тушунинг, ҳозир биз суд терговига келмадик. Суд тергови давомида бу нарсага ҳали аниқлик киритилади. Айблов келган, унга ҳали суд баҳо беради, суд тергови жараёнида баҳо бериб кетамиз. Томонларда эътироз йўқми? Ўша пайтда илтимосномангиз бўлса, берасиз, муҳокама қиламиз. Марҳамат, бошқа эътирозлар бўлмаса, айблов эълон қилиш учун сўзни прокуроримизга берамиз.

Прокурор Саидакром Оқилов: С.Р.П. [айблови]. Quramax Medical МЧЖ 2006 йилда Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган бўлиб, жамиятнинг асосий фаолияти сифатида фармацевтика маҳсулотларини улгуржи савдоси белгиланган. 2018 йил С.Р.П. Ҳиндистон Республикасининг Marion Biotech корхонаси ва Quramax Medical МЧЖнинг норасмий раҳбари ҳисобланган Ҳиндистон Республикаси фуқароси Сачин томонидан Quramax Medical МЧЖнинг директори лавозимига тайинланган.

Унда Сачин С.Р.П.га Ҳиндистон Республикасининг Marion Biotech корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаларини Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда мазкур дори воситаларини Quramax Medical МЧЖ орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудига реализация қилиш вазифаларини юклаб, дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш жараёнларидан фойдаланиш учун Ҳиндистон Республикасининг Marion Biotech корхонасининг муҳрини топширган.

Шундан сўнг С.Р.П. норасмий раҳбари Сачиннинг кўрсатмаларига асосан Quramax Medical МЧЖ рўйхатга олиш бўлими менежери Н.М. ёрдамида Marion Biotech корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаларини Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш, Quramax Medical МЧЖ савдо директори Б.Қ. ёрдамида эса Ўзбекистон Республикасига ушбу дори воситаларининг улгуржи савдоси билан шуғулланиб келган.

Жумладан, С.Р.П. 2021 йилда октабр ойининг бошларида норасмий раҳбари Сачиннинг кўрсатмасига асосан Marion Biotech корхонасининг «Док-1 Макс» сироп дори воситасининг рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномасини амал қилиш муддатини узайтириш мақсадида Давлат марказига тақдим қилиш учун корхона номидан ариза тузиб, аризага корхона директори [Тандон] номидан ўзининг имзосига ўхшаш имзо қўйиб, Сачин томонидан унга топширилган корхонавий муҳри томонидан тасдиқлаб, ушбу аризани қалбакилаштирган.

Сўнг С.Р.П. аризани Quramax Medical МЧЖ рўйхатга олиш менежери Ну.М.га топшириб, унга «Док-1 Макс» сироп дори воситасининг амал қилиш муддатини узайтириш учун Дори воситалари тиббий буюмлар ва тиббий техник экспертиза ва стандартлаштириш давлат маркази ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни топшириш ҳақида кўрсатма берган.

Ну.М. шунда С.Р.П. унга тақдим этган ариза [Тандон] томонидан имзолан[ма]ганлиги, аксинча, ушбу ариза С.Р.П. томонидан [Тандон]нинг номидан имзоланиб, Marion Biotech корхонасининг муҳри билан тасдиқлаб берилганлигини яхши билгани ҳолда С.Р.П.нинг кўрсатмасига асосан «Док-1 Макс» сироп дори воситасининг гувоҳномаси амал қилиш муддатини узайтириш учун зарур ҳужжатларни Marion Biotech корхонасининг муддати ўтиб кетган ГМП сертификати ва ишлаб чиқариш лицензияси, шу билан биргаликда белгиланган тартибда аризачининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланмаган ҳужжатлардан иборат бўлган досьени Давлат марказига топширган.

Ўз навбатида ариза 2021 йил 26 октабрда Давлат марказига кирим қилиниб, Давлат маркази директори Кариев томонидан рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи Г. С.га йўналтирилган. Шундан кейин «Док-1 Макс» сироп дори воситасига тегишли бўлган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар бирламчи экспертизасини амалга ошириш рўйхатдан ўтказиш бўлими бош мутахассиси Ж.Ш.нинг зиммасига юклатилган.

Бироқ бош мутахассис Ж.Ш. ўз касбига нисбатан бепарволик ё инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармасдан «Док-1 Макс» сироп дори воситасини тегишли бўлган аризага илова қилинган ҳужжатларнинг бирламчи экспертизасини Вазирлар Маҳкамасининг 213-сонли қарори талабларига биноан ўтказмасдан экспертиза натижасини ижобий баҳолаб, рўйхатдан ўтказиш ишларини бошлаш учун Давлат маркази ва Marion Biotech корхонаси ўртасида шартнома тузиб, уни рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи Г. С., вице бошлиқ Ш. Ш.ларга тақдим қилган. Ўз навбатида Г. С. ва Ш. Ш. мансабларига совуққонлик билан қараб, ўзларига юклатилган вазифаларга лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлиб, С.Р.П., хусусан, Ну.М. томонидан тақдим этилган қалбаки аризага илова қилинган ҳужжатларда қатор камчиликлар мавжудлиги, яъни Marion Biotech корхонаси ГМП сертификатининг ишлаб чиқариш лицензияси муддати ўтганлиги, янгиланган лицензия тасдиқланганлиги тўғрисидаги маълумот тақдим этилмаганлиги, шу билан биргаликда ҳужжатлар аризачининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланмаганлиги, бу эса аризани рад этиш учун етарли асос бўлишига қарамасдан, «Док-1 Макс» сироп дори воситасини рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича 2021 йил 26 октабрдаги 474-сонли шартномани тузиб, Давлат маркази директори Кариевга имзолатиб, сўнгра аризачи вакили Ну.М.га тақдим қилган.

Шундан сўнг, Quramax Medical МЧЖ директори С.Р.П. жамиятнинг норасмий раҳбари Сачиннинг топшириғига асосан 2021 йил 26 октабрдаги шартномага корхона директори [Тандон] номидан имзо, унга ихтиёрида бўлган Marion Biotech корхонаси муҳрини қўйиб, шартномани қалбакилаштириб, унинг бир нусхасини Ну.М. орқали Давлат марказига қайтариб, иккинчи нусхасини Ҳиндистон Республикасининг корхонасига юборган.

Шунда Сачин норасмий раҳбарлигидаги Marion Biotech корхонаси томонидан Давлат марказига «Док-1 Макс» дори воситасини рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномасини амал қилиш муддатини узайтириш билан боғлиқ тўловларни амалга оширган.

Кейин эса Г. С. ва Ш. Ш. раҳбарлигидаги рўйхатдан ўтказиш бўлими томонидан «Док-1 Макс» сироп дори воситаси бўйича тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Давлат марказининг Фармакопея ва Фармакология қўмиталарига йўналтирилган.

Бироқ мазкур дори воситасининг ҳужжатлари ва намуналари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 213-сонли қарор-талабларига мувофиқ лаборатория синовлари ўтказиш учун ўрнатилган тартибда Давлат маркази лабораториясига тақдим этилмаган.

Ўз навбатида Фармакопея қўмитаси раиси Но.М. «Док-1 Макc» дори воситаси бўйича тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўпламини рўйхатдан ўтказиш бўлимида қабул қилиб олиб, уни экспертизадан ўтказиш қўмитаси етакчи мутахассиси А.Ж.нинг зиммасига юклаган.

Бироқ етакчи мутахассис А.Ж. ўз касбига нисбатан бепарволик ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиш туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармасдан, «Док-1 Макс» сироп дори воситасига тегишли бўлган ҳужжатлар эскпертизасини Вазирлар Маҳкамасининг 213-сонли қарорида ўрнатилган тартибда ўтказмаган.

Яъни тегишли лабораториядан дори воситасини лаборатория синовларидан ўтказилиши, синов баённомаларининг қўмитага тақдим қилиниши талаб қилмаган. Ҳужжатларнинг маъмурий, кимёвий, фармацевтик ва биологик қисмларини лаборатория синовлари баённомаларида ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказмаган.

Миллий ва халқаро стандартлар талаби билан мувофиқлаштириш мақсадида аризачидан норматив ҳужжатларга муқобил усуллар ва қўшимча кўрсаткичлар, нормалар ва синов усулларини киритишни талаб қилмай, қўмита президиумида мазкур дори воситасининг рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномаси амал қилиш муддатини узайтириш бўйича ижобий тавсия берган.

Фармакопея қўмитаси раиси Но.М. ҳам ўз мансабига совуққонлик билан қараб, ўзига юклатилган вазифаларга лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлиб, «Док-1 Макс» сиропи дори воситаси ҳужжатлари мустақил экспертлар жалб этилган ҳолда экспертизадан ва такрорий экспертизадан ўтказилишини таъминламасдан ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги, Давлат маркази лабораториясида ҳеч қандай таҳлиллар ўтказилмаганлиги ва бу рад этиш учун асос бўлишига қарамасдан дори воситасини рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномаси амал қилиш муддатини узайтириш бўйича 2022 йил 25 мартда Фармакопея қўмитаси президиумида асоссиз равишда ижобий қарор қабул қилиб, ушбу қарор асосида «Док-1 Макс» дори воситасини рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномаси амал қилиш муддатини узайтириш бўйича экспертлар кенгашига тавсия берган.

Бундан ташқари, Фармакология қўмитаси раиси С.С. «Док-1 Макс» дори воситаси бўйича тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўпламини рўйхатдан ўтказиш бўлимидан қабул қилиб олиб, уни экспертизадан ўтказиш қўмита етакчи мутахассиси Г. Х.нинг зиммасига юклаган.

Бироқ етакчи мутахассис Г. Х. ўз касбига нисбатан бепарволик ва инсофсизлик билан муносабатда бўлиш туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармасдан «Док-1 Макс» сироп дори воситаси тегишли бўлган ҳужжатлар экспертизасини Вазирлар Маҳкамасининг 213-сонли қарорида ўрнатилган тартибда ўтказмаган.

Яъни, у дори воситасини рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномаси амал қилиш муддатини узайтириш ҳужжатларнинг маъмурий, фармокологик, токсикологик ва клиник қисмлари, жумладан, дори воситаларига тегишли бўлган ҳужжатларда клиниколди ва клиник тадқиқотлар ҳисоботлари мавжуд бўлмаса-да, жиддий камчиликларга эга бўлган мазкур ҳужжатлар бўйича дори воситасини рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномаси амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш бўйича тавсия бериш ўрнига «Док-1 Макс» сироп дори воситасини рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномаси амал қилиш муддатини узайтириш бўйича Фармокология қўмитаси президиумида ижобий тавсия берган.

Шунда Фармакология қўмитаси раиси С.С. мансабига совуққонлик билан қараб, ўзига юклатилган вазифаларга лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлиб, мустақил экспертларни жалб этган ҳолда дори воситалари ҳужжатларини экспертизадан ўтказилишини таъминламасдан ҳужжатларни клиниколди ва клиник тадқиқотлар мавжуд бўлмаса-да, Фармакология қўмитасининг 2022 йил 28 мартдаги президиумида ижобий хулоса билан асоссиз равишда қарор қабул қилиб, ушбу қарор асосида «Док-1 Макс» дори воситасини рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномаси амал қилиш муддатини узайтириш бўйича эксперт кенгашига ижобий тавсия берган.

Шундан сўнг Давлат маркази раҳбари Кариев Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 104-сонли буйруғи талабларига мувофиқ экспертлар кенгаши мажлисларига, хусусан, «Док-1 Макс» дори воситасини рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномаси амал қилиш муддатини узайтириш мажлисига раислик қилиши лозим бўлган бўлса-да, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, кенгаш котиби Темировга мажлис унинг иштирокисиз ўтказилишига кўрсатма бериб, натижаси бўйича тузилган кенгаш баённомасини кейин имзолаб беришини маълум қилган.

Шунда 2022 йил 29 мартда Кариевнинг иштирокисиз белгиланган тартибга зид равишда экспертлар кенгашининг 6-сонли мажлиси ўтказилиб, унда бошқа дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар қаторида Marion Biotech корхонасининг «Док-1 Макс» сироп дори воситасининг рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномасини амал қилиш муддатини узайтириш масаласи муҳокама қилинган.

Шундан кейин 2022 йил 29 мартда раислик қилувчи Кариевнинг иштирокисиз белгиланган тартибга зид равишда ўтказилган экспертлар кенгашининг 6-сонли мажлисида «Док-1 Макс» дори воситасининг рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномасини амал қилиш муддатини узайтириш бўйича бир овозда ижобий қарор қабул қилинган.

Шунда Кариев 2022 йил 29 мартда экспертлар кенгашининг 6-сонли мажлисида шахсан иштирок этмаган бўлса-да, кенгаш мажлиси натижаси бўйича тузилган баённомани имзолаган. Бунинг оқибатида ҳужжатлар талаб даражасида тўлиқ бўлмаган ишлаб чиқарувчи завод текширувидан ўтказилган ва фаолият учун берилган лицензия муддати ўтиб кетган.

Дори воситалари клиниколди ва клиник тадқиқотлар ҳақидаги ҳисоботларда дорига нисбатан ўтказилган тадқиқотлар кўрсатилмай ҳисоботга фақатгина умумий-назарий маълумотлар киритилган.

Тақдим этилган ҳужжатлар нотариал тартибда тасдиқланмаганлиги боис улардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига шубҳа бўлган. Ишлаб чиқарувчи завод томонидан дори таркибидаги ёрдамчи модда пропиленгликол хомашёси текширилмаган ҳужжатлар асосида Marion Biotech корхонасининг «Док-1 Макс» дори воситаси рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича 2022 йил 29 мартда 650217 рақамли гувоҳномани расмийлаштириш ва бу билан инсон саломатлиги учун хавфсизлик ва самарадорлиги шубҳа остида бўлган дори воситасини истеъмолга чиқарилишига йўл қўйган.

Шундан сўнг Но.М. томонидан норматив ҳужжатлари [баҳоланмаган] ҳамда дори воситаларининг намуналарини норматив ҳужжатларга мувофиқлиги аниқлаш бўйича лаборатория синовлари ўтказилмаган «Док-1 Макс» дори воситаси учун янги меъёрий ҳужжат тасдиқлаб берилган.

Бундан ташқари Фармакология қўмитаси раиси С.С. томонидан «Док-1 Макс» дори воситаси тиббиётда қўлланилиши бўйича йўриқнома тасдиқлаб берилган. Шу тариқа 2022 йил апрель декабрь ойлари оралиғида С.Р.П. ва Б.Қ. раҳбарлигидаги Quramax Medical МЧЖ томонидан 2020 йил 29 мартдаги гувоҳномаси асосида таркибида инсон ҳаёти учун хавфли ҳисобланган этиленгликоль ёт моддаси мавжуд бўлган бир қанча «Док-1 Макс» воситалари 2020 йил 2 июнь деб Ўзбекистон Республикасига импорт қилиниб, истеъмолга чиқарилган.

Бундан ташқари С.Р.П. 2020 йил октабр ойлари бошларида «Марион Биотеч» корхонаси ва Quramax Medical МЧЖнинг норасмий раҳбари Сачиннинг кўрсатмасига асосан корхонанинг «Кураракс 200», «Кураракс 400» дори воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш мақсадида Давлат марказига тақдим қилиш учун Marion Biotech корхонаси номидан ариза тузиб, аризага корхона директори [Тандон] номидан унинг имзосига ўхшаш имзо қўйиб, Сачин томонидан унга топширилган корхонанинг муҳри билан тасдиқлаб, ҳужжатни қалбакилаштирган.

Сўнг С.Р.П. ушбу аризани Quramax Medical МЧЖ рўйхатга олиш бўйича менежери Ну.М.га топшириб, унга «Кураракс 200» ва «Кураракс 400» дори воситасини рўйхатдан ўтказиш учун Давлат марказига ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар топшириш ҳақида кўрсатма берган. Шунда Ну.М. С.Р.П.нинг кўрсатмасига асосан «Кураракс 200» ва «Кураракс 400» дори воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тўплаб, 2021 йил 24 августда қалбаки ариза ва тўпланган ҳужжатларни Давлат марказига топширган.

Мазкур ариза 2021 йил 30 август Давлат марказига кирим қилиниб, рўйхатдан ўтказиш бўлими томонидан рўйхатдан ўтказиш ишларини бошлаш учун шу куни Давлат маркази ва корхона томонидан, 455-сонли шартнома расмийлаштириб берилган.

Мазкур шартнома ҳам корхона раҳбари [Тандон]нинг номидан Quramax Medical МЧЖ директори С.Р.П., унинг имзосига ўхшаш имзо ва ўзида мавжуд бўлган корхонанинг муҳрини қўйиб бергандан кейин Сачиннинг норасмий раҳбарлигидаги «Марион Биотеч» корхонаси 2021 йилдаги 455-сонли шартномада кўрсатилган пул маблағаларини Давлат марказига ўтказиб берган.

Сўнгра Давлат маркази экспертлар кенгашининг 2020 йил 25 майдаги 10-сонли мажлиси ҳам Кариевнинг топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 104-сонли буйруғи талабларига зид равишда раислик қилувчи Кариевнинг иштирокисиз ўтказилган бўлиб, унда Marion Biotech корхонасининг «Кураракс 200» ва «Кураракс 400» дори воситаси ишлаб чиқариш шароитлари шубҳа остига олинган.

Шу сабабли кенгаш аъзолари томонини Marion Biotech корхонасида инспекцион текширув ўтказилиши, дори воситасини рўйхатдан ўтказиш масаласи эса текширув натижасига кўра ҳал қилиниши ҳақида қарор қабул қилиниб, бу ҳақда икки нусхада тузилган кенгаш баённомасида тегишли қайдлар киритилиб, кейинчалик Кариев томонидан кенгаш раиси сифатида баённомалар имзоланиб, тасдиқланиб берилган.

Шундан сўнг 2022 йил 26 майда Давлат маркази томонидан Зарур амалиётлар маркази ДУКка Marion Biotech корхонасида инспекцион текширув ўтказилиши ҳақида ёзма топшириқ, корхонанинг ўзига эса бу ҳақда ёзма хабарнома юборилган.

Кейин эса 2022 йил июль ойининг бошларида Marion Biotech корхонасида инспекцион текширув ўтказилиши белгиланганлиги ҳақида хабар топган корхонанинг норасмий раҳбари Сачин МЧЖ директори С.Р.П. ва жамиятнинг савдо директори Б.Қ. билан тил бириктириб, корхонанинг ишлаб чиқариш шароитлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги, текширув ўтказилган тақдирда мазкур камчиликлар юзага чиқиб, корхонанинг бошқа дори воситалари ҳам Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилиши тақиқланиб, уларни импорт тўхтатилиши мумкинлигини англаган ҳолда бунинг олдини олиш мақсадида Давлат маркази масъуллари орасида инспекцион текширувни бекор қилиш имкони бўлган ходимни топиб, айнан ушбу ходим ёрдамида пора эвазига корхонада тайинланган текширувни бекор қилиш масаласини ижобий ҳал қилишни келишиб олган.

Шундан кейин С.Р.П. МЧЖ рўйхатдан олиш бўйича менежери Ну.М. Тошкент Фармацевтика институтини тамомлаганлиги, Давлат марказининг аксарият ходимлари мазкур олийгоҳ битирувчилари эканлигини билган ҳолда Ну.М.га Давлат маркази ходимлари орасида бирор бир таниш топиш, ёрдам беришни сўраган.

Шунда Ну.М. С.Р.П.нинг илтимосига кўра унга Давлат марказининг рўйхатдан ўтказиш бўлимида бош мутахассис лавозимида ишловчи курсдоши Ж.Э.нинг телефон рақамини берган. Кейин эса С.Р.П. жиноий шериклари Сачин ва Б.Қ. билан тузилган жиноий режасини амалга ошириш мақсадида Ж.Э. билан аввалига телефон орқали боғланиб, кейинроқ у билан Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди яқинида жойлашган «Б&Б» кафесида кўришган.

Суҳбат давомида С.Р.П. корхонанинг «Кураракс 200» ва «Кураракс 400» дори воситаси муҳокама қилинган экспертлар кенгашида мазкур корхона инспекцион текширувга туширилиб, дори воситасини рўйхатдан ўтказиш масаласи тўхтатилганлигини маълум қилиб, ундан корхонада тайинланган инспекцион текширувни бекор қилишда амалий ёрдам сўраб, бунинг учун моддий манфаат маълум қилган.

Шунда Ж.Э. С.Р.П.нинг таклифини раҳбарларига етказиб, тез кунларда уларнинг ижобий жавобини маълум қилишини билдирган. Шундан сўнг Ж.Э. С.Р.П.нинг таклифини Давлат маркази рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи Ш. Ш.га етказган.

Ўз навбатида Ш. Ш. Ж.Э.га «Марион Биотеч» корхонасига тайинлаган инспекцион текширувни бекор қилишда ёрдам бериши мумкинлигини, ушбу хизмати 45 минг АҚШ доллари бўлишини маълум қилиб, буни С.Р.П.га етказиб қўйишини маълум қилинган.

Кейин эса Ж.Э. С.Р.П. билан ижтимоий тармоқлар орқали боғланиб, унга «Марион Биотеч» корхонасида тайинланган инспекцион текширувни бекор қилишда ёрдам беришини, ушбу масалани ҳал қилиш 45 минг АҚШ доллари бўлишини маълум қилган.

Шунда С.Р.П. бу борада корхона норасмий раҳбари Сачин билан маслаҳатлашиб, Сачиннинг кўрсатмасига кўра, Ж.Э.га 45 минг АҚШ доллари кўп эканлигини, улар фақатгина 33 минг АҚШ долларини бера олишларини билдирган.

Ўз навбатида Ж.Э. бу ҳақда яна бир маротаба Ш. Ш. билан гаплашиб, Marion Biotech корхонасига тайинлаган инспекцион текширувни бекор қилиш масаласини 33 минг АҚШ доллари пул маблағлари эвазига ижобий ҳал қилиш ҳақида Ш. Ш.нинг розилигини олиб, бу ҳақда С.Р.П.га маълум қилган.

Шундан кейин С.Р.П. ушбу келишувни жамиятнинг савдо директори Б.Қ.га маълум қилиб, ундан Сачин томонидан юборилган нақд пул маблағлари ҳисобидан 33 минг АҚШ долларини олиб, Б.Қ.нинг ўзи билан биргаликда Ж.Э. билан учрашиб, учрашиш учун «Ойбек» метро бекати яқинидаги «MyMarket» номли дўкон олдига борган.

Мазкур учрашув жараёнида С.Р.П. ва Б.Қ.лар Ж.Э.га келишилган 33 минг АҚШ доллари миқдоридаги пора пулларини бериб, ундан имкон қадар қисқа муддатларда Marion Biotech корхонасида тайинланган инспекцион текширувни бекор қилишда ёрдам кўрсатишини сўраган.

Шунда Ж.Э. рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи Ш. Ш.га ижтимоий тармоқлари орқали С.Р.П.дан келишилган 33 минг АҚШ долларини олганлигини маълум қилганида шу куннинг ўзида кўп ўтмай Ш. Ш. ўзининг бошқарувидаги оқ рангдаги Жентра русумли автомашинасида Миробод тумани Афросиёб кўчаси 15-уйга келиб, Ж.Э.дан 33 минг АҚШ долларини ўзи билан олиб кетган.

Шу орада, яъни 2022 йил июнь ойининг ўрталарида Давлат маркази директори Кариев ўзининг биринчи ўринбосари A.A.га экспертлар кенгашининг 25 май 2022 йилги 10-сонли мажлисида Marion Biotech корхонасига тайинланган инспекцион текширувни бекор қилиб, уни кенгаш мажлиси баённомасидан олиб ташлаб, корхонанинг «Кураракс 200» ва «Кураракс 400» дори воситасини давлат рўйхатидан ўтказиб бериш бўйича кўрсатма берган.

Ўз навбатида A.A. экспертлар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорларни ўзгартириш ёки қўшимчалар киритишда Давлат маркази директори Кариевнинг ваколати йўқлигини билган ҳолда унинг ноқонуний топшириғини Давлат маркази директорининг ўринбосари Но.М.га етказиб, у билан биргаликда кенгаш котиби Темировга Давлат маркази экспертлар кенгашининг 10-сонли мажлиси баённомасига киритилган Marion Biotech корхонасининг инспекцион текширувдан ўтказилиши белгиланганлиги ҳақидаги қайдларини олиб ташлашига кўрсатма бериб, мазкур топшириқ Давлат марказига директори Кариев томонидан берилганлигини маълум қилган.

Шунда кенгаш котиби Темиров A.A. ҳамда Н.М.лар томонидан берилган ноқонуний топшириқни бажаришдан бош тортиб, кенгаш баённомаси Кариев томонидан имзоланиб тасдиқлаб берилганлигини маълум қилиб, Marion Biotech корхонасида ўтказилиши белгиланган инспекцион текширув ҳақидаги қайдларни олиб ташлаш бўйича рад жавобини берган.

Шундан сўнг Темиров A.A. ҳамда Н.М.ларнинг ушбу ноқонуний топшириқлари Кариев томонидан берилганлиги масаласига ойдинлик киритиш мақсадида Зарур амалиётлар маркази директори Дўсматов билан биргаликда Кариевнинг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигидаги хизмат хонасига борган.

Мазкур жараёнда Темиров ва Дўсматовлар корхонада инспекцион текширув ўтказилиши ҳақида кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан қарор қабул қилинганлиги, кенгаш баённомаси эса Кариевнинг ўзи томонидан тасдиқланиб берилганлигини маълум қилишиб, корхонада ўтказилиши белгиланган инспекцион текширувни бекор қилиш мумкин эмаслигини билдиришган.

Бироқ Кариев мансаб ваколатини суииcтеъмол қилиб, гарчанд кенгаш аъзолари томонидан қабул қилинган қарорларни ўзгартиришга, жумладан, тайинланган инспекцион текширувларни бекор қилишга ваколати бўлмаса-да, Темировга экспертлар кенгашининг 2022 йил 25 майдаги 10-сонли мажлис баённомасида Marion Biotech корхонасида ўтказилиши белгиланган инспекцион текширувни олиб ташлашига қатъиян топшириқ берган.

Шундан кейин чорасиз қолган экспертлар кенгаши котиби Темиров экспертлар кенгашининг 10-сонли мажлиси баённомасининг бир нусхасини инспекцион текширув ўтказилиши белгиланган 12 та корхоналар рўйхатидан Marion Biotech корхонасини кенгаш аъзоларининг хабардорлигисиз олиб ташлаб, шу тариқа баённомани қалбакилаштирган.

Бироқ Темиров баённоманинг иккинчи нусхасини ўзгаришсиз қолдириб, уни ўзида сақлаб келган. Шундан сўнг рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи Ш. Ш. мазкур бўлим мутахассиси Ж.Э.нинг воситачилигидаги Quramax Medical МЧЖ директори С.Р.П. ва жамиятнинг савдо директори Б.Қ.лар билан келишгандек Marion Biotech корхонасига тайинланган инспекцион текширув олиб ташлангандан сўнг 2022 йил июнь ойи ўрталарида рўйхатдан ўтказиш бўлими етакчи мутахассиси Саиджоновга мазкур корхонанинг «Кураракс 200» ва «Кураракс 400» дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиб бериши бўйича икки ойга орқа сана, яъни 2020 йил 25 майги сана билан гувоҳномани расмийлаштириш бўйича кўрсатма берган.

Бироқ Саиджонов Ш. Ш.га корхонанинг ушбу дори воситасини орқа сана билан рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномасини расмийлаштириш имкони йўқлигини билдирганида Ш. Ш. унга босим ўтказиб, нима бўлганда ҳам ушбу корхонага 2022 йил 25 май санаси билан гувоҳномани расмийлаштириб беришни талаб қилган.

Шундан кейин Саиджонов бевосита раҳбари ҳисобланган Ш. Ш.нинг ноқонуний топшириғи асосида корхонанинг «Кураракс 200» ва «Кураракс 400» дори воситасини 2022 йил 25 майги сана билан гувоҳномани расмийлаштириб бериб, ушбу гувоҳноманинг тартиб рақами остида белгиланган тартибга зид равишда давлат реестрига киритган.

Ўз навбатида мазкур гувоҳнома Давлат маркази директори Кариев томонидан имзоланиб, келгусида Marion Biotech корхонаси вакили ҳисобланган Ну.М.га тақдим этилган.

Шу орада 2022 йил июль ойида Н.М. томонидан аслида инспекцион текширувга туширилиб, бироқ Кариевнинг топшириғи асосида текширувдан олиб ташланган «Кураракс 200» ва «Кураракс 400» дори воситалари учун икки ой (прокурор ой ва йил сўзларини адаштирган бўлиши мумкин — таҳр.) орқа сана, яъни 2020 йил 25 май санаси билан янги меъёрий ҳужжат тасдиқлаб берилган.

Бундан ташқари, Фармокология қўмитаси раиси С.С. томонидан ҳам корхонанинг «Кураракс 200» ва «Кураракс 400» дори воситаларини тиббиёт қўлланилиши бўйича йўриқномаси белгиланган тартибга зид равишда икки ойга орқа сана (прокурор ой ва йил сўзларини адаштирган бўлиши мумкин — таҳр.), яъни 25 май [2020 йилги] билан тасдиқлаб берилган.

Шундан сўнг Quramax Medical МЧЖ раҳбари С.Р.П. ва савдо директори Б.Қ. корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаси, шу жумладан, «Док-1 Макс» дори воситаси сифати белгиланган талабларга жавоб бермаслигини билсалар-да, мазкур дори воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириб, уни улгуржи реализация қилиш билан шуғулланишни давом эттирган.

Шу билан биргаликда, аниқланишича, Marion Biotech корхонаси норасмий раҳбари Сачиннинг топшириғи асосида Quramax Medical МЧЖ директори С.Р.П. ҳамда ушбу жамиятнинг рўйхатга олиш бўйича менежери Ну.М. томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида Marion Biotech корхонасининг «Док-1 Макс» сиропи ва «Кураракс 200», «Кураракс 400» дори воситаларидан ташқари Кариевнинг раҳбарлигидаги Давлат маркази томонидан 2022 йилда мазкур корхонанинг яна 9 та дори воситасини рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномаси амал қилиш муддати узайтириб берилиб, битта дори воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган.

Шунда Marion Biotech дори воситалари рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномаларининг амал қилиш муддатини узайтириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат марказига топширилган ҳужжатларни ҳаққонийлиги, улар амалдаги меъёрий ҳужжатларга мос равишда қабул қилинганлигини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент фармацевтика институти, Вакцина ва зардоблар илмий текшириш институти ҳамда Давлат маркази мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди.

Мазкур ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилган ўзгаришлар натижасида 2022 йилдa Marion Biotech корхонаси томонидан Quramax Medical МЧЖ Давлат марказига топширилган 12 турдаги, жумладан, «Док-1 Макс», «Кураракс 200−400», «Анасепгел», «Ноль Грипп +», «Брифлора», «Кураракс Орни», «Синепар кид», «Эварех», «Ноллгрип Жуниор», «Травамакс +», «Амбронол» дори воситаларида қуйидаги қўпол камчиликлар, хусусан, ҳужжатларнинг талаб даражасида тўлиқ тўпланмаганлиги, ишлаб чиқарувчи завод текширувида ўтказилган ва фаолияти учун берилган лицензия муддати ўтиб кетганлиги, дориларнинг клиниколди тадқиқотлари ҳақидаги ҳисоботларда дорига нисбатан ўтказилган тадқиқотлар кўрсатилмай, ҳисоботларга фақатгина умумий-назарий маълумотлар киритилганлиги, ишлаб чиқарувчи завод томонидан дори таркибидаги ёдамчи модда пропиленгликол хомашёси текширилмаганлиги аниқланган.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 213-сонли қарорига мувофиқ аниқланган юқоридаги ҳар бир камчиликлар Давлат маркази ва аризачи Marion Biotech корхонаси ўртасида шартнома тузишни рад этишга, ҳужжатларни эса аризачига қайтаришга асос бўлган.

Шунга кўра, рўйхатдан ўтказиш бўлими томонидан бирламчи экспертиза давомида жиддий хато ва камчиликларга эга бўлган мазкур ҳужжатлар бўйича дори воситаларини рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномаси амал қилиш муддатини узайтириш ва давлат рўйхатидан ўтказишни бошлашнинг рад этилиши зарур бўлган.

Бироқ Кариевнинг раҳбарлигидаги Давлат маркази рўйхатдан ўтказиш бўлими масъуллари томонидан Ўзбекистон Республикаси 2016 йилдаги 399-сонли қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 213-сонли қарори ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирининг 109-сонли буйруғи талабларига зид равишда юқоридаги дори воситаларига тегишли бўлган ҳужжатлар қабул қилиниб, гувоҳномаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари бошлаб юборилган.

Шунда Кариевнинг раислигида экспертлар кенгаши мажлис залида 23 нафар мутахассислардан иборат аъзолар иштирок этиб, ҳар бир дори воситасини синчковлик билан муҳокама қилишлари лозим бўлса-да, экспертлар кенгаши мажлисларида Кариев шахсан иштирок этмаганлиги, кенгаш фаолиятини назорат қилмагани натижасида кенгашлар юзаки равишда ўтказилганлиги сабабли Вазирлар Маҳкамасининг 213-сонли қарорига зид равишда ҳужжатларида жиддий камчиликлари бўлган корхонанинг 10 та дори воситаси рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномаси амал қилиш муддати узайтирилиб, давлат рўйхатидан ўтказиб берилган.

Шундай қилиб, Marion Biotech корхонаси ва Quramax Medical норасмий раҳбари Сачиннинг йўриқлари асосида жамият директори С.Р.П., савдо директори Б.Қ. ҳамда жамиятнинг рўйхатга олиш бўйича менежери Ну.М. ўзлари томонидан Давлат марказига топширилган юқоридаги дори воситаларини рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномаси амал қилиш муддатини узайтириш ва рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни қалбакилаштирганлиги, амал қилиш муддати ўтганлиги, ишончсиз, нотўлиқ ва нотариал тасдиқланмаганлигини яхши билган бўлсалар-да, бироқ улар ҳар қандай ҳолатда ҳам Marion Biotech корхонаси ушбу дори воситаларини Ўзбекистон Республикасида муваффақиятли рўйхатдан ўтказиб, уларни реализация қилиб, даромад кўрганлиги оқибатида таркибида инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳисобланган дори воситаларини рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномаларини амал қилиш муддатининг узайтирилишга ва келгусида истеъмолга чиқарилишига эришганлар.

Шу билан биргаликда Давлат маркази директори Кариевнинг ҳам Marion Biotech корхонасида 2022 йил рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномалари амал қилиш муддатини узайтириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш масаласи муҳокама қилинган экспертлар кенгаши мажлисларида бевосита иштирок этиб, уни назорат қилиб, ҳужжатларда жиддий камчиликлар мавжуд бўлган мазкур корхонанинг дори воситаларини рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномаларининг амал қилиш муддатини узайтириш ҳамда рўйхатдан ўтказишни рад этиб, инсон ҳаёти учун хавфли бўлган дори воситалари Ўзбекистон Республикасига кириб келиб истеъмолга чиқаришнинг олдини олиш борасида 12 маротаба имкони мавжуд бўлган бўлса-да, бироқ у бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, мансаб-мавқейини суиистеъмол қилиш йўли билан сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситаларини Ўзбекистон Республикасига ўтказиш мақсадида Давлат маркази фаолиятини назорат қилмай, экспертлар кенгаши раиси сифатида бевосита иштирок этмай, аксинча, кенгаш мажлислари ўтиб бўлгандан кейин шунчаки баённомаларни имзолаб, тасдиқлаб берганлиги, бундан ташқари Кариев ўзининг биринчи ўринбосари A.A., ўринбосари Н.М. ва рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи Ш. Ш. билан олдиндан тил бириктириб, мансаб-мавқеини суиистеъмол қилиб, 2022 йил 25 майдаги 10-сонли экспертлар кенгашида ишлаб чиқариш шароитлари шубҳа остига олиниб, инспекцион текширув ўтказилиши белгиланган 12 та корхона рўйхатидан Marion Biotech корхонаси қасддан олиб ташланганлиги натижасида мазкур корхона томонидан ишлаб чиқарилган таркибида инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳисобланган этиленгликоль ва диэтиленгликол ёт моддалари мавжуд бўлган «Док-1 Макс» ва «Амбронол» сироп дори воситалари Quramax Medical МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикасига импорт қилиниб, истеъмолга чиқарилишига йўл қўйган.

Натижада 2023 йил cентабр ва 2023 йил декабрь ойи оралиғида[ги] давр мобайнида таркибида инсон ҳаёти учун хавфли бўлган этиленгликоль ва диэтиленгликол ёт моддалари мавжуд бўлган Ҳиндистоннинг Marion Biotech корхонаси ишлаб чиқарган «Док-1 Макс» ва «Амбронол» дори воситаларининг ножўя таъсири оқибатида ўткир буйрак етишмовчилиги ташхиси билан касалхонага мурожаат қилган 16 нафар бемор болалар ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари олишган.

Шунингдек, икки нафар бемор болалар ҳаёти учун хавфли бўлмаган, сoғлиғининг қисқа вақтда бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати олишган. Бундан ташқари кўрсатилган давр таркибидан инсон ҳаёти учун хавфли бўлган этиленгликоль ва диэтиленгликол ёт моддалари мавжуд бўлган «Док-1 Макс» ва «Амбронол» сиропи воситалари заҳарланиши оқибатида ўткир буйрак етишмовчилиги ташхиси билан касалхонага мурожаат қилган 68 нафар бола вафот этганлар. Шундай қилиб, (адвокатлар прокурорнинг нутқини бўлади — таҳр.).

Адвокатлар судга «Ҳаммамизнинг қўлимизда айблов хулосаси бор-ку, иккита янгиларнинг айбловини ўқиб берсинлар», деб эътироз билдирди. Прокурор янги икки судланувчининг ишини ўқишни бошлади.

Ф.Т. собиқ дори воситалари тиббий буюмлар, тиббий-техника экспертиза ва стандартлаштириш давлат маркази Фармокология қўмитаси бош лавозимида ишлаб келиб, давлат органи хизматчиси бўла туриб, такроран пора олиш, бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, муайян ҳуқуқ берадиган расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ушбу ҳужжатлар қалбаки эканлигини била туриб, улардан фойдаланиш билан шуғулланиб келган.

Жумладан, аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йилдаги 343-сонли буйруғининг 41-банди, биринчи хатбошисига кўра дори воситаси ишлаб чиқарувчи давлатдан ташқари камида яна бир давлатдан рўйхатдан ўтказилган бўлса, ушбу дори воситаси клиник тадқиқотларсиз, клиниколди тадқиқотлари материаллари ва уларнинг экспертизаси асосида қайд этишга тавсия этиш учун меъзон бўлиши белгиланган.

Бироқ Quramax Medical МЧЖ директори С.Р.П. давлат органи хизматчиси ҳисобланган Давлат маркази Фармакология қўмитаси бош мутахассиси Ф.Т. билан олдиндан тил бириктириб, унинг имкониятлари орқали ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда пора эвазига унга Ҳиндистон Республикасининг Marion Biotech корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган «Тарирекс 200» ва «Тарирекс 400» дори воситалари[ни] клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш учун ушбу дори воситалари гўёки Ҳиндистон Республикасидан ташқари Тожикистон Республикасида ҳам давлат рўйхатидан ўтказганлиги ҳақидаги сохта гувоҳнома тайёрлашни режалаштирган.

Шунда Давлат маркази Фармакология қўмитаси бош мутахассиси Ф.Т. қайд этилган буйруқдан ўзининг ғараз мақсадларида фойдаланиб, 2022 йил тахминан апрель ойида Quramax Medical МЧЖ директори С.Р.П. билан олдиндан тил бириктириб, моддий манфаат эвазига Ҳиндистон Республикасининг Marion Biotech корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган «Тарирекс 200» ва «Тарирекс 400» дори воситалари[ни] клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш учун ушбу дори восита[ларини] гўёки Ҳиндистон Республикасидан ташқари Тожикистон Республикасида ҳам давлат рўйхатидан ўтказганлиги ҳақидаги сохта гувоҳномани тайёрлаб беришга келишган.

Ўз навбатида Ф.Т. аввалдан пухта тузилган жиноий режага асосан Ҳиндистон Республикасининг Marion Biotech корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган «Терирекс 200» ва «Тарирекс 400», кейинроқ номи «Кураракс 200» ва «Кураракс 400» га ўзгарган дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш учун ушбу дори воситаларини гўёки Ҳиндистон Республикасидан ташқарида Тожикистон Республикасида ҳам давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги сохта гувоҳномани тайёрлаб бериш учун ўзига аввалдан таниш бўлган хорижда ишлаб чиқарилган дори воситаларини Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказиш билан шуғулланувчи консалтинг хизмати Ф.Н.га мурожаат қилган.

Шунда Ф.Н. келгусида ўзи томонида давлат рўйхатидан ўтказиб берилиш учун Давлат марказига топширилган, хорижда ишлаб чиқарилган дори воситаларининг йиғма жилдлари, хусусан, дори воситасининг қўллашга доир йўриқномалари Фармакология қўмитаси томонидан маъқулланиб, шу тариқа дори воситалари экспертлар кенгашига ижобий хулоса билан чиқариш учун Ф.Т.нинг қайд этилган илтимосномасига розилик билдирган.

Сўнгра Ф.Н. ўзи раҳбарлик қилиб келган «Origin Solutions» МЧЖнинг Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Нукус кўчасидаги 5/1 уй манзилида жойлашган офисида фойдаланган компьютер воситасида Ҳиндистон Республикасининг Marion Biotech корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган «Тарирекс 200» ва «Тарирекс 400» дори воситаларини гўёки Тожикистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказганлик ҳақидаги 2021 йил 10 декабрдаги серия рақами 11544 бўлган сохта рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномасини тайёрлаб, ушбу гувоҳномани гўёки нотариал тартибда тасдиқланганлиги тўғрисидаги махсус [Нотари гофт Индиа] ёзувли қизил рангли стикерни елимлаб, ушбу қалбакилаштирилган гувоҳномани Ф.Т.га тақдим этган.

Ўз навбатида Ф.Т. мазкур гувоҳномани қўлга киритиб, уни С.Р.П.га етказиб берган. Шунда С.Р.П. Ф.Т.нинг мазкур хизматлари учун пора тариқасида бир минг бир юз АҚШ долларини берган. Шу тариқа С.Р.П. ушбу қалбакилаштирилган гувоҳномани «Quramax» МЧЖ рўйхатдан олиш бўйича менежери Ну.М. орқали «Тарирекс 200» ва «Тарирекс 400» дори воситаларининг йиғма ҳужжатларига қўшимча қилиб, Давлат марказига топшириб, айнан мазкур қалбаки гувоҳнома асосида қайд этилган дори восита[ларини] клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш мумкинлиги ҳақидаги Фармакология қўмитасининг ижобий қарори қабул қилинишига эришган.

Шундай қилиб Ф.Т ҳамда Ф.Н. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми «б» банди ҳамда 228-моддаси 3-қисми билан айбланишган. Шунингдек, Ф.Т. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2022 йил тахминан июнь июль ойида С.Р.П. билан такроран тил бириктириб Ҳиндистон Республикасининг Marion Biotech корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган «Тарирекс Орни» (кейинги номи «Кураракс Орни») дори воситасини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш учун ушбу дори воситаси гўёки Ҳиндистон Республикасидан ташқари Тожикистон Республикасида ҳам давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги сохта гувоҳномани тайёрлашни режалаштирилган.

Шунда 2022 йил тахминан июнь июль ойида Quramax Medical МЧЖ директори С.Р.П. пора эвазига Ҳиндистон Республикасининг Marion Biotech корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган «Тарирекс Орни» дори воситасини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш учун ушбу дори воситаси гўёки Ҳиндистон Республикасидан бошқа бир давлатда ҳам рўйхатдан ўтказганлиги ҳақидаги сохта гувоҳномани тайёрлаб бериш учун яна бир бор Ф.Т.га мурожаат қилган.

Келишувга кўра, Ф.Т. С.Р.П.га қайд этилган дори воситасини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиб бериш учун ушбу дори воситаси гўёки Тожикистон Республикаси давлат рўйхатида ўтказганлиги ҳақидаги сохта гувоҳномани тайёрлаб бериши С.Р.П. эса Ф.Т.га бунинг эвазига бир минг бир юз доллар миқдордаги пул маблағларини бериши лозим бўлган.

Сўнгра Ф.Т. Ҳиндистон Республикасининг Marion Biotech корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган «Тарирекс Орни» дори воситасини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш учун ушбу дори воситаси гўёки Ҳиндистон Республикасидан ташқари Тожикистон Республикасида ҳам давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида сохта гувоҳномани тайёрлаб бериш учун аввалги сингари жиноий шериги Ф.Н.га мурожаат қилган.

Шунда Ф.Н. ўзи томонидан келгусида давлат рўйхатидан ўтказиб берилиши учун Давлат марказига топширилган хорижда ишлаб чиқарилган дори воситаларининг йиғма ҳужжатлари, хусусан, дори воситаларини қўллашга доир йўриқонмалари, Фармокология қўмитаси томонидан маъқулланиб, шу тариқа дори воситалари экспертлар кенгашига ижобий хулоса билан чиқариш учун Ф.Т.нинг қайд этилган илтимосига розилик билдирган.

Шундан кейин Ф.Н. ўзининг «Origin Solutions» МЧЖнинг Тошкент шаҳар Миробод туман Нукус кўчасида жойлашган офисида фойдаланувидаги компьютер воситасида Ҳиндистон Республикасининг Marion Biotech корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган «Тарирекс Орни» дори воситасини гўёки Тожикистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказганлиги ҳақидаги 2021 йил 10 декабрдаги 2815 сонли сохта рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномасини тайёрлаб, ушбу гувоҳнома гўёки нотариал тартибда тасдиқланганлиги тўғрисидаги махсус ёзувли қизиқ рангли стикерни елимлаб, ушбу қалбакилаштирилган гувоҳномани Ф.Т.га тақдим этган.

Ўз навбатида Ф.Т. мазкур гувоҳномани қўлга киритиб, уни С.Р.П.га етказиб, эвазига ундан кўрсатган хизматлари учун аввалдан келишилган бир минг бир юз АҚШ долларини олган. Шу тариқа С.Р.П. ушбу қалбакилаштирилган гувоҳномани Quramax Medical МЧЖ рўйхатга олиш бўйича менежери Ну.М. орқали «Тарирекс Орни» дори воситасининг йиғма жилди ҳужжатларига қўшимча қилиб, Давлат марказига топшириб, айнан мазкур қалбаки гувоҳнома асосида қайд этилган дори воситасини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш мумкинлиги ҳақидаги Фармокология қўмитасининг ижобий қарори қабул қилинишига эришган.

Шундай қилиб, Ф.Т. ўзининг содир этган жиноятлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 214-моддаси 3-қисми «а» банди билан, Ф.Н. ўзининг содир этган жиноятлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 228-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилган.

Шундан сўнг судья барча судланувчиларга «Айблов тушунарлими, иқрормисиз?» саволи билан юзланди. Барча судланувчилар айблов тушунарлилигини билдирди, судланувчилар — Сардор Кариев, Ф.Ф., Ш. А., Н.Ш., Г. Б., Г. Х., А.Ж., Ж.Ш., С.С., Ш. Ш., Н.М., A.A., Э.М., Ну.М., Б.Қ.лар айбига умуман иқрор эмасликларини, С.Р.П., Ф.Т., И.М., Ш. Х., М.Ҳ., Г. С.лар эса қисман иқрорлигини, Ф.Н. эса тўлиқ иқрорлигини айтди.

Судья: Марҳамат, муҳтарам жараён иштирокчилари, далилларни текшириш навбати бўйича таклифлар. Марҳамат, прокурор, адвокатларимиздан фикрлар.

Адвокатлар ва прокурор жиноят ишини олиб бориш тартиби бўйича фикрларини билдириб ўтди.

Судья: Суд ўз ўрнида ажрим қилади. Томонларнинг фикрини тинглаб, дастлаб жиноят иши юзасидан судланувчиларни, сўнг вазиятга қараб, жабрланувчи, гувоҳ ва мутахассисларнинг судда сўралишини, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб, жиноят ишида тўпланган далилларни текшириб, иш бўйича қарор қабул қилишни лозим деб топди. Тушунарли-а? Унда иш бўйича судланувчилардан бошласак. Марҳамат, мистер С.Р.П.

(Судланувчи кўрсатмасини рус тилида берди ва савол-жавоблар ҳам рус тилида бўлди. Таржимасини келтирилмоқда — таҳр.)

Судланувчи С.Р.П: Аввало шуни айтмоқчиманки, содир бўлган фожиа — болаларнинг ўлими ҳақида 2022 йил 17 декабридан кейин билдим. Бу ҳодиса Самарқандда бўлди. Шундан сўнг бизни 20 декабрда Фармагентликка чақиришди ва «Док-1 Макс» сиропи ҳақида муҳокама бўлди. У ерда, эҳтимол, болалар ўлимида менинг иштироким бўлиши мумкинлиги айтиб ўтилди. Шундан кейин биз ҳайратда қолдик, чунки биз ҳеч нарсани тушунмадик, бу ҳақида билмасдик. 22 декабрь куни, яна гаплашганимизда, мен бошқа маҳсулотларни сотмаслик ва имкон қадар барча дорихоналардаги товарларни қайтариб бериш ҳақида буйруқ ва баённомага имзо чекдим.

Бунда бизга давлат идоралари ва Фармацевтика қўмитаси вакиллари ҳам ёрдам беришди ва улар барча товарларни мусодара қилишда ёрдам беришди. [Лекин] мен ҳайратда қолдим, чунки бу ҳақда ҳеч ким билмас эди, у ерда нима бўлди, нима учун бундай бўлди — ҳаммаси ноаниқ эди. Мен ҳозир аниқ санасини айта олмайман-у, 24 ёки 23 декабрдамиди, биз Ҳиндистон билан суҳбатлашган эдик.

Улар олдин ўзларининг лабораторияларида текширишди, лекин ҳеч нарса топа олишмади. Кейин кўпроқ хусусий лабораториялар ва давлат лабораторияларига беришди. Тахминан 24 декабрь кунида бу оддий рецепт эмаслигини тасдиқладилар. Биз офисга келдик, 26 декабргача шу ерда эдик. Мен ва Виктор биргаликда товарларни қайтариш имкониятини максимал даражада ошириш учун ҳар доим ҳаммага ёрдам бердик. 26 декабрнинг тунида мен ҳибсга олиндим. Ўшандан бери озодликда эмасман.

Пул масаласига келсак, Ж.Э.га берган кўрсатмамда ҳам айтилган. Унга берган пулимни олиб қўйганман. Кейин мен ҳеч кимга пул бермаганман.

Судья: Марҳамат, прокуроримиз, саволлар борми?

Прокурор: Аввалги кўрсатмаларингизни тасдиқлайсиз, тўғрими?

Судланувчи С.Р.П: Қайта берганларимними?

Прокурор: Ҳа, шуларни. Бу янги эпизодлар ҳақида. Сиз «Тарирекс 200» ва «Тарирекс Орни»нинг моҳиятини тушунасизми?

Судланувчи С.Р.П: Ҳа тушунаман.

Судья: «Кураракс».

Судланувчи С.Р.П: Ҳа, «Кураракс».

Прокурор: Хўш, кейинроқ… (С.Р.П. гапини бўлади — таҳр).

Судланувчи С.Р.П: Бу пул берилмаган?

Прокурор: Бу ҳақда Ф.Т. билан гаплашганмисиз?

Судланувчи С.Р.П: Биз жуда кўп гаплашгандик. Кейин у билан ҳамма нарса ҳақида маслаҳатлашдик.

Прокурор: Ушбу сертификатлар ҳақида нима дея оласиз?

Судланувчи С.Р.П: Ҳа, биз бу сертификатларни Ҳиндистондан олдик.

Прокурор: Тожикистондан ўтган, Ҳиндистондан келгани шуми?

Судланувчи С.Р.П: Ҳа.

Судья: Марҳамат…

Адвокат Даврон Аҳмадов: Жаноб С.Р.П., сиз 33 минг АҚШ доллари ҳақида гувоҳлик бергансиз. Мен яна бир бор аниқлик киритмоқчиман, чунки 33 мингга нисбатан иш янгидан бошланган. Бизга батафсилроқ гапириб беринг.

Судланувчи С.Р.П: Шаҳарнинг қайсидир қисмида Ж.Э. билан келишгандим. Лекин бу тасодифга ўхшарди. Ж.Э. бу борада менга ёрдам беришга рози бўлди. Лекин 10−15 дақиқадан сўнг, бироз вақт ўтгач, у менга ўша қора пакетдаги пулни қайтариб берди, мен пулни қайтариб олдим.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Агар мен тўғри тушунган бўлсам, пулни Ж.Э.га қайтариб бергансиз?

Судланувчи С.Р.П: Ҳа.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Кейинги савол 1100 доллар ҳақида. Терговчиларга кўра, сиз жаноб Ф.Т.га 2 марта 1100 доллар бергансиз. Бу тўғрими?

Судланувчи С.Р.П.: Йўқ.

Адвокат Даврон Аҳмадов: У сизга ёрдам бергани учун унга шунчаки раҳмат айтдингизми?

Судланувчи С.Р.П.: Йўқ, мен консультацияга борганман.

Адвокат Даврон Аҳмадов: 1100 доллар ҳақида ҳам мени бир савол қизиқтиряпти. 1000 эмас, 1500 эмас, 1200 эмас, 2100 эмас, нега айнан 1100 доллар?

Судланувчи С.Р.П.: Билмадим.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Нега айнан 1100 доллар?

Судланувчи С.Р.П.: Мен буни тушунтира олмайман.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Сиз билмайсиз, тўғрими? Ушбу сертификатларга келсак, («Кураракс»нинг Тожикистондан рўйхатдан ўтказилгани ҳақидаги ҳужжат назарда тутиляпти — таҳр.), сиз уларни Ҳиндистондан олдингизми?

Судланувчи С.Р.П.: Ҳа.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Улар буни сизга қандай етказишган?

Судланувчи С.Р.П.: Хўш, барча мумкин бўлган усуллар билан етказиб беришди. Гоҳида ўзлари, гоҳида бошқа биров орқали юборишарди. Бир сафар мен бориб улардан олдим. Турли хил усуллар танлашган эди. Мен буни сўрай олмайман.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Тушунарли, ҳозирча бошқа саволим йўқ.

Судья: Кимда саволлар бор? Марҳамат, Раҳматов.

Адвокат Раҳматов: Кариевнинг адвокатиман. Сиз Сардор Ҳикматовични шахсан таниганмисиз?

Судланувчи С.Р.П.: Йўқ, мен ҳам уни кўрмаганман.

Адвокат Раҳматов: Сиз уни терговдан олдин кўрмагансиз?

Судланувчи С.Р.П.: Йўқ, асло кўрмаганман.

Адвокат Раҳматов: Демак, сиз уни кўрмадингиз ёки у билан мулоқот қилмадингиз, тўғрими?

Судланувчи С.Р.П.: Ҳа, аниқ.

Адвокат Раҳматов: Бошқа саволим йўқ.

Судья: Марҳамат, Шарипов.

Адвокат Шарипов: Айтингчи, жаноб С.Р.П., сизнинг Ж.Э. билан танишишингизга, у билан бирор нарсада келишиб олишингизга ва бирор нарса ҳақида шартнома тузишингизга Б.Қ.нинг алоқаси борми?

Судланувчи С.Р.П.: Йўқ, у бу ҳақида билмаган.

Адвокат Шарипов: Бошиданоқ Ж.Э. билан бирор нарсада келишиб келгунингизча у аралашмаганми?

Судланувчи С.Р.П.: У билан суҳбатлашганимизда «Кураракс»га пул бериш кераклигини биларди. Аммо Ж.Э. билан суҳбат нима ҳақида эканлигини билмас эди.

Адвокат Шарипов: У билмас эди. Сиз эса Ж.Э. билан келишувдан сўнг, у сизнинг таклифларингизга рози бўлгач, Б.Қ.га мурожаат қилдингизми?

Судланувчи С.Р.П.: Ҳа.

Адвокат Шарипов: Унга нима дедингиз?

Судланувчи С.Р.П.: Пул бериш керак, дедим. Кейин Б.Қ. пулни бериб кетди.

Адвокат Шарипов: Олдинги ҳолатлар каби сиз пулни ўзингиз олиб, Ж.Э.га бермадингизми?

Судланувчи С.Р.П.: Мен жавоб бера олмайман, ўшанда бундай ҳолат бўлмаган.

Адвокат Шарипов: Унда нима учун сиз Б.Қ.га ёрдам беришингиз керак эди?

Судланувчи С.Р.П.: Жаноб Сачин менга бу катта пул эканлигини, Б.Қ. эса сиз билан бориб юришини айтди. Бу яхши. Шунинг учун Б. ўзи билан олиб кетди.

Адвокат Шарипов: Фақат, шунгами? Бошқа иштирок ёки ёрдам бўлмаганми?

Судланувчи С.Р.П.: Йўқ.

Адвокат Вижих: Маълумотга кўра, сиз сотган маҳсулотлар маълум талабларга жавоб бермаган. Бу эса, ўзингиз айтганингиздек, ўлимга олиб келган ва болаларнинг соғлиғига нисбатан эътирозларга сабаб бўлган. Сизнинг компаниянгиз ёки Ҳиндистон компанияси жабрланувчиларга моддий-маънавий зарарни қоплаш чораларини кўришга тайёрми?

Адвокат Даврон Аҳмадов: Ҳурматли раислик этувчи, бу [суд терговига] тааллуқли эмас?

Адвокат Вижих: Тааллуқли.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Суд ҳали битта ҳам компанияни аниқламади.

Судья: Бўлди, бўлди. Яна саволлар борми?

Адвокат Вижих: Йўқ.

Судья: Раҳмат. Яна кимда саволлар бор?

Адвокат Имомов: Ҳозир Ф.Т. билан учрашиб, фақат маслаҳат олганман, деб [айтиб ўтдилар]. Сиз дориларнинг рўйхатдан ўтказиш масаласида ҳам маслаҳат олганмисиз? Аниқлик киритиб ўтсангиз?

Судланувчи С.Р.П.: Одатдагидек учрашардик, ҳар томонлама суҳбатлашардик, лекин ҳужжатлар керак бўлса, ҳар доим консультацияга боради.

Адвокат Имомов: «Кураракс 200» ёки «Кураракс 400» воситаси бўйича сўрамоқчи эдим. Шу бўйича маслаҳатлашганмисиз?

Судланувчи С.Р.П.: Ҳиндистондан ушбу ҳужжатларни олганимдан сўнг, мен доимо ушбу ҳужжатни кўрсатиб, ҳаракат қилганман.

Судья: Жабрланувчиларимизнинг қонуний вакиллари шу ерда иштирок этаётган бўлса, савол беришлари мумкин. Судланувчиларимизнинг ўзида саволлар борми? Кимда саволлар бор? (жимлик — таҳр.). Ҳеч кимда саволлар йўқ. Ўтиринг.

Судья: Ҳеч кимда саволлар йўқ. Ўтиринг. Б.Қ., олдинги кўрсатмаларингизни тасдиқлайсизми?

Судланувчи Б.Қ.: Кўрсатмаларимни тасдиқлайман.

Судья: Қўшимчаларингиз йўқми?

Судланувчи Б.Қ.: Қўшимчаларим йўқ.

Судья: Тушунарли. Мана битта нарса, С.Р.П. «Мен [олиб] бораётганимда билмагандим», деб кўрсатма берди. Лекин тергов жараёнида бошқа кўрсатма берган. Сиз ўша ҳолатни нима деб изоҳлайсиз?

Судланувчи Б.Қ.: У илтимос қилган, «Пулни сақлаб тургин», деган. Ўша пул менда турган. Кейин «33 минг пулни олиб келгин», деди. Мен офисда турганимда олиб бориб бердим.

Судья: Тушунарли. Олдинги мажлислардаги кўрсатма. Кимда савол бор, прокуроримизда савол борми?

Прокурор: С.Р.П.нинг сизда турган пул ёки жамиятнинг пулидан ихтиёрий фойдаланиш имконияти бўлганми?

Судланувчи Б.Қ.: Ўзининг пули-ку. Фақат менда турарди. Хоҳлаганда «Мана бунча пул олиб келиб бер», деса, олиб бориб берардим.

Прокурор: [Алдаб олиш эҳтимоли йўқми?]

Судланувчи Б.Қ.: Қанча сумма олган бўлсам, ўшанча сумма олдим деб ёзиб қўярдим-да. Кейин ҳар ой ўзига берардим.

Прокурор: Қанча миқдорда пул олишни сиз назорат қилолмайсиз-а?

Судланувчи Б.Қ.: Уни мен назорат қилолмасдим. Ўзининг ихтиёрида.

Прокурор: Мана шу 33 минг бўйича сизга нима деб айтганди?

Судланувчи Б.Қ.: Менга телефон қилди, «33 мингни олиб келгин», деди. «Бўлди», деб олиб бердим. Нимагалиги ҳақида ҳеч қанақа маълумот бермаган.

Прокурор: Кўрсатмаларида «„Кураракс“ бўйича айтувдим», деяптилар-ку.

Судланувчи Б.Қ.: Йўқ, унақа деганлари йўқ. «Док-1 Макс» бўйича ҳам суд жараёнида билдим.

Прокурор: Ҳозир ҳам шу нарсани тасдиқлади-ку.

Судланувчи Б.Қ.: Бундан хабарим йўқ.

Прокурор: Бўлди, саволим йўқ.

Судья: Адвокатларимизда саволлар бўлса, [марҳамат].

Адвокат Шарипов: Мана шу пулни олиб боргунгача сиз Ж.Э.ни кўрганмидингиз?

Судланувчи Б.Қ.: Кўрмаганман.

Адвокат Шарипов: Ж.Э. тўғрисида ёки шу ишларни олиб бориш жараёни тўғрисида жаноб С.Р.П. сизга гапирганмиди?

Судланувчи Б.Қ.: Умуман у ҳақда маълумотга эга бўлмаганман.

Судья: Такрорламайлик, муҳтарам адвокатлар. Уни эшитдик, ўзи айтмаганман, деди. Марҳамат, савол борми? «Олдинги ҳолатни тасдиқлайман», деди. Янги ҳолат бўлса, саволлар берилсин.

Адвокат Шарипов: Унда Ж.Э. пулни олиб кетаётган пайтда сиз билан суҳбатда бўлганми?

Судланувчи Б.Қ.: [Ж.Э. билан гаплашмаганмиз].

Адвокат Шарипов: Бўлди, раҳмат.

Адвокат Аҳмадов: Сизда турган пул маблағлари компаниянинг пули [бўлган]ми?

Судланувчи Б.Қ.: Хўжайин берган пул. Қанақа пуллигидан хабарим йўқ.

Адвокат Аҳмадов: Ким берган?

Судланувчи Б.Қ.: Мистер С.Р.П.

Адвокат Аҳмадов: Мистер С.Р.П. сизга қанча пул берган?

Судланувчи Б.Қ.: Ҳозир эсимда йўқ. Доимий равишда бўлиб турарди-ку.

Адвокат Аҳмадов: Ўтган судлардаги кўрсатувларингиз турибди. Сизга кўрсатувлардан келиб чиқиб савол беряпман. Бу пул маблағи, сиз сақлаган пул маблағлари мистер С.Р.П.нинг шахсий пул маблағими ёки компанияга тегишли пул маблағи? Ёки Тожикистондан, Қозоғистондан кириб келган пул маблағими?

Судланувчи Б.Қ.: Қанақа пул маблағилигини мен билмайман. Хўжайин берарди. Қаердан келган, нима мақсадда келган[инини] мен билмайман. «Ёзиб қўйгин, Тожикистондан келган пул», деб айтиб қўйиши мумкин. «Шунча пул келган», деб ёзиб қўярдим.

Адвокат Аҳмадов: Ҳозир айбловда ҳам бор, врачларга, дорихоналарга берилган, [таксиларнинг] харажатлари бор, компаниянинг кунлик харажатлари ва бошқалар бор. Ҳар сафар харажат бўлганда ҳар битта харажатни тийинигача ёзиб борганмисиз?

Судланувчи Б.Қ.: Ҳа.

Адвокат Аҳмадов: Мистер С.Р.П. бирор марта ёздирмасдан пул олмаганми?

Судланувчи Б.Қ.: Йўқ, унинг олганини мен билардим.

Адвокат Аҳмадов: Сизданмас, дейлик, кассадан олинган ҳамма пулнинг ҳисобини бир тийинигача ёзганмисиз?

Судланувчи Б.Қ.: Ёзганман. Унисини ҳам ўзига берардим-ку.

Адвокат Аҳмадов: Олган вақтда сўрамай олармиди ёки «Менга беш сўм, беш доллар, беш минг доллар, эллик минг доллар керак», деб мақсадини айтиб, ёздириб қўярмиди?

Судланувчи Б.Қ.: Мақсадини, нима учун олганини доим айтмасди. Лекин «Шунча пул бер», деб конкрет айтарди. Чунки «5 минг доллар бер», демаса, қанча бериш кераклигини мен қаердан биламан?

Адвокат Аҳмадов: Сиз нега ёзиб қўярдингиз?

Судланувчи Б.Қ.: Ой тугагандан кейин ўзига берардим. Масалан, «Сенга ойнинг бошида шунча пул бергандим, қанча қолди», деб сўраши бор-ку. Ўшани билиш учун ёзиб борардим ва ўзига берардим. Шунча кун шунча олгандинг, мана шунча қолди ёки қолмади, дегандек.

Адвокат Аҳмадов: Ҳисоботини берардингиз?

Судланувчи Б.Қ.: Ҳа.

Адвокат Аҳмадов: Бу пул маблағларининг харажат ҳисоботини берган экансиз. Фақат кимга бергансиз?

Судланувчи Б.Қ.: Мен фақат ўзига берардим.

Адвокат Аҳмадов: Ундан кейин у кимга ҳисобот беришидан хабарингиз борми?

Судланувчи Б.Қ.: Ундан хабарим йўқ.

Адвокат Аҳмадов: Бўлди.

Судья: Адвокатларимиздан кимда саволлар бор? (жимлик — таҳр.)

Судья: Судланувчиларимиз саволлар борми? (жимлик — таҳр.)

Судья: Судланувчи Б.Қ., сизга савол, пулни С.Р.П. берганми ёки бошқами? Сачиннинг пули эмасми?

Судланувчи Б.Қ.: Йўқ, С.Р.П.нинг пули.

Судья: Сизга пулни ким олиб бориб берган?

Судланувчи Б.Қ.: С.Р.П. олиб келиб берарди.

Судья: Судларда сал бошқачароқ кўрсатма бергандингиз. Пул кимники, нима учун юборилган, нима мақсадда турган[ини] айтгандингиз-да. Ҳозир кўрсатма ўзгарди.

Судланувчи Б.Қ.: Нима учун? [Шунақа] гапирганман-ку.

Судья: У пулнинг нега сизда турганлигини ҳам гапиргандингиз.

Судланувчи Б.Қ.: Ўзи илтимос қилган. Чунки мистер С.Р.П. келмасдан олдин аввалги директор кетганда ўртадаги икки ойда ўша пайтдаги бошлиқ мистер [Аштош] келиб, «Сенда пул туриб турсин», деган.

Судья: Ўзи сизни савдо директори лавозимига ким қўйган?

Судланувчи Б.Қ.: Мистер С.Р.П. қўйган. У 2021 йилда [директор] бўлган. Унгача мен савдо менежери эдим.

Судья: Хўп. Олдин ким билан ишлагансиз?

Судланувчи Б.Қ.: Мистер С.Р.П. бўлишидан мистер Суммер деган директор бўларди.

Судья: Ундан олдин-чи?

Судланувчи Б.Қ.: Мистер Суммер директор бўлмасидан олдин водийда ишлардим. Водий бўйича менежер эдим.

Судья: Сачинни танийсизми?

Судланувчи Б.Қ.: Ҳа.

Судья: Келиб кетармиди?

Судланувчи Б.Қ.: Йилда бир-икки марта келиб-кетиб юрарди.

Судья: Пул Сачинникими?

Судланувчи Б.Қ.: Энди, тўғриси, кимникилигини билмайман, балки уникидир. Чунки мистер Сачин катта хўжайин бўлган, мистер С.Р.П. бу ердаги директор бўлган. Мен катта хўжайин билан тўғридан-тўғри алоқага чиқмаганман-ку. Мистер С.Р.П. билан алоқага чиқилган.

Судья: Тушунарли, 33 минг берилишидан олдин инспекциядан тушган, инспекцияга туширилган дориларни олдириб ташлаш масаласида гап бўлаётгани ҳақида Ну.М.нинг хабари бормиди, йўқмиди?

Судланувчи Б.Қ.: Мен у вақтда Ну.М. билан гаплашмаганман.

Судья: Тергов жараёнида[ги] кўрсатмангиз бор-да.

Судланувчи Б.Қ.: Қаранг, Ну.М. билан гаплашмаганман. Ну.М. гапираётган пайти у нарса қулоғимга чалинган.

Судья: Ну.М. нима деб гапирган?

Судланувчи Б.Қ.: Ўша пайтда мистер С.Р.П. билан «Фарминспекцияга тушибди», деб гаплашаётган пайти қулоғимга тушиб қолган. Менга аҳамиятга эга бўлмагани учун эътибор бермай кетганман. Ўзимнинг ишим етарли бўлган.

Судья: Айнан мистер С.Р.П.га Ж.Э.ни таништириш маросими қандай бўлган? Ташаббус кимдан чиққан?

Судланувчи Б.Қ.: Ж.Э.нинг қанақа таништирилганидан умуман хабарим йўқ.

Судья: Тергов жараёнида берган бошқа кўрсатувингиз бор.

Судланувчи Б.Қ.: Ж.Э. билан Ну.М. қанақа таништир[ил]ганидан умуман хабарим бўлмаган.

Судья: Тергов жараёнида берган кўрсатувларингизни тасдиқлайсизми?

Судланувчи Б.Қ.: Ҳа.

Судья: Бошида[ги] кўрсатувингизда Ну.М. «Танишим бор», деганини эшитганман деб кўрсатма бергансиз.

Судланувчи Б.Қ.: Ну.М. билан Ж.Э. ҳақида мен умуман гаплашмаганман-да.

Судья: Қўшимча саволлар борми?

Адвокат Ҳакимов: Сиз ҳозир Ну.М. билан С.Р.П. гапирган гапларини эшитиб қолдим, дедингиз. Улар нима тўғрисида гапирган экан?

Судланувчи Б.Қ.: Йўқ. Инспекцияга эмас, «Ҳиндистондаги заводга текширишга бориши керак», деган гап қулоғимга чалинган, шуни айтганман.

Адвокат Ҳакимов: Чалинган? Текширишни С.Р.П. айтганми, Ну.М. айтганми?

Судланувчи Б.Қ.: Униси эсимда йўқ. Ўша пайтда терговчилар «Эсла-эсла», дейишганда эсимга тушиб, айтганман. Мана шунақа гап, директорнинг хонасига кирганда Ну.М. билан С.Р.П. гаплашиб турганда қулоғимга чалинган. Шунинг учун шу нарсани айтганман.

Адвокат Ҳакимов: Текшириш бўлаётганлиги тўғрисида?

Судланувчи Б.Қ.: Текшириш эмас, «Ҳиндистонга текширишга бориши керак экан», деган гапни айтган. Инспекцион текширув деган гапларни суд жараёнида эшитдим.

Адвокат Ҳакимов: У хонада яна кимдир бормиди ёки фақат икковимиди?

Судья: Адвокатимиз, илтимос, микрофонда гапиринг, овозингиз эшитилмаяпти.

Адвокат Ҳакимов: Бўлди, бошқа саволим йўқ.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Ҳурматли раислик этувчи, [ҳимоям остидаги] С.Р.П. [кўрсатмасини тўғриламоқчи], пул масаласида.

Судланувчи С.Р.П.: Бу менинг пулим эмас, компания пули эди. Харажатлар учун ўшандан ишлатилар ва ҳисоби юритиб борилар эди.

Судья: Ўзингизнинг сўроғингизда ҳам айтгансиз-да. Сиз нима учун Ж.Э. билан кўришиш учун бирга боргансиз?

Судланувчи Б.Қ.: Унда мистер С.Р.П. «Сен пулни олиб кел. Пулни бир кишига бераман, сен гувоҳ сифатида туриб тургин», деган.

Судья: Сиз [нима] учун гувоҳлик қилгансиз?

Судланувчи Б.Қ.: Уни мен билмайман. «Мистер Сачин келганда айтасан», деган.

Судья: Олдин сўроқ қилингансиз-ку. Терговда ҳам сўроқ қилингансиз. Мистер С.Р.П. ҳам айтган. «Мистер Сачинга сўроқ берганда пулнинг ўртада тўғри етиб борганлигини гувоҳ [сифатида тасдиқлаш учун] айтди, деган кўрсатма ҳам берган. Ҳозир «Пулнинг ҳаммаси С.Р.П.ники», деяпсиз-да.

Судланувчи Б.Қ.: Мен пул қаердан келганлиги ҳақида маълумотга эга эмасман-ку. С.Р.П. келишидан олдин мистер Аштош «Сенда туриб турсин», деб пулни берган дедим.

Судья: Пул сизга қанақа тартибда кириб келган? Нақдми?

Судланувчи Б.Қ.: Ҳа, нақд пул.

Судья: Ким олиб келиб берган?

Судланувчи Б.Қ.: Мистер С.Р.П.нинг қўлидан олардим. «Олиб қўй», дерди. Яна Элдор исмли йигит олиб келиб, «Олиб қўй», дерди, олиб қўярдим.

Судья: Ну.М., олдинги кўрсатмаларингизни тасдиқлайсизми?

Судланувчи Ну.М.: Судда берган кўрсатмаларимни тасдиқлайман.

Судья: Қўшимчалар борми?

Судланувчи Ну.М.: Ҳозир айблов хулосаларида «Фақат 2022 йилги серияда», деб ёзилган, ўша чиққан. Ва перерегистрацияда ҳужжат топширганда менга боғлашган. Бошқа экспертиза хулосаларида 2022 йил эмас, 2021 йилги сериялардан этиленгликоль топилган деб берилган. Мен унинг перерегистрациясини, сертификациясини қилмаганман. Яъни [сиропдан] этиленгликоль чиқиб қолиши менинг ҳужжат топширишимга боғлиқ эмас, деб ҳисоблайман. Шунинг учун [айбловга] иқрор эмасман, дедим. Суд [мажлислари давомида] берилган кўрсатмалардан келиб чиқадиган бўлсак, мен у нарсани назорат қиладиган одам эмасман. Мен фақат Ҳиндистон [томон] қандай [ҳужжат] топшир деса, ўшани топширувчи [вазифасини бажарганман].

Прокурор: «Кураракс 200», «Кураракс 400» билан «Кураракс Орни»нинг ҳужжатларини сиз топширганмисиз?

Судланувчи Ну.М.: Ҳужжатларини Ҳиндистон юборган, топширганман.

Прокурор: Дастлаб юборганда Тожикистондан ўтганлиги ҳақидаги сертификат бўлганми?

Судланувчи Ну.М.: Дастлабкиси эсимда йўқ, Ҳиндистондан регистрация жараёнидан олдин бер[ил]ган. Мистер С.Р.П. берган.

Прокурор: Мистер С.Р.П. берган-а уни?

Судланувчи Ну.М.: Ҳа. Чунки Ҳиндистондан меҳмон келса, ҳамма ҳужжатлар бизга курьер билан жўнатиб юбориларди-да. Кейин унинг [намунаси] почтага ҳам жўнатиларди.

Судья: Адвокатларимизда кимда саволлар бор? Судланувчиларимизда саволлар борми? (жимлик — таҳр.)

Судья: Ну.М., сизга савол. Ф.Т.ни танийсизми?

Судланувчи Ну.М.: Перерегистрация жараёнида Фармкомитетда/ Фармакологияда ишлашини [билардим]. Инструкцияни қилишарди-да.

Судья: Сиз ҳужжатларни бевосита Ф.Т.га топширганмисиз ёки бошқа [одам]га топширганмисиз?

Судланувчи Ну.М.: Йўқ, биз ҳужжатларни бевосита топширмаймиз, канцелярияга топширамиз.

Судья: Фирмаларингизда сизлар билан бирга ишлаганми, йўқми?

Судланувчи Ну.М.: Перерегистрация инструкцияларини Г. Х. қилсалар, улар регистрация бўйича ишлашарди-да.

Судья: Сизлар билан ишлаганми?

Судланувчи Ну.М.: Ҳужжатни текширган-текширмаганини билмайман. Лекин инструкция ўша бўлимда бор.

Судья: Тушунарли. «Кураракс» ва «Кураракс Орни» бўйича бошқа мамлакатда рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатни сиз топширгансиз. Кимга топширгансиз?

Судланувчи Ну.М.: Бошлиғимга электрон топширганман.

Судья: Олиб бориб берганмисиз, йўқми?

Судланувчи Ну.М.: Олиб борган бўлсам керак. Агар «нима» билан киргизмаган бўлсам, канцелярияга топширардим-да.

Судья: Айблов билан танишдингизми? Ф.Т.нинг хулосаларини ўқидингизми?

Судланувчи Ну.М.: Ҳозир ўқидимми-ўқимадимми, эслолмадим.

Судья: Айнан чет мамлакатларида, Тожикистонда рўйхатдан ўтиш бўйича ҳужжатларни сиз олиб бориб берганмисиз, йўқми?

Судланувчи Ну.М.: Дашбордга киргизганимни аниқ биламан. Ҳеч кимнинг қўлига олиб кириб бермаганман. Агар мана буни киргизяпман деб хат қилиб топширмаган бўлсам, канцелярияга ташлаб кетган бўлишим мумкин.

Судья: Эслолмайсиз-а?

Судланувчи Ну.М.: Эслолмайман.

Судья: Саволлар йўқми? (жимлик — таҳр.).

Судья: Э.М., олдинги кўрсатувларизда қоласизми ёки қўшимча борми?

Судланувчи Э.М.: Қўшимча қилмоқчи эдим. Биз бухгалтерия бўлганимиз учун бизда фақат пул ўтқазиш йўли бўлган. Шунинг учун нақд пул фақат ойлик олинаётганда банкдан олинган. Қолган пайтлар нақд пул умуман бўлмаган. Хабарим йўқ.

Судья: Прокурор, саволингиз йўқми?

Прокурор: Йўқ.

Судья: Ҳимоячиларимиз, саволларингиз йўқми? (жимлик — таҳр.).

Судья: Ҳеч кимда савол йўға? Судда берган кўрсатувларингизни тасдиқлайсизми?

Судланувчи Э.М.: Йўқ.

Тушлик учун 1,5 соатлик танаффус бўлди.

Судья: Марҳамат, давом эттирамиз. Сардор Ҳикматович, эълон қилинган айблов сизга таништирилди. Хабарингиз бор, янги жиноят иши аввалгисига қўшилди. Яъни, ўлган болалар ва ногирон болалар билан боғлиқ жиноят иши қўшилган. Марҳамат, олдинги кўрсатувингизни тасдиқлайсизми, қўшимчаларингиз борми?

Судланувчи Сардор Кариев: Ҳурматли суд иштирокчилари, ҳурматли суд ҳайъати, авваламбор яна фурсатдан фойдаланиб, жабр кўрган оилаларга ўзимнинг чуқур ҳамдардлигимни билдиришни хоҳлардим. Суд қарийб беш ойдан бери давом этяпти ва суд давомида берган кўрсатмаларимнинг ҳаммасини тасдиқлайман. Суд жараёнида берилган саволларга жавобларимнинг ҳаммасини тасдиқлайман.

[Аввалроқ] судда сўз берилган пайтда гапирганимда ҳам бу нарсага урғу бергандим, [ҳозир ҳам айтаман]. Айбим бўлмаслигига қарамасдан тергов томонидан бутун айблов хулосаси мени қасддан айбдор қилиб кўрсатиш нуқтаи назаридан асоссиз [равишда] ёзилган, тузилган. Шу бўйича ҳозир бирма-бир тўхталиб ўтмоқчиман.

Суд давомида мен ва адвокатларим томонидан айбловда кўрсатилган ҳар битта банд бўйича аниқ далил ва исботлар [билан] ҳамма масалага ойдинлик киритилди. Мана, бугунги кунда ҳам прокуроримиз ўқиган айбловда «Ўзи иштирок этмаса ҳам, ўзи раҳбарлик қилиши керак бўлса ҳам экспертлар кенгашида қатнашмай туриб, сафарлардан ёки бошқа [жой]лардан қайтиб келиб, имзо чеккан» деган [қисм бор].

Соғлиқ сақлаш вазирининг 104-қарорида бу бўйича алоҳида банд кўрсатилган. Яъни, [экспертлар кенгашида] раҳбар бўлмаса ҳам ўринбосари ўрнини босувчи [бўлиши мумкин] деган изоҳ бор. Тергов давомида терговчига «Мана бу ерда ёзиб турибди-ку, «зам»им қатнашса бўлади-ку», десам ҳам, ўқиб туриб, кўрмасликка олиб, айбловда бу нарсани кўрсатишмаган. Давлат делегацияси [билан] АҚШда сафарда бўлишимни кўрсатмай туриб, «Ўзи бўлмаган, келгандан кейин қўл қўйган», деб туриб, айблов беряпти.

Ёки мисол учун Умид Темиров котиб бўлиб, шу нарсаларга жавобгар шахс сифатида унга чора кўрилмади, лекин ҳамма айбни менга тўнкашди. Бу битта нарсадан далолат беради: тергов томонидан айбим бўлмаса ҳам мени қасддан айбдор сифатида кўрсатиш.

Ҳозир бу бўйича тўхталишга ҳаракат қиламан. Ўзим ҳам ҳуқуқшуносман, олий маълумотлиман, Юридик институтни битирганман. Мана бу айблов хулосаси бўрттириб ёзилган. Бири-бирига тўғри келмайдиган эпизодларни бир-бирига қўшиб, ўзбекча айтганда чумолидан фил ясаш нуқтаи назаридан тузилган.

Сиропнинг давлат рўйхатидан ўтиши алоҳида эпизод, «Кураракс» дори воситасининг инспекциядан ечилиши эса алоҳида эпизод. Бир-бирига умуман алоқаси йўқ. Исталган юрист ҳам, ўша ерда ўтирган қолганлар ҳам бу нарсага ойдинлик кирита олади, деб ўйлайман. Ўзингиз ҳам кучли, тажрибали юрист сифатида бу нарсани биласиз деб ўйлайман, прокурор ҳам шу нарсани билади, деб ўйлайман. Бу алоҳида иккита эпизод.

Энди келинглар, биринчи эпизод — «Док-1 Макс» дори воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича [гапирсак]. Ҳиндистон фирмасидан топширилган досьелар[нинг] ҳаммаси тўлиқ топширилган деб ҳисоблайман. Тергов [эса] «Бу нарса топширилмаган, ГМП сертификат, лицензияси қолиб кетган», деб айблов қўйяпти. Лекин суд тергови жараёнида биз кўриб турибмизки, ўша сертификациядан ўтса ҳам ҳали шартнома бўйича пул тушмасдан туриб, корхона томонидан ўша сертификат тақдим қилиняпти.

Лекин тергов шу масалани кўрсатмаяпти. Нима учун? Чунки айбловни кўпиртириш керак. «Мана бу ярамаслар яхши қарамаган, ўзининг ишини тўлиқ бажармаган, булар айбдор, мана кўринглар», [деб] ҳаммага ваҳима қилиб кўрсатиш керак. Аслида бунақаси бўлмайди. Сироп бўйича ҳамма досьелар тўлиқ топширилган. Ва мен суд терговида ҳар бир пункт бўйича аниқлик киритиб кетдим.

Энди қаранг, сиропни Ўзбекистонга кириб келишини тўхтатишнинг иложи йўқ эди, деб ҳисоблайман. Агар ўзим, адвокатларим томонидан келтирилган асосли, қонуний важларни таҳлил қиладиган бўлсак, Ўзбекистоннинг қонунчилигида халқаро қабул қилинган фармакопея, Британия фармакопеяси, Европа фармакопеясида пропиленгликол моддасининг ичида этиленгликоль ва диэтиленгликол ёт моддаларининг текшириш кўрсатиб берилмаган.

Шу нуқтаи назардан менинг ходимларим томонидан олиб борилган ишларнинг ҳаммаси тўғри ва қонун доирасида амалга оширилган. Лабораторияга туширилмаган бўлса ҳам, лекин туширилган тақдирда ҳам мана шу норманинг асосида ҳам аниқлаб бўлмас эди.

Энди яна сал орқароқ юрадиган бўлсак, сироп воситасининг Ҳиндистонда ишлаб чиқарилганлиги. Юқорида айтганимдек, Ҳиндистонда сироп дори воситасига пропиленгликол қўшилиши ва пропиленгликолга белгиланган стандарт Британия, Европа фармакопеясида белгиланган. Британия фармакопеясида пропленгликол таркибида этилен ва диэтиленгликолнинг борлигини текшириш белгиланмаган ва, шу нуқтаи назардан менинг фикрим, Ҳиндистондаги Marion Biotech компанияси ҳам, ишлаб чиқарувчи ҳам ўзининг кириш назоратларида бу кўрсаткичларни текширмаган ва шу нуқтаи назардан бу модда сиропга аралашиб Ўзбекистон ҳудудига кириб келган.

Яна бир марта ўша гапларимни таҳлил қиладиган бўлсак, сироп дори воситасининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келишида, қўпол қилиб айтганда, вақт машинаси бўлганида эди, орқага қайтиб, менинг ўрнимга бошқа раҳбарни, бошқа мутахассисларни қўйиб, бутун Фармакопеяни илдизи билан бўшатиб, бошқа одамларни келтириб қўйганингизда ҳам худди шу ҳодиса такрорланар эди.

Бу нарсани тўхтатиш учун, ўша айтганимдек, 1990-йилларда Британия, Европа фармакопеяси қабул қилинган пайтда шундай кўрсатиб ўтиш керак эди. Ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорида қабул қилинган нормаларда ёт моддаларни «срок»га нисбатан ҳам текшириш кераклиги кўрсаткичларини кўрсатиб ўтиш керак эди.

Шу нуқтаи назардан, шу нарсага урғу берилганки, сироп бу алоҳида эпизод. Сиропнинг Ўзбекистонга кириб келишида ҳеч кимнинг қасди бўлмаган. Бу нарсанинг олдини олиш имконияти йўқ эди. Бу — биринчиси.

Энди, иккинчи эпизод бўйича. Бу инспекциядан «Кураракс» дори воситасининг ечилиши бўйича. Ҳурматли судья, бу ерда ҳам жуда катта адолатсизлик бўляпти. Ўзингиз ҳам кўрдингиз, бу ерга Улуғбек Эгамов деган одам келган пайтда сўроқ қилинди, унга нисбатан эътирозлар билдирилди. Ўзингиз ҳам у томонидан инспекциядан [ечилиш] ҳақида тўғридан-тўғри топшириқлар берилаётганлиги ҳақида «дело»дан кўрсатиб бердингиз.

Кўрдингиз, бу ерда кўрсатма берилаётган пайтда саволларга «мак-мак-мак» деб жавоб бераётганлиги ҳам нимадан далолат беради? Тўғридан-тўғри бу инсоннинг инспекциядан ечишдаги, бунда фақат «Кураракс» эмас бошқа дори воситаларини ҳам, тўғридан-тўғри, қасддан алоқаси бўлган[идан далолат беради].

Тергов буни яширяпти. Нега? Чунки Кариев Сардор Ҳикматовични айбдор қилиш керак. Нега? Чунки Кариев Сардор Ҳикматовични қамаш учун. Раҳбариятга Кариев Сардор Ҳикматович устидан ёзиб, қоралаб, бу одам айбдор, қамаш керак деб туриб, санкция олиб туриб, мана, қамашгандан кейин тергов жараёнида кўрсатмаларнинг ҳаммаси Эгамовга қараб кетаётганини билиб, уни эпизоддан чиқариб ташланяпти, деб ҳисоблайман.

Бу ерда менинг умуман айбим йўқ. Нимаики қилинган бўлса, ҳаммаси менинг орқамдан қилинган. Бу нарса бўйича тергов ҳужжатлари, баъзи бир шахсларнинг пушаймонлик ҳужжатларида ўқийдиган бўлсак, шу фикрга тўлиқ келсак бўлади. Мен томонимдан қайсидир дори воситасини инспекциядан ечтириш бўйича ҳеч қанақа ноқонуний топшириқлар берилмаган. Ҳаммаси менга нисбатан қилинаётган қасддан кўрсатмалар.

Энди шу кўрсатмалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтсак. Менга бир нарса қизиқ бўлди-да, мана шу ерда Улуғбек Эгамовнинг қай даражада сўроққа жавоб бераётганлиги, жиноят иши жилдларида унга қарши кўрсатмалар, келган «переписка»ларни ҳаммамиз кўрдик, оммавий ахборот воситаларида ёритилди.

Сизга раҳмат, терговни орқага қайтардингиз. Мен энди тергов шуларда адолат қилади, унга нисбатан чора кўради, шу нарсани бўйнига қўйиб беради, деб умид қилиб турсам, бу нарса бўлмади. Бу эътирозимни мен терговга ҳам билдирдим. «Нима учундир Улуғбек Эгамовга нисбатан чора кўрилмади ва у жавобгарликка тортилмади», дедим.

Ҳурматли судья, биласизми, менга нима деб жавоб беришди? Шу жавобга эътибор беришингларни талаб қиламан. Терговчилар «Биз „показания“ билан ҳеч кимни қамамаймиз, бу ноқонуний», деди. Демак, Кариев Сардор Ҳикматовични «показания» билан қамаса бўлади, бу ерда ўтирганларнинг ярмини «показания» билан қамаса бўлади, Эгамов Улуғбекни «показания» билан қамаса бўлмайди. Нима учун, бирор [кишиси] борми, шунчалик таниш-билиши борми, уни қамаса бўлмаса? Нима учун уни жавобгарликка тортиб бўлмайди?

Ўзи бир нарсага ҳайрон қоламан-да, ҳурматли судья, мана шу тергов бор-ку, хоҳлаган одамини айбдор қилиб кўрсатаркан. Айбсиз одамни айбдор қилиб, айбдор одамни айбсиз, жабрланувчи қилиб кўрсатаркан. «Дело»ни ўқийдиган бўлсангиз ҳам қизиқ нарсалар [бор]. Шу нарсаларга эътибор қаратишингизни илтимос қилардим.

Суд терговида [тадбиркорлардан бири] «Мен ишимни ҳал қилиш учун пул бердим, Ш. Ш. билан учрашдим, ўша куни бердим», деяпти. Юрист сифатида менинг назаримда бу — пора бериш. Буни бошқа нарса деб бўлмайди. Лекин негадир тергов уни жабрланувчи [қилиб кўрсатяпти]. У бечора бўлган экан, пул беришга мажбур бўлган экан. Бу ёқда 200 олган, пора олган мансабдор шахс айбдор. Битта мисол тариқасида бошқа дори, бошқа эпизод бўйича кўрсатяпман.

Темиров Умид ҳужжатларни қалбакилаштиряпти, кўриб турибсиз, бу ерда ёлғон гапиряпти. Кўрсатмаларида ҳаммаси ёлғон. АҚШдан қайтганимдан кейин унга ишонганим учун бошқа ҳужжатлар қаторида қўшиб олиб келгани учун қўл қўйиб берганман.

Қамалишимдан олдин мана шу воқеалар бошланган пайтда Умидни чақириб, ўзи нима бўлган деб қарасам, имзоим турган экан. Кейин унга: «Менга қара, бу пайтда мен Америкада бўлганман-ку», десам, «Сардор Ҳикматович, минг бор узр, мен хато қилиб қўйибман, сизга билмай бошқа ҳужжатларни олиб кириб қўл қўйдириб қўйибман. Илтимос, шуни қаерда бўлса ҳам, терговда бўлса ҳам, онлайн қатнашганман денг», деди-да.

«Менга қара, Умид, бу ёлғон бўлади. Экспертлар кенгашида 20 та одам ўтиради. Биттаси Али деса, биттаси Вали деса, нотўғри бўлади, очиғини гапиравергин», дедим. «Хўп» деб турган одам мана бу ерга келиб, «Кариев менга топшириқ берган, шунинг учун мен унга бориб қўл қўйдириб келганман», деяпти.

Ҳужжат қалбакилаштирилган. Адвокатлар томонидан исботлаб берилди. Нима бўлишидан қатъи назар, тазйиқ ўтказиб нимадир ноқонуний иш қиладиган бўлсам, жавобгарлиги бор. Тергов уни жабрланувчи қилиб кўрсатяпти. Бечора бўлган экан, кимдир унга топшириқ берган экан. Топшириқни мен бермаганман. У жавобгар эмас. Эгамов Улуғбек жавобгар эмас, Темиров Умид жавобгар эмас, лекин Ф.Т. жавобгар. Бу бўйича ҳам тўхталаман.

Энди қаранг, нима бўляпти. Кариев «показания»га кўра топшириқ берган экан. Демак, у айбдор, «показания» бор, уни қамаш керак. Уни мана бу ерга олиб чиқиб, бутун Ўзбекистонга кўрсатиш керак. Ярамас, ифлос, шу ишни қилган экан, деб кўрсатиш керак экан.

Мана бу ерда келтириб беряпмиз, Эгамов Улуғбек «показания»да бор, Tелеграм «переписка»сида бор. [Лекин] у айбдор эмас, унга ҳеч қанақа чора кўрилмаган. Қани адолат, қани ҳақиқат? Уни айбдор қилиб кўрсатиб қўйишса, у бўйнига олса, автоматик тарзда Кариев айбдор бўлмай қолади.

[Кейин] нима бўлади, шунча пайтдан бери қилинган тергов нотўғри бўлиб қолади-ку. Шунинг учун ҳам уни беркитиш керак бўлади. Унга айб қўйиш керак эмас бўляпти. Уни кўрсатиш керак эмас, олиб қўявериш керак, ҳамманинг эсидан чиқиб кетади. Радиода эълон қилинди, телевидениеда эълон қилинди, ОАВда шу нарса гапирилди, бугун судда бир эслатилди шу нарса, бўлди, шу билан жим ўтиб келиб қолди. Бўлди, у жим юраверади, жиноятни қилган, порани олган, инспекциялардан ечган, юраверди, лекин айбдорлар бу ёқда экан.

Жуда ажойиб ҳолат бўлди. Энди, ўтган сафар эътибор берган бўлсангиз, Эгамов Улуғбек тергов қилинаётган пайтда унга «Менинг бошимга тушган нарсаларнинг 10 фоизи сенинг бошингга тушса, булбулигўёдек сайрардинг», дедим. Бекорга бу гапларни айтмадим.

Қаранг, мана ҳозир Ф.Т. мисолида олайлик. Бу ҳам терговга қатнаётган пайти айбдор эмас, оппоққина эди. «Инструкциянинг ичида, у қилдим, бу қилдим, мен оппоққина эдим», деди. Судга келди, судда ҳам «Айбим йўқ, оппоққинаман», [деди], ҳаммаси зўр. Адвокатларим томонидан ҳам «Сертификацияни сен қилганмисан?», деб савол берилганда, қўпол қилиб айтганда «Йўқ, мен қилмаганман, мен оппоққинаман», деди.

Қамоққа олинди, изоляторда тергов қилинди, кимдан нима олган, нима қилган, ҳаммасини [айтди]. Нимага бу ерда айтмаган, уёқда айтяпти? Чунки уёқда, терговда атмосфера бошқача, ҳурматли судья. Жудаям бошқача. Эгамов Улуғбекни қамамасдан туриб, кўчадан олиб келиб, икки марта савол бериб, чиқариб юбориш — бу одамни тергов қилиш дегани эмас. Агар меникидақа тергов қилинганида, кўрардим — ҳозир мана бу ерда ёнимизда турарди.

Энди қаранг, нимага менга нисбатан адолатсизлик бўляпти? Менинг жиноят ишим [2022 йил] 26 декабрда бошланди. Ўзим шу соҳага раҳбарлик қилдим. Бир ойдан кейин эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиняпман. Агар ўзимни айбдор деб ҳисоблаганимда бир ой давомида қочиб кетардим, нимадир қилардим. Ҳеч нарса қилмадим. Чунки ўзимни ҳалигача айбдор деб ҳисобламайман.

Айбдор эмасман. Нимаики қилинган бўлса, менинг орқамдан қилинган. Мен жабрланувчиман. Агар тергов адолатдан тергов қилганда мени жабрланувчи қилиб кўрсатарди. Мен мана бу ерда айбдор сифатида эмас, гувоҳ сифатида турардим. Айбдор сифатида Эгамов турарди, унинг ортида турган бошқалар турарди.

Энди қаранг, нима бўлди? 24 январда омманинг олдида кафеда ўтирганимда томоша, шоу қилиб, видеокамералар билан учта милиционер билан, учта опер келиб, мени «задержания» қилиб, томоша қилиб, томоша кўрсатиб, томошамни интернетга чиқариб юбориб, «Мана коррупционерни, доричиларнинг каттасини ушладик», деб, ваҳима қилиб туриб, бутун оммавий ахборот воситаларига кўрсатиб, мени олиб кетишди.

Чақирув қоғозида «Гувоҳ сифатида келиб кетишингизни сўраймиз», деган хат қўлимга тақдим қилиняпти. Шундоқ телефон қилса, бораверардим. Ҳеч қаёққа қочиб кетаётган жойим йўқ эди. Йўқ, томоша қилиб олиб кетиш керак. Мени энди тепага ёмонлаб қўйишган-ку. Раҳбариятга ёмонлашган. Ярамас бу, мана шу ишларни қилиб қўйган, дейишган. Шунинг учун томоша қилиб, олиб бориб қамашган. Бошқа илож йўқ эди.

Хўп, олиб боришди, қамашди. Адвокатни чақиришди. Адвокатнинг олдида: «Айтинг-чи, сиз бу нарсани қилдингизми? Айтинг-чи, сиз бу топшириқни бердингизми? Айтинг-чи, бунақа бўлдими?», дейишди. Жавоб бердим. Қўл қўйдиришди. Камераларни ўчирдик. Адвокатга: «Адвокат, сизга раҳмат, Кариевни олиб қоламиз, тергов ҳаракатлари давом этади», деди. Адвокатларим чиқиб кетди, шу билан томоша бошланди.

Қўлимга кишан тақди, «Бошингизни эгинг, чапга қаранг», деди, олиб бориб, бир яримга бир ярим хонага қамаб қўйди. Вақтинча бўлса керак, шу ерда туриб турсам керак дедим. Йўқ, ўша ерда бир неча сутка турдим. Минус температурада, бир яримга бир ярим хонада, полда ухладим.

Ўшанинг орасида терговга чақирилдим, адвокатсиз. Тепамда уч-тўртта терговчилар туриб олган. «Сен ундоқсан, сен бундоқсан, сени у қилиб юборамиз, сени бу қилиб юборамиз», [деб], мана шунақа томоша билан тергов қилиб юборишди. Яна олиб бориб қамаб қўйишяпти, кичкина хонага. Шамоллаб, мазам қочиб қолгандан кейин, ўлиб-пўлиб қолмасин, деб, умумий камерага олиб бориб ташлашди.

Қилмаган ишимни бўйнимга олмайман, дедим. Менинг айбим йўқ бу ерда дедим, ким айбдор бўлса, олиб келиб қамаларинг, дедим. Эгамов топшириқ берган бўлса, Эгамовни олиб келиб қамаларинг бу ёққа, дедим. Сен бизга тергов қилишни ўргатмагин дейишди. Охиригача кутиб ўтирдим. Эгамов бўлса, деб. Алоҳида-алоҳида тергов қилинса, ўшанинг фамилияси чиқса, «дело»си билан танишсам деб. Йўқ, чиқмади.

Судда, мана бу ерда сўроқ қилинишини кутиб ўтирдим. Кейин шу ерда ташладим. Мана [иш] қайтди, адолат ўрнатил[ади] деб умид қилдим. Йўқ, жим. Унга «показания» билан қилиб/қамаб бўлмас экан, ҳурматли судья. Мени мумкин экан, уни мумкин эмас экан. Зўр эканку-а, [дедим].

Хусусан, судланувчи Сардор Кариев ўз кўрсатмасида тергов жараёнида унга нисбатан руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказилганини айтиб ўтди.

Тушунишимча, Конституция кимдирга ишлайди, кимдирга ишламайди. Шунақа бўляпти-да. Жиноят-процессуал кодекси кимдирга ишлайди, кимдирга ишламайди. Жиноят кодекси кимдирга ишлайди, кимдирга ишламайди. «Қани адолат?», дедим. Адолат бўйича ҳам анча гаплар бўлди. Терговга «Адолат қани?», деб савол берсам, «Адолатга „срок“ бериб юбордик. Адолат ҳали 20 йилсиз чиқмайди», дейишди. Мана шунақа гапларни гапириб ўтиришди менга.

Узр, энди бугун портлаганимнинг сабаби — ярамасни олиб келиб қамашади, деб кутиб ўтиргандим, қамашмади. Прокурор менга яна ўша айбловни ўқиб берди, ўша бошида қилинганидек, ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. [Энди қанақасига терговда қилганларини қайтариб олади?] Мени раҳбариятга ёмонлаб қўйган. Энди охиригача шу нарсани босяпти, охиригача олиб боряпти.

Терговга неча марта: «Менга қарагин, менинг айбим йўқ деяпман, қаердан оляпсанлар, мен пул олибманми, нима қилибман?», десам, «Йўқ, пул олмаган бўлсанг ҳам сен [топширилгансан], сенга „показания“ бор», [дейишди]. ««Показания»ни ким беряпти, ҳозир ўзининг «показания»сидан қайтиб ўтирган одамлар беряпти-ку. Бу ерда қилдим, қилмадим [деб], пушаймонлик хати ёзиб, «отказ» қилди, мана бу ерда пул олдим деяпти, пул олмадим деяпти, Темиров келяпти, «показания» беряпти, «показания»сидан қайтяпти, алдаётган одам «показания» беряптими?», деяпман.

Қамалиши керак бўлган одамлар менга «показания» беряпти-ку. Албатта, ўзи қамалмаслиги учун менга қарши «показания» беради. Қанақа тушунса бўлади буни?

Хуллас, ҳурматли судья, афсуски, терговда адолат кўрмадим. Ўйловдим, мана бу айблов хулосасини ҳам прокуратурага беришади, прокуратурада ақлли одамлар ўтиради, бундоқ ўқиб, қараб, «Қарагин, мана бу эпизодни нотўғри ёзиб қўйибсанлар, бу эпизод бошқа, бу эпизод бошқа, буни бир-бирига аралаштириб бўлмайди. «186»нинг умуман бири ҳам йўқ бу ёқда. «186» ишлаб чиқарган, сотган, сақлаган, ташиган, мана шу ишларни қилган одамларга нисбатан қўйилади. Бунда 186 қани, ўйлаб кўряпсанларми?», деб терговга қайтарадими десам, у ҳам шундоқ судга олиб чиқиб қўйди.

Айблов хулосани ўқисангиз, «Ифодаланган ҳаракатлар», [деб ёзиб қўйилган]. Ифодаланган ҳаракатлар билан «186». Ифодаланган ҳаракатлар билан ўзбек тилида бойитиб, билмадим, бу ерга 200 та одамни олиб келиб, қамаб қўйса бўлади. Ҳамма ўтирганларнинг ота-онамиз, қариндошларимизни олиб келиб қамаб қўйса бўлади. 40 йиллар олдин улар учрашиб, булар туғилмаганда бу нарса бўлмасди, ифодаланган ҳаракатлар билан буларни ҳам олиб келиб қамаш керак, [дейишга] асос бўлади.

Биласиз, юриспуриденцияда бу нарса кўрилган. Мен Юридик институтда ўқиганман, аниқ бор. Қилди, объекти бор, субъекти бор, объектив томони бор, субъектив томони бор. Энди бу эпизодни бу эпизодга айлантириб, буни ифодаланган ҳаракатлар [деб], ўтмишда бу нарсага таъсир қилиш бўлган [деб] — неча йил [олдинги] нимадир таъсир қилиши мумкин[-да]. Энди буларга «186» ни қўшиб, қамаш керак. «Ярамас, буларга энг ўта оғир [жазони бериш], 15 йилга қамаш керак».

Нима учун? Терговчиларнинг ичида [айтганман] шуни. Терговчи демай, чунки кўп одам тергов қилди. У киради, бу киради. «Ҳей, менга қара, менинг нима айбим бор?», деяпман. «Биласанми, сен раҳбарсан, сенинг айбинг шунда…», [дейишди].

Жуда ажойиб экансизлар-ку, мен ҳам шу халқнинг вакилиман, ўзбек халқи тушунтирсанг, тушунади, мана бу ерда битта жабрланувчи келди, менга: «Менинг боламнинг ўлимида менинг нима айбим бор?», деди. Ўшанда айбдор деб кўрди. Унақамас, мана бунақа, бунақамас, мана бунақа деб тушунтирганимдан кейин, тушунди, судга «Майли ким айбдор бўлса, суд тезроқ аниқласин, айбдор айбига яраша жавоб берсин», деди. Йўқ, албатта Кариев Сардорни томоша кўрсатиб, олиб бориб, мана, энг катта валломатни қамадик, [деб қамаш керак].

Худога шукур, коррупцияга алоқам йўқ. Шунча йил ҳалол ишлаган бўлсам.

Тергов давомида аниқ факт йўқ. Фақат шу — «деди, деди». Мана бу ерда ўзи айбдор бўлиб туриб, ўзи еб қўйганлар менга қарши «показания» беряпти. Чунки бўйнига ололмайди. Бўлмаса келиб, мана бу ерга ўтириши керак. Топшириқ берди, шунинг учун мен қилдим деб, [ўзи] жабрланувчи бўлиб қоляпти, мен айбланувчи бўлиб қоляпман. У менинг орқамдан қилганлиги учун мен жабрланувчи эмасман, айбдор бўляпман. Ажойиб ҳолат бўляпти-да, ҳурматли судья.

Энди ҳурматли судья, охирги умидим, мана шу судда қолди. Чунки ҳуқуқий давлатда яшаяпмиз деб ўйлайман. Майли, терговнинг ўзининг қарашлари бор. Ўзи юқорида айтиб ўтганимдек мени айблаб, чумолидан фил ясаб, асоссиз важлар билан мени бу ёққа олиб келиб қўйиб, бир йилдан бери қамоқда ўтирибман. Суддан ёруғлик чиқармикан [деб] умид қилиб. Энди умидим мана шу одил судда, ҳурматли судья. Айтмоқчи бўлганларим шундан иборат. Саволларингиз бўлса, марҳамат.

Судья: Марҳамат, ҳурматли прокурор, саволингиз борми? (жимлик — таҳр.).

Судья: Адвокатларда саволлар борми?

Суд залдан: Саволлар йўқ.

Адвокат Ҳусанов: A.A.нинг манфаатлариданман. Кариев, айблов хулосангиздаги кўрсатмаларингиз билан танишиб чиқдик. Янги ҳолат оч[илган]. Шунга савол туғилди. Кўрсатувингизда иш бўйича 33 минг АҚШ доллари пора предметида Эгамов, Но.М., A.A., яна бир одамнинг фамилиясини айтгансиз. Шунга аниқлик киритиб кетинг, бу [қисқа фикрланган кўрсатувми] ёки аниқ бир фактларни биласизми? A.A.га пора олиш предмети бўйича айб эълон қилинмаган. Терговда ҳам судда ҳам бу нарсани [кўрмадик]. Бу нарсани биринчи марта фақат сиздан эшитяпмиз. Изоҳ бериб кетинг.

Судланувчи Сардор Кариев: Бу эмоция ҳолатида берилган кўрсатма эмас. Бу тергов жараёнида, тергов ҳужжатлари билан танишиб [чиқиб берилган кўрсатма]. Мана бу ерда мен ўтирибман. Бу ерда одамларнинг ўзаро гапи, айрим одамларнинг ҳужжатларда[ги] пушаймонлик хатлари [бор]. Агар ўшаларни ўқийдиган бўлсангиз, шу пайтгача орқамдан нима иш қилишган бўлса, менинг хабаримсиз қилганлиги ҳақида бир фикрга келган ҳолатда шу нарсани билдим.

Адвокат Ҳусанов: Мени умумий гап қизиқтирмайди. Мени айнан «Кураракс» дорисини инспекциядан ечиш учун 33 минг АҚШ доллари пора олинишида A.A.ни айблаётганингиз қизиқтиради, бошқа нарса қизиқтирмайди.

Судланувчи Сардор Кариев: Мен уни кўрганим йўқ. Юқорида айтиб ўтганимдек ўзимнинг таҳлилларим, баъзи бир кишиларнинг пушаймонлик хатларидан, ўша ерда ёзилган «показания»лардан келиб чиққан ҳолатда айтганимни айтиб турибман.

Адвокат Ҳусанов: Кимнинг «показания»си, кимнинг пушаймонлик хати? Шуларни ҳам айтиб кетинг.

Судланувчи Сардор Кариев: Но.М. ва A.A.нинг ўзининг ҳам пул олганлиги [кейин умуман бош тортганлиги ҳақида] пушаймонлик хатлари бор.

Адвокат Ҳусанов: Америкага олинган эпизод бошқа. У «Валлас» билан боғлиқ. Мен айнан «Кураракс»ни айтяпман.

Судланувчи Сардор Кариев: Бу бўйича 33 минг АҚШ доллари олинганлиги ҳақида мен кўрмаганман, билмаганман. Фақатгина тергов жараёнида[ги] «показания»лардан келиб чиққан ҳолатда [бунга] амин бўлдим. Боя айтиб ўтганимдек, бу дори инспекциядан ечилгани ҳақида мен фақатгина тергов вақтида, [аниқроғи], жиноят иши очилгандан кейингина билганман.

Адвокат Ҳусанов: Битта нарса-да, Кариев, тушунинг. Сиз судланувчисиз. Ёлғон кўрсатма берганингиз учун огоҳлантирилмайсиз. Лекин туҳмат учун жавобгарлик бор. Буни ҳеч ким бекор қилмайди. Жиноят кодексида ёзилган. Агар битта шахсни оғир жиноятда айбласангиз, [сизнинг масалангиз] туҳматда кўриб чиқилиши мумкин. Пора олиш — оғир жиноят. Шунинг учун агар асосингиз бўлса, аниқ айтинг, яна умумий гаплар билан олиб қочяпсиз. Фалон одамнинг тушунтириш хатида айнан мана шу 33 минг АҚШ доллари олганда A.A.нинг айби бор деган нарсани кўрдим, шунга асосланиб айтяпман, деган жавоб кутяпман сиздан.

Судланувчи Сардор Кариев: Менга қаранг, сиз мендан хоҳлаганча жавоб кутишингиз мумкин. Мен бор нарсани айтаман. Яна бир марта айтаман, одамларнинг пушаймонлик хатидан, тергов жараёнида ўқиган материалларимдан, буёқдаги ўзаро бўлаётган гаплардан келиб чиққан ҳолатда ўзимнинг фикримни билдирганман. Хоҳласангиз шу, хоҳламасангиз бошқа.

Судья: Тушунарли. Яна саволлар борми?

Адвокат Ҳусанов: Муносабат билдирилади.

Судья: Тушунарли. Марҳамат .

Адвокат Менглиқулов: Ш. Ш.нинг манфаатидан. Кариев, ҳамкасбимиз берган мана шу саволнинг давоми-да. Ҳозир мен пушаймонлик хатларидан келиб чиқиб, шу фикрга келдим, дедингиз-да. Айнан Ш. Ш.нинг пушаймонлик хатини ўқиганмисиз?

Судланувчи Сардор Кариев: Йўқ.

Адвокат Менглиқулов: Агар Ш. Ш.нинг пушаймонлик хатини ўқимаган бўлсангиз, нима сабабдан ўзингизнинг кўрсатмангизда айнан 33 минг АҚШ доллари пора сифатида олинган деб мана шу оғир жиноятда Ш. Ш.ни ҳам айблаб кўрсатяпсиз?

Судланувчи Сардор Кариев: Айтяпман-ку, тергов жараёнидаги материаллар билан танишган ҳолатда ўзимнинг фикримни билдирдим. Бу саволни 10 марта қайтаришингиз мумкин. 10 марта ўша жавобни оласиз.

Адвокат Менглиқулов: Мен сизга биринчи марта савол беряпман.

Судланувчи Кариевнинг адвокатларидан бири: Саволга жавоб берилди.

Адвокат Менглиқулов: Айнан Ш. Ш.нинг 33 минг [доллар] пора олганлигини нима [билан] исботлайсиз?

Судланувчи Сардор Кариев: Менимча, адвокатларим кўрсатиб берса керак. Ўша куни борганлиги, ўша жойда учрашганлигини.

Адвокат Менглиқулов: Сиз ўзингизнинг кўрсатувингиз бўйича жавоб беринг.

Судланувчи Сардор Кариев: Сиз менга қанақа гапиришни ўргатманг, илтимос.

Судья: Бўлди, жавоб берилди. Марҳамат, бошқа саволлар бўлса.

Адвокат Йўлдошев: Давом сифатида. Сардор Кариев, бу айнан шу ҳолат бўйича кўрган-билганингизми ёки тахминингизми?

Судланувчи Кариев ва унинг адвокатлари бир овоздан: Саволга жавоб берилди.

Судья: Бўлди. Бошқа савол бўлса, марҳамат, Йўлдошев.

Адвокат Йўлдошев: Саволга жавоб бўлмади-ку.

Судья: Саволни олиб ташладим. Бўлди, тартибга риоя қиламиз. Бошқа саволлар борми?

Судья: Кимда саволлар бор? Судланувчиларимизда саволлар борми? Судда берган кўрсатмаларингизни тасдиқлайсиз-а?

Судланувчи Сардор Кариев: Ҳа.

Судья: Сардор Ҳикматович, сизга савол. Мана бу ҳолат бўйича Эгамовнинг айби бор деб ҳисоблайсиз. Шу масала адвокатларингиз томонидан кўтарилганидан кейин суд томонидан ажрим чиқарилиб, [терговга] берилди. Биз жиноят-процессуал қонунчилигига кўра айблов доирасидан чиқиб кетолмаймиз. Бошқа ҳолатларни билсангиз, берсангиз, буни процессуал тартибда ҳал қилиш тартиби бор. Лекин сиз айнан «Кураракс»ни инспекциядан олиб ташлаш бўйича шахсан биласизми? [Сизга] айнан мурожаат қилинганми? Шахсан шу ҳақида маълумотга эгамисиз?

Судланувчи Сардор Кариев: Бу бўйича менга ҳеч ким мурожаат қилмаган.

Судья: Бошқалари бўйича ҳам мурожаат қилмаганми?

Судланувчи Сардор Кариев: Йўқ. Лекин бир нарсани айтиб ўтишим керак. Менга «Кураракс» бўйича мурожаат қилмаган. Лекин Эгамов Улуғбекни ишга олган пайтимда агентликда ойлик камлиги, ипотекаси борлиги, [пул инқирози борлиги ҳақида] гапириб ўтганди. Бундан ташқари бир неча маротаба олдимга кириб, «Экспертлар кенгашига, корхонага тушганлигидан эътирозлар бўляпти», деб айтган. Айтиб ўтганимдек, бу нарсада гумоним, шубҳам бор. Бу бекорга айтилмаган. Чунки орқамдан бу ишни қилиб юришган.

Судья: Сардор Ҳикматович, яна битта нарса, айнан «Кураракс» бўйича Эгамовнинг инспекцион текширувдан олиб ташлаш бўйича мурожаат қилгани бўйича судланувчиларимиз кўрсатувлар берган-да. «Ҳақиқатдан мурожаат қилган. Бўлмайди, мумкин эмас, деганимиздан кейин Сардор Ҳикматовичга мурожаат қилиш масаласи кўтарилган», дейилган. Шунинг учун сиздан мурожаат қилмаганми, деб сўраяпман.

Судланувчи Сардор Кариев: Йўқ, қилмаган.

Судья: Бошқаларда саволлар йўқми? Саволлар бўлса, жавоб берилади. (Жимлик — таҳр.)

Марҳамат, судланувчи A.A., янги қўшилган айблов бўйича сизга эълон қилинган айблов ҳам бор. Яъни 6-эпизод[даги] 9 та дори бўйича сизга айблов эълон қилинган. Ва вафот этган болалар сони кўпайгани, ногирон бўлиб қолган болалар сони бўйича янги айблов бор. Марҳамат, «Айбимга иқрор эмасман», дедингиз. Олдинги судда берган кўрсатмаларингизни тасдиқлайсизми, қўшимчаларингиз борми?

Судланувчи A.A.: Олдинги суд терговида берган кўрсатмаларимни тўлиқ тасдиқлайман. Менга кейин қўйилган 205−206-эпизод бўйича олдинги суд терговида ҳам умумий қилиб, кўрсатма бериб ўтган эдим. Яъни ўша пайт 20 та дори воситасини Фармакология қўмитаси раиси ўринбосари келиб сўраганда қонуний чора кўришини кўрсатма берганман. Буни гувоҳ сифатида чақирилганда Фармакология қўмитаси раиси ўринбосарининг ўзи ҳам тасдиқлаб бердилар.

Яъни, у бўйича менда ҳеч қандай хабар ҳам бўлмаган, ҳеч ким илтимос ҳам қилмаган. Умумий эпизодда 11 та, 9 та дори воситаси бўладиган бўлса, иккала эпизодда ҳам менга ҳеч ким илтимос ҳам қилмаган ва бошқа топшириқ ҳам бермаган. Ва аксинча, мендан сўралганда «Қонуний чорасини кўринглар», [деганим учун] қонуний чора кўрилиб, бу нарса Фармaкология қўмитаси томонидан орқага қайтарилиб, рўйхатдан ўтказиш бўлимига қайтариб юборилган. Янги қўйилган айблов бўйича шу кўрсатмани қўшимча қиламан.

Бундан ташқари қолган биринчи эпизод бўйича ҳам берган кўрсатмаларимни тасдиқлайман. Ва ҳозир олдинги суд терговларини, юқорида бўлаётган суд терговларини эшитиб, мен ҳам хулосага келяпман. Ўша терговда берган кўрсатмамни тасдиқлаган ҳолда инспекциядан ечиш масаласи бўйича қўшимча қилиб айтмоқчиман.

Биринчи навбатда инспекциядан ечиш [ҳақида] мен жавоб берганимда, ўзингиз кўрдингиз, Темиров Умид ҳали терговда ҳам бу нарсани кўрсатмаганди. Инспекцияга тушган 12 та корхонанинг рўйхати[га] мен қўл қўйиб, у инспекциядан ечиб бўлингандан кейинги бўлаётган нарса. Хатга қўл қўйдириб, мендан олиб кетган. Агар бу нарсага ўзим манфаатдор бўлганимда хатга қўл қўймасдан, «Йўқ, мана бу инспекциядан олиб ташланган-ку, бунақа қилинган-ку» деб, бу нарсани терговчи ўша хатда ҳам тўғрилаб қўйган бўларди. Бу — биринчиси.

Иккинчи[си], менинг фаолият[им ҳақида]. Масалан, бундан олдин бошқа корхонада ишлаган бўлсам, бу ерга 2021 йил октябрида келган бўлсам, шу пайтгача ҳеч кимнинг орқасидан иш кўриб ёки бошқа иш қилиб, фаолият юритмаганман, деб ўйлайман, унақа қилмаганман ҳам. Агар мен бу фаолият[имда] бировнинг орқасидан иш қилиб юрганимда ҳам кўчадан келиб 8−9 ой давомида бўлим бошлиғидан директорнинг биринчи ўринбосари лавозимигача чиқмаган бўлардим, деб ўйлайман.

Бундан ташқари, инспекциядан олиб ташлаш бўйича [тўхталсам]. Ҳа, мен уни тасдиқлайман. Эгамов менга бир марта эмас, бир неча марта мурожаат қилган. Лекин бир нарсани аниқ айта оламанки, агар инспекциядан олиб ташлаш бўйича раҳбар томонидан кўрсатув ёки рухсат берилмаганда инспекцион текширувдан олиб ташланмаган бўларди.

Ва Эгамов чиқяпти, айтяпти. Эгамов мендан юқори турувчи [одам]. Агентлик юқори турувчи ташкилот бўлса, Эгамов мендан юқори туради. Менга норасмий бўлса ҳам раҳбар. [Тўғри], ўша пайт гапини ўтказиб юрган, лекин бу мурожаатларда ҳам, [қолган] ҳаммасида [ҳам] раҳбар томонидан рухсат берилгани учун бу ишлар қилинган.

Учинчи томони эса — котиб. Котиб менга тўғридан-тўғри бўйсунмайди. «Структура» бўйича ҳам кўрсатиб қўйилган, котиб тўғридан-тўғри раҳбарга бўйсунувчи одам. Ўзининг кўрсатмасида ҳам айтяпти, мен буни ўзим ҳам тасдиқлайман. У ўша пайтда топшириқ берилганда: «Сенларнинг айтганингни қилмайман, раҳбарнинг айтганини қиламан», деб чиқиб кетяпти. Жабрланувчи бўлиб, бизга ноқонуний топшириқ бердинг, деяётгани йўқ. «Мен раҳбарни айтганини қиламан», деб чиқиб кетяпти. [Унга] бўлди, [раҳбардан] сўрайвер, дейиляпти.

Судья: Раҳбар деганда кимни назарда тутяпсиз?

Судланувчи A.A.: Раҳбар деганда [Фарм]агентлик ва Давлат маркази директори Кариевни назарда тутяпман. Умид Темировнинг тўғридан-тўғри раҳбарга бўйсунишини билиб, мен унга топшириқ бермаганман. Яъни, ўзимнинг номимдан ҳам, Нo.М. ака ўзининг номидан [ҳам] ҳеч қанақа топшириқ берилмаган. Кўрсатма берилган. Ўртадаги мессежни етказиб қўювчи шахс бўл[ганмиз]. Мен бундан манфаатдор эмасман.

Бу тадбиркорларни биринчи марта кўриб турибман. 33 минг [доллар]ни терговнинг ўртасида билиб ўтирибман. Ҳеч нарсани беркитмасдан, «Мана бу бўлган, бу бўлмаган», деб айтиб бўлганимдан кейин мендан: «Ҳақиқатдан шу ҳолат бўлганми?», деб сўралган.

Ҳеч ким ўзидан-ўзи инспекцион текширувдан олиб ташламаган. Ҳа, у ердан чиқилган, бу ердан чиқилган, лекин рухсат берилгандан кейин бу нарса бўлган. Мен шу пайтгача ҳеч кимнинг орқасидан иш кўрмаганман. Бу [олдинги] кўрсатмаларимга қўшимча.

Судья: Саволлар борми?

Судланувчи A.A.нинг адвокати Ҳусанов: A.A., ҳозир сизга савол бердилар, лекин сиз ўтказиб юбордингиз. Эпизод бўйича Ш. Ш.да [айблов] бор эди-да, 9 та дори, Грузиянинг дориси. Ўша бўйича ҳозир сизга ҳам айб эълон қилинган. Шу бўйича тушунтириш бериб кетинг.

Судья: Бир нарсага аниқлик киритиб кетайлик. A.A., сиз олдинги айбловда 20 та деяпсиз. [Янгиси билан] қўшиб юбордингиз-а?

Судланувчи A.A.: Ҳа.

Судья: 11 та эпизод, Ҳиндистонда чиқарилган дори бўйича айблов олдин ҳам бор эди. Фақат 6-эпизод — Грузиянинг дориси бўйича янги қўшилди.

Судланувчи A.A.: Бу бўйича биладиган битта нарсам, Фармакология қўмитаси раиси ўринбосари олдимга тушиб, «Тан олиш бўлимидан бизга мана шунақа ҳужжатлар чиқди, лекин ҳужжатлари тўғри келмаяпти», деб сўраганида: «Йўқ, қонуний чорасини кўринглар, тўғри келмаётган бўлса, орқага қайтарилади», деб айтган[им]дан кейин бўлди, чиқиб кетган.

[2023 йил] 3 январда ҳужжатлар учун келишганда олиб кетишди. Ўшанда ҳам ҳужжатлар ўрнатилган тартибда, ўша жойнинг ўзида қайтарилган, бўлди. Бу ерда менга ҳеч ким 9 та препарат бўйича илтимос ҳам қилмаган, ўтказиб бер ҳам демаган, ҳеч қанақа келишув, топшириқ ҳам берилмаган.

Адвокат Ҳусанов: 11 та дори бўйича сизларда қанақадир процедура ўтганми? Фармакология, Фармакопеядан ўтади, кейин кун тартибига қўйилади, экспертлар кенгашига тушади. Шу нарсалар қилинганми, қилинмаганми?

Судланувчи A.A.: Аризачи ўша ҳужжатларини Давлат марказига топширган, кейин рўйхатдан ўтказиш бўлимида экспертиза бўлган, шартнома расмийлаштирилган, аризачи томонидан пул тўланган, пул тушгандан кейин ўрнатилган тартибда қўмиталарга юборилган.

Экспертиза жараёнида оддий рўйхатдан ўтказиш ҳолатига мос бўлмаган тарзда биттада йигирмата чиқаётгани учун «20 та дори қўмитага келиб тушди, нима қилай?», деб мендан сўрашди. Мен «Сенларда қанақа белгиланган? Ўрнатилган тартибда, қонуний чорасини кўринглар», деганимдан кейин Фармакология қўмитаси ўрнатилган тартибда асослантириб қайтарган. Аризачига аллақачон юбориш керак бўлган. Лекин унгача ҳужжатлар олиб қўйилган бўлган, улгурилмаган.

Адвокат Ҳусанов: Демак, досьелар [экспертлар кенгашига] қўйилмаган.

Судланувчи A.A.: Йўқ, бу экспертлар кенгашига ҳам олиб чиқилмаган, президиумда ҳам кўрилмаган. Фақат шу экспертиза жараёнида қонуний ҳужжат келди, кўриб чиқилди, номувофиқ бўлди, орқага қайтарилди. Бу ерда ҳеч кимнинг бир-бири билан келишув йўқ. Ҳеч ким билан келишмаганман, топшириқ ҳам бермаганман. [Лекин] айбловда кетиб қоляпти.

Адвокат Ҳусанов: «Кураракс» ҳақида яна тўхталайлик. 2022 йил 29 майда инспекцияга тушганлиги тўғрисида кенгаш ўтказилган. 6-сонли, тўғрими?

Судланувчи A.A.: 25 май. Ҳа.

Адвокат Ҳусанов: У куни қаерда бўлгансиз?

Судланувчи A.A.: 25 май куни Наманган шаҳрида хизмат сафарида бўлганман. «Командировичний»ларим ҳам бор.

Адвокат Ҳусанов: У пайтда қандай лавозимда бўлгансиз?

Судланувчи A.A.: 25 майда мен сертификатлаштириш бўлими бошлиғи бўлганман.

Адвокат Ҳусанов: У пайтда раҳбар ўринбосари бўлмагансиз?

Судланувчи A.A.: Йўқ, «Док-1 Макс» дори воситаси рўйхатдан ўтган пайт, 29 мартда ҳам мен сертификатлаштириш бўлими бошлиғи бўлганман. 29 мартдагисида экспертлар кенгашида қатнашганман. У ерда менинг вазифам сертификация жараёнида (адвокат гапини бўлади — таҳр.).

Адвокат Ҳусанов: Саволимга жавоб беринг. 25 майдаги, яъни «Кураракс» инспекцияси бўйича. Демак, Наманганда бўлгансиз?

Судланувчи A.A.: Тўғри.

Адвокат Ҳусанов: Экспертлар кенгашида қатнашмагансиз?

Судланувчи A.A.: Йўқ.

Адвокат Ҳусанов: У ерда сизнинг имзо қўядиган ваколатингиз бормиди, йўқмиди?

Судланувчи A.A.: Менинг ҳеч қаерда имзойим йўқ. Мен фақатгина ўша (адвокат гапини бўлади — таҳр.).

Адвокат Ҳусанов: Бўлди, бошқа саволим йўқ.

Судья: Кимда саволлар бор? Адвокатларимизда. (Жимлик — таҳр.). Судланувчиларимизда (жимлик — таҳр.). Саволлар йўқ. A.A., сизга саволлар бор. Олдинги кўрсатувингизда ҳам гапиргандингиз, ҳозир кўрсатувингизни тўлдирганда ҳам айтиб ўтдингиз. Демак, «Кураракс» инспекцион текширувдан олиб ташланганини тасдиқлайсиз. Шунақа қабул қиламизми?

Судланувчи A.A.: Шунақа қабул қиламиз.

Судья: Иккинчи савол. «Айнан шу масала бўйича Эгамов менга бир неча марта мурожаат қилган», деяпсиз. Неча марта мурожаат қилган?

Судланувчи A.A.: Бир марта мурожаат қилган. Агентликда йиғилиш бўлган. Йиғилишдан кейин хонасига чақириб, ўша иккита корхонанинг инспекцияга тушган хатини бериб, «Инспекцион текширувдан олиб ташлаш керак», деган.

Судья: «Пеcтро» билан.

Судланувчи A.A.: Ҳа. Мен буни қабул қилмайман (судья гапини бўлади — таҳр.).

Судья: Бўлди, кўрсатувингизда бергансиз. Яна сизга савол, A.A., сизга шунақа мазмунда кўрсатма беришга тергов жараёнида тазйиқ бўлганми? Мана ҳозир эшитдингиз.

Судланувчи A.A.: Шунақа мазмунда кўрсатма беришга менга тазйиқ бўлмаган.

Судья: Бўлмаган-а? Бўлди, ўтиринг.

Сардор Кариев билан яна тергов жараёнидаги руҳий ва жисмоний тазйиқ ҳақида савол-жавоб бўлди. Адвокатлардан бири экспертиза бўйича савол берди.

Судья: Экспертизага яна тўхталамиз шекилли. Олдин ўзим МРТга тушиш масаласини кўраман дедим-ку, битта ўша нарсани кутаман. Бўлмаса, бугун бу нарса бўйича қарор қабул қилишимиз керак эди. Агар МРТга тушиб, кейинги судгача тақдим қилиш имкони бўлса, қизиқиб кўринг, сиз ўша ердасиз-ку энди. Сизга имкон бериляптими? Агар йўқ бўладиган бўлса, ҳозир тан жароҳати етказганлик ҳолати бўйича далил текширишга [тўхталишимиз керак].

Судланувчи Сардор Кариев: Бир йил ўтгандан кейин қандай натижа бўлади, мен билмайман. Битта нарсани тўғри тушунинг, мен нима учун [энди айтяпман]? Чунки Эгамовни қамамай тергов қилишган. Тушуняпсизми? Изоляторда атмосфера жудаям бошқача. Нимадир бўлса, у ерда ариза ёзиб, аризангизни кимдир кўриб чиқиб, айланиб келгунчачи, орадан камида [10] кун вақт ўтади-да. Кейин у ёқдагилар ҳам билади қаерига зарба беришни. Кўкармайдиган қилиб.

Судья: Бу ҳолатга ҳали қайтамиз. Биз мажбурий текширишимиз шарт. Ўтиринг. Марҳамат, Но.М.

Судланувчи Но.М.: [Олдинги] суд терговида берган ҳамма кўрсатмаларимни тасдиқлайман.

Судья: Қўшимчаларингиз борми?

Судланувчи Но.М.: Йўқ.

Судья: Судланувчи A.A. кўрсатувини тўлдириб ўтди.

Судланувчи Но.М.: Ўша ҳолатни ҳам тасдиқлайман. Ундан олдин ҳам гапириб ўтганман [шу ҳолатни]. Берган кўрсатмани тасдиқлайман.

Судья: Демак, сиз ўша жойда бўлгансиз, тасдиқлайсиз.

Судланувчи Но.М.: Ҳа, ўша жойда бўлганман.

Судья: Тушунарли. Прокуроримиз, саволлар борми?

Прокурор: Саволим йўқ. Қўшимча айблов бўйича сизга ҳам айб эълон қилинган. 9 та дори бўйича. Тан олиш бўйича.

Судья: Грузия бўйича.

Судланувчи Но.М.: Грузия бўйича мен ҳеч нарсани билмайман.

Прокурор: Мурожаат қилганми сизга? Кўриб чиққанмисиз?

Судланувчи Но.М.: Йўқ, мен ҳужжатларни кўрмаганман.

Прокурор: Ҳеч ким билан ҳам гаплашмагансиз?

Судланувчи Но.М.: Йўқ, ҳеч ким билан гаплашмаганман.

Судья: Олдинги судда берганларимни тасдиқлайман деди. Адвокатларимиз, судланувчиларимизда саволлар борми. (Жимлик — таҳр.). Ўтиринг.

Судланувчи Г. С., олдинги кўрсатувларингизда қоласизми?

Судланувчи Г. С.: Ҳа, дастлабки суд мажлисида берган кўрсатмаларимни тасдиқлайман. Қўшимча қилиб, озгина тўлдириб кетмоқчи эдим. Айблов қўйилган ҳужжатлар масаласи бўйича шартнома расмийлаштиришдан олдин (гапини тугалламайди — таҳр.). Электрон ахборот тизими — дашбордга эътиборингизни қаратишингизни хоҳлардим. Ҳамма ҳужжатлар тўлиқлигича юкланган.

Бундан ташқари иккинчи масала — лабораторияга тақдим этиш масаласи. Намунани умуман тақдим этмаганман деб айтмайман. Тақдим этганман, фақат Фармакопея қўмитасига. Ҳужжатларни экспертиза қилиб, бевосита лабораторияга тақдим этганман. Лабораторияга эмас, айнан буёққа юборишимнинг сабабини билдик. Амалиётдан келиб чиқиб.

213-нинг ўзини қарайдиган бўлсак. Биринчи варағи иккинчи варағига ёки ўша банди кейинги хатбошисига тўғри келмайдиган ҳолатлар бор. Рўйхатдан ўтказиш бўлими бевосита йўлланма билан бергандан кейин лабораторияга йўналтирилган тақдирда ҳам лаборатория меъёрий ҳужжатнинг сифат кўрсаткичлари бўйича [керакли] синовларини ўтказган бўлади.

Сифат кўрсаткичлари, меъёрий ҳужжат лойиҳасининг шакллантирилиши, кейинги ҳолат тасдиқланиши техрегламент бўйича шакллантирилади, тузилади. Қайтариб ўтаман, Фармакопея, Фармакология бизнинг Давлат марказининг регулятори ҳисобланади. Улар ҳал қилади, яъни қарор қабул қилади. Биринчи бўлиб оладигани миллий фармакопеямиз. Техрегламент бўйича шаклланган меъёрий ҳужжат у ердан кўриб чиққандан кейин Давлат фармакопеясига кўриб чиқилади, олдига олиб олади. Бу ҳужжат ўзининг оргинал ҳужжати билан бунга солиштирилади. У ерда Британия фармакопеясига ҳавола қилинган. Давлат фармакопеясида сироп дори воситаси учун пропиленгликолни аниқлаш кўрсаткичи белгиланмаган.

[Премис айтилган доки] таъсир этувчи моддаларга кетяпти. Буни фақат эксперт ҳал қилади. У ерда қариндош, ёт моддалар аралашмаси деб айтилган. Бизга эса ёт модданинг ўзининг аралашмаси кўрсатиб ўтилмаган. Техрегламентнинг ўзи шакллантирилган, тузилган.

Бу бўйича Давлат фармакопеясининг олдига қўядиган бўлсак, биринчи ўринда бу ернинг ўзида кўрсатилмаган. Ўзбекистон Республикасининг давлат фармакопеясида [йўқ]. Кейин Британия фармакопеясига қилинган ҳаволаси бўйича қарайдиган бўлсак, таъсир этувчи ёрдамчи моддаси ҳам айнан у кўрсаткичлар бўйича Британия фармакопеяси мақоласида ҳам йўқлигини билиш мумкин.

Кейинги босқич — агар у ерда ҳам, бу ерда ҳам бўлмаган тақдирда бизнинг Фармакопея ҳам Европа фармакопеяси билан уйғунлаштирилган. Биринчи Европа фармакопеясига назар солсак, меъёри, нормалари у ерда ҳам келтирилмаган. АҚШ фармакопеясига қарайдиган бўлсак, у ерда ҳам йўқ. Давлат фармакопеясида йўқ. Регламент билан шакллантирилган. Мен лабораторияга тақдим этган тақдиримда ҳам бу нарсалар кўрилмасди.

Бунга сабаб, 36-бандда гувоҳнома бериш тартиби деб кичкина, қисқа қилиб ёзилиб кетганининг кейинги қисмида икки-уч хил [важда] айтган. Амал қилиш муддатини узайтираётган пайтда ариза берувчи томонидан тақдим этилган шартнома расмийлаштирилаётганда йиғим суммасининг ярим миқдорида қилинади. Бу ярим миқдори прейскурантга ҳавола қилинади. Хизматлар прейскуранти.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган 213-низом 2018 йилда қабул қилинган. 2020 йилда прейскурант янгиланган. Яъни амалда бу бўлган, кейин прейскурантга ҳавола қилиняпти. Хизматлар прейскурантининг ичига қарасангиз, амал қилиш муддатини узайтириш учун ярим миқдорда, масалан, 9800 бўлса, йиғим суммаси бу ерда 4800 бўляпти. Бўлди, кейин бу тарафи. Учинчи илованинг изоҳ қисмида клиник тадқиқотларга тегишли бўлган ҳужжат тақдим этилмаслиги кўрсатилган. Мантиқан қаралганда регистрация пайтида 12-регистрациядан рўйхатдан ўтказилган, кейин 2017 йил гувоҳноманинг муддати узайтирилган. У янгидан рўйхатдан ўтмаган, фақатгина муддати узайтириб бериляпти.

Дори муомалада бор. 411 да ҳам, президент қарорида ҳам кўрсатилган. Мантиқан қараганингизда муомалада юриб турган нарсанинг методикаси юриб турибди. Ўзи муомалада бўлиб турса, яна қанақа қилиб лаборатория таҳлиллари ўтказади, яна клиника ўтказади?

Эътибор қилган бўлсангиз, Мукаррам Жўрабоевна Эргашевага савол берганман. Яхши, мана шу 213 ни шакллантираётганингизда шакллантиришдан олдин буйруқ қилинади, комиссия тузилади, тажрибали, етук мутахассислар жалб қилинади, ҳар тарафлама кўриб чиқилади. Шакллантириш пайтида ҳам шу нарсаларга, нюансларга эътибор қилинмаган, тасдиқлатишга олиб боришмаган. Кейин ижроси таъминланиши учун буйруқ чиқади, ижроси чиқади. Ижро пайтида ҳам бирор бир муҳокамага қўйилмаган, бирор бир фикрларини айтишмаган, шу тартибда кетишмаган.

213 Белорусия, Украина, МДҲ давлатларида уйғунлаштирилган. Тажриба алмашинуви учун Қозоғистонга борганимизда у ерда ҳам худди шу ҳолат [эди]. Перерегистрация пайтида лаборатория таҳлиллари ўтказилмайди. Шу тарафларига қўшимча қилмоқчи эдим.

Экспертлар кенгаши масаласида ҳам Мукаррам Жўрабоевна келдилар, саволлар берилди. Кенгашда унинг ўтказиш тартиби, Соғлиқни сақлаш вазирининг 104-буйруғи бор. «Уч юз қирқ уч»дан иккита иловаси ўзгартирилган. У ерда ваколати келтирилган қисми бор. Ваколат фақатгина рўйхатдан ўтказиш учун ёки рад этиш учун [бор]. Бўлди, у ерда кейинги босқич — яна «процедура» бор.

Бу ерда асос қилиб баённомани айтяптилар. Ичига кирсак, айнан Ҳиндистон билан Тожикистондан ўтган, ўтказилган ҳамма давлатларда ишлаб чиқарувчиларни орқага қайтариб, инспекция «назначит» қилинсин деган таклифлар асоссиз деб ҳисоблайман.

25 майда мен иштирок этмаганман, биз Бухорода хизмат сафарида эдик. Кенгашда «„ҳа“ ёки „йўқ“, тиббиёт амалиёти қўллашга рухсат этилсин ёки рад этилсин», деб айтилади, бўлди. Ундан кейин рўйхатдан ўтказилади, кейин сертификациялаштириш жараёни кетади, стандартлаштирилди, ҳужжатлар ҳаммаси кетди. Ҳар бир серия Ўзбекистонга импорт қилиняпти, Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган дориларнинг ҳар бир партияси[да] шунинг учун ҳам сертификатлаштириш жараёни кетади. Регистрациядан ўтказилган.

Қўшимча қиламан, «айнан продления» [сертификатни] узайтириш пайтида пайтида тақдим этган намуна[ни] Ну.М олиб келган намунанинг серияси билан таққосласангиз, 2021 йил бизга тақдим этган бўлса ҳам, бизнинг лабораториядан ўтмаган бўлса ҳам сертификатлаштириш жараёнидан кетган. Айтмоқчиманки, бу ҳаракатларимнинг оқибати нимагадир олиб келаётганини кўрмаяпман. Чунки айнан ўша намуна сертификатлаштириш жараёнидан кетган. Жараёндан кейин айнан ўша серияларнинг ҳужжатларидан қарасангиз, 2021 йилнинг куз фаслида у ерда этиленгликоль билан диэтилингликол аниқланмаган. 2022 йил январда ишлаб чиқарилган, кейин ёз фаслида кириб келган намунадан бошланган.

Эътиборингиз учун яна бир нарсани айтиб ўтардим. Ишлаб чиқарувчи ҳар бир маҳсулотни ишлаб чиқарганда ОКК бор, ООК бор. Яъни субстанция олинаётганда субстанция ҳақида масалалар кетган. У ерда «переоформления» кетган, унақа ҳужжатлар топширилмаган, тўғри. Мен шунчаки технологик жараённи айтяпман. Технологик жараён кетаётганда намунаси биринчи бўлим — «контроль качество»дан ўтади.

Дейлик, нон мисолида келтираман. Нон қилмоқчи бўлсам, нон — тайёр маҳсулот. Менга ун, дрожа, сув, туз керак бўлади. Шу субстанцияларни олиб келишади. Бу ун экан, бу дрожа экан, бу сув экан, бу туз экан [деб] таҳлилини ўтказаман-да, яшил стикерини қўяман. Ўтди-ўтди, бўлди. Бу таҳлилдан ўтди. Кейинги оралиқ жараён — яна техноген жараён кетаверади.

Судья: Г. С., айбловингиз бўйича гапиринг.

Судланувчи Г. С.: Айнан ўлим ҳолати юзасидан ҳам [айтаман], мен намунани лабораторияга тақдим этганимда ҳам бу нарса кўриб чиқилмасди, белгиланган тартиби йўқ эди. Бунга ишлаб чиқарувчининг ўзи эътибор қаратиши, кичик сифат таҳлилларини ўтказиши керак эди. (судья судланувчининг гапини бўлади — таҳр.).

Судья: Ўзи [айбловнинг] қаерига қисман иқрорсиз?

Судланувчи Г. С.: Лабораторияга туширмаганим учун.

Судья: Лабораторияга туширмаганингизнинг [заҳарланиш ва ўлим ҳолатига] боғлиқлигига иқрормисиз, йўқми?

Судланувчи Г. С.: Ўша ўлим ҳолатигамас-да.

Судья: Шунақа деб ҳисоблайсиз? Асал таъмичи?

Судланувчи Г. С.: Асал таъмлини қўмитанинг ўзи туширади.

Судья: Бу янги компонентми-йўқми деган масалага тўхталгандик.

Судланувчи Г. С.: Ҳа, уни мен бошида ҳам айтганман. Ҳеч бўлмаса мана шу нарсаси ўзгаргани бўйича лабораторияга «апробация»га туширилса бўларди. Чунки мутахассис… (гапини тугатмайди — таҳр.). Улар ҳам иккита қўмита ҳисобланади. Давлат маркази одамнинг жигари, зарарсизлантиради, тозалайди. Лекин «кўприк-орган» бу — Фармакопея, Фармакология.

Судья: Майли, тушундим. Рўйхатдан ўтказиш бўлими ҳам [шуларга тегишли] бўлгани учун сизга жавобгарлик масаласи қўйиляпти-да. Ўшанинг учун савол беряпмиз. Сиз, майли, «Док-1 Макс»нинг сиропига ўзимнинг алоқам йўқ [деб ҳисоблаяпсиз]. Асал таъмлисини тушириш керакмасмиди? Яъни, компания буни [топширяпти], олдин ўтмаган. Сиз «Док-1 Макс»нинг таркибида йўқ, деб айтяпсиз. Заҳар асал таъмлисида бор-ку.

Судланувчи Г. С.: Ҳа, шунинг учун айтяпман, мен лабораторияга эмас, қўмитага берганман. Шу пайтгача фақат қўмита… (судья бўлади — таҳр.).

Судья: Қўмитадан нечта бергансиз, бир дона берганмисиз?

Судланувчи Г. С.: Ҳа, улар идентификация учун берилади. Кейин жоиз бўлса, бизга айтгандан кейин «направления» билан яна туширамиз. Улар алоҳида шартнома тузади. Улар ишлаб чиқарувчи билан шартнома тузгандан кейин «апробация»га пул тушади… (судья бўлади — таҳр.).

Судья: Майли, [агар шу] янги дори бўлганда лабораторияга туширармидингиз?

Судланувчи Г. С.: Дори шакли бошқа бўлгандами?

Судья: Янги дори бўлганида. [Масалан,] янги сироп кириб келди.

Судланувчи Г. С.: Янги дори шакли регистрация бўлганда туширардим.

Судья: Асал таъмли ["Док-1 Макс"] янгими?

Судланувчи Г. С.: Йўқ, у ерда ҳеч нима ўзгармаяпти. У самарадорлигига таъсир қилмайди.

Судья: Таъми ўзгармаяптими? Компонент қўшиляптими?

Судланувчи Г. С.: Таъми ўзгаряпти. Лекин меъёрий ҳужжати бўйича, инструкция бўйича у ерда бир хил кетади.

Судья: Хўп, 213 бўйича бунақа вазиятда бир хил деган талаб бор. Бир хил бўлгандан кейин, лабораторияга тушириш керак деган жойи ҳам ишлайдими?

Судланувчи Г. С.: Ўша 36-бандда шунақа айтган, гувоҳнома бериш тартибида ўтади деган, лекин урғу берилмаган. Ўзи 36-банд 2-хатбошини очсак, [ярим] миқдорда деяпти. Иқтисодчилар ҳисоб-китоб қилади.

Судья: Демак, лабораторияга туширилмаганлик ҳолати бўйича иқрорсиз, қолганига иқрор эмассиз.

Судланувчи Г. С.: Ҳа.

Судья: Тушунарли. Саволлар борми?

Адвокат Даврон Аҳмадов: Г. С., битта саволга жавоб беринг, ҳозир сиз эпизод бўйича битта нарсага иқрор бўлгансиз. Яъни асал таъмли сиропнинг лабораторияга туширилмаганлик ҳолати бўйича иқрор бўлдингиз, тўғрими? Айтайлик лабораторияга юбордингиз. Юборганда амалдаги, [2022−2023 йилдаги] қонунчилик бўйича лаборатория текшируви ўтказилганда таркибида этиленгликоль ёки диэтиленгликол борлигини аниқласа бўлармиди, бўлмасмиди?

Судланувчи Г. С.: Аниқлаш имкони умуман йўқ. Актуал [2022−2023 йиллардаги] ҳужжатларда умуман имкони йўқ. Биринчи ўзимизнинг ҳужжатларга қараймиз. Ўзимизнинг ҳужжатларда бўлмагандан кейин халқарога таянамиз. Халқаронинг ўзида ҳам йўқ. Биз уни қаердан текшириб беришимиз мумкин?

Адвокат Даврон Аҳмадов: Текшириш тартиби бўйича НДда кўрсатилган асосий воситалар текширилади, тўғрими?

Судланувчи Г. С.: Тўғри.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Этиленгликол, диэтиленгликол асосий таркиб сифатида кўрсатилмагани учун лабораторияга тушганда ҳам лаборатория бу предмет бўйича текширган бўлармиди, текширмаган бўлармиди?

Судланувчи Г. С.: У ерда минг бошқатдан «процедура» қилган тақдирда ҳам худди ўша натижа бўларди.

Судья: Тушунарли, ўтган суд ишларида Худойберганов бизга ҳаммасини таҳлил қилиб, чет эл фармакопеяларини тақдим қилганди. Биз ўрганганмиз. Жиноят ишига қўшиб қўйганмиз. Марҳамат, саволлар бўлса.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Пропиленгликолни аниқлайсиз фақат, тўғрими?

Судья: Йўқ-да. «Пропиленгликолнинг таркибида этиленгликоль, диэтиленгликол бор, пропиленгликолни аниқламаймиз, пропиленгликолни текширганда чиқиши мумкин», деяпти.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Пропиленгликол ёрдамчи модда бўлганлиги учун НД бўйича амалдаги қонунчиликда текширилмайди.

Судланувчи Г. С.: Агар меъёрий ҳужжатда келтирилган бўлганда биз текширардик. Меъёрий ҳужжатнинг ўзида ҳам йўқ.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Меъёрий ҳужжатда бу асосий восита сифатида келтириб ўтилмаган-а?

Судланувчи Г. С.: Йўқ, таъсир этувчи модда эмас.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Амалдаги қонунчилик бўйича қўшимча текшириладими, йўқми?

Судланувчи Г. С.: Текширилмайди.

Судья: Яна саволлар борми? (Жимлик — таҳр.). Ўтиринг.

Ш. Ш., марҳамат, сиз дастлабки суд жараёнида берган кўрсатувларингизни тасдиқлайсизми? Қўшимчаларингиз борми?

Судланувчи Ш. Ш.: Янги қўшилган айблов хулосаси бўйича умуман иқрор эмасман. Судда берган кўрсатмаларимни тасдиқлайман. Бундан ташқари яна қўшимча қилмоқчиман. Биринчи «Кураракс»дан бошлай қолай. «Кураракс» дори воситаси бўйича менга қўйилган айбловга бошидан иқрор бўлмаганман.

Боя пушаймонлик ҳақида гап кетди. Пушаймонлик хатининг мазмунига эътибор беришингизни сиздан илтимос қилардим. Мен тергов давомида тезроқ тугайди деб [доступ] бўлган нарсаларни тушунтириш/пушаймонлик хатида ёзиб беришим — бу тан олиш дейилмайди. Ва пушаймонлик хатининг маъносида ҳам мен айбимга иқрор бўлмаганман. Қандай бўлган бўлса, ёзиб берганман. Шуни ҳам инобатга олингки, мен пушаймонлик хатидаги ёзган гаплар судда ўз аксини топди.

Менга қўйилган 210 масаласи бўйича ҳам ҳозир адвокатлар томонидан «пиллинг», яна нимадир айтилди. Исталган ходим, 47 одамнинг «пиллинг»ини оладиган бўлсак, соат [кечки] 11 да Сергелига ҳам, Юнусободга ҳам ўзимнинг шахсий машинамда олиб бориб қўйганлигим, Сардор [Ҳикматович]нинг йиғилишлари бўлганда ҳам, Но.М, A.A.ларнинг «порученияси» билан керак бўлса кечаси 8, 11, 2 гача ҳам ишлаганлигимиз, ўз ходимларимни илтимос қилиб, ишга чақиртирганлигим — битта бўлимда ишлайдиган ходим[им] битта «пиллинг» кўрсатиб қолинса, бу пул олди-берди дейилганмасдир. Чунки оддий қилиб айтганда менинг хизмат ваколатим деган тушунча бор. Ҳамма ҳужжатлар, судда ҳозир кўриб чиқилаётган ҳужжатлар ҳам қонун ва қонуности ҳужжатлари билан кўриб чиқилиши керак.

Негадир ҳеч ким жиноят ишида бўлим вице-бошлиғи лавозими йўриқномаси йўқлигига эътибор бермаяпти. Мен бу нарсани бир неча бор кўтардим. Чунки бўлим вице-бошлиғи лавозим йўриқномасида шартнома тузиш, ишга чиқариш, лабораторияга ишга чиқариш ёки дори воситаларини [кулироват] қилиш деган маънолар бўлмаган.

Бундан ташқари, ходимларим, бўлим бошлиғим томонидан айтилди. мед-техникада тиббий буюм ва тиббий техникалар экспертизаси бўйича ишлаган пайтимда аниқланди. Бўлим бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида ишлаганимда Сардор Ҳикматович билан атиги икки мартами, уч мартами кўришганман.

Тергов давомида ва суд тергови давомида ҳам айтаманки, инспекцияни ҳал қилиш менинг ваколатимга кирмайди. Мен бўлим вице-бошлиғи бўлганман. Бу ерда ўзимни мансабдор шахс деб айтолмайман ҳам. Мансабдор шахс бўлиб туриб, агар ваколатимда бўлса, ваколатимдаги [кўрсатмани] бериш тўғри бўлади.

Ходимим менга пора берганлигини айтиб, 212-модданинг тўртинчи — ўта оғир «части», 486-модданинг нинг учинчи — ўта оғир «части» билан туҳмат қиляпти. Ўзининг қилган ишини яшириш, эҳтиёт чораси ўзгармаслиги учун туҳмат қилмаяпти деб ким менга айта олади? Агар туҳмат қилмаса, мен уни хоҳлаганимдек ўтказолмасдим-ку. Бир мен эмас, котиб ҳам келиб шу нарсани тасдиқлаб берди.

Менинг хонамга келиб кўчирма буйруқ берилган. Кўчирма ССВнинг 104-буйруғи бўлган. У эса Вазирлар Маҳкамасининг 213-, 862-, Ўзбекистон Республикасининг 399-қонун ва қонуности [ҳужжатларида] тасдиқланган, асосланган даражада бўлган/қилинган. У ерда аниқ қилиб ёзиб қўйибди. Рўйхатдан ўтказиш бўлимига баённома келгандан кейин баённомани, гувоҳномани бир кун ичида чиқариб бериш керак.

Асосий структурадан келиб чиққанда рўйхатдан ўтказиш бўлими ҳужжатларни топширган. Бир кунда, муҳокамасиз чиқариб бериш керак деб ёзиб қўйибди-ку. Пунктини ҳам айтаман — 5.6., 2.4. Рўйхатдан ўтказиш бўлими [айбнома] келгандан кейин уни муҳокама қилиш, чиқармаслик ёки яна нимадир қилишга ҳаққи йўқ, деб ёзиб қўйибди. Мен ўзимдан [тўқиб чиқармаяпман]. Шунчаки нима асосида бу асосида олганимни айблов хулосасида [кимга берибман бу муҳрни/бунинг пулини].

Майли, мен айблов хулосасида тополмадим, кимгадир берганманми, кимдандир олганманми? Ашёвий далил эвазига қонуннинг 210-буйруғида президент қарори турибди. Ашёвий далил деган нарса бор. Мен суд давомида икки марта сўрадим. «Нима учун бир йилдан бери ўтирганимни айтинглар, мен билай», дедим.

Майли, агар у ҳам бўлмаганда бу аниқ берган кунини ҳам айтолмаяпти. Июннинг бошида мен рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи бўлмаганман. Меҳнат дафтарчаси бор. Унда аниқ қилиб ёзиб қўйибди 20 июнда келганман деб.

20 июнда келган бўлсам, Ж.Э. ўзининг кўрсатмасида ҳам, бу ёқда ҳам терговда ҳам ёзиб қўйибди, гаплашганман икки ҳафта ўтган, кейин яна бир ҳафта ўтган, кейин яна уч кун ўтган, кейин яна тўрт кун ўтган. Бир ой ўтиб кетяптику. Гувоҳнома 29 июнда чиққанлиги ашёвий далил сифатида терговга тақдим қилинган. Унга нима деб жавоб беради? Бу ҳақда менга бирор ким жавоб бера оладими?

Кейин мен 5 июнда бўлим бошлиғи бўлмаганман. Менинг ваколатимга кирмаган, мен ҳеч кимга илтимос қилмаганман. Мана қўмита бошлиқлари, ходимлар, лаборатория бошлиқлари турибди. Бундан ташқари 26 октябр эмас, 20 октябрда дашбордга топширилган. Айблов хулосасида ҳам ёзилган. Яъни, секундини ҳам минутини ҳам ҳеч ким ўзгартиролмайди. Шуни ҳам инобатга олишингизни хоҳлайман. Асал ёки лимон таъмли деган шартномага имзойимни кўрмадим. Марҳамат, ҳамма жиноят ишида ёзиб қўйибди. Мен ўзгартиришда бўлмаганман.

2-масала бўйича Розихонов масаласида иқрор бўлмаганман. Розихонов биринчи терговга келганда «Мен уни танийман», деяпти, иккинчисида «Мен бермаганман», учинчисида эса «Мен бу ёққа келганда терговда нима деганимни эслолмайман, ўзимда эмасдим, икки кун бу ёққа ўтирганман, хотиним келгандан кейин мен кўрсатма бердим», деяпти. Ҳурматли судья, буни қандай тушунишимиз керак? Менга бирор киши тушунтириб, мана бу ерда ўзи «Мен ўзимдан ўтганини ўзим биламан, мен хабар берувдим, нима қилаётганимни билмаётгандим», деб айтиб турибди.

Майли, унга ҳам кўз юмайлик. Бизнинг ишхонамизда КПП деган нарса бор. Ҳар бир давлат ходимларининг КППси бор. Унда фамилия-исми, қайси фирмадан келгани, телефон рақами ва имзоси, қайси бўлим раҳбарининг олдига келган[и ёзиб қўйилди]. У менинг хонам биринчи қаватда деб [ўйлаган], иккинчи қаватдалигимни билмаган. Менинг хонам иккинчи қаватда бўлган. 20 июнгача менинг хонам бўлмаган. Кейин «ҳолл» деган нарса бизда йўқ. Мен билан ҳамманинг олдида кўчада гаплашган экан. Менинг хонам қаердалигини билмаса, гапи гапига тўғри келмаяпти-ку.

Майли, буни ҳам истисно қилайлик, телефон рақамим деганда [суд терговига келганда] «Мен ишхонага келдим, Жалилова Нигина билан гаплашдим, Жалилова Нигина менга телефонини берди», деди. Жалилова Нигина кўрсатмасида менинг ҳеч қандай алоқам йўқлиги, менга шунчаки телефон қилиб, тан олиш топширишни режалаштирилганлигини, Ш. Ш. билан гаплашилади деб ҳужжатлар олинганини айтяпти.

Лекин Асқар аканинг кўрсатмалари факт бўлиши керак. Кўрсатмалари бўйича Асқар ака «Мен борганимда сиз билан танишдим», деб [айтяпти]. Хўп, бўлмаса, телефонимни қаердан олдингиз десам, «Мен сизни олдиндан танирдим-ку», деди. Аудиозаписда ҳам ёзилган. [Лекин] у мен билан ишхонада кўришмаган. Камера турибди, ашёвий далил бор. Ҳар битта одамни асоссиз тиқиб қўйса [қандай бўлади?]. Шу нарсани менга кўрсатмада кўрсатинглар. Нима асосида қандай [ўтказасизлар?]. Ойини айтолмаяпти, қачон бергани келиб чиқмаяпти. Нима асосида мен ҳозир бу ерда ўтирибман? Майли, лавозим йўриқномам, майли. Шунча телевидение турибди.

30 апрелдан Конституциямизга ҳурматли президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ўзгартириш киритилди. 7-модда бор, 29-модда бор, 23-модда бор. Мени бирорта эшитадими? Менинг ҳаққим борми шу нарсаларни сўраб олишга? Битта одамни бу ерда [ўтирибди]. Кечирсизлару, сизларга «Мана бу ерда ўтирибсан-ку», дейиш осон. Гвардейскийда бир йилдан бери ўтирибман. Кўчадаги [одам]лар [келиб] кўрсатма беряпти.

Мен пушаймонлик хатида тан олганим йўқ, тергов мобайнида тан олганим йўқ. Мен олганимда ҳам у нарса вазифамда йўқ, ваколатимда йўқ, бажаролмасдим. («Олганимда», деганда айбловда «Кураракс»ни инспекцион текширувдан ечтириш учун олди дейилган 33 минг долларни назарда тутаётган бўлиши керак — таҳр.). Айблов хулосасида [ҳам] кимга берилгани ноаниқ турибди. Мен уни кимга беришим мумкин? Раҳбарим томон билан (Кариевни назарда тутяпти — таҳр.) икки марта кўришган бўлсам.

A.A. ва Но.М томонидан бўлса… (гапини давом эттирмайди — таҳр.). Илтимос, ҳурматли раислик этувчи, илтимос, ишхонада cентабрнинг охири, октабрда битта комиссия йиғилган. Шартномалар [бўйича]. Шартномага қўмита, бухгалтерия, юрист, ҳамма ходимлар йиғилиб, ҳужжатларни кўриб, 12 киши оқ қоғозга қўл қўйиб бергандан кейин ходимим ўша нарса бўйича шартнома қилган. Лекин Нигина Жалилова бошқача кўрсатма беряпти. Мен тушуниб турибман, ўзининг жиноий ҳаракатларини яшириши мумкин. Лекин ким менга ашёвий далил [бера олади], ўзим шартномани кўрганимни исботлаб бера олади? Бир нечта нарсани Воҳид олиб келган.

Майли, тўққизта тан олиш бўйича гаплашамиз. «Дело»да 9 та тан олиш бўйича Эгамов Улуғбек билан кўчирмалар ёзганлиги [тўғрисида] скриншотлар тақдим қилинган. Унга нима деб айтади? Воҳид олиб келгандан кейин Г. С ёки мен умуман танимаслигимизни [айтяпти].

Менга нима асосида 210 қўйилди? 186 масаласи бўйича. Тадбиркорларнинг ўзи келиб айтяпти-ку. Ҳурматли прокурор, ҳурматли раислик этувчи, ўзининг компьютеридан, офисидан чиқяпти. У «Мен шу одамни танимайман», деяпти. Ёки бояги айтилган гаплардан оддий кўрсатма билан қамаш керак бўлса, илтимос, нима учун қамашларингни айтинглар. Нима учун ўтирганимни тушунмаяпман. Менинг ҳам ота-онам бор, менинг ҳам фарзандларим бор, мен ҳам одамман. Нима учун иқрор бўлишим керак? Бу ерда ҳозир кўрсатма деяпти, ашёвий далил қиляптию, Э.Ж билан Ш. Ш.нинг юзлашуви деяпти. Юзлашувда мен тан олмаганман. Мен унга «Қачон бергансан, илтимос», деб айтганман.

Судья: Ш. Ш., сизга нисбатан кўрсатма бор. Сиз ҳозир «Кўрсатмани далил қилиб олиши мумкинми, йўқми?», деб айтяпсиз. Яқинда суд ўзининг қарорини билдиради. Тушунарлими? Саволлар борми? Марҳамат, Менглиқулов саволлар бўлса.

Адвокат Менглиқулов: Ш. Ш., кейинги янги айблов, қўшимча айблов бўйича-да, 11 та дори воситалари бўйича [гапирсак]. Ш. Ш., A.A., Но.М ҳаммалари олдиндан тил бириктириб… (судья адвокатнинг гапини бўлади — таҳр.)

Судья: Ш. Ш.да бу айблов олдинги айбловда ҳам бор эди.

Адвокат Менглиқулов: A.A. ва Но.М. Б.Қ. билан олдиндан тил бириктирган олдиндан дейилган. Шу бўйича нима фикр билдирасиз?

Судланувчи Ш. Ш.: Ҳурматли раислик этувчи, Б.Қ.нинг ўзи мана бу ёққа келиб кўрсатма берганда мени танимаслиги, билмаслигини айтди. Мен шартномаларни ҳам комиссия биринчи кўриб чиққандан кейин шартнома қилинишини айтганман. Буларга эътирозим йўқ. Лекин ҳужжатларни экспертиза қилган ходим ҳам келиб мана бу ерда кўрсатма бераётганда «Биз Ш. Ш.га папка бермадик», деди. «Кураракс» дори воситаси бўйича ҳам. «Мен шартномага ҳужжатлар тақдим қилиб олдим, экспертиза қилдим, ҳужжатларнинг счёт-фактураси бўйича тўлов [маълумотларини] бердим холос, деган.

Илтимос, шартноманинг 2/6, 2/9 бандида «Экспертиза шартнома пули 100 фоиз тўлангандан кейин бажарилади, ҳужжатнинг қалбакилаштирилишига аризачи жавобгар», деб ёзиб қўйибди. Унга тадбиркор имзо ҳам қўйган.

Ҳурматли раислик этувчи, бундан ташқари экспертиза бўйича 186 нинг алоқаси бор-йўқлигини иккита оддий нарсадан билиш мумкин: A.A.нинг адвокатлари «запрос» орқали Давлат марказидан «Кураракс» дори воситасининг гувоҳномаси инспекцияга тушган тақдирда ҳам «Док-1 Макс» дори воситасининг гувоҳномасини … қилиши мумкинмас эканлигининг ҳужжатини сизга суд давомида тақдим қилинган.

У ерда «Кураракс» дори воситаси инспекцияга тушган тақдирда ҳам бундан бошқа дори воситалари қонун ва қонуности ҳужжатлари бўйича Давлат марказининг ваколатида ҳам йўқлиги аниқ қилиб айтиб қўйибди. Масалан, 1996 йилдан бери ишлаган бўлса, шу пайтгача шундай қилмаган. «Практика» бўйича ҳам кўтариб чиқсак бўлади.

Судья: Шунақа ҳужжат қаерда бор?

Судланувчи Ш. Ш.: 213 бўйича бор. Менга қўйилган қонуности, қонун ҳужжатларини мен кўрганим йўқ. Сертификация давомида ҳам бу ҳужжатлар қўйилмаган.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Биринчи саволим, Ж.Э. кўрсатмаларида 45 минг АҚШ доллари суммаси айтилганлиги, кейин у сумма 33 минг АҚШ долларига тушганлиги [ҳақида айтиб ўтган]. «Кураракс»ни инспекциядан чиқариш масаласи бўйича ҳам мурожаат қилганлиги [тўғрисида] С.Р.П. кўрсатма берган. Мана шу ҳолат бўйича нима дея оласиз? Кўрсатмани тасдиқлай оласизми, йўқми?

Судланувчи Ш. Ш.: Менинг олдимга келган бўлиши мумкин. Лекин мен бир неча маротаба ўзига ҳам айтганман, судга ҳам айтаман, бу менинг ваколатимга кирмайди. Қолаверса, бу нарсани мен ҳал қилиб беролмасдим. Рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи[нинг] инспекция ўтказиш, тушириш, чиқариш ёки раҳбарга айтиш ваколати йўқ.

Экспертлар кенгашининг қарори бўйича судга баённома тақдим қилинган. Шу баённома бўйича гувоҳнома чиқарилган. Лекин Акмал Саиджонов билан гувоҳнома чиқарилган ходимга «Мана буни мажбурлаб чиқариб бер», демаганман. Баённомада бор нарсага уни мажбурлашим шарт эмас, унинг ҳам ҳаққи йўқ уни [чиқаздим] дейишга. Баённома келганда менинг қўлимга келмаган, электрон вариант ходимимга келади. Ҳеч қайси бўлим раҳбари менимча ҳамма ишни қилмайди. Ҳамма ишга ходим жавобгар бўлади. Бажарилган ишига.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Саволимга жавоб олмадим-да, ўша 45 минг, 33 минг АҚШ долларини таклиф қилганмисиз, гаплашилганми?

Судланувчи Ш. Ш.: Йўқ, у нарса бўлмаган.

Адвокат Даврон Аҳмдов: Ж.Э. сизга мурожаат қилган вақтда чиқариш эгаллаб турган лавозимингиз, сиз бошқарган бўлимнинг ваколатига кирганми?

Судланувчи Ш. Ш.: Йўқ. Ҳали ҳам кирмаган. Қонун ва қонуности ҳужжати бўйича менинг ваколатимга кирмаган. Бунга кенгаш аъзолари билан баённома бўйича гувоҳнома чиқарганмиз. Гувоҳнома чиққандан кейин имзо қўйсангиз, у юридик кучга эга эмас. Шуни ҳам инобатга олинг.

Судья: Кимда савол бор? Адвокатларимизда саволлар борми? A.A., савол борми?

Судланувчи A.A.: Ҳурматли раислик этувчи, саволим йўқ эди. Изоҳ[им бор]. Боя «Ҳужжат қаерда?», деганингизга айтмоқчи эдим. У адвокатларим томонидан топширилди. У ерда маълум бир дори воситаси экспертлар кенгаши қарори асосида инспекцион текширувга тушадиган бўлса, айнан ўша ишлаб чиқарувчининг рўйхатдан ўтиб бўлган бошқа дори воситаларини сертификатлаштириш қонунда белгиланмаганлиги келтириб ўтилган. Ваколатли органдан жавоб хати [ҳам] тақдим қилганмиз. Ҳозир айтгандек «Кураракс» инспекцияга тушган бўлса, шунинг ҳисобидан «Док-1 Макс» ёки «Амбронол» тўхтатиб қолмаслик… Шунга изоҳ бериб кетмоқчи эдим.

Судья: Уни тушундим. Инспекцияга тушса, ишлаб чиқарилмайди деган. Ҳозир рўйхатдан ўтса, ишлаб чиқарилган дорини тўхтатишга асос бўлмайди дейилган нарса. Уни ўқиганмиз. Ўтиринг. Саволлар борми?

Судланувчи Ш. Ш.: Ҳурматли раислик этувчи, охирги сўзни айтишган рухсат беринг.

Судья: Марҳамат.

Судланувчи Ш. Ш.: 11 та, 9 та дори воситаси бўйича. Бу ҳам тадбиркорларга топширилган. Менинг лавозим йўриқномамда эмас, ходимимнинг лавозим йўриқномасида ҳам қалбакилаштиришни текшириш деган нарса йўқлигини инобатга олган тақдирда ҳам топширган ходимнинг ўзи судга келиб, «Ш.Ш.ни танимайман, мен билмайман», деган. Нима асосида мен? Агар мен улар билан тил бириктирган бўлсам, 29 декабрда мени [ишдан олиб қолишармиди?]. Бу ерда кўрсатма бўйича илтимосномамни яна бир қайтариб ўтаман. Тадбиркорлар ҳам мени танимайди, мен С.Р.П.ни ҳам суд жараёнида кўрганман, тергов жараёнида кўрмаганман.

Судья: Тушунарли. Марҳамат, Ж.Э., олдинги кўрсатувларингизни тўлдирасизми, қўшимчалар борми? Марҳамат.

Судланувчи Ж.Э.: Олдинги кўрсатмамни тўлиқ тасдиқлайман. Битта-иккита жойини таъкидлаб айтиб ўтмоқчи эдим. Қилган қилмишимдан… (гапини тугалламайди — таҳр.). Яна айтмоқчиман, мен С.Р.П.нинг илтимосини раҳбаримга етказганман. Унинг илтимоси «Кураракс» дори воситасининг инспекциясини бекор қилиш, қонуний рўйхатдан ўтказиб бериш бўлган. Ва мен шу нарсани раҳбаримга етказганман.

Кейинчалик «Кураракс» рўйхатдан ўтганлиги қонуний жараён деб билганман. Ноқoнуний рўйхатдан ўтди деб билмаганман. Ва уни билганимда бу нарсани ўз айбимга иқрорий [равишда] терговга арз қилганман. Яъни менга гумонланувчи ёки айбланувчи статусидан [қаралишидан] олдин ўзим ўз айбимга иқрор бўлиб, ҳолатни тўлиғича айтиб берганман. Қилган ишимда 186-модданинг аломатини кўрганим йўқ (Жиноят кодексининг 186-моддаси: «Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш» — таҳр.). Умуман ҳеч қанақа мақсадни кўзлаб, бировга қасддан иш қилмаганман, сифатсиз дорини олмаганман, сақламаганман. 186-модда умуман менга нотўғри қўйиляпти. Бунга иқрор эмасман.

Судья: Тушунарли. Прокуроримиз, саволлар борми? (жимлик — таҳр.). Адвокатларимиз саволлар борми? (жимлик — таҳр.). Судланувчиларимиз саволлар борми? (жимлик — таҳр.)

Адвокат Даврон Аҳмадов: Сиз С.Р.П.нинг кўрсатувини эшитдингиз-а?

Судланувчи Ж.Э.: Эшитдим.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Тасдиқлайсизми? Қисманми, тўлиқми, умуманми?

Судланувчи Ж.Э.: Тасдиқламайман.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Нега тасдиқламайсиз?

Судланувчи Ж.Э.: Бўлган нарсани ўзим айтдим. У гапни тасдиқламайман, унақа ҳолат бўлмаган.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Кейингиси. Сизнинг кўрсатувингиздан келиб чиқиб савол беряпман. 33 минг АҚШ доллари сизга берилган вақтда қанақа идиш, қанақа ўрамда бўлган?

Судланувчи Ж.Э.: Ўтган кўрсатмамда ҳам айтганман, ўтган судда ҳам, ёзилиб ҳам турибди. Қора полиэтилен пакетда бўлган.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Ичини очиб кўрдингизми?

Судланувчи Ж.Э.: Йўқ, очиб кўрмадим.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Нега очиб кўрмадингиз?

Судланувчи Ж.Э.: Чунки у нарса меники эмас эди, менга тааллуқли эмас эди.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Ш. Ш. ўша 33 минг долларни олиб келасан деб топшириқ берган экан, бировнинг омонати экан, нега очиб санаб кўрмадингиз?

Судланувчи Ж.Э.: Очилган деган шубҳа бўлмаслиги учун очмадим шу нарсани.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Унда унинг ичида 33 минг АҚШ доллари бўлганлигини қандай билдингиз?

Судланувчи Ж.Э.: 33 минг АҚШ доллари борлигини билмайман. Санамаганман.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Миқдорини билмайсизми?

Судланувчи Ж.Э.: Йўқ, миқдорини билмайман. Лекин келишув шунақа бўлган.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Келишув бўлган. Унда унинг ичида АҚШ доллар борлигини қаердан билдингиз?

Судланувчи Ж.Э.: Келишув АҚШ долларида бўлган, шунинг учун.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Ҳа, демак, сиз бунинг ичида АҚШ доллари бор деб ўйлаганмисиз ёки АҚШ доллари борлигини кўрдингизми?

Судланувчи Ж.Э.: Кўрганим йўқ.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Пакетни очмадингизми?

Судланувчи Ж.Э.: Очмадим.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Скотчга ўралганини очмагансиз?

Судланувчи Ж.Э.: Йўқ.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Ичида[ги] пул ёки пул эмаслигини билмайсиз?

Судланувчи Ж.Э.: Шакли пул эди, шакли.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Шакли пул эканлигини кўрдингиз. Шаклига қараб пул деб ўйладингизми?

Судланувчи Ж.Э.: Шунақа.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Чунки мен пакетнинг ичини кўролмайман-да.

Судланувчи Ж.Э.: «Пул тайёр, пулни олиб кет», дегандан кейин, қўлингизга пакет бергандан кейин у нарсани пул деб ўйлайсиз-да. Кейин сиз бериб юборасиз, бўлди шу билан.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Қизишманг. Шуни сўраяпман сиздан. Шунақа юридик [подача] бор-да, шунинг учун савол беряпман сизга. Мен пакетнинг ичини кўролмайман. Шунинг учун сиздан сўраяпман. Кўрмаган бўлсангиз, демак, пулга ўхшаганлиги учун пул деб ўйладингизми, деб аниқлик киритяпман. Пулга ўхшаганлиги учун пул деб ўйладингиз, миқдорини санаб кўрмадингиз, сабаби «шу 33 бўлса керак», деб ишондингиз, тўғрими?

Судланувчи Ж.Э.: Ишонч бўлгани йўқ. Келишув шунақа бўлган, бердим, бўлди.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Олдингиз, бердингиз?

Судланувчи Ж.Э.: Шунақа?

Адвокат Даврон Аҳмадов: Олаётган вақтингиз қарамадингиз. Бераётган вақтингиз… (судланувчи адвокатнинг гапини бўлади — таҳр.)

Судланувчи Ж.Э.: Унда ҳам очилгани йўқ.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Санаб кўрилмадими?

Судланувчи Ж.Э.: Йўқ.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Шундай бердингиз?

Судланувчи Ж.Э.: Ҳа.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Тушунарли, бошқа саволим йўқ.

Судья: Кимда саволлар бор? (Жимлик — таҳр.). Саволлар йўқ. Ж.Э., сизга саволлар бор. Тергов жараёнида берган кўрсатмаларингизни, олдинги судда берган кўрсатувингизни тасдиқлайсиз-а?

Судланувчи Ж.Э.: Тасдиқлайман.

Судья: Ҳозир сиз фақат «Кураракс»ни рўйхатдан ўтказиш бўйича мурожаат бўлди, деяпсиз. Бу инспекцион текширувни кечиктириб туриш бўйича эмасми?

Судланувчи Ж.Э.: «Кураракс»ни инспекцион текширув ўтказмай туриб рўйхатдан ўтказиш.

Судья: Тушунарли.

Судланувчи Ж.Э.: Биринчи 2023 йил февралда берган кўрсатмам ҳам шунақа. Ҳозиргача шу. Чунки шунақа илтимос бўлган.

Судья: Чунки С.Р.П. дастлабки тергов жараёнидаги сўроғида, дастлабки суддаги кўрсатмасида «Инспекцион текширувдан кечиктириш бўйича», деган. Сиз [эса] бошқача кўрсатма беряпсиз-да.

Судланувчи Ж.Э.: Энди С.Р.П. икки-уч хил кўрсатма бериб турибди. Нега унақа деганини мен билмайман. Бунга ишонишни [ҳам] ўйлаб кўриш керак, лекин мен билган нарсамни айтдим.

Судья: Ҳеч кимда савол йўқми?

Адвокат Даврон Аҳмадов: Ҳозир адашмасам сиз кечиктириш ва регистрациядан ўтказиш деб кўрсатувингизни ўзгартирдингиз-да.

Судланувчи Ж.Э.: Кечиктириш деганим йўқ, уни раислик этувчи айтдилар.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Йўқ.

Судланувчи Ж.Э.: Ҳурматли раислик этувчи, ўзингиз айтинг, кечиктириш ҳақида мен айтганим йўқ.

Судья: [У ҳақда] мен савол бердим.

Адвокат Даврон Аҳмадов: [Ж.Э., унда] савол, ўзгартирдингизми, йўқми?

Судланувчи Ж.Э.: Ўзгартирганим йўқ.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Демак, фақатгина регистрация қилиш бўйича мурожаат қилган деяпсиз.

Судланувчи Ж.Э.: Ҳа. Инспекция ўтказмай туриб, регистрация қилиш. «Кураракс»га. Инспекцияни бекор қилиш эмас.

Адвокат Даврон Аҳмадов: «Инспескион текширув ўтказмасдан туриб, регистрация қилсин деб мурожаат қилди», деяпсиз?

Судланувчи Ж.Э.: Ҳа.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Текшириш масаласи бўлмаган?

Судланувчи Ж.Э.: Ҳа, бўлмаган.

Адвокат Даврон Аҳмадов: С.Р.П.нинг «Кечиктириш масаласи бўлди», деган кўрсатувларини тан олмайсиз?

Судланувчи Ж.Э.: Кўрсатмамда унақа бўлмаган.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Хўп, тушунарли.

Судья: Саволлар борми? Марҳамат, Ш. Ш.

Судланувчи Ш. Ш.: Ж.Э., сиз айблов хулосасининг 573-варағида «Мен қатнашишим-қатнашмаслигимдан қатъи назар барибир „Кураракс“ дори воситаси ўтиб кетарди», деб айтгансиз. Шунда сиз «Кураракс»нинг ўтиб кетишини билгансиз, деб тушунишим керакми, қандай тушунишим керак?

Судья: Сал бошқачароқ. «Мен билан ҳал қилмаса, бошқа биров билан ҳал қилиб кетарди», деб кўрсатма берган.

Судланувчи Ж.Э.: Терговда «Пеcтро» ҳолати айтилгани учун мен шу фикрни айтганман. Барибир ҳал бўлади деб.

Судланувчи Ш. Ш.: Сиз айблов хулосасида 5 июнда келганман деб ёзган тақдирингизда, мен 20 июнда раҳбар вазифасини бажарувчи бўлиб ўтирганман-ку. Қонун бўлмаган-ку. Бунга нима дея оласиз?

Судланувчи Ж.Э.: Бизда июнь ойининг бошларида иккита раҳбар бўлган. Ўша пайт вице билан раҳбар. Г. С. жойларида бўлмаган бўлиши мумкин. Мен шуларнинг олдиларига кирганман.

Судланувчи Ш. Ш.: Сиз тўрт ҳафта кўрсатяпсиз-да. «Икки ҳафта бунга ҳал қилишга кетди, икки ҳафта бунга ҳал қилишга кетди, уч кундан кейин олдим, тўрт кундан кейин олиб бориб бердим», деяпсиз. Умумий тўрт ҳафта кетган. Лекин мен 20-да ўтирган бўлсам, 29-да гувоҳнома берилган бўлса, бу дегани баённома камида 25−26 да чиққан, тўғрими? Баённома бир кунда чиқади. Сиз айтаётган муддатлар бўйича… (судланувчи Ж.Э. унинг гапини бўлади — таҳр.).

Судланувчи Ж.Э.: Гувоҳнома қачон чиққанини билмайман, протокол қачон чиққанини ҳам, ўзгарганини ҳам билмайман, хабарим йўқ, санасини ҳам билмайман.

Судланувчи Ш. Ш.: Айблов кўрсатмасида берган кўрсатмангиз бўйича кунлар бор.

Судланувчи Ж.Э.: Ўша кўрсатмамни тасдиқлайман. Бу ҳеч қанақа гувоҳнома чиқиши [билан] боғлиқ эмас. Қачон чиққанини ҳам билмайман.

Судланувчи Ш. Ш.: Қандай боғлиқ эмас? Мен С.Р.П. билан инспекцияни ҳал қилиш [ҳақида] гаплашдим деб айтяпсиз. Икки ҳафта унга кетди, бир ҳафта бунга кетди… (судья судланувчининг гапини бўлади — таҳр.).

Судья: Ш. Ш., битта нарсага эътибор қилинг. Жиноят иши ҳужжатларида «Инспекцион текширувга тушгандан кейин орқа сана билан рақамлаштириб берилган» [деган] айблов турибди. Сиз унинг санасига эътибор қилманг-да.

Судланувчи Ш. Ш.: Мен санасига [эътибор қилмадим]. Ҳурматли раислик қилувчи, меҳнат дафтарчамни кўриб чиқсангиз, мен 20 июнда бошлиқ бўлиб ўтирганман, [у эса] 29 июнда чиқиб ўтган. [Ж.Э. айтаётган 4 ҳафта вақтга тушунмаяпман]. Баённома чиқишига ҳам кун керак-ку, баённома бир кунда чиқмайди-ку. У «печат»ланади, электрон тарзда кўриб чиқилади, тасдиқланади, имзо қўйилади.

Судья: Тушунарли. Саволлар йўқми?

Адвокатлардан бири: Ж.Э., айтинг, сизга аввал ҳам шунақа таклифлар тушганми?

Судланувчи Ж.Э.: Йўқ-йўқ.

Адвокат: Таклиф тушмаган бўлса, шунда бунақа ишлар билан шуғулланмаган бўлиб чиқасизми?

Судланувчи Ж.Э.: Унақа қилмаганман.

Адвокат: Ўзи бу ишларни ким ҳал қилишини билармидингиз?

Судланувчи Ж.Э.: Мен бу нарсани ўтган сафарги кўрсатмамда ҳам айтганман. С.Р.П. «Мана бу ишлар бор, раҳбарингдан сўраб кўр», деган. Унинг таклифи бўлган, шу билан бўлди.

Адвокат: Сиз бунақа таклиф билан боришга раҳбарингиздан ийман[маганмисиз] ёки қўрқув [бўлмаганми?]. Энди бунақа иш қилиб юрмаган одамда шунақа иш бор, шунча пул бор деб айтишга [жасорат] бўлмайди-да.

Судланувчи Ж.Э.: С.Р.П.ни таклиф қилиб, пул билан борилмаган у нарса. Қонуний рўйхатдан ўтказиш мумкинми, деб илтимос қилинган. Шу. Илтимос, ўша нарсани яхшилаб ўқиб, савол беринг.

Судья: Саволлар борми? (жимлик — таҳр.).

Судланувчи С.С., [сизда] эски айблов турибди, янги айбловдан ўлган болалар бўйича кўрсатув тушган. Марҳамат, олдинги кўрсатувларингизда қоласизми ёки ўзгартирасизми, бошқа қўшимчалар қиласизми?

Судланувчи С.С.: Ҳурматли раислик қилувчи, олдинги кўрсатувларимда қоламан, ўша кўрсатувларимни тасдиқлайман. Бу ҳолат бўйича ижозат берсанглар икки оғиз қўшимча бор. Авваламбор, жабр қилинганларга ҳамдардман. Шу билан бирга ушбу ҳолат бўйича эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор эмаслигимни айтиб ўтмоқчиман. Суд тергови жараёнида бунга тегишли бўлган исбот ва далиллар ҳимоячиларим томонидан тақдим қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 213-қарори бўйича. «Док-1 Макс» перерегистрация, яъни давлат рўйхатидан қайта ўтказиш бўйича келиб тушган ҳужжатлари Давлат марказининг рўйхатга олиш бўлими томонидан 213-қарорга мувофиқ қабул қилинган. Бирламчи экспертиза ҳам, Фармокология қўмитасидан административ ҳужжатларга тегишли бўлган экспертиза ҳам 213-қарорга мувофиқ амалга оширилган. Буни олдинги кўрсатувларимизда ҳам суд тергов жараёнида ҳам тақдим қилганмиз.

Яъни 3-иловага мувофиқ клиник ва клиниколди тадқиқотларининг пререгистрация вақтида ўтказилмаслиги 213-қарорнинг иловасига, талабларига ва ҳаттоки ҳозирги вақтда Давлат марказининг амалга ошираётган ишига мувофиқ амалга оширилади. Ҳозир ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида клиник ва клиниколди тадқиқотлар амалга оширилмайди. Шу боисдан биз ўзимизнинг кўрсатувимизда турамиз. Ҳурматли раислик қилувчи, айбсиз бўлган айбланувчиларга уларнинг айбсиз бўлган ҳолатларига оид далиллар ҳурматли адвокатлари томонидан келтирилганда суд томонидан инобатга олинади. Ва суд томонидан одил, ҳаққоний бўлган қарор чиқарилади. Эътиборингиз учун раҳмат.

Судья: Марҳамат, саволлар. Прокуроримизда, адвокатларимизда, судланувчиларимизда. (жимлик — таҳр.). Ўтиринг.

Ж.Ш., сизга янги айблов бўйича 106-модда 4-қисми «а» банди қўшилган. Марҳамат, олдинги судда берган кўрсатувларингиз тасдиқлайсизми ёки бошқа кўрсатувларингиз борми?

Судланвучи Ж.Ш.: Олдинги судда берган кўрсатмаларимни тасдиқлайман, қўшимчаларим йўқ.

Судья: Прокуроримизда саволлар борми? (жимлик — таҳр.). Ҳимоячиларимизда саволлар борми? (жимлик — таҳр.). Судланувчиларимизда саволлар борми?

Судланувчи Ш. Ш.: Ж.Ш., битта нарсани айтинг, бўлди, етади. Ишхонада шанба-якшанба куни, дам олиш кунлари раҳбариятнинг топшириғи билан соат саккиз-тўққизда бўлса ҳам кечки пайт уйингизга бориб, ишхонага олиб бориб ёки иш масаласи бўйича чақирганманми?

Судланвучи Ж.Ш.: Ҳа, боргансиз.

Судланувчи Ш. Ш.: Бошқа ходимлар, масалан, қизлар бўлса, Сергелига, Юнусободга бўлса, олиб бориб қўйганманми? «Пиллинг» бўлса, шу нарса чиқадими?

Судланвучи Ж.Ш.: Ҳа, чиқади.

Судланувчи Ш. Ш.: Шанба-якшанба ишга чиққанмизми?

Судланвучи Ж.Ш.: Ҳа, чиққанмиз.

Судланувчи Ш. Ш.: Рўйхатдан ўтказиш бўлимининг ваколатида инспекцион текширув борми?

Судланвучи Ж.Ш.: Унисини билмадим. Бўлмаган бўлса керак.

Судланувчи Ш. Ш.: Экспертиза қилганингиздан кейин счёт-фактура лаборатория бўлимига кирармиди?

Судланвучи Ж.Ш.: Ҳа, кирарди.

Судланувчи Ш. Ш.: Бошқа ҳеч нима кирмайдими?

Судланвучи Ж.Ш.: Йўқ.

Судланувчи Ш. Ш.: Раҳмат.

Судья: Ўтиринг.

[Судланувчи] А.Ж., сизга ҳам худди шунақа: ҳаракатларингиз мансаб билан боғлиқ бўлганлиги учун жиноят иши қўзғатилган. Мансабга совуққонлик билан қараш натижасида одамларнинг оғир аҳволи, ўлими келиб чиқишида мансаб билан боғлиқ. Сизларнинг ҳаракатларинг мансабдорлик бўлмагани сабабли давлат хизматчисининг ўзига юклатилган вазифани муносиб тарзда бажармаслик деб келтирилган. Марҳамат, кўрсатув бериш навбати сизга. Олдинги кўрсатувларингизни тасдиқлайсизм?

Судланувчи А.Ж.: Олдинги суд тергови давомида берган кўрсатмаларимни тасдиқлайман, шу кўрсатувларда қоламан, қўшимчаларим йўқ.

Судья: Тушунарли. Прокуроримиз, саволлар борми?

Прокурор: Йўқ.

Судья: Адвокатларимиз саволлар борми?

Адвокат Ражабов: Ҳурматли раислик этувчи, қаранг, олдин 250-модда билан айб эълон қилинди. Энди эса 116-модда. Ҳозир ҳаммасини битта қилиб 116 бўйича сўроқ қиляпсизми ёки 207 биланми? 207 билан бўладиган бўлса, [ўтган сафарги судда] берган кўрсатмаларини инобатга оласизми ёки ҳозир 116 бўйича қайта сўроқ қиламизми?

Судья: Судга савол бериш мумкин эмас.

Адвокат: Йўқ, тўғри (cуд залидаги енгил кулги пайдо бўлади. Жумладан, судья ва адвокат Ражабовнинг кейинги диалоглари кулгу билан давом этади — таҳр.). Лекин мен сиздан аниқлик кутяпман.

Судья: Сизда ҳозир 207-айблов йўқ. 416 бўлиб кетгандан кейин 207 билан қўйилган айблов 116 га ўзгартириб берилди. Сизда 207 да айблов йўқ.

Адвокат: Бўлмаса, ҳурматли раислик этувчи, менинг ҳимоям остидаги шахс 207-нинг 1-қисми билан дастлабки суд тергови даврида берган кўргазмаларини тўлиқ тасдиқлашини айтди. Унга 116 билан ҳозир айблов эълон қилинган, шундайми?

Судья: Муҳтарам жараён иштирокчилари, биз 207-моддада бормисан, йўқмисан деган сўроқни берганимиз йўқ. «Мен айбимга умуман иқрор эмасман, айбим йўқ», деяпти. Биз айбинг борми, йўқми, деган савол берганмиз, тўғрими, А.Ж. Фақат шу. Биз 207 га иқрормисан, 116 га иқрормисан [деганимиз йўқ]. 116 га иқрормисиз?

Судланувчи А.Ж.: Йўқ (суд залини яна енгил кулги эгаллайди — таҳр).

Судья: Саволлар йўқми? (жимлик — таҳр.). Ўтиринг. Судланувчи Г. Х., марҳамат, сўз сизга. Сиз ҳам 116 билан айблангансиз. Янги айблов ҳам 116 билан.

Судланувчи Г. Х.: Олдинги судда берган кўрсатмаларимни тасдиқлайман. Айбимга умуман иқрор эмасман.

Судья: Тушунарли. Сиз фақат ҳужжатнинг таржимаси бўйича ёзгансиз. Олдинги кўрсатувингиз шунақа эди-а?

Судланувчи Г. Х.: Ҳа.

Судья: Тушунарли. Прокуроримизда саволлар борми?

Прокурор: Йўқ.

Судья: Ҳеч кимда саволлар йўқми? (Жимлик — таҳр.). Судланувчи Г. Б., олдин айблов келганда айбимга иқрор эмасман дедингиз, кейин қисман иқрорман дедингиз, ҳозир яна иқрор эмасман деяпсиз.

Судланувчи Г. Б.: Тўлиқ иқрор эмасман, суд жараёнида берган кўрсатмаларимни тўлиқ тасдиқлайман, қўшимчаларим бор. Юқоридаги ҳамкасбларимиз айтганидек, агар ўша дорилар лабораторияга тушган тақдирда ҳам мен белгиланган норматив ҳужжатлар доирасида таҳлилларни ўтказган бўлар эдим.

Еттита кўрсаткич бўйича мен фаолият кўрсатган лаборатория, битта кўрсаткич бўйича микробиология лабораторияси, шу белгиланган ҳужжат доирасидан четга чиқмас эдим. «Яхши, талабга жавоб беради», деган хулосани берардим. Ҳеч нарса ўзгармас эди. Чунки мен пропиленгликолни аниқламаган бўлар эдим. Норматив ҳужжатда бу талаб йўқ.

Мен судга Ўзбекистон Республикасининг фармакопеяси, Европа фармакопеяси, АҚШ фармакопеясини тақдим этганман. Чинлиги, миқдорий анализи фаол, фақатгина фаол моддалар текширилиши. Ҳаттоки Ўзбекистон фармакопеясида айрим ҳолларда консервантлар деб ёзибди.

Биз судда айнан шу «Док-1 Макс»ни неча маротаба таъкидладик. Натрий бензоат микробларни ўстирмайдиган ёрдамчи модда. Унинг сифати ҳам, миқдори аниқланиши ҳам лаборатория ҳужжатида белгилаб кўрсатилган. Шу билан тўлдирмоқчи эдим.

Шунингдек, менга «Г.Б. экспертлар кенгашининг аъзоси бўла туриб, [дори] лабораторияга тушмаган бўлса ҳам рад овози бермаган деб [айблов ёзилган]. Эътибор берган бўлсаларингиз, ҳозир бекор бўлган 104-буйруқда 24 та аъзо, агар котибни чиқариб ташласа, 23 та аъзонинг ҳамма мустақил овозга эга.

Қолаверса, у ерда лаборатория мудири фақат лаборатория бўйича жавоб берсин, метролог фақат дориларнинг метрологияси ёки мед-техниканинг метрологияси бўйича жавоб берсин деган ҳеч қанақа талаб йўқ. Ҳамма мутахассислар ўзининг мустақил фикрига эга ва ўзининг мустақил овозини беради-да. Бу айбловда худди мен — Г. Б. шу экспертлар кенгашида ҳамма нарсани ҳал қиладигандек [ролга қўйилганман]. Шунақа айблов менга қўйилган. Шунинг учун мен буни рад этаман, иқрор эмасман.

Судья: Унда сизга савол бўлади. Ўша пайтда экспертлар кенгаши Соғлиқни сақлаш вазирининг 104-буйруғи шакллантирилган, тўғрими?

Судланувчи Г. Б.: Тўғри.

Судья: Хўп, унда савол. Мана, айнан исм-фамилия бўйича қилинмаяпти, лавозим бўйича шакллантириляпти. Лаборатория бўлими мудири, рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи. Нима учун унда лавозим билан шакллантирилган? Ўша лавозимда ўтирган одам лабораторияни ўтаяптими? Ўзидан ўтдими, у билади. Рўйхатдан ўтказиш бўлими рўйхатдан ўтказдими, у билади.

Судланувчи Г. Б.: Энди 104-модада мана мана шу масалалар аниқ ёритилмаган. Умумий масалада ҳамма мутахассис сифатида ўзининг фикрини билдириши мумкин. Кейин, бу лабораторияга тушмаслигини битта бу лаборатория мудири сифатида мен эмас, ҳамма яхши билади. Чунки бу олдин амалиётда бўлмаган, ҳужжатда ҳам бундай талаб бўлмаган. Мен олдинги кўрсатмаларимда ҳам айтдим. Шунақа ишланган. Шунинг учун айнан лаборатория ўшанга қараши керак эди деб айтолмайман.

Судья: Тушунарли. Хўп, 213-модда бўйича лабораториядан ўтказиш керак бўлганми?

Судланувчи Г. Б.: 213-модданинг 36-бандида худди рўйхатдан ўтказиш бўлиминикидек тартибида амалга оширилади деб ёзиб келинган. Бу кейин кирган норма.

Судья: Кейин кирган деганда «Док-1 Макс» ўтиб кетгандан кейин кирган демоқчисизда?

Судланувчи Г. Б.: Йўқ-йўқ. Унгача бўлган.

Судья: Ўша вақтда амалда бўлганми?

Судланувчи Г. Б.: Бўлган.

Судья: Лаборатория текширувидан ўтиши керак эдими?

Судланувчи Г. Б.: Берилиши керак эди. Шу ҳисоб, банд бўйича. Лекин ўша айтилганидек… (судья судланувчининг гапини бўлади — таҳр.).

Судья: Майли, ўлимга алоқаси борми, йўқми, [у ҳақда эмас]. Сиз шуни тан оласизми?

Судланувчи Г. Б.: Тан оламан.

Судья: Ўша жойини тан оласиз?

Судланувчи Г. Б.: Тан оламан.

Судья: Тушунарли, саволлар борми?

Судланувчининг адвокати Чутбаев: Менда савол бор эди.

Судья: Марҳамат.

Судланувчининг адвокати Чутбаев: Г. опа, [ўша пайтда] болаларнинг ўлимини бутун республикада қўпол қилиб айтганда ковид билан боғлашаётганди. Қўпол қилиб айтганда [болалар] «Док-1 Макс» билан заҳарланаётганини биринчи бўлиб ўзингиз очгансиз.

Судланувчи Г. Б.: Шунақа.

Судланувчининг адвокати Чутбаев: [Сиропнинг] таркибида этиленгликоль борлигини Ўзбекистонда аниқлаган одам сиз бўласизми?

Судланувчи Г. Б.: Шунақа.

Судланувчининг адвокати Чутбаев: Ўзингизга қарши [иш қилишга] нима мажбурлади? Шу хулосада, шу моддада этиленгликоль бор деб айтишга нима мажбурлади? Йўқ, унақа нарса бўлмади десангиз, ҳамма болалар ковиддан ўлди, деб ёпилиб кетарди.

Судланувчи Г. Б.: Менга мансабдор шахснинг совуққонлиги [тарзида] айблов қўйилган. [Лекин биз] мана шунақа сигнал келиши билан дарров ҳаракат қилдик-да. Масалан, ваколатимизга кирмайди, қилмаймиз [деб] жим ўтирсак ҳам бўларди. Мана норматив ҳужжат, 8 та «показател»дан еттитаси яхши чиқди, деб [ёзилган].

Сардор Ҳикматович айтганларидек, биринчи сафар ўша доирасида қилганимизда яхши бўлган, норматив ҳужжат талабига жавоб берган. Биринчи куни, 20-санада (2022 йилнинг 20 декабри назарда тутиляпти — таҳр.). Кейин, мана шунақа сигнални билишимиз билан дарҳол чуқурлаштирилган анализлар қилдик.

Агар виждонсиз, совуққон, лаёқатсиз бўлганимда бошқаларга «йўқ, қилмаймиз», деб айтиб, шундоқ ўтирган бўлардим. Билмадим энди. Дарров аниқладик. Агар шуни аниқламаганимизда, анча кеч қолганида бундан ҳам кўп, ёмон фожиа бўлиши мумкин эди. Билмадим, бир нарса деёлмайман лекин. Тезкор ҳаракат қилдик, дарров мана шунақа экан деб айтдик, совуққонлик қилмадик демоқчиман.

Судья: Г. опа, ўша пайтда текширганингизда дорининг таркибида [номаълум] чўкмалар бор эди-ку, ўшани топармидингиз?

Судланувчи Г. Б.: Агар менга берилган намунада ўша чўкма бўлганида, аниқлаган бўлардим.

Судья: Ўшанда экспертлар кенгашига ўтиб кетган бўлармиди, ўтмаган бўлармиди?

Судланувчи Г. Б.: Йўқ, ўтиб кетмаган бўларди.

Судья: Ўтиб кетмас эди. Сизга келганда ўтиб кетмасди, эҳтимоли бор эди.

Судланувчи Г. Б.: Салбий натижа берган бўлардим.

Унга яқин ўтирган судланувчилардан бири паст овозда: Нималар деяпсиз, ҳаммага қарши гапиряпсиз? (суд залидаги судланувчилар орасида шовқинлар пайдо бўлади — таҳр.).

Судья: Майли, тушундим, тушундим (нимкулги оҳангда). Кимда савол бор?

Адвокат Даврон Аҳмадов: Сизга раислик этувчи савол берганларида «чўкмаси бўлганда аниқлардим», дедингиз. Шунинг чўкмаси борлигининг қанақа кафолати бор?

Судланувчи Г. Б.: Кафолати йўқ. Эҳтимоллар назариясидан келиб чиқадиган бўлсак, [бу] нисбий, 100 фоиз [эмас]. Менда берилган намунада учрайди, деб айтолмайман. Чунки регистрацияда берилган намунада айнан яхши чиққан. Унинг ичида ҳеч қанақа чўкма ҳам йўқ. Ва ўша пропиленгликолни ёрдамчи моддаларда бўлиши мумкин бўлган аралашмалар этиленгликоль, диэтиленгликол ҳам йўқ. Яхши чиқди.

Судья: Қачон текширдингиз уни?

Судланувчи Г. Б.: Уни мана шунақа воқеалар бошлангандан кейин текширдик-да.

Судья: Яъни [суддан аввал] ўша нарса сизларда турибдими дегандан кейин текширдингизларми?

Судланувчи Г. Б.: Ўша Фармакопея қўмитасидан битта намуна олиб туширилганда дорихоналардан олиб келинган дорилар билан бирга текширилган. Мана, сизга берилган баённомам регистрацион намуна биттаси.

Судья: Г. Б., биз аниқладик, рўйхатдан ўтказиш бўлимига 33 тами 34 тами тақдим қилинганда ўша складда турган [экан]. Ўшани текширдингизми?

Судланувчи Г. Б.: Ўша Фармакопеяга олиб тушилганда текширилган.

Судья: Ўша пайтдагини текширгансиз?

Судланувчи Г. Б.: Ҳа, ўшани текширганмиз.

Судья: Ундан кейин текширмадингизми?

Судланувчи Г. Б.: Ундан кейин текширмадим. Ҳозир ҳам ўша намуналар сақланиб турибди. Текширса, яхши чиқади. 2020 йилдаги серия.

Адвокатлардан бири: Чўкмани айтингиз, ҳамма сиропларда чўкма чиққанми?

Судланувчи Г. Б.: Йўқ, айримларида. Кам.

Адвокат: Битта нарcани эслаб кўринг, бу чўкма чиққани очиқ флакон бўлганми, ёпиқ флакон бўлганми?

Адвокат Даврон Аҳмадов: Сизга берилганда демоқчи.

Адвокат: Йўқ, анализ ўтказилаётганда чўкма чиққанда сизгача очиқ бўлганми ёки сиз очганмисиз?

Судланувчи Г. Б.: Йўқ, очиқмаслари ҳам бор. Бу келган, ташқаридан [подбор] олиб келинган намуналар-да.

Адвокат: Раислик этувчи, бу экспертнинг хулосаларини ўргангандим. Чўкма, кристалл очиқ флаконларда чиққан. Заводской ёпиқларидан чиқмаган. Шунга аҳамият беришингизни сўрардим. Ишлатилган [идишлардан чиққан].

Адвокат Даврон Аҳмадов: Раислик этувчи, рухсат берсангиз, бу ерда дори воситаларидан фойдаланиш, ташиш қоидалари бор-да. «Quramax Medical»дан чиқиб кетган дори воситаси нечта қўлдан-қўлга, дорихонага боряпти. Дорихонада қанақа сақланган, бозорга борган, турган. Қоидаларга риоя қилинган, қилинмаганини биз билмаймиз. Буни гумон қилсак, ўша вақтга унча тўғри келмайдими дейман-да.

Судья: Тушунарли, битта нарса — иш бўйича очиқда чиқадими, ёпиқда чиқадими. Опанинг ўзининг берган хулосалари жиноят ишининг биринчи томида турибди. У ерда «Нотўғри сақлаш натижасида», деган жой бор.

Адвокатлардан бири: Раислик этувчи, очиқ ҳолатда деган жойи бор-да.

Судья: Очиқ ҳолатда бўлгани учун тушиб қолган… ёпиқда ҳам тушиб қолганми деяпман, ўзи ҳам эслолмаяпти.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Кейинги саволим, тадбиркорлар намуна олиб келади-ку. Намуна олиб келганда ҳар доим энг яхши намунасини олиб келармиди?

Судланувчи Г. Б.: Мен бу тўғрисида маълумот беролмайман. Агар рўйхатдан ўтказиш жараёнлари ҳақида гапирадиган бўлсак, у ерда битта ишлаб чиқариш сериясининг уч маротаба тақдим этилганини олиб келиш назарда тутилган. Ўша миқдорда олиб келади, масаланинг у томонларини мен билолмайман.

Сертификатлаштириш жараёнида танлаш бўйича ўзи «условия», жараёнлар бор. Ўша бўйича сертификатлаштириш органининг ходимлари белгиланган тартибда танлаб олади. Битта жойдан олмайди, ўзининг тарти-қоидаси бор. Ҳар хил жойдан танлаб олади. Аралаштириб, ўзига керакли миқдорини.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Ҳали Г. С.га савол бергандим, ўша саволни сизга қайтараман. Ўша вақтдаги мавжуд амалдаги қонунчилик бўйича лабораторияга тушганда, текширилганда сиз диэтиленгликол ёки этиленгликоль предметига текширган бўлармидингиз?

Судланувчи Г. Б.: Йўқ.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Агар текширган бўлганингизда ҳам пропиленгликолга текширган бўлармидингиз?

Судланувчи Г. Б.: Йўқ.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Сабаби?

Судланувчи Г. Б.: Сабаби норматив ҳужжатда пропиленгликолни текшириш бўйича талаб йўқ. Қоидалар бўйича бу мажбурий талаб эмас.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Перерегистрацияда ҳам регистрацияда ҳам бунақа талаб йўға?

Судланувчи Г. Б.: Йўқ.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Фақат асосий воситалар?

Судланувчи Г. Б.: Асосий воситалар, мана халқаро ҳужжатларда ҳам айнан ўша консервантларни текширгин, деган. Мана, у ерда натрий бензоат, у турибди. Уни текширган. Сертификатлаштириш органлари ҳам, регистрация пайтида ҳам текширган.

Судья: Яна саволлар борми? Марҳамат, Ш. Ш.

Судланувчи Ш. Ш.: Ассалому алайкум, Г. опа, яхшимисиз? Битта саволим бор эди. Тергов даврида аудиозапислар терговга топширилганини биласиз. Бу ерга инспекцион марказ ДУК директори Дусматов Азиз Файзаматович келиб кетганини ҳам биласиз.

Судья: Зарур амалиётлар [маркази].

Судланувчи Ш. Ш.: Октябрда бўлган 21-экспертлар кенгашида Азиз Файзаматович «Инспекцион текширувга қўйилганимиздан кейин бундан олдинги гувоҳномаларни тўхтатишга [ҳаққимиз] йўқ, тўхтатолмаймиз, белгиланмаган. Шунинг учун инспекцион иш жараёнидагиларнинг перерегистрация[си]ни ҳам тўхтaтишингизни сўрайман», деб ўзининг таклифларини билдирганди. Ўшанда биз томон «Пререгистрацияга топшираётганда муддати нима бўлади?», деганимизда «Буни кўриб чиқади», деганди-да. Савол, шу гап бўлганини тасдиқлай оласизми?

Судья: Бу савол нотўғри-да. Бу суд мажлисининг айбномасида турибди. Суд баҳо беради.

Судланувчи Ш. Ш.: Шуни ҳам инобатга олишингизни хоҳлардим, ҳурматли раислик этувчи.

Судья: Опага савол борми? (жимлик — таҳр.). Мана сизга яна битта савол. Демак, лабораторияга туширилмаганини тан оласиз. Хўп, асал таъмли ["Док-1 Макс"] янги компонентми, янги рўйхатдан ўтяптими?

Судланувчи Г. Б.: Йўқ, у рўйхатдан ўтмайди.

Судья: Нега?

Судланувчи Г. Б.: У ерда фақат ароматизатор қўшилганда.

Судья: Хўп, ниманинг эвазига? Сал бўлса ҳам таркиби ўзгарадими? Асал таъми келадими?

Судланувчи Г. Б.: Таркибида ёрдамчи модда келган. Бу классификация қилинганда янги регистрация деб қаралмайди. Янги регистрацияда қачон бўлиши мумкин? Янги регистрацияда таъсир этувчи моддаси… (судья судланувчининг гапини бўлади — таҳр.).

Судья: Хўп, саволга жавоб беринг-да.

Судланувчи Г. Б.: Ароматизатор қўшилганда бу янги регистрация ҳисобланмайди. Кейин, янги комбинация дейишди-да. Бу унақа эмас, икки ва ундан ортиқ фаол моддага эга бўлган дори воситаси «комбиринованное лекарство средство», дейилади. Агар унинг ёнига яна битта модда қўшиб қўйилганда бу янги комбинация ҳисобланади. Шунинг учун бу янги комбинация бўлолмайди, янгидан регистрация бўлолмайди.

Судья: Тушунарли, саволлар йўқми?

Прокурор: Савол бор эди, шундоқ аниқлик киритиш учун, ўзимиз учун-да энди. Дейлик, ўша компания лимон эмас, малина мазали таъм қўшди. Давлат марказидан рўйхатдан ўтказиб Ўзбекистонга олиб кириш керакми ёки шундоқ ҳам олиб кирса бўладими? Олдингиси, лимони бўйича гувоҳномаси бор қўлида.

Судланувчи Г. Б.: Ҳамма янги ҳужжатлар регистрацион ҳужжатларга ўзгартириш тартибда киритилади. Янги регистрацияда янги «удостерения» берилмайди. Ҳужжат топширилади, лекин ўзгартириш таркибида.

Судья: Марҳамат, М.Ҳ. Сизга ҳам учта ўлган боланинг айблови, ногирон бўлиб қолган болаларнинг айблови билан боғлиқ янги айблов қўшилган.

Судланувчи М.Ҳ.: Рухсатинглар билан олдинги берган кўрсатмаларимга қисқача қўшимча қилмоқчиман. Авваламбор «Док-1 Макс» дориси истеъмолида вафот этган болаларнинг оила аъзоларига ўзимнинг ҳамдардлигимни билдираман. Шу билан бирга иккинчи ишда маълум бўлишича 18 нафар болаларнинг енгил ва оғир тан жароҳатлари олиш орқали азият чеккан оилаларга фарзандлари соғайиб кетишини тилаб қоламан.

Бундан ташқари шу кўрсатмага қўшимча баён қиламанки, «Док-1 Макс» дори воситаси икки йил давомида бизнинг илмий марказ томонидан текшириб, мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган. Текшириш жараёнларида белгиланган норматив ҳужжатлар асосида синовлар ўтказилган бўлган. Демак, 13 та дори бўйича. Ва шу давр мобайнида бу ҳолатлар бўйича ҳеч қанақа корхона, истеъмолчилар ёки олиб кирувчилардан ҳам ёзма ёки оғзаки тарзда шикоятлар тушмаган.

Лекин ҳозир бу ердаги муаммо пропиленгликол моддаси[да] этиленгликоль моддаси қайд этилганлик ҳолати бўйича келиб чиққани [айтиляпти]. Бизнинг меъёрий ҳужжатларда пропиленгликол ёрдамчи моддасини текшириш объект сифатида киритилмагани кўп муҳокама қилинди.

Сертификатлаштириш органи дори воситаларининг [устида] сертификатлаштириш қоидалари бўйича, норматив ҳужжатлар ва у асосида турган синов [дастурлари] асосида текширувларини амалга оширади. Олинган натижаларни ижобийлик ёки салбийлик ҳолатидан келиб чиқиб, синов баённомасини тайёрлайди. Шу меъёрий ҳужжатдан четлашишга бизнинг рухсатимиз бўлмаган. Шу боис биз НДда белгиланган меъёрий ҳужжат асосида синовлар ўтказганмиз ва шу асосида хулоса қилганмиз.

Юқорида ҳам кўп таъкидлаб ўтишди, пропиленгликол моддасини [текшириш] [талаби] айнан ҳеч қайси фармакопеяда йўқ. Ундан ташқари қўшимча қиламанки, бизнинг дори воситаларига қўйилган 365-сонли техник регламентда ҳам айнан таъсир этувчи моддаларга нисбатан «премис»ларни аниқлаш кўзда тутилган, ёрдамчи моддаларга нисбатан таҳлиллар ўтказиш назарда тутилмаган. Бу нарса на фармакопеяда, на дори воситасининг ўзига тегишли бўлган меъёрий ҳужжатлар ёки «спецификация»ларда қайд этилмаган. Шу боисдан мана шу пропиленгликол ичида мавжуд бўлиб қолган ёт модда назардан четда қолган ҳолда дори воситаси ўтиб кетиб қолган.

Олдинги кўрсатмаларимда айтганманми, йўқми, эслолмадим, лекин таъкидлаб ўтишни хоҳлардимки, ўша завод даврида субстанция харид қилиниб, ишлаб чиқарилгандан кейин дориларнинг актив, шу билан бирга ёрдамчи моддаларини текшириш жараёнида ҳам маълум бир серияларида пропиленгликолнинг сифат таҳлиллари келтирилмаганининг гувоҳи бўлганман. Бу ҳам моддаларнинг ўтиб келишига сабаб бўлган ҳолатлардан биттаси деб биламан.

Ва охирги қўшимчам: [дорига] бирор ўзгартириш киритилган бўлса, буни ишлаб чиқарувчи корхонанинг ўзи сертификатлаштириш органига, шу билан бирга рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланадиган Давлат марказига ҳам ёзма равишда билдириши керак. Мана шу ҳолатлар шу воқеаларнинг сабаб бўлишига асос бўлган деб ўйлайман.

Судья: Прокуроримиз саволлар борми? (жимлик — таҳр.). Адвокатларимиз саволлар борми? (жимлик — таҳр.).

Видеоконференсалоқа орқали иштирок этаётган судланувчи Ш. Х., марҳамат, янги қўшилган айблов бўйича.

Судланувчи Ш. Х.: Олдинги берган кўрсатмаларимни тасдиқлайман. 205 ва 207-моддаларга иқрор эмасман, болаларнинг ўлимида ўзимни айбдор ҳис қилмайман. Чунки менинг ишим намуналарни танлаб олиб келиш бўлган. У ҳам бевосита менинг вазифамга кирмаган.

Судья: Тушунарли. Саволлар борми? (жимлик — таҳр.).

Судланувчи Ш. Х.: Менинг гапим бор эди. Соғлиғим бўйича котибингизга бир видео ташлагандим.

Судья: Котибимиз алмашган. Судга тақдим қилган бўлсангиз, уларни кўриб чиқамиз. Фақат соғлиғингиз бўйича шундайми? Бошқа илтимосномангиз йўқми?

Судланувчи Ш. Х.: Йўқ.

Судья: Н.Ш., марҳамат.

Судланувчи Н.Ш.: Олдинги судда берган кўрсатмаларимни тасдиқлайман. Ногирон бўлиб қолган, вафот этган болаларнинг ҳолатида менинг ҳаракатларимнинг бирор бир алоқаси йўқ. Фаолиятим давомида ўз вазифамни виждонан ёндашиб қилганман, на бир фуқарога, на давлатга ва на жамиятга соғлиғига ёки жонига зарар етказадиган бирор иш қилганман.

Қўлимдан келганча тўртта лаборатория ва 60 га яқин ходимнинг ҳар бирининг ишларини назорат қилганман. Керак пайтда иш жойида маълум бўлган камчиликларни тўғрилашга ҳаракат қилганмиз. Шунинг учун синов марказининг синов объекти ҳисобланмаган пропиленгликол учун нега бизни икки марталаб жавобгар қилишганини тушунганим йўқ. Шунинг учун бунга иқрор эмасман. Олдинги кўрсатмаларимни тасдиқлайман.

Судья: Саволлар, прокуроримизда.

Прокурор: Йўқ.

Судья: Адвокатларимизда саволлар борми? (жимлик — таҳр.). Судланувчиларимизда саволлар борми? (жимлик — таҳр.). Ўтиринг.

Ш. А., сизга айблов ўзгармади. Янги айбловга алоқаларингиз йўқ, эски айблов бўйича қолгансизлар.

Судланувчи Ш. А.: Эски айблов бўйича кўрсатмамда қоламан.

Судья: Ортиб қолган дорилар бўйича.

Судланувчи Ш. А.: Ортиб қолган дорилар бўйича керак бўлса нимасини ҳам сўраганман. 45 миллионни.

Адвокатларда бири: Саволим бор. Ш. ака, шу 45 миллион сумма қаердан келиб чиққан? Дорининг рўйхати борми?

Судланувчи Ш. А.: Суммани айтишгандан кейин.

Адвокат: 45 миллион номма-ном, суммани ким айтди сизга?

Судланувчи Ш. А.: Сумма тергов жараёнида айтилди. 45 миллион шундан келиб чиққан. Ўртача бир ойда 4,5−5 миллиондан. Дориларнинг номи йўқ.

Адвокат: Ўзи қанча дори олгансиз, айта оласизми?

Судланувчи Ш. А.: Билмайман, суммасини, нимасини айтолмайман.

Адвокат: Лекин дори олгансиз?

Судланувчи Ш. А.: Бўлган. Директордан сўрганмиз, директорнинг розилиги билан бўлган.

Адвокат: Бу дорилар кимгадир тегишлимиди? Моддий жавобгарликда бўлганми?

Судланувчи Ш. А.: Йўқ.

Судья: Саволлар йўқми? (Жимлик — таҳр.). Ўтиринг.

Ф.Ф., марҳамат,

Судланувчи Ф.Ф.: Ўша биринчи суд терговида берган кўрсатмаларимни тасдиқлайман, қўшимчаларим йўқ.

Судья: Прокуроримиз саволлар борми?

Прокурор: Йўқ.

Судья: Адвокатларимиз саволлар борми? (Жимлик — таҳр.). Дорилар бўйича айтадиган гапларингиз йўқми?

Судланувчи Ф.Ф.: Йўқ, ўша кўрсатмаларимда қоламан.

Судья: И.М., марҳамат.

Судланувчи И.М.: Биринчи судда берган кўрсатмаларимда қоламан. Қўшимчаларим йўқ.

Судья: Айбингиз иқрорсиз-а сиз?

Судланувчи И.М.: Қисман. Агар шуни айб деб ҳисоблаш имкони бўлса.

Судья: [Ортиб қолган] дорилар бўйича иқрорсиз?

Судланувчи И.М.: Ҳа.

Судья: Тушунарли. Саволлар борми? (Жимлик — таҳр.). Ўтиринг.

Ф.Т., ҳуқуқ ва мажбуриятларингиз тушунтирилган. Сўз сизга, иккита ҳолат бўйича, марҳамат.

Судланувчи Ф.Т.: «Кураракс» бўйича қуйидагиларни маълум қиламан. Ҳеч кимга туҳмат қилиш ниятим йўқ, ўзим билан боғлиқ хатти-ҳаракатларнинг ҳаммасини [айтиб ўтаман]. «Кураракс 200» билан «Кураракс 400» 2022 йил 25 май куни экспертлар кенгашида муҳокама қилинган. Ўша кундан 2−3 кун олдин Фармакология қўмитасининг [пленуми] бўлган. Ҳозир аниқ қачон бўлганлиги менинг эсимда йўқ. Ўшандан бир ой олдин, май ойининг бошларида ёки апрелнинг охирларида менга С.Р.П. телефон қилганлар ва учрашишни таклиф қилганлар. Мен қандай масала бўйичалигини сўраб, телефонда айтаверинг деганман. Телефондамас, кўришиб гаплашадиган гаплигини айтганлар. «Хўп», деганман, кейин учрашувга келишганмиз.

Ишдан кейин «Ойбек» метросининг атрофида кўришганмиз. «Кураракс»ни клиник синовлардан ўтказмасдан туриб, рўйхатдан ўтказишни илтимос қилганлар. Кейин мен уларга «Бу препарат бошқа давлатдан рўйхатдан ўтганми? Биласиз, Вазирлар Маҳкамасининг 213-сонли қарорида «Агарда бошқа давлатдан рўйхатдан ўтмаган бўлса, клиник тадқиқотлар ўтказилади», деб ёзилганини айтганман. Улар бошқа давлатдан рўйхатдан ўтмаганлигини айтганлар.

«Агар бошқа давлатдан рўйхатдан ўтмаган бўлса, клиник синовларсиз бу препаратни ўтказиб бўлмайди», деб мен бунақа ишни қилолмаслигимни билдирганман. Булар «Ёрдам бергин», деганлар. «Мен бу ишни қилмайман, лекин ёрдам берадиган одам бор. Агар хоҳласангиз, мен сизни ўша одам билан таништириб қўяман», деганман. Кейин «Шуни ўзинг ҳал қилиб, ўзинг гаплашиб бер», деганлар. «Хизмат ҳаққи қанақа бўлади?», деб сўраганлар. «Минг [доллар]лар бўлади», деганман. Улар «Ўзингга берадиганимни айтгин», деганлар. Кейин мен юз [доллар]ини қўшганман. Боя «Нимага бир минг бир юз» деб савол беришди. Бир минг бир юз шундан келиб чиққан.

Келишганимиздан кейин яна гаплашганмиз. 3−4 кундан кейинми, бир ҳафтадан кейинми, улар менга ўша пулни олиб келганлар. Яна «Ойбек» метро атрофида кўришганмиз. [Шундан кейин] уч кун ичида танишимга телефон қилганман. «Мана шунақа рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қилиш керак. Қачон учрашсак бўлади?», деганман. [Мулоқот давомида] қачон кўришиш кераклигини келишиб олганмиз.

С.Р.П.дан дори шакли, савдо номи, таъсир этувчи моддалари, ишлаб чиқарувчилари [ҳақида], охирги тасдиқланган меъёрий ҳужжат — препарат бўйича тўлиқ маълумотларни телефонимга ташлаб беришини сўраганман. Ташлаб берганлар.

Кейин ишхонадан чиқиб танишимнинг офисига бориб, маълумотларини кўрсатганман. Улар қилиб берганлар. Тожикистондан рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини ҳам сканер қилиб телефонимга ташлаб берганлар. Мен [эса] Телеграм орқали С.Р.П.га ташлаб берганман. 2022 йилда «Uzpharm.Info» [сайти] ишлаётганди. [Танишимга] шу сайтнинг тегишли қисмига жойлаб беришини айтганман. «Хўп», деган. [Лекин] ким жойлаштирганини билмайман. Шу билан менинг ишим тугаган. Уларни огоҳлантирганман. Мен экспертлар кенгашининг аъзоси эмасман, экспертлар кенгашига жавоб бермайман. «Фақат Фармокология қўмитаси[да] клиник синовларсиз рўйхатдан ўтказиб бераман, экспертлар кенгашига жавоб бермайман», деганман.

Судья: Сиз кўрсатмангизни кейинги мажлисда давом эттирасиз. Соат 17:30 бўлди.

Шу билан ҳафта давомида суд мажлисини ўтказиш тартиби белгилаб олиниб, суд мажлиси тугатилди.