Тошкентдаги Ботаника боғида 3 февраль — Халқаро қушларни озиқлантириш куни муносабати билан қушларни совуқдан асрашга қаратилган «Қишда қушларга кўмак» акцияси ўтказилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, тадбирда 200 га яқин ёш экофаол ва волонтёрлар қатнашди. Бунда улар ўзлари билан турли озуқа маҳсулотларини олиб борди.

«Экология вазирлиги томонидан ҳар йили қишнинг совуқ кунларида ҳайвонларни, жумладан, қушларни совуқдан асраш, биохилма-хилликни сақлаб қолиш мақсадида республикамиздаги барча муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда биотехник тадбирлар ўтказилади. Бу йил ҳам муҳофаза ҳудудларидаги қушлар, ҳайвонлар кўп тўпланадиган жойларга ем, дон, хашак каби озуқа воситалари қўйиб чиқилди», — дейди вазирликнинг биохилма-хиллик сиёсати бўлими бошлиғи Абдурашид Садиков.

Унинг сўзларига кўра, акциядан мақсад нафақат қушларни асраб қолиш, балки келажак авлодда, ёшларда қушларга, ҳайвонларга нисбатан меҳр-муҳаббат туйғусини, уларни сақлаб қолишга дахлдорлик ҳиссини шакллантиришдан иборат.

Акция давомида иштирокчилар боғдаги дарахтларга қуш инларини ўрнатиб, унга озуқаларни қўйиб чиқди. Шунингдек, боғнинг турли ҳудудларига ҳам озуқалар тарқатилди.

«Бу акция нафақат Тошкент, балки, республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилди. Жами 1500 га яқин ёш экофаоллар иштирок этди. Кўнгиллар, экофаоллар томонидан қушлар кўп тўпланадиган жойларга озуқа маҳсулотлари қўйиб чиқилди. Нафақат қушлар, балки, барча тирик жонзотларни асраб қолишга қаратилган тадбирларимиз кейинги йилларда ҳам давом эттирамиз», деди вазирликнинг Волонтёрлар ва экофаоллар билан ишлаш бўлими бошлиғи Заррина Абдуллаева.

Вазирликка кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда жами 487 турдаги қушлар мавжуд. Булардан 52 турдаги қушлар Қизил китобга киритилган, яъни ноёб қушлар ҳисобланади.

Фото

Қишда қушларга кўмак, ботаника боғи, экология вазирлиги

Қишда қушларга кўмак, ботаника боғи, экология вазирлиги

Қишда қушларга кўмак, ботаника боғи, экология вазирлиги

Қишда қушларга кўмак, ботаника боғи, экология вазирлиги

Қишда қушларга кўмак, ботаника боғи, экология вазирлиги

Қишда қушларга кўмак, ботаника боғи, экология вазирлиги