31 январь куни тармоқларда Тошкентдаги 2-сонли автобус саройи филиали тасарруфидаги 80-сонли йўналиш йўлда бошқа транспортларга халақит қилиб, авария ҳолатини юзага келтиргани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 2-сонли автобус саройи филиали раҳбарияти ва тезкор штаб аъзолари ҳайдовчи билан тушунтириш ишлари олиб борилган. Ҳаракат қоидалари ва ички тартибни бузгани ҳамда йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйгани учун корхона томонидан ҳайдовчи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Бундай ҳолатларни олдини олиш учун 80-йўналишдаги барча ҳайдовчилар қўшимча тушунтириш ишлари олиб борилган.