Бугунги кунда Ўзбекистон бўйлаб 30 дан зиёд тижорат банклари фаолият юритмоқда. Аҳоли фаровонлигини ошириш, тегишли тартибда хизмат кўрсатиш ва мамлакатда иқтисодий барқарорликни таъминлашда молиявий институтларнинг ўрни муҳим.

Ўзбекистондаги йирик банклардан бири бўлган «Ўзмиллийбанк» АЖ давлат раҳбари раҳнамолигида мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларда самарали иштирок этиб, катта инвестициявий ва ижтимоий лойиҳаларни молиялаштирмоқда.

2023 йилда банк активларини ва Ўзбекистон иқтисодиётидаги иштирокини ошириш, мустаҳкам ресурс базасини шакллантириш ва ундан оқилона фойдаланиш, шунингдек, банк таваккалчиликларини самарали бошқариш сиёсатини амалга ошириш ишларини давом эттирди.

2024 йил 1 январь ҳолатига кўра банк активлари 118 трлн сўмдан ошди, кредит портфели 95,3 трлн сўмни ташкил этди, умумий капитали эса 17,7 трлн сўмга етди.

Банкнинг корпоратив сегментида 1500 дан ортиқ, кичик ва ўрта бизнес сегментида 80 мингдан ортиқ мижозлар мавжуд бўлиб, уларнинг айланмаси 266 трлн сўм ва 32 трлн сўмни ташкил этади.

Банк Тошкентдаги паст қувватли электр тармоқларини янгилашга қаратилган лойиҳани ҳам молиялаштирди. Ушбу лойиҳа пойтахтни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича комплекс тадбирлар доирасида бўлиб, истеъмолчиларнинг энергия ресурсларига бўлган талабини қондиришга қаратилган ҳамда Тошкентда электр тармоқларнинг ўтказувчанлик қобилиятини оширишга хизмат қилади. Лойиҳа доирасида трансформатор пунктлари ва иссиқлик таъминоти тизимлари ҳам модернизация қилинди. Бунинг самарасида иссиқлик энергиясини узлуксиз етказиб берилмоқда ҳамда подстанцияларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш тизими йўлга қўйилди.

Ўзбекистон президентининг 2023 йил 16 февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, шунингдек, республиканинг Париж битими бўйича миқдорий мажбуриятларини амалга ошириш мақсадида банк томонидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳаракатланиш таркибини янгилаш лойиҳасини молиялаштириш учун 205 млн АҚШ доллари кредит маблағлари ажратилди. Бу Тошкент жамоат транспорти ва йўл инфратузилмасини ривожлантиришга кучли туртки берди.

Шавкат Мирзиёевнинг топшириғини бажариш доирасида амалга оширилган лойиҳа йўловчиларга хизмат кўрсатишни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқди ҳамда 1000 та Yutong ва King Long русумли замонавий автобусларнинг олиб келиниши ҳисобига жамоат транспортидан фойдаланувчилар учун қулай шароитлар яратиш имконини берди. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши самарасида автобус қатнови кўпайди, бугунги кунда 1700 та автобус 167 та йўналиш бўйича аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 70% кўп.

2023 йилда банкнинг кредит маблағлари ҳисобига кўплаб йирик инвестиция объектлари ишга туширилди. Жумладан:

  • Ўзбекистонда CKD усулида ADM Jizzakh автомобиль йиғишни ташкил этиш — 56 млн доллар;
  • «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ юк ташиш вагонлари паркини янгилаш — 105 млн доллар.

Вилоятларнинг иқтисодий ва ижтимоий салоҳияти, аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб, банк ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларда, хизмат кўрсатишни ривожлантиришда фаол иштирок этмоқда. Соғлиқни сақлаш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, туризм ва меҳмонхона хизматлари, таълим, транспорт, қурилиш ҳамда турли объектларни реконструкция қилиш, IT-коммуникациялар, умумий овқатланиш соҳалари шулар жумласидан.

2023 йилда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан 10,4 трлн сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

Айни дамда молиялаштирилаётган лойиҳаларнинг асосий йўналишлари транспорт хизматлари — 5,4 трлн сўм, маиший хизмат кўрсатиш ва савдо — 3,4 трлн сўмни ташкил этади.

Шу билан бирга 2023 йилда Тошкент шаҳрида 9000 та савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фойдаланишга топширилди, 450 мингта янги иш ўринлари яратилди. Жумладан қуйилаги компанияларга кредитлар ажратилди:

  • тиббий хизмат кўрсатувчи Madi Medical — 1,2 млрд сўм;

  • меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи Тosh Travel Product МЧЖ — 23 млрд сўм;

  • Favorit Education нодавлат таълим муассасаси — 7 млрд сўм;

  • Xonzadoxon Savdo болалар мактабгача таълим муассасаси — 1 млрд сўм.

Ёшлар билан ишлаш, уларни бизнесга жалб қилиш банкнинг муҳим йўналишларидан биридир.

Президентнинг 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260 сон фармонига мувофиқ, янги ғояларга асосланган стартап ва ёшларнинг бизнес-лойиҳалари молиялаштирилди.

2023 йилда 21 мингга яқин ёшларга 320 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағи, хусусан тадбиркорликни ривожлантиришга 120,7 млрд сўмлик имтиёзли кредит ажратилди. Шу билан бирга, ёшларнинг уй-жой билан боғлиқ масалаларини ҳал этиш мақсадида 20,6 млрд сўм ипотека кредити ва 178,6 млрд сўм таълим кредити ажратилди. Жумладан:

  • Robocode МЧЖ ёш мутахассисларни тайёрлаш учун IT ўқув маркази — 600 млн сўм;

  • стоматология хизматлари кўрсатувчи Mahmud Evro Dent МЧЖ — 1 млрд сўм;

  • cпорт маркази хизматларига ихтисослашган Khiva Red Tigers ХК — 600 млн сўм.

Чакана бизнес сегменти ва жисмоний шахслар билан ишлаш

«Ўзмиллийбанк» АЖ чакана бизнесни ривожлантиришда молиявий хизматлар бозорида етакчи ўринни эгаллайди. Бугунги кунда банк аҳолига 11 турдаги жозибадор омонатларни таклиф этмоқда. Натижада банкдаги аҳоли маблағлари ҳажми йил давомида 1,5 трлн сўмга етди ва 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра 9,5 трлн сўмни ташкил этди.

Бозор талабини ўрганиш жараёнида аҳолининг эҳтиёжларини қондириш мақсадида қуйидаги турдаги кредитлар — истеъмол кредити, автокредитлар, микрокредитлар, овердрафтлар ва таълим кредитлари таклиф этилмоқда.

Аҳоли зич жойлашган ҳудудларда банк хизматларидан фойдаланиш мақсадида мини-банклар ташкил этилиб, уларда барча турдаги чакана кредитлари берилмоқда. Жисмоний шахслар кредит қарздорлик ҳолати, мунтазам тўловлар жадвалини кузатиш, асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловларни банкка бормасдан, Milliy иловаси орқали онлайн режимда тўлаш имконига эга. Шунингдек, банкнинг мобил иловаси орқали онлайн микроқарзлар олиш дастури ҳам ишга туширилди.

Кўплаб скоринг ва онлайн имкониятларнинг жорий қилиниши ҳисобига жисмоний шахсларга кредит бериш жараёни соддалаштирилди ва бугунги кунда ҳужжатларни анча тез расмийлаштириш мумкин. Бунинг самарасида 2023 йил бошидан буён 122 минг нафар жисмоний шахсларга чакана кредитлар берилди. Бу кўрсаткич олдинги йилга нисбатан 68 мингтага кўпдир. Пул кўринишида бу 3,548 трлн сўм бўлиб, бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 1,987 трлн сўмга кўп.

2024 йил учун олий мақсадлар ва вазифалар

2024 йилда банк томонидан қуйидаги кўрсаткичларга эришиш режалаштирилган: қарийб 22,5 трлн сўм миқдорида кредит, 19,7 трлн сўм банкнинг умумий капитали ва 28,3 трлн сўм депозитлар бўйича қолдиқлар ажратиш. Бундан қуйидаги натижалар кутилмоқда: активлар рентабеллигини 2,2%, капитал рентабеллигини 12% ва операцион харажатларнинг даромадларга нисбатини 28% даражада сақлаб туриш.

2024 йилда банк иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини фаол кредитлаш сиёсатини давом эттиради.

Шу мақсадда кредит маблағларининг асосий қисмини иқтисодиётнинг қуйидаги тармоқларига йўналтириш режалаштирилган:

  • хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорликни ривожлантиришга — 11,5 трлн сўм;
  • экспортга йўналтирилган корхоналарни қўллаб-қувватлашга — 10,2 трлн сўм;
  • саноатни ривожлантиришга — 6,6 трлн сўм;
  • қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга — 1,2 трлн сўм;
  • чакана бозор сегментига — 4 трлн сўм ва ипотекага 3 трлн сўм;
  • транспорт соҳасини ривожлантиришга — 1,8 трлн сўм.

Ўзбекистон етакчи тижорат банкларидан бири CRM тизимини ишга тушириш орқали ўз фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштиришни давом эттиради. Шунингдек, AML тизими ҳам автоматлаштирилади ва таваккалчиликларни бошқариш жараёнларини автоматлаштириш бошланади.

Мижозларнинг тажрибасини ошириш, тақдим этилаётган хизматлар самарадорлиги ва сифатини таъминлаш мақсадида банкда юридик шахслар учун кредит конвейерлари, жисмоний шахслар учун ипотека ва автокредитлар бўйича рақамли маҳсулотлар жорий этилади. Бу ўз навбатида, мижозларга кредит олиш жараёнини осонлаштириш ва тезлаштиришга ёрдам беради. Бунга қўшимча равишда, Milliy 3.0 мобил иловасининг янги талқини ва юридик шахслар учун янги мобил илова ҳам ишлаб чиқилади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.