Ўзбекистонда 9 йилдан буён қидирувда бўлган «Жиҳодчилар» диний-экстремистик оқими аъзоси 6,5 йилга қамалди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Абдуҳодий Абдураҳмонов 2010—2012 йилларда Россияда ишлаб юрган вақтда мазкур диний оқим таъсирига тушиб, унинг аъзоси бўлган. Фарғона шаҳрида акаси ва бир қатор шахслардан иборат оқимнинг «жамоати»ни ташкил қилган.

Унинг йиғилишларида фаол иштирок этиб, уларда «Жиҳодчилар» диний-экстремистик оқими тарафдорлари ҳамда бошқа диний экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузалар, видео ва роликлар муҳокама қилинган, дейилади хабарда.

У 2023 йил март ойида Туркия полицияси томонидан диний оқим аъзоси сифатида қўлга олинган ва Ўзбекистонга экстрадиция қилинган. Унга суд ҳукми билан 6 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.