Грузиянинг Optimo компанияси Ўзбекистонга кириб келди ва кундан-кунга мижозлари сони ошиб бормоқда.

Optimo — бизнесингизни осонлик билан бошқаришга ёрдам берадиган дўконлар учун дастур. Агар сизда дўкон, новвойхона, умумий овқатланиш ёки бошқа турдаги бизнесингиз бўлса, бошқарувни соддалаштирадиган дўкон дастури керак бўлади. Optimo эса сиз излаган ечимни таклиф қилмоқда.

optimo, реклама

Дастур инвентаризация жараёнини бошқариб, менежерга бизнесни бошқариш учун керакли барча муҳим маълумотларни — инвентарь, ҳисоботлар, таҳлиллар ва бошқаларни бир жойга жамлайди.

Бу дастур дўконни автоматлаштиради ҳамда савдоларни осонгина кузатиш, мавжуд маҳсулотлар сони ва даромадлардан хабардор бўлишга ёрдам беради.

Инвентаризация, яъни бутун бошли савдо-сотиқ жараёнини бошқариш ҳар қандай турдаги бизнес учун муҳим омил бўлиб, унинг асосида сотиб олиш ва сотиш режалаштирилган. Мисол учун, агар сизда маълум бир маҳсулотнинг етарли захираси бўлмаса, сотувни ошириш учун реклама режалаштира олмайсиз.

optimo, реклама

Инвентаризация ҳар қандай савдо нуқтаси учун оғриқли жараёнлардан биридир. Бу жараён эскича усулда бўлса, инсон ресурси кўп талаб этилади. Менежерлар, кассирлар ва сотувчилар барча товарларни ҳисоблаш учун туни билан ишлашларига тўғри келади ва менежерлар алданиб қолмаслик учун жараённи тўлиқ назорат қилади.

Инвентаризация жараёни кўп вақт, куч ва ҳаракатни талаб қилади. Ахир ҳар доим ҳам товарларнинг мавжудлиги ёки ходимлар ҳамда ташриф буюрувчиларнинг ҳалоллигига ишонч ҳосил қилиб бўлмайди. Товарларни дарҳол инвентаризация қилиш бизнесингиз учун жуда муҳимлигини билиб олишингиз шарт. Дастур, аввало, шунга ёрдам беради.

У орқали сиз куннинг исталган вақтида товарларингиз ҳақида сўнгги маълумотларни оласиз ва кейинги қадамни тўғри режалаштирасиз.

Дастурга бир марталик маҳсулотлар киритилгандан сўнг нафақат менежер, балки кассир ҳам балансга кириш ҳуқуқига эга бўлади. Омбор ва пештахталарни қидирмасдан, харидорга омборда маълум бир маҳсулот мавжудлиги тўғрисида, сизда ҳозирда унга керак бўлган миқдорда бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот бериш мумкин.

Бундан ташқари, дастур харид қилиш, ҳисоб-фактураларни тасдиқлаш ва уларни акс эттириш жараёнини соддалаштиради. Агар керак бўлса, ҳисоб-фактураларни созлаш имконини беради.

optimo, реклама

Optimo кассирлар учун ҳам қулай бўлиб, уларнинг ишини ҳам анча соддалаштиради. Дастурга маҳсулот бир марта юклангандан кейин кассир уни штрих-код, етказиб берувчи, исм, тоифа ва расм бўйича қидириши мумкин.

Дастур оддий ва тушунарли бўлиб, кассир у билан ишлашни 10 дақиқада ўрганиб олади. Кассир дастурдан ҳатто интернет узилиб қолганда ҳам фойдаланиши мумкин. Кириш тиклангандан сўнг маълумотлар менежер томонидан синхронлаштирилади.

optimo, реклама

Бундан ташқари, уни масофадан туриб, ноутбук ёки мобил телефон ёрдамида ишлатиш мумкин, бу эса менежерга дунёнинг исталган нуқтасидан дўконни бошқаришга имкон беради.

Агар дастурдан фойдаланишни бошласангиз, ҳар куни дўконга ташриф буюришингиз шарт эмас, чунки унинг ёрдамида дўконингизни масофадан бошқаришингиз, сотувлар ва маҳсулот мавжудлигини кузатишингиз мумкин.

Агар бизнесингизни янги босқичга олиб чиқмоқчи бўлсангиз, мазкур ҳавола орқали ташриф буюриб, исмингиз, фамилиянгиз, телефон рақамингиз, электрон почтангиз, бизнесингиз номи кўрсатилган аризани тўлдириб, қўнғироғ кутишингиз мумкин. Барча саволларга жавоб берадиган ва бизнесингизни қулай бошқариш учун дўкон дастурий таъминотини созлашда ёрдам берадиган компаниянинг менежерлари сиз билан алоқага чиқади.

Телефон: (+998) 71−205−12−22.

Сайт: optimo.uz
Instagram: @optimo_uz
Telegram: t.me/optimo_uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.