30 январь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Мингбулоқ тумани судининг раиси Ш. С. ушланди, дея хабар бермоқда Олий суд матбуот хизмати.

Қайд этилишича, судья ўзининг иш юритувидаги Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва бошқа моддалари билан айбланган судланувчи О.С.га енгилроқ жазо тайинлаш эвазига судланувчининг отаси В.С.дан 2 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.

Олий суд пленумининг 31 январь куни ўтказилган мажлисида туман суди раиси Ш. С.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноий жавобгарликка тортиш ва унга нисбатан қамоққа олишга розилик берилди.