Ўзининг ҳайратга солувчи меҳмонхоналари, ноёб архитектура дурдоналари ва гавжум дўконлари билан машҳур бўлган Дубай сўнгги пайтларда жаҳон гастрономик майдонида ҳам кўзга кўринган иштирокчига айланди. Шаҳар турли ошхоналар тажрибасини таклиф этар экан, шинавандалар учун чексиз лаззатларни тақдим этмоқда.

Хилма-хиллик Дубай ресторан маданиятининг асосини ташкил этади. Al Quoz каби шаҳар ҳудудлари бўйлаб сайр давомида Аргентина грилидан тортиб, то Вьетнам кўча овқатларигача бўлган ер шарининг барча бурчакларида тайёрланадиган таомлар билан танишиш мумкин. Нозиктаъбларга мўлжалланган гурме ресторанларида турли мамлакатларнинг таомлари маҳаллий жозиба ва ўзига хосликни эътиборга олган ҳолда тайёрланади, масалан, айрим шундай ресторанларнинг таомномасида бир чимдим Ливан пазандалик анъаналари қўшилган француз классик таомларини ва бошқа кўплаб ғаройиб, бироқ ўзаро уйғунлаштирилган егуликларни татиб кўриш мумкин.

visit dubai, реклама

Дубайнинг ҳашамат ва дабдаба маркази сифатидаги обрўси унинг ресторанларига ҳам тааллуқли. Шаҳарда ўнлаб Сelebrity Сhef ошхоналари ва Мишлен юлдузи билан қайд этилган ресторанлар мавжуд. Гордон Рамзи, Нобу Мацухиса ва Винит Бхатия каби машҳур бош ошпазлар бу ерда бир нечта ошхоналарни очган. Меҳмонлар уларда 8 та таомдан иборат кайсэки япон тушлигини, араб ноталарига эга молекуляр ошхона таомларини ёки La Cantine du Faubourg француз ресторанидан Ўрта ер денгизида ушланадиган кўк омарни татиб кўришлари мумкин.

visit dubai, реклама

Бундан ташқари, яхши ривожланган қаҳвахоналар маданияти ҳамда Ўрта ер денгизи таомларининг оммабоплиги ҳам Дубайнинг ўзига хос жиҳатларидан бири ҳисобланади. Шаурма, левант мезеси ҳамда гўштли ассорти (Meat Platter) шаҳарнинг ташриф қоғози бўлиб, уларни Дейра ва Бур-Дубай ҳудудларидаги кичик шинам ресторанларда албатта татиб кўриш керак. Лукаймат ва хушбўй гул ифорига эга гуручли пудинг каби араб ширинликлари эса ушбу ўлкаларга алоҳида гастрономик саёҳат қилишга арзийди.

Шанба кунги бранч (тушлик) — Дубайни усиз тасаввур қилиб бўлмайди. Тансиқ таомларни таклиф қилувчи классик буфетлардан тортиб, то арзон, аммо мазали таомлар тайёрлайдиган арзонроқ ошхоналаргача бўлган хилма-хил ресторан ва қаҳвахоналар орасидан, албатта, таомлари сизга ёқиб қоладиган жойни топишингиз мумкиншубҳасиз. Масалан, унчалик қиммат бўлмаган бранч учун Dubai Marina ҳудудидаги Pier 7 мажмуасининг томида жойлашган, ажойиб кўрфаз манзараларига ва мазали таомларга эга Atetlier M ресторанига бориш мумкин. Шанба кунги бранч бу ерда 14:00 да бошланади — одатдагидан сал кечроқ тушлик қилишни ёқтирадиганлар учун қулайидеал макон. Рестораннинг фирма таомлари рўйхатида вагю мол гўштидан тайёрланган гедза, трюфель ва лосось балиғи солинган ва паст оловда тайёрланган ризоттони кўриш мумкин. Бурж Халифанинг ҳайратланарли манзаралари очиладиган CE LA VI ресторанида эса мажозий ва том маънода баландликда тушлик қилиш мумкин. Таомларнинг катта порциялари, жонли мусиқа, аъло даражадаги сервис ва, айниқса очиқ айвонда ўтирсангиз, унутилмас таассуротлар кафолатланади. Тарихий Al Seef районида шанба бранчлари учун Skafos ресторани доим очиқ. Унинг бой таомномаси янги тайёрланган мезе газакларини, мазали гирос ва бошқа анъанавий Ўрта ер денгизи таомларини ўз ичига олган. Тушлик учун шаҳарнинг исталган туманига бориш мумкин, фақат ўзингизга мос келадиган ресторанни танласангиз бўлди.

visit dubai, реклама

Агар оилавий тушликни режалаштирган бўлсангиз, сизда жуда кўп муқобил вариантлар бўлади. Дубайдаги ресторанларнинг аксариятида махсус болалар менюси мавжуд бўлиб, бу ота-оналар учун қулайлик яратади. Бундан ташқари, айрим ресторанларда муайян ёшдаги болалар учун бепул кечки овқатлар ҳам тақдим этилади, шу боис ресторанни танлашда ушбу ёқимли жиҳатни ҳам инобатга олишни тавсия қиламиз. Агар вақтингизни болалар билан хушчақчақ ўтказишни истасангиз, унда Atlantis курортидаги (The Palm) Wavehouse кўнгилочар-ресторан мажмуасига борганингиз маъқул. Бу ерда пинг-понг ўйнашингиз, боулинг-клубда ўз кучингизни синаб кўришингиз ва, ҳатто, очиқ ҳавода сунъий тўлқинли бассейнда сёрфинг билан шуғулланишингиз ҳам мумкин. Кичкинтойлар учун эса юмшоқ ўйин майдончаси жиҳозланган.

Шунингдек, шинамгина Noodle House осиё таомлари ресторанида оила даврасида мазали овқатларни тановул қилиш мумкин. Бу ерда болалар менюси уч вариантда мавжуд: угра, кацу ва темпура. Уларнинг ҳар бири тўлақонли тушлик ҳисобланади, масалан кацу тушлиги малайзияча тайёрланган товуқ кабоби, товуқ гўштидан тайёрланган кацу, жасминли гуруч, ерёнғоқдан тайёрланган қайла ва десертга бананларни ўз ичига олади. Болалар уни нима билан, яъни таёқчалар, қўллар ёки қошиқ билан тановул қилишни ўзлари танлаши мумкин. Дубай Марина ҳудудидаги The Scene ресторанида инглиз таомлари таклиф қилинади. Noodle House ошхонасидаги каби The Scene Dubai Marina ресторанида ҳам 12 ёшгача бўлган болалар, катталар асосий таомларга буюртма бериши шарти билан, болалар менюсидан бепул овқатланишлари мумкин. Бу ушбу ресторанни, агар яқин-атрофда яшаётган бўлсангиз, оилавий тушлик учун ажойиб маконга айлантиради.

visit dubai, реклама

Dubai Ice Rink музда учиш саройи қаршисидаги Dubai Mall савдо-кўнгилочар марказининг биринчи қаватида очилган Chinatown алоҳида эътиборга лойиқ. Жиҳозларининг ҳар бир деталида Хитой мавзесининг қиёфаси акс этган Chinatown ҳудудида кўплаб ресторанлар жойлашган бўлиб, улар анъанавий дим-самдан тортиб, то «оловли» Сичуан таомларигача бўлган Хитой миллий таомларини таклиф қилади. Машҳур ошхоналар қаторида Хитойнинг Haidilao тармоғига кирувчи ресторан ва Сингапурнинг машҳур Hawker Chan фудкорти филиали ҳам бор. Бундан ташқари, Chinatown мажмуида Xiaomi технологик гигантининг фирма дўкони, NFT-галерея, чакана савдо дўконлари ва, ҳатто, спа-салон ҳам жойлашган.

visit dubai, реклама

Қорин яхши тўйганидан кейин ортиқча калорияларни йўқ қилиш учун меҳмонлар Дубай пляжлари ва соҳиллари бўйлаб сайр қилишлари мумкин, масалан, Дубай Маринадан Пальмгача. Ёки ўнлаб ёпиқ савдо марказларида ва анъанавий бозорларда харидлар қилиш мумкин, уларда зираворлар ва олтин-кумушлар билан бир қаторда кўплаб сувенирларни топса бўлади. Дубайнинг ресторанлар манзараси ушбу мегаполиснинг бутун моҳиятини ўзида мужассам этган: хилма-хиллик, ҳашамат, анъаналар жаҳон даражасидаги замонавийлик билан уйғунлашган. Ҳар бир сайёҳ ва таом шинавандалари албатта Дубайга ташриф буюришига арзийдии лозим.

Реклама ҳуқуқлари асосида.