3 февраль куни соат 23:15 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги Тахтақорча довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўз навбатида, Самарқанд вилояти ЙҲХБ довоннинг 22:00 да ёпилгани ҳақида эълон берган.

М-39 автомобиль йўлидаги довон ёпилишига қалин қор ёққани сабаб бўлган. ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида профилактик ишлар амалга оширилмоқда.

Вазирлик унинг қайта очилиши бўйича қўшимча маълумот тақдим этишини билдирди.