Тошкент шаҳар судида «Док-1 Макс» иши бўйича 2023 йилдаги сўнгги суд мажлислари 22 ноябрь ва 1 декабрь кунлари бўлиб ўтган эди. «Газета.uz» 10 ноябрдаги мажлисдан бошлаб жараённи тўлиқ ёритгани учун сўнгги икки суд мажлиси тафсилотларини ҳам баён қилади.

«Док-1 Макс» иши бўйича 22 ноябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида судланувчилардан бири, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Кариевнинг адвокатлари томонидан бир қатор илтимосномалар киритилди. Улар орасида орасида аввалги суд мажлисларида сўроқ қилинган Кариевнинг собиқ ўринбосари Эгамов ва гувоҳ Талиповга нисбатан жиноий иш очиш масаласи ҳам бор эди.

Илтимоснома киритар экан, адвокат гувоҳномани қалбакилаштириш мақсадида 1000 доллар пора олгани таъкидланаётган гувоҳ Талипов ҳолати умуман текширилмаганини билдирди. «Ҳурматли суд, ҳаммамиз дори истеъмол қиламиз, Талипов [эса] ҳали ҳам ишлаяпти. Шу дориларни ҳали ҳам дорихонадан сотиб оляпмиз. Бир кунмас бир кун бу нарсанинг олдини олиш, чек қўйиш керак», — деди адвокат ўз сўзида.

Шунингдек, айблов хулосаси беришда иштирок этган бир қатор экспертларнинг холислиги сўроқ остига олиниб, уларнинг хулосаси номақбул деб топилиши сўралди.

1 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда суд адвокатларнинг 22 ноябрдаги илтимосномаларини қаноатлантириб, Улуғбек Эгамов ва Фаррух Талиповга нисбатан айблов эълон қилинишини, улар терговга жалб этилишини ва суд бир ой муддатга тўхтатилишини маълум қилди.

22 ноябрдаги суд мажлиси

Судья: Муҳтарам мажлис иштирокчилари, олдинги суд мажлисларида [судланувчиларнинг] соғлиғи бўйича илтимосномалар киритилганлиги учун A.A. ҳамда Н.М.ларнинг соғлиқ ҳолатлари бўйича экспертиза тайинлагандик. Экспертиза хулосалари келди. Биз бердик, томонлар [қараб чиқишди] ва қўшимчалар киритамиз.

Экспертиза хулосасининг хулоса қисми ўқиб эшиттирилади. A.A. бўйича қўшимча суд-тиббий экспертиза, кўриклар ўтказиш давомида [ажратилган] мутахассислар маслаҳати олинди ва қуйидагича тўхтамга келинди. A.A.да ҳозирги вақтда бош мия касаллиги, остеохондроз, диск чурраси касалликлари аниқланган.

A.A.да аниқланган юқоридаги касалликлар унинг ҳаётини бевосита хавфга солмайди. A.A. ҳозирги вақтда муолажаларга муҳтож эмас. Унга амбулатор шароитда кузатувда бўлиш ва белгиланган дориларни ўз вақтида олиш тавсия этилади. A.A.да аниқланган касалликларнинг салбий оқибатлари ривожланмаслиги учун шифокор тавсиясига [амал қилиши], айтилган дориларни истеъмол қилиб туриши, ўзининг соғлиғига риоя қилиш лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, A.A.да юқорида кўрсатиб ўтилган касалликлар билан шифокорнинг кўрсатмасига қатъий амал қилган ҳолда суд мажлисида иштирок эта олади ва [касалликлар] унга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташга монелик қилмайди деган мазмунда комиссион экспертиза хулосаси тақдим этилган.

Н.М. бўйича ҳам комиссион экспертиза ўтказилган. Комиссион экспертиза мутахассисларининг фикри олиниб, қуйидаги тўхтамларга келиняпти. Н.М.да сурункали вирусли гепатит аниқланди. Н.М.да ушбу касаллик билан стационар даволанишга кўрсатма йўқ. Унга шифокорлар томонидан амбулатор шароитда даволаниш, дорилар истеъмол қилиш, жисмоний зўриқишга йўл қўймаслик ва кузатувда бўлиш тавсия қилинган.

Аниқланган касалликлар Н.М.нинг ҳаётини бевосита хавфга солмайди. Доимий муолажаларни ўз вақтида бажармаса ёки белгиланган тавсияларга амал қилмаса, жигар циррози ривожланиши билан асоратланиши мумкин. Н.М. аниқланган касалликларда шифокор гепатологнинг юқоридаги тавсияларига қатъий амал қилган ҳолда суд мажлисларида қатнаша олади ҳамда унга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташга монелик қилмайди деган мазмунда комиссион экспертиза хулосалари тавсия этилди.

Муҳтарам мажлис иштирокчилари, суд мажлисини давом эттирамиз. Кимдадир илтимосномалар борми?

Адвокат Раҳматов: Жиноят-процессуал кодексининг 417-моддасига асосан учта илтимоснома киритмоқчиман. Биринчиси, суд мажлисида сўроқ қилинган Улуғбек Эгамовга нисбатан. ЖПКнинг 417-моддасига кўра, гувоҳнинг ҳаракатларида жиноят мавжудлиги бўйича ҳолатлар аниқланса, суд бу бўйича ажрим чиқариб, хабарнома бериш кўзда тутилган.

Ҳурматли суд, дастлабки терговда Улуғбек Эгамов ва Азимовнинг кўрсатмалари мавжуд. Судда ҳам кўрдик, Эгамов ўзининг кўрсатмаларида текширилиши, назорат қилиниши унинг ваколатига кирмаслигини таъкидласада, лекин айнан дастлабки тергов ва суд мажлисида унга мурожаат бўлгани, ишлаб чиқарувчилар мурожаат қилганлиги учун Tелеграм орқали юборилганлиги ва ҳоказоларни [аниқладик].

Ҳурматли суд, умуман олиб қарасак, ҳозир ишда айблов доирасида кўрилаётган дорилар бўйича тўғридан-тўғри кўрсатмалар мавжуд. Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчилар кўплари айнан Эгамов ишга келганда мана шу топшириқлар, Телеграм орқали юборишлар, скриншотлари ва бошқа ҳолатлар кўпайганлиги бўйича кўрсатмалар берган.

Нимагадир дастлабки тергов Эгамовга нисбатан ҳатто жиноят иши қисмини бекор ҳам қилмаганда. Бу Жиноят-процессуал қонунчилигининг бузилиши деб ҳисоблаймиз. Шунинг учун Эгамов бўйича ЖПКнинг 417-моддасига асосан мансаб-мавқейини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноят содир этилганглини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганлиги сабабли бу бўйича прокурорга хабар беришингизни сўрайман.

Иккинчи [илтимоснома] Умид Темировга нисбатан ЖПКнинг 84-моддасига асосан дастлабки тергов қисмини бекор қилиш бўйича. Яъни ЖПКнинг 209-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган жиноят содир этганда, унинг биринчи марта жиноят содир этилиши аризасининг мавжудлиги, [пушаймонда] бўлиши бўйича ЖПКнинг 84-моддаси бекор қилинган.

Лекин жиноят иши материаллари билан танишганимизда айнан битта дори воситаси бўйича эмас, икки-уч дори воситаси бўйича [протоколлар] чиқарилгани аниқлаштириляпти. Яъни бу ерда биринчи қисми эмас, такрорий, ЖКнинг 209-моддасига асосан иккинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд.

Бундан ташқари, Темиров суд мажлисига келиб, дастлабки терговда берган кўрсатмаларини буткул ўзгартирди. Яъни бошидаги кўрсатмаларида баённома — «Кураракс»га чиқарилган гувоҳномани кўргандан кейин ўзгартирдим деган гапларини суд мажлисида бошқача талқин қилган. Бизнинг фикримизча, Бу бўйича умуман бошқа ҳолат бўлиб кетяпти. Бу текширилиши лозим.

Бундан ташқари биз ҳозир «Амиген» дори воситасини муҳокама қилолмаймиз. Бу бўйича қисман ажратилган. Агар суд мазкур ҳолатни ҳам текширилиш лозим деб топса, иккичи «дело» бўйича шу нарса бизга қўл келади. «Амиген» билан «Кураракс»га гувоҳнома нима сабабдан айнан бир кунда чиқариляпти? «Амиген» бўйича баённома айнан бу нима ҳолат бўйича чиқариляпти? «Амиген» бўйича баённома ўзгартирилганми, йўқми? Бизда баённома мавжуд эмас. Чунки бу бошқа жиноят иши. Шунинг учун айнан била туриб ёлғон кўрсатма берганлиги, ҳужжатларни такроран қалбакилаштирганлиги сабаб Темировнинг ҳаракатларига баҳо бериш ва юқорида кўрсатилган ҳолатларни текшириш учун материалларни прокурорга юборишингизни сўрайман.

Учинчи илтимоснома, гувоҳ Фаррух Талипов бўйича. Ҳурматли суд, бу ерда ҳам қизиқ нарса бор: дастлабки терговнинг бу шахс бўйича қисми ҳам муҳокама қилинма[япти]. Яъни дастлабки терговда [Quramax Medical МЧЖ директори] S.R.P тўғридан-тўғри «Бошқа давлатда рўйхатдан ўтказилган гувоҳномани қалбакилаштириш мақсадида минг доллар берганман», деб кўрсатма берган. Бу масала ҳам умуман текширилмаган.

Иш ҳолатидан келиб чиқиб, суд мажлисида Талиповга S.R.P.ни танийсанми деб савол берганимизда «йўқ» деган. Бу «дело»да мавжуд. Телефон табуляциясини олганимизда улар ўртасида 25 мартача телефонлашув бўлгани [аниқланди]. Лекин улар учрашганми, йўқми, биз кўролмаймиз. Буни манзил бўйича [кўриш] керак.

Бундан ташқари, мана шу регистрацион «удостоверениe» Тожикистонда ўтган. Ўтган сафар савол-жавобда буни айтганман. Менга текширилмаган нарсани айтмаслигини айтиб эътироз билдирган. Биз текширдик, «Тарирекс 200», «Тарирекс 400»га «Marion Biotech» томонидан Тожикистонда ишлаб чиқарилган 11544/2814 регистрацион «удостоверение» айнан бошқа дори воситаларига, Украинанинг бир дори воситаси (бир дорининг номини айтади — таҳр.) [берилган]. Мана, Украинанинг Ўзбекистондаги ваколатли органларидан сўров билан регистрацион «удостоверение»лар олганмиз. Айнан мазкур сериядаги гувоҳнома (яна бир нечта дориларнинг номини санайди — таҳр.) дори воситаларига берилган.

Бу бўйича ҳам, Талипов [томонидан] айнан Тожикистонда берилган регистрацион «удостоверение»нинг қалбакилаштирилганлиги, пул олинганлиги ҳолатларини тасдиқловчи ҳужжат бор. Ҳурматли суд, шунинг учун ЖПКнинг 417-моддасига асосан гувоҳ Фаррух Талиповнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш[ингизни сўраймиз].

Ҳурматли суд, ҳаммамиз дори истеъмол қиламиз, Талипов [эса] ҳали ҳам ишлаяпти. Шу дориларни ҳали ҳам дорихонадан сотиб оляпмиз. Бир кун эмас, бир кун бу нарсанинг олдини олиш, чек қўйиш керакда. Шунинг учун мана шу мақсадда учта илтимоснома киритяпман. Учта гувоҳга нисбатан ЖПКнинг 417-моддасига асосан иш қўзғатишингизни сўрайман.

Судья: Муҳтарам мажлис иштирокчилари, олдин ҳам шу мазмунда дўхтирларга ва бошқа шахсларга ЖПКнинг 417-моддаси тартибида жиноят иши қўзғатишни ҳал қилиш масаласи [кўрилган] эди. Бу мазмундаги жиноят ишлари бизда кўрилаётган жиноят ишининг мазмунига таъсир қилмасалигини инобатга олиб, бу масала маслаҳатда ҳал қилинишини айтгандик.

Адвокатнинг ҳозирги илтимосномаси бевосита биз кўраётган жиноят ишидаги айбловга таъсир қиладиган мазмунда. Агар улар айбланса, бизга айблов кенгаши керак. Ёки улар содир қилган айблов [ҳозирги судланувчиларда] бўлса, улардаги айблов бошқага олиб қўйилиши керк бўлади. Адвокатимиз, [ЖПКнинг] 417-моддаси бўйича сўрайсизларми ёки 416, 417-[моддалари бўйича] сўрайсизларми? Чунки айбловга қўйиладиган бўлса, 416-модда [ҳам бор], бу жиноят ишига айбланувчиларни жалб қилиш масаласи кўрилса, бир шахснинг айблови бошқа шахсга ўтиб, бевосита жиноят иши билан боғлиқ айбловга таъсир қилади.

Адвокат: Ҳурматли суд, 416-модда ҳимоя қилувчи ва бошқа судланувчиларнинг айблов кенгайтириш мақсадида [келтирилган].

Судья: Бунда 2−3 та масала бор. 416-моддада айблов доираси кенгаяди. Масалан, ҳозир айбловда 23 киши бўладиган бўлса, шуларнинг ўзида «мен сен учун ўтирибман» деган масалалар бор. Унга қўйилган айбловни бошқа биров содир қилган бўлса, у айблов ўшанга қўйилиб, у жиноят ишига кириб келиши керак. Яъни айблов ҳажми кенгаяди, айблов моҳияти ўзгариши керак бўлиб қолади. Шунинг учун илтимосноманинг мазмуни 417-модда бўйичами ёки 416-моддани ҳам қўшасизларми?

Адвокат: Буни судга ҳавола қиламиз. 416-модда ҳам бўлиши керак эди. Лекин биринчидан, суд муддати ҳам тугаяпти. Кўп ҳужжатлар дастлабки терговнинг қўлида бўлгани учун бизда Эгамовнинг айбини тасдиқловчи ҳеч нарса йўқ. Фақат кўрсатмалар бор.

Судья: Тушунарли. Темур ака, мана битта нарса бор, судланувчиларнинг 6 таси [Эгамов]га қарши кўрсатма берди дейилди. «Ўзи Давлат марказида (Дори воситалари, тиббий буюмлар тиббий-техник экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази назарда тутиляпти — таҳр.) ишлаб, бизга хизмат текширувлари ўтказиб, таъсир қилди, шу келгандан кейин бизда инспекцион текширувлар бошланди», дейилди. Айблов фабулага таъсир қилади.

Адвокат: 416-модда бўйича ҳам сўраймиз.

Судья: Марҳамат, муҳтарам прокурор, илтимоснома бўйича фикрингиз.

Прокурор: Илтимосномани рад қилишингизни сўрайман.

Судья: Марҳамат, адвокатлар.

Адвокатлардан бири: Қаноатлантиришингизни сўрайман. Шу билан бирга ҳозир айтилганидек бўлмайди. Бевосита Кариевнинг айби [қайсидир шахс]га олиб қўйилади деб айтиб бўлмайди. Лекин 416-модда ишни асоссиз чўзилишига олиб келади. Шунинг учун шахсий фикрим, [буни] маслаҳатхонада ҳал қилиш керак. Чунки бевосита буларнинг ишига таъсир қилмайди, буларнинг ишини тўхтатиб қўйиб ёки бошқа қилмайди.

Адвокат Худойберганов: Ҳурматли раислик қилувчи, муҳтарам прокурор, ҳозир алоҳида иш юритувига ажратилган жиноят иши тўғрисида ҳам гап бўлди. Шунга эътибор қилсак, бу ерда Эгамовнинг [қ]исми кўрсатилмаган. Бундан ташқари у жиноят ишининг қисмини тугатиш тўғрисидаги қарорларда ҳам йўқ.

Қолаверса, бизнинг ҳолатимизга таъсир қиладиган, айнан ҳақиқатга етиб боришимизга халақит қиладиган «Амиген» дори воситаси бўйича ҳеч қандай аниқлаш ўтказолмаётганимиз сабабли [терговимиз чала қоляпти] деб ўйлаяпмиз. Лекин ана шу ажратиш қарорида «Амиген», яъни «Pectro» фирмаси бўйича ҳам ҳеч қанақа маълумотлар кўрсатилмаган. Шунинг учун бу масалани ҳозир ҳамкасбим киритган илтимоснома доирасида маслаҳатхонада кўриб чиқиб, қаноатлантиришингизни сўраймиз.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Ҳурматли раислик этувчи, илтимосномани қаноатлантиришни рад қилишингизни сўрайман. Сабаби бу иш тўрт ойдаги суд тергови давомида кўрилди, баҳо берилди. [Илтимосномадаги ҳолатлар] яна [суднинг] чўзилишига олиб келади. Бундан ташқари булар менинг ҳимоям остидаги (Quramax Medical МЧЖ собиқ директори — таҳр.) S.R.P.га таъсир қиладиган жиноят иши қўзғатишни сўраяпти. Бу ҳолатга терговда баҳо берилган. Айнан Фаррух Талипов масаласи айбловда ҳам йўқ. Лекин терговда баҳо берилган. Булар S.R.P.нинг кўрсатувини охиригача тингламасдан, S.R.P айнан Фаррух Талипов бўйича кўрсатув киритмасдан туриб бу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатишни сўраяпти. Рад қилишингизни сўрайман.

Бунинг учун аввал S.R.P.нинг Фаррух Талипов бўйича кўрсатувларини олиб, ундан кейин бу масалани ҳал қилиш керак. Бу ҳолат ҳозир илтимоснома киритган адвокатларнинг ҳимоя остидаги шахснинг аҳволини енгиллаштириш ёки оғирлаштиришга таъсир қилмайди. [Ўша судланувчининг] айблови билан боғлиқ бўлмаган, менинг ҳимоям остидаги шахс S.R.P.га нисбатан айблов келтириб чиқарадиган илтимоснома киритилаётгани учун рад қилишингизни сўрайман. Бунга тергов етарлича баҳо берган. Ва ушбу қисмга баҳо бериб, «дело»нинг тегишли қисмини судга чиқарган. Шунинг учун бу илтимосномани рад қилишингизни сўрайман.

Бундан ташқари, «дело» тўрт ойлик суд терговидан кейин яна қайтиб терговга бориши керак. Суд процесси бошланганда, дастлабки суд тергови бошланган вақтда айблов хулосаси тарафлар, судланувчилар, адвокатларга берилган, айблов хулосаси билан танишиб чиқиб, илтимоснома қилиш учун етарлича вақт бўлган. Тўрт ой ўтгандан кейин эмас, [олдинроқ қилиш керак эди].

Қолаверса, прокурор ҳам алоҳида ажратилган жиноят иши мавжуд деб. Агарда уларнинг қисми ўша доирасида кўриладиган бўлса, марҳамат, кўришингиз мумкин, эътирозимиз йўқ. [Лекин биз кўраётган иш доирасида] ушбу илтимосномаларнинг барчасини қаноатлантиришни рад этишингизни сўрайман.

Адвокат Мадаминов: Илтимосномага нисбатан муносабатимни айтиб ўтсам. Биринчиси, Улуғбек Эгамов масаласи. Эълон қилинган айблов доирасида. Унинг Давлат марказини текширгани мансабни суиистеъмол қилганини билдиради. Шунинг учун бу масалани маслаҳатхонада ҳал қилсангиз бўлади.

Давлат маркази мустақил хўжалик юритувчи субъект, камига тадбиркорлик субъекти. Унинг фаолиятига аралашиш эса қонунда белгиланган тартибдагина бўлиши мумкин эди холос. Бундай бўлганини тасдиқловчи ёки инкор қилувчи ҳолатлар йўқ. Бу алоҳида материал сифатида ўтади. Бу жиноят ишининг предметида тўғридан-тўғри кўринмайди. Шунинг учун Улуғбек Эгамовга нисбатан 416-моддани рад қилишингизни сўрайман.

Шунингдек, экспертлар кенгашининг котиби бўлган Темировга нисбатан 209-модда масаласи кўтариляпти. Буни қаноатлантириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. Чунки Темировнинг ўзи Кариевдан ўзгартириш киритиш тўғрисида рухсат беришини сўраганини айтяпти. Агар ҳозирги айблов нуқтаи назаридан ёндашсак, бу ҳолатда Кариев Темировга жиноий топшириқ берган бўлиб қоляпти. Бу эса ўз навбатида айбловнинг кенгайишига олиб келади.

«Бир гуруҳ шахслар томонидан тил бириктирган» деган белгининг борлиги ҳали айбловнинг фақатгина Жиноят кодексидаги белгилари. Айбловнинг мазмунида ким билан тил бириктирилганлигини, яъни доираси аниқ кўрсатилиши керак. Бу ерда Темировнинг фамилияси ўтмаяпти. Шунинг учун Темировга нисбатан 417-модда, айни пайтда Кариевнинг ўзига нисбатан 416-моддага олиб келяпти. Шу нуқтаи назардан масалани ҳал қилиб, қаноатлантиришингизни сўрайман.

Шунингдек, Кариевга нисбатан порахўрлик бўйича учинчи илтимоснома киритилди. Гўёки кимлар биландир телефонлашган, пул олган, олмаган мазмунида. Битта нарса нуқтаи назаридан ёндашиляпти. Ўзбекистонда қонун устуворлиги тан олинган. Конституциямиз бўйича қуруқ кўрсатувдан ташқари бошқа далил [ҳам] керак. Далил мавжуд бўлмайдиган бўлса, майли, шахслар жиноят содир этган бўлсин, уни озим даражадаги далил билан исботлаб беролмасак, исботланган айб — исботланмаган айбсизликка тенг. Ҳозир ҳамкасбим телефонлашган ва ҳоказо рўйхатларини кўрсатди, лекин бу пул олди-берди бўлганлигини тасдиқламайди.

Судья: Учинчи илтимосномада қалбаки «Кураракс»ми, «Тарирекс»ми ўшанга берилган гувоҳнома ҳам бор.

Адвокат: Мен порахўрлик деб ёзиб қўйибман-да. Қалбакилиги бўладиган бўлса, унда бу ҳам Кариевнинг айблови. Унда 417 ва 416-моддалар бўлиб қоляпти. Уни ҳал қилиш тўғридан-тўғри мажбурияти. Қалбаки ҳужжат бўлса, учинчисини ҳам қаноатлантиришингизни сўрайман. Менда фақат Эгамов бўйича бўлган биринчи илтимоснома сўроқ остида.

Судья: Тушунарли, битта нарса. Айблов кенгайиши муҳокама қилинмаяпти. Алоқаси борлиги текширилади. Фабула кенгайиши мумкин деган масала. Марҳамат, давом этамиз.

Адвокат Шарипов: Гувоҳ бўлиб ўтган Талипов ва [судланувчи] S.R.P ўртасида бўлиб ўтган масаласи бўйича киритилган илтимосномани рад қилишингизни сўрайман. Эгамов ва Темировлар масаласини судга ҳавола қиламан.

Яна бир адвокат: Судга ҳавола

Адвокат Ражабов: Ҳурматли раислик этувчи, Эгамов масаласида ўзимнинг фикримни билдириб ўтганман. Ҳақиқатдан жиноят иши қўзғатиш керак. Эгамов масаласида илтимосномани қаноатлантиришингизни сўрайман. Қолганлари судга ҳавола.

Адвокат Ҳотамов: Фақат 417 бўйича қўллайман, 416 йўқ.

Яна бир нафар адвокат илтимосномани қўллаб-қувватлашини билдирса, 15 нафар адвокат судга ҳавола қилишини билдирди.

Судланувчи S.R.P: Адвокатимга қўшиламан.

Судланувчи Сардор Кариев: Қаноатлантиришингизни сўрайман

Судланувчи Н.Ш.: Агар шулар сабаб суд процесси вақти чўзиладиган бўлса, эътирозим бор. Чунки шу нарса билан етарлича бир йилимиз ўтиб кетди-да. Рад қилишингизни сўрайман.

18 нафар судланувчи судга ҳавола қилишини билдирди.

Судья: Илтимоснома 416−417-моддалар тартибида бўлганлиги сабабли суд қарор қабул қилиш учун маслаҳатга киради. (Суд 5 дақиқа маслаҳатга киради).

Судья: Муҳтарам мажлис иштирокчилари, биз [илтимосномаларни] маслаҳатда муҳокама қилдик. «Кураракс» дори воситасининг рўйхатдан ўтказилиши бўйича ҳужжатлар қалбакилиги мазмунида маълумот берилди. Биз илтимосномани муҳокама қилишдан олдин бу ҳолатларга аниқлик киритиб олишимиз керак деган тўхтамга келдик. Тегишли жойларга сўровлар юборамиз, жавоблар олиб, кейинги судда илтимоснома бўйича ажримни айтамиз.

Адвокатлардан бири: Ҳурматли суд, ўтган суд процессларида Фармакология қўмитасидаги журналнинг «регистрация» йўриқномаларини қайд қилувчи журнал бўйича илтимоснома киритилди. Шу бўйича саволим бор эди. Асосий саволга ўтишдан олдин Н.М.дан бир нарса сўрасам, майлими? Н.М., эсингизда бўлса, олдинги процессларимизда Умид Темировни сўроқ қилганимизда кўп саволлар берилди. Лекин сиз савол бераётганда «Кенгашда иккита дори воситаси кўрилди, „Алоэ“, „Алоэ“», деб гапирдингиз-да. Темиров эса «Ҳа, тасдиқлайман», дейиши билан ҳамкасблари бошқа савол бериб, бошқа «дело»га ўтиб кетдик-да. Сиз ўшанда нимани эслатмоқчи, қайси ҳолатни кўтармоқчи эдингиз? «Алоэ» билан боғлиқ ҳолатни гапирсангиз.

Судланувчи Н.М.нинг адвокати: Ҳурматли суд, менинг эътирозим бор. Чунки жиноят иши айблови доирасида бўлмаган дори бўйича кўрсатма беришга мажбуриятимиз йўқ. Шу ҳуқуқдан фойдаланган ҳолда эътироз билдираман.

Судья: Судланувчи ўзининг ҳуқуқидан фойдаланиб, ўзи жавоб бермаслиги мумкин.

Н.М.нинг адвокати: Айблов доирасида бўлганлиги учун сиздан эътироз билдиришни сўраяпман.

Судья: Тушунарли, саволни олиб ташлашни сўраяпсиз-да. Суд эътирозингизни қабул қилмади. Чунки жиноят ҳақида суд тергови давомида хабар бериш шарт. Олдинги судда судланувчининг ўзи инспекцион текширувдан олиб ташланган дорилар орасида «Алоэ» бор деб кўрсатма бериб ўтган. Агар судланувчи хоҳласа, саволга жавоб бермасин. Марҳамат, [судланувчи], ўзингизнинг ихтиёрингизга ҳавола.

Судланувчи Н.М.: Саволга жавоб бермасам, майлими?

Судья: Ҳуқуқингиз бор. Ҳуқуқингиздан фойдаланасиз.

Адвокат: Бўлмаса, ўша журналга ўтамиз. Журнал бўйича эътиборингизни қаратмоқчи бўлган битта ҳолат бор. Қонун бўйича судланувчиларнинг жавоб беришдан бош тортиш тартиби бор, лекин биз Темировдан ташқари асосий гувоҳлар қаторида Зарур амалиётлар маркази раҳбари Дўстматовни ҳам сўроқ қилганимизда суднинг эътиборини қаратадиган бир ҳолат чиқди. Тергов бу журнални бошдан-оёқ кўздан кечиряпти-да, лекин июнь ойидан кейинги ва 2023 йил апрелгача бўлган ҳолатлар «дело»га тикилмаган.

Журналнинг ўзи ҳам судга келиб тушмаган. Журнални олиб келтиришни сўрадик, суд [берди], ҳар варағини ўргандик. Шу журналнинг декабрдаги ёзувларига эътибор қаратган бўлсак, айнан 19 декабрда «Алоэ» экстракти «жидкий» деган дорининг тайёр инструкциясини Дўстматов Ф.А. исмли шахс олиб кетяпти. Судланувчи Н.М.дан сўрамоқчи эдим, Дўстматов Ф.А ишмли шахс биз судда сўроқ қилган Дўстматов Азиз Файзаматович эмасми ёки унинг қариндоши эмасми?

Судланувчи Н.М.: Менимча, ўғиллари.

Адвокат: Ҳурматли раислик этувчи, адвокатлик суриштируви ўтказганимизда ҳақиқатдан Дўстматов Ф.А. — Дўстматов Азиз Файзаматовичнинг ўғли Дўстматов Фаррух Азизович эканлиги аниқланди. Қисқагина изоҳ бериб кетаман. Билдирги бўйича Дўстматовнинг отаси билдирги билан чиқяпти.

Мисол учун, 21 та корхона инспекцияга туширилиши керак. «Гувоҳномаларни ҳам, бошқа-бошқа ҳолатларни ҳам инспекцияга тушмагани учун тўхтатиб туришингизни сўрайман», [дейиляпти]. Лекин орадан икки ой ўтмасдан туриб, ўғли «Алоэ» бўйича тайёр инструкцияни олиб кетяпти.

Дўстматов кўрсатмада кўпчилик саволларимизга мужмал жавоб бергани ва кўрсатувларга холисона ёндашишни сўраш учун шу масалани кўтардик. Музокарадаги йиғилишда Саидов нима деган, Азимов нима дегани, нималар муҳокама қилинганининг аудиоси бор, музокара[да] қўйиб берамиз.

«Алоэ» инспекция ва экспертга тушганда шу масала кўтариляптию, икки ойдан кейин қандайдир йўл билан гувоҳнома ҳам, инструкция ҳам бериляпти. Бу 30 ноябрь куни муҳокама қилинган. Дўстматовнинг ўғли тайёр инструкцияни олиб кетгани бўйича холисона баҳо беришингизни [сўрайман].

Судья: Кимнидир чақириш масаласини кўтариш (Адвокат судьяни бўлади — таҳр.).

Адвокат: Йўқ-йўқ. [Бу ҳолатни] инобатга олишингиз[ни сўрайман]. Аудиоси ҳам бор.

Судья: Бошқа илтимосномалар йўқми?

Адвокатлардан бири: Ҳурматли суд ҳайъати, Соғлиқни сақлаш вазирлигига тааллуқли экспертиза бўйича [ҳамма экспертларни] чақириб олиш имконияти йўқлиги учун биз танлов ўтказдик-да, шу бўйича илтимосномамиз бор эди. Жиноят ишининг 90-жилд 189 — 223-варақларида Ҳиндистоннинг «Marion Biotech» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаларини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун Дори воситалари ва тиббий буюмлар, тиббий-техника экспертизаси ва стандартлаштириш марказига топширилган досьеларнинг экспертизаси мавжуд. Буни ўтган сафар гувоҳлар сўровидан ўтказишга ҳаракат қилдик.

Мазкур экспертизадан хулосалар судланувчиларга, шу жумладан, менинг ҳимоям остидаги Кариевга эълон қилинган айблов учун асос қилиб олинганди. Жиноят ишининг суд тергов натижалари ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиш ушбу экспертиза хулосаларида изоҳланган фикрлар ҳақиқий ҳолатга мос эмаслигини кўрсатмоқда. Авваламбор мазкур ҳужжат экспертиза деб номланишига эътирозимиз бор. Экспертлар гуруҳи аъзоси бўлган иккита гуруҳни сўроқ қилганимизда улар ушбу ҳужжатни ДХХ тергов бошқармаси биносида шакллантиришганини ва уни экспертиза деб номлаш айнан тергов органи вакилларинг ташаббуси билан бўлганлигини билдиришди.

Экспертиза номли ҳужжатнинг матни ва судда сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатмаларидан ЖПКнинг 184-моддасида кўрсатилган эксперт ёки экспертлар комиссиясини хулосасига қўйиладиган талабларга умуман риоя қилинмагани аниқланади. Жумладан, экспертиза ўтказилган сана ва жой кўрсатилмаган, экспертизадан ўтказиш асоси келтирилмаган ва қарор ёки буйруқ ҳам чиқарилмаган, экспертизани тайёрлаган орган тўғрисида маълумотлар берилмаган, эксперт маълумоти, илмий даражаси, илмий унвони ва экспертизани ўтказиш топширилган маълумотлар ҳам йўқ.

Экспертнинг била туриб нотўғри хулоса берганлиги, суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчи терговчи ёхуд прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилганлиги, шунингдек, хулоса беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 238 ва 240-моддалари билан жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш қилинмаган.

Экспертнинг олдига қўйилган саволлар ҳам санаб ўтилмаганлиги экспертларнинг сўровидан ҳам маълум бўлди. Экспертизага тақдим қилинган текшириш объектларининг манбаси ноаниқ, иш материалларининг таркиби тўлиқлиги, холислиги аниқлаштирилмаган.

Шунингдек, ЖПКнинг 18[2]-моддасида «Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд экспертиза тайинлаш тўғрисида ўзи чиқарган қарор ёки ажримни текшириш объектларини зарур ҳолларда эса жиноят ишини ҳам давлат суд экспертиза муассасанинг ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилотнинг раҳбарига юборади. Агар қарор ёки ажримда эксперт кўрсатилмаган бўлса, ташкилотнинг раҳбари мазкур ташкилот ходимларидан қайси бири[ни] экспертизага ўтказиш тўғрисида фармойиш бериши керак. Бу ҳақда экспертиза тайёрлаган органга хабар беради», деб кўрсатилган.

Экспертиза номли ушбу ҳужжатдан ва кўргазмалардан кўринишича ССВ раҳбарияти томонидан айнан шу шахсларни мазкур экспертизадан ўтказишга ваколатни белгиловчи фармойиш ёки буйруғи ҳам мавжуд эмас. Бундан ташқари мазкур экспертиза хулосасидаги тўхтамлар бир ёқлама, асоссиз, кўп ҳолларда мавжуд фактик маълумотларни кўрсатмасдан чет тилларидан нотўғри таржима қилиш ва ҳақиқий ҳолатларни эътиборсиз қолдириш йўли билан нохолис, айрим ҳолларда эса умуман мантиқсиз ҳолда тузилганлигини кузатиш мумкин.

Мазкур экспертизага доир фикрларимизни жадвал тарзида келтириб, экспертларнинг ҳар бир тўхтами юзасидан асослантирилган фикримизни акс эттиришга ҳаракат қилдик. Ҳозир ушбу жадвал бўйича тушунтириш бераман. Яъни айнан экспертизанинг саволларини бир томонга қўйиб, иккинчи томонда ўзимизнинг фикримизни баён қилганмиз. Буни жиноят ишига қўшиш учун тақдим қиламан.

Масалан, экспертизада «Кураракс» дори воситасига билдирилган важлар бўйича айнан корхонанинг логотип ва бланклари корхонанинг ихтиёри билан ўзгариб туриши мумкин ва уларни текшириш Давлат марказининг ваколатига киритилмаган ҳолат. Энди буни қонун бузилиши деб кўрсатиб бўрттириш ноўрин деб ҳисоблаймиз.

Ундан ташқари мана шу муддатлар давомида бутун суд тергови давомида бир тўхтамга келдик деб ўйлайман. Яъни 2018 йил 25-октабр санаси билан «Тарарекс» дорисини ва амал қилиш муддати 2021 йил 24-октабргача бўлган CПП ҳужжатида корхона ишлаб чиқаришига тегишли лицензиясининг амал қилиш муддати 2020 йил 6 январь деб кўрсатилганлиги ва ушбу ҳужжат 2018 йилда расмийлаштирилганда лицензияларнинг амал қилиш муддати шундай бўлганлиги учун ҳам шунақа деб кўрсатилганлигини бу жойда тушуниш қийин эмас эди.

Марказга ариза ва ҳужжатлар 202[0] йилнинг 30 августида топширилганлигини инобатга оладиган бўлсак, ушбу ҳужжатлар ўша вақтда, топширилиш вақтида амалда бўлган. Шу билан бирга корхона тақдим қилган ҳужжатлар нусхалари орасида бўлган 2020 йил 17 январидаги сертификатнинг тасдиқланган нусхаси ҳам мавжуд. Бу ҳужжат ҳамма дори воситаларига илова қилинганини кузатиш мумкин.

Бу ерда лицензиянинг амал қилиш муддати айнан 2021 йил 6 январь эканлиги кўрсатилган. Эътиборингларни қаратмоқчиманки, устига-устак текширувчиларнинг ўзи шу хулосасида муддатлар тўғрисида эътироз билдириб, кейинги қаторларда янгиланган CПП электрон нусхаси мавжудлиги ҳақида таъкидлаб ўтишган. Лекин нима учундир янгиланган CПП ҳужжатида лицензиянинг амал қилиш муддати 2025 йилгача эканлигини тўхталишмаган.

Худди шундай аризада рўйхатдан ўтказилган гувоҳноманинг эгаси қайд этилмаган тақдирда гувоҳномани ишлаб чиқарувчи номига расмийлаштириш амалиёти жорий этилган экан. Аризанинг ушбу қисми тўлдирилмаганлиги томонларнинг эътирозига олиб келмаган ва рўйхатдан ўтказишда гувоҳноманинг эгаси айнан «Marion Biotech» деб қайд қилинган ҳолатни ҳам камчилик деб кўрсатиши, инкор қилиши керак эди. Лекин бу ҳам эътиборга олинмаган.

Ўтган сафар гувоҳ, яъни экспертиза ўтказган шахсдан қандай қоидабузарлик кўрсатганини сўраганимизда «Ҳеч қанақа қоидабузарлик кўрсатмадик», деган фикрни бериб, фақатгина фактни қайд қилиб ўтди. Экспертлар айнан буни қоидабузарлик деб кўтсатишмоқчи бўлган деб муҳокама қилсак ҳам хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари тақдим қилинмаган тақдирда ҳам кейинчалик бу қўмиталарда клиник текширувлар ўтказиш-ўтказмаслик масаласини ўйлаб кўриш учун асос бўлиши керак эди. Лекин «213» бўйича буни важ қилиб рўйхатга олиш бўлимида қайтаришга ваколат йўқ. Қолаверса, ҳужжатларни қабул қилишда давом этиши керак эди.

Худди шундай кейинги ҳолатларда ҳам айнан CПП ҳужжатини муҳокама қилган ҳолатда «Бу ҳужжатнинг электрон нусхаси берилиб, оригинал нусхалари берилмаган», деган эътироз билдирилган. Бундан ташқари хулосани шу ҳужжатларда уч йиллик муддат кўрсатилган, лекин илгари бу муддат икки йил бўлган деб, қоидабузарлик қайд қилгандек беришган. Ариза тақдим қилинган пайтда CПП ҳужжатининг яроқлилик муддати тугамаган ҳолатда, нотариал тасдиқланган ҳолда тақдим қилинган. Айнан 30 августда берган вақтида.

CППнинг муддати тугагандан кейин унинг янги нусхасини янгиланган нотариал тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши Вазирлар Маҳкамасининг 213-сонли қарор билан тасдиқланган низомида қайд қилинмаган. 2016 — 2017 йилларда CППнинг амал қилиш муддати икки йилга белгиланиб, кейин уч йил қилиб қўйилганлиги қўшимча аниқлаштирилмаган деб кўрсатилган ҳолат бўйича бизнинг эътирозимиз бор: 2016−2017 йилларда CППнинг амал қилиш муддати икки йилга белгиланганлиги ҳақидаги ахборотни экспертлар қаердан олди экан?

Чунки судда сўроқ қилинган экспертлар ДХХ ходимлари уларга ўрганиб хулоса бериш учун фақат 2022 йилда гувоҳнома олган 12 та дори воситасининг досьеларини тақдим қилишганини айтиб кўрсатма беришди. Доселардаги CППларда кузатилишича эса уларнинг амал қилиш муддати уч йил қилиб белгиланган. Агар сабаби ҳам ўрганиб кўрилса, CППларнинг амал қилиш муддати ГМП сертификатининг амал қилиш муддатига мувофиқлаштирилганлигини кўриш мумкин. Қолаверса, CПП муддатларига нисбатан 213-қарор билан тасдиқланган низомда бир талаб қўйилмаган ва аризачилардан ҳам қўшимча изоҳ талаб қилиш ноўрин деб ҳисобланиши керак эди.

Кейингиси — «Кураракс» дори воситасининг савдо номини «Тарирекс»дан «Кураракс»га ўзгартириш бўйича янги шаклда ариза бериш керак, шу йўқ эди деган ва «регистрация» қилиш керак эди деган тарзда билдирилган эътироз. Ваҳоланки, 213-қарор билан тасдиқланган низомда белгиланган шаклда ариза тақдим этилиш талаби айнан рўйхатдан ўтказишда гувоҳнома олиш учун ҳужжатлар топширолиши жараёнида берилиши белгиланган.

213-қарорнинг 29-бандида эса гувоҳноманинг амал қилиш даврига ўзгартиришлар киритиш учун ариза билан мурожаат қилиниши қайд этилган-у, шунда ҳам ариза қандай шаклда бўлиши белгиланмаган, хат кўринишида мумкин эмас деган [қисм] қайд қилинмаган.

«Marion Biotech» корхонасидан марказга берилган хатда дори воситасининг номини ўзгартириш учун асос бўладиган ҳужжатлар илова қилинаётганлиги ҳақида ёзилган. Демакки, тегишли барча иловалар тақдим қилинган. Чунки қуйироқда, шу ном ўзгартирилаётганда тегишли янги номадаги НД, қадоқлаш макетлари тақим қилинмаган деган эътироз билдирилган. Ваҳоланки, айнан шу хат бўйича барча керакли ҳужжатлар илова қилиняпти деган ҳолатдан, рўйхатдан ўтганлигидан, НД ва қадоқлаш макетларинг ҳаммаси тақдим қилинган бўлиши керак деб хулоса қилиш керак.

Шунингдек, яна ўша юқоридаги ҳолат, яъни айнан ариза топширилаётган пайт, 30 августда ҳали ГМП сертификатининг амал қилиш муддати ўтмаган бўлган. Тугагач, янгисини электрон шаклда тақдим қилгандан сўнг нотариал шаклда тақдим қилиш учун Вазирлар Маҳкамасининг қарорида ҳеч нарса кўрсатилмаган. Қолаверса, жиноят иши терговидаги сўроқлар давомида айнан бу пайтдан бошлаб марказда электрон шаклда тақдим қилинган ҳужжатлар билан ишлаш амалиёти ривожланиб, қоғоз вариантдаги ҳужжатларга эътибор иккинчи даражага айланишни бошлагани аниқланди.

Бу ерда ГМП сертификатидаги қандайдир катта ва майда камчиликлар ҳақида гапириляпти. Вазирлар Маҳкамасининг 213-қарори билан ҳеч қайси қўмита ва бўлимга рўйхатдан ўтказиш жараёнига ГМП ҳисоботидаги камчиликларни ўрганиш ва улар бўйича чора кўриш белгиланмаган. ГМП сертификатининг борлиги фактининг бўлиши ҳам бу ерда камчиликлар бўлишини инкор қилади. Яна бу нарсага эътибор қаратмоқчиман, устига-устак ГМП ҳисоботидаги санаб ўтилган «критический, некритечский замечания» деган қисм эскпертлар комиссияси томонидан инглиз тилидан нотўғри таржима қилиниши орқали бўрттириб кўрсатишга ҳаракат қилинганлигини аниқладик.

Яъни ҳисоботда кўрсатилган камчилик инглиз тилидан рус тилига нотўғри таржима билан бўрттириб кўрсатиляпти. Рус тилини биладиган ҳар биримиз бунинг орасида жудаям катта фарқ борлигини тушунсак керак. Яъни «журнал юритмаяпти» гап билан «ўша жойда климатик шароитлар қилинмаяпти» деган гап кескин фарқ қилади.

Шу ўринда эътиборингизни айнан экспертларнинг ишига қаратмоқчиман. Кеча мана шу ерда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган, яъни эскпертлар дори воситаларининг рус тилидаги нусхаси ишлаб чиқарувчи давлатда тасдиқлаб берилмаган деган Вазирлар Маҳкамасининг 213-қарори билан тасдиқланган низоми талабига жуда катта урғу беришибди. Ваҳоланки, энди ҳар бир қонунимизда ҳам ёки норматив ҳужжатимизда ҳам қандайдир бўшлиқлар бўлиши табиий.

Бу ҳолатда ҳам рус тилидаги ушбу йўриқномани Ҳиндистон давлатида регулятори томонидан тасдиқланиб берилишинг ўзи мантиқан олиб қараганда ўхшовсиз, мантиқсиз талаб. Бу нарса Собиқ Иттифоқ яъни МДҲ давлатлари ўртасидаги муносабатлардан келиб чиққан талаб деб қабул қилсак, асосли бўларди. Амалиётда ҳам МДҲ давлатларидан бошқа бирорта чет давлатларида рус тилидаги йўриқномани у давлатнинг регулятори тасдиқлаб бериш ҳолатлари умуман кузатилмаган экан. Бу ҳолатларда ҳам биз муҳокама қилаётган оқибатга олиб келган деб кўрилишининг ўзи бир адолатсизлик бўлади, хатолик бўлади деб ҳисоблаймиз.

Кейинги ҳолатларда кеча биз сўроқ қилган мутахассисларимиздан бири «Биз фақат муддат, яъни камчиликларни бартараф қилиш, 45 кунлик ўтиб кетибди, 60 кунлик ўтиб кетибди деган қисми бўйича муддатларни ёздик. Айнан аризанинг, экспертизанинг ўзида ҳам ҳужжатларнинг қоғоз вариантига эътироз билдириб, электрон тарзда тақдим қилинган ҳужжатлар таркиби Вазирлар Маҳкамасининг 213-сонли талабига жавоб беради деган хулосани беришяпти.

Экспертлар электрон вариантини тўғри деб ҳисоблаб, қоғоз вариантдагини бу даражада бўрттириши нотўғри бўлган деб ҳисоблаймиз. Ҳатто шу тарздаги тушунарсиз хулосаларда ҳолатни қоидабузарлик билан боғлаб, яна ўзлари норма даражасида бўлган деган хулосани бериб, бу жойга мантиқсиз хулосани қайд қилишган.

Экспертизада дори воситаларининг досьеларидан клиниколди ва клиник тадқиқотлар бўйича маълумотлар фақатгина илмий мақолалардан, тезислардан ва бошқа адабиётлардан келтириш билан чегараланганлиги ва ишлаб чиқарувчининг ўзи томонидан бундай тадқиқотлар ўтказилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд эмаслиги кўрсатилган.

Вазир Маҳкамасининг 210-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 3-иловасида клиниколди ва клиник тадқиқотлар бўйича маълумотлар айнан қайси илмий мақолалар, тезислар ва бошқа адабиётлардан олинганлигини кўрсатиб ўтиш 4/3 ва 5/3 бандларида талаб сифатида келтирилганлиги сабабли бу ҳолатни ҳам қоидабузарлик деб кўрсатиш нотўғри деб ҳисоблаймиз.

Худди шу тарзда кейинги 11 та дори воситаларида ҳам, масалан, «Кураракс орни»да ҳам айнан бир хил такрорланишлар бўляпти. Бу CПП ҳужжатидаги муддатлар, ГМП сертификатидаги муддатларни қоғоз вариантида йўқ деб туриб, электрон вариантда тўғри келаётганлигини тасдиқлаб кетишяпти.

Бундан ташқари, эътиборлик жойлари ҳам бор, айнан бу дориларнинг ҳам ҳаммасида ГМП ҳисоботида санаб ўтилган «незначетилний, значитилний» камчиликлар сифатида нотўғри таржимларининг ҳаммаси такрорланяпти. Яъни «журнал юритилмаган» деган гап «климат қилиб берилмаган» деган нотўғри таржимани келтириш ишларига йўл қўйиляпти. Ҳаммаси такрорий — инструкция регулятор давлатида рус тилида тасдиқланмагани [ҳам].

Қолаверса, «Marion Biotech» корхонаси ишлаб чиқариш майдонининг жойлашиши бўйича қисмга эътибор қаратадиган бўлсак, аризада[ги] «ГМП сертификат ва ГМП сертификатининг ҳисоботидаги манзил ҳар хил кўрсатилгани учун бу ҳужжат шубҳа уйғотиши керак эди» деган хулосасида ўрганиб кўрганимизда ариза ГМП сертификатда «Marion Biotech» корхонасининг ишлаб чиқариш майдони манзили Б 49 рақамли бино сифатида кўрсатилгани, ГМП ҳисоботида эса ушбу манзил Б 48 деб кўрсатилган деб изоҳлангани аниқланди.

Ваҳоланки, ГМП сертификат ва инспекция бўйича ҳисобот расмийлаштирган ваколатли ташкилот ГМП сертификатида сектор 67 да жойлашган «Marion Biotech»нинг 4 қаватли ишлаб чиқариш биноси корпусининг рақамини Б 49 деб кўрсатган. Бу инглиз тилидан таржима қилинган. ГМП ҳисоботининг биринчи варақдаги жадвал кўринишидаги маълумотномасида ишлаб чиқарувчининг манзили Б 48−49 деб биргалаштириб кўрсатилган. Ушбу ҳисоботнинг баён қисмида таржима қилинганда жойлашуви ва атрофи бўлимида корхонанинг жойлашган ер майдони Б 48-бинода жойлашган деб кўрсатиляпти.

Экспертлар инспекцион ҳисоботнинг ушбу жойлашуви бўлимининг матнини таржима қилмаган ҳолда ушбу матнда Б 48 рақами билан кўрсатилган ер участкаси ҳақидаги маълумотни гўёки ишлаб чиқариш биносига нисбатан тегишли дея фараз қилиб асоссиз хулосалар қилишган. Устига-устак, ушбу ҳисоботнинг биринчи варағида ишлаб чиқарувчи манзилининг иккаласи ҳам қўшиб 48−49 сифатида кўрсатилганини инобатга олинмаган.

Бунинг айнан Google орқали таржимаси ва Google карта бўйича чизмаларидаги бинонинг жойлашишини [ўрганганимизда] ҳудуд бўйича «Marion Biotech»нинг битта кўп қаватли биноси турибди. Маънан, ҳудудни рангли ҳолатда ҳам олиб кўрдик. Унинг Гоогле картадаги чизмалари ва Б 48, 49 деган жойлашувлари. Буларни ҳам илова қилиб берамиз.

Яна сўров вақти аниқлаганимиз бўйича экспертизада бир нечта давлатларда рўйхатдан ўтказилган айрим гувоҳномаларнинг муддати[да камчилик] чиққани билан бошқаларида муддатлар ҳақиқий бўлганлиги учун бу нарсани ҳам рад қилишга асос бўлмайди деб ҳисоблаймиз. Бундан ташқари юқорида айтган ҳолатимиз бўйича қолган ҳар бир дориларда такрорланишлар кетяпти.

Вазирлар Маҳкамасининг 213-сон билан тасдиқланган низомнинг 19-банди бўйича ҳужжатлар экспертизаси деб гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун тақдим қилинган ҳужжатларни Фармакология қўмитасига келиб тушгандан сўнг ўрганишлар ўтказилиб, қўмита президиумида муҳокама қилиб, экспертлар кенгашига тавсия билан олиб чиқилгунга қадар бўлган бутун жараёнга айтилишини эътиборга олмаяпти ва бу ерда бу жараённи инобатга олмаган ҳолда ҳужжатлар экспертизаси мавжуд эмас деб, хулоса қилиш нотўғри деб ҳисоблаймиз.

«Док-1 Макс» дориси бўйича берилган камчиликларда эътироз билдирилган, қоидабузарлик сифатида кўрсатилган ҳолатларни айнан таҳлил қиладиган бўлсак, «„Док-1 Макс“ дори воситасига асал таъми қўшилгани сабабли рўйхатга олиш гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтиришдан олдин унинг гувоҳномасига ўзгартириш киритиш амалиётини ўтказиш шарт эди» деб кўрсатилган ҳолатни асоссиз демоқчимиз.

Чунки 213-сонли қарор билан тасдиқланган низомнинг 29-бандида «Дори воситаларининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида келтирилган маълумотлар гувоҳноманинг амал қилиш муддати давомида ўзгарган тақдирда ариза берувчи Давлат марказига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ариза билан, зарур ҳолда тегишли ҳужжатлар намуналари ва стандартларини илова қилган ҳолда мурожаат қилади деб кўрсатилган.

«Док-1 Макс» гувоҳномасининг амал қилиш муддати давомида ушбу сиропнинг асал таъми қўшилган намунасини Ўзбекистонга олиб киришга ҳаракат қилинмаганлигини аниқладик ва тушундик. Ҳозиргача ҳам асал таъмлиси Ўзбекистонга кириб келмаган. Амалиётда ишлаб чиқарувчилар гувоҳнома амал қилиш муддатини узайтириш жараёнларини ўткизаётган вақтда заруратдан келиб чиққан ҳолда киритилиши керак бўлган ўзгартиришларни ҳам бирйўла ортиқча вақт ва харажатларсиз амалга ошириб келаётганлиги исботланган факт экан ва «213» бунга тақиқловчи ҳеч қандай қоидалар йўқ экан.

Асосий такрорланмаган камчиликларни гапирадиган бўлсак. Досе ўрганиб чиқилганда досье ва НД деб номланган ҳужжатда «Док-1 Макс» дорисининг асал таъмли кўрсаткичлари айнан бир хил кўрсатилганлиги аниқланди. Фақатгина досьенинг бир қисми бор экан. Яъни унинг таржимаси таваккалчилик менежменти тизими деб номланаркан. Шу қисмда ҳақиқатдан ҳам тушунарсиз ҳолатда айнан ноль-ноль 20 миллилтр қилиб кўрсатилган. Лекин экспертлар гуруҳида досье билан назорат НД ҳужжатда икки хил қилиб кўрсатилган деб бўрттириб, эътибор қараттирилган.

Марказ Фармакология қўмитасининг экспертизасидан ўтадиган ҳужжатларда белгиланган шаклдаги аризасида, ундан ташқари, «раследний» дори воситаси таркиби деб номланувчи иккию икки қисмида, НДнинг ўзида, меъёрий ҳужжатларда бу кўрсаткич бир хил қилиб кўрсатилганлигини инобатга олганда бу ҳам унча аҳамиятсиз ҳолат деб баҳоланиши мумкин.

Худди шундай «Док-1 Макс»да сиропнинг эски ГМП ҳисоботида сироп сўзи кўрсатилмаганлигини, кеча эксперт айнан шу нарсага эътибор берди, аксинча, ГМП сертификатида ичиш учун суюқлик ибораси ишлатилиб суюқликнинг тури аниқлаштирилмаганлиги жиддий камчилик деб кўрсатиб, ГМП ҳужжатларининг ҳаққонийлигини тўлиғича шубҳа остига олган.

Ваҳоланки, 2021 йил, 31 декабрги янги ГМП сертификати ва унинг ҳисоботларида ичиш учун суюқлик ибораси ишлатилиб, унга шахс сифатида сироп ва суспензия эканлиги кўрсатиб ўтилганлигини инобатга олишмаган. Бу нарса айнан инглиз тилидан таржима қилинганда кўриниб турибди.

«Док-1 Макс» дорисига гувоҳнома узайтириш жараёни янгиланган ГМП тақдим қилингандан кейин бошланганлигини инобатга олганда бу ҳолатлар бирор бир камчилик мавжуд эмас деб таъкидлашимизга асос бўлади. Бунинг ҳам таржималарини берганмиз.

[Қолганлари ҳам] худди шундай такрорий-такрорий ҳолатлар. Ҳар бир дори воситаси бўйича айнан жойлашган манзили, инструкциялар бўйича шундай ҳолатлар кўрсатиб ўтилган. Такрорий хатоликлар, такрорий асоссиз бўрттириб кўрсатиш ҳолатлари ҳар бир доир воситасида бир хил кўрсатилган. Ҳозир уларга тўхталиб ўтмаган ҳолда охирги, хулоса қисмига ўтаман.

«Marion Biotech» корхонаси томонидан пропиленгликол ёрдамчи моддаси бўйича кирувчи сифат назоратини ўтказмаганлиги, шу жумладан, этиленгликоль ва диэтиленгликол йўқ аралашмалар мавжудлиги текширилмаганлиги бўйича асоссиз хулоса қайд этилган. Биринчидан, пропиленгликол бўйича кирувчи сифат назорати қилинган ёки қилинмаганлигини экспертлар уларга рўйхатдан ўтказиш жараёнида тақдим қилинган досье ҳужжатлари асосида баҳо бера олмасди экспертлар. Чунки Вазирлар Маҳкамасининг 213-сонли қарори билан тасдиқланган низом бўйича досьега белгиланган мундарижа, рўйхат бўйича ёрдамчи моддаларга нисбатан фақатгина «спецификация» деб номланувчи кўрсаткичлар тақдим қилиниши белгиланган экан.

Лекин шу билан бирга «Marion Biotech» корхонасининг «спецификация» халқаро тан олинган фармакопея асосида шакллантирилиб келган бўлса, аналитик методлар шу фармакопея асосида бўлганлиги сабабли уларнинг «валидация» ва «обоснавния»си ҳам талаб қилинмас экан. 213-сонли қарор билан ушбу бандда ёрдамчи моддалар бўйича синов баённомалари тақдим қилиниши белгиланмаган.

Иккинчидан, «Marion Biotech» дори воситалари сифат кўрсаткичлари белгилаб бериладиган айнан шу юқорида айтгандик пропиленгликол Британия фармакопеяси бўйича сифат назоратидан ўтиши белгиланганлиги, Британия фармакопеясида пропиленгликол таркибида этиленгликоль ёки диэтиленгликол ёт аралашмаларининг аниқлаш талаби йўқлиги, ушбу хулоса асоссиз ёзилганлигининг исботидир.

Экспертизанинг ушбу қисмига «примичания» деб берилган қисми ҳам асоссиздир. Чунки у ерда «раствор пропиленгликол»га урғу беришяпти. Ўша экспертлар асосланган 2020 йилги Британия фармакопеяси мақоласида бу номланиши тери учун пропиленгликол эритмаси деб таржима қилинаркан. Бизга маълумки, бундай ҳолатда «Marion Biotech»га тегишли бўлган санаб ўтилган дори воситаларида пропиленгликол умуман тааллуқли бўлмайди.

Ушбу экспертизанинг хулосаси айнан юқорида айтилган камчиликлар билан шакллантирилганини инобатга олган ҳолда уларнинг хулосалари: тақдим қилинган ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамасининг 213-сонли қарорига тўғри келмайди, досьеларнинг ҳолати муҳокама қилганда тақдим қилинган ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамасининг [213]-сонли қарори талабларига жавоб бермайди.

Экспертлар гуруҳи экспертизасининг баён қисмида бирор ҳужжатнинг қоғоз шаклини ножоиз ҳужжат сафга қўшган, қолаверса, Давлат марказида дори воситалари бўйича ҳужжатлар икки хил шаклда, яъни ҳам қоғоз, ҳам электрон шаклда топшириб келинганини, ҳужжатлар ҳаққонийлиги ва қонунийлигини қўйиладиган талаблар асосан электрон шаклдаги ҳужжатларда тадбиқ қилиниб, қоғоз шаклдаги ҳужжатлар иккинчи даражада бўлганини инобатга олмасдан нохолис хулосалар қилишга йўл қўйган деб ҳисоблаймиз. Бундан ташқари, экспертлар гуруҳи аъзолари ҳужжатнинг электрон шаклдаги нусхаси мавжудлигини ўзлари ҳам экспертизасида қайд қилиб, электрон шаклдаги ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамасининг 213-сонли қарор-талабига жавоб беришини таъкидлашяпти.

Учинчи ва бешинчи хулосаларда «„Marion Biotech“ корхонаси томонидан пропиленгликол кирувчи назоратдан ўтказилмаган, этиленгликоль ва диэтиленгликолни қидирмаган, аралашмани аниқламаган, Вазирлар Маҳкамасининг 365-сонли қарори билан тасдиқланган техник регламентни 14-сироп қисмида аралашмаларни аниқлаш шартли белгиларга риоя қилмаган», деб берган хулосалари ҳам асоссиз деб ҳисоблаймиз.

Биз буни аввал ҳам муҳокама қилганмиз. Яъни техник регламент сироплардаги аралашмаларнинг турлари ва аниқлаш усулларини тўлиқ қамраб олмаган. Буни аниқ ҳал қилиш учун давлат фармакопеясига мурожаат қилинганда у ерда аралашмаларнинг чегаравий меъёрлари синовлари деб ўтилган ҳолатларда этиленгликоль ва диэтиленгликол қайси моддалар таркибида, масалан, ташқи шампунь, гель, совунга ўхшаш маҳсулотрларда текширилиши алоҳида қайд қилинган.

Қолаверса, пропиленгликол моддасини етказиб берувчи ташкилот ўзгарган тақдирда дори воситасини ишлаб чиқарувчи досьега бу ҳақда маълумот киритиб регуляторни огоҳлантириш кераклигини шартини «Marion Biotech» компанияси ходимлари бажармаганлигини, марказ ходимларига қоидабузарлик белгилаш нотўғри деб сўроқ қилинганда экспертларнинг ўзлари ҳам бу фикрларни тасдиқлашди. 12 та дори воситаси бўйича ўтказилган ҳолатларни ноқонуний деб топиш вазиятлари ҳаммаси асоссиз, чала кўрилган хулосалар натижасида бўлгани учун биз буларнинг ҳаммасини асосли деб ҳисоблаяпмиз.

Ҳурматли суд, илтимосимнинг иловадаги қисмини тугатган ҳолда яна бир нарсага эътиборини қаратмоқчиман. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумини 2018 йил 24 августидаги 24-сонли қарорига кўра, мақбул бўлмаган далиллар юридик кучга эга бўлмай, улардан ЖПКнинг 82 — 84-моддаларида назарда тутилган ҳолатларни исботлашда фойдаланиш ҳамда уларни айблов асосига қўшиш мумкин эмас деб кўрсатилган.

Пленум қарорининг иккинчи бандида қуйидагилар далиллар мақбуллигининг шартлари сифатида кўрсатилган. Далил тегишли субъект томонидан, яъни далилни олиш билан боғлиқ бўлган процессуал ҳаракатни ўтказишга ваколатли мансабдор шахс томонидан олинган бўлиши шарт. Бизнинг ҳолатда эса экспертлар гуруҳига доир буйруқ ёки фармойиш берилмаган, эксперт мақоми бўлмай туриб экспертиза берилган.

Далиллар мақбуллигининг шартлари қуйидагилар: далиллар тегишли субъект томонидан, яъни далилни олиш билан боғлиқ бўлган процессуал ҳаракатни ўтказиш ваколатига эга мансабдор шахс томонидан олинган бўлиши, фактга оид маълумотлар фақатгина ЖПКнинг 81-моддаси 2-қисмида қайд этилган манбалардан олган бўлиши, далил уни олиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатни ўтказишга доир қоидалар ва тартибга риоя этилган ҳолда ўрганган бўлиши, далилни олишда тергов ва суд ҳаракати жараёни ва натижаларини қайд этилишига доир қонуннинг барча талабларига амал қилган бўлиши шарт.

Пленум қарори талабига кўра, юқорида санаб ўтилган далил мақбуллигига тааллуқли шартлардан бирортасига амал этилмаслиги далилнинг мақбул эмас деб топилиши асос бўлади дейилган. Бундан ташқари, экспертизани ўтказган шахсларга яна эътиборингизни қаратмоқчиман. Экспертлар гуруҳи аъзоси бўлган Темиров дори воситалари тиббий буюмлар ва тиббий-техника экспертизаси ва стандартлаштириш маркази ДУКда экспертлар кенгашининг масъул котиби сифатида, Кариевнинг раҳбарлиги остида унга хизмат юзасидан тобе бўлган ҳолда ишлаб келган.

Айнан шу жиноят ишида муҳокама қилинган ҳар бир ҳолатларга бевосита иштироки, таъсири, унинг қўлидан ўтган ҳолатлар, унинг ҳам шу ҳолатларга айбдорлик масаласи чала кўрилганлигининг гувоҳи бўлдик. Темировга фақатгина «Кураракс» дори воситаси билан боғлиқ ҳолат бўйича айблилик масаласи ҳал қилинмасдан ЖПКнинг 84-моддаси бўйича унинг қисми ҳаракатлари тугатилган.

Бундан ташқари, экспертлар гуруҳининг яна бир аъзоси сифатида экспертлар хулосасига имзо чеккан Бахтиёров Хажиханов исмли эксперт ҳам соғлиқни сақлаш марказида Комплаэнс хизмати бошлиғи экан. 2022 йил 22 декабрда Facebook ижтимоий тармоғида «Farmatsevtika.uz» гуруҳида ҳозир биз кўриб чиқаётган болалар ўлими бўйича муҳокамалар кетган экан. Шу жойда Хажиханов томонидан болалар ўлимига айнан Кариев масъул эканлиги таъкидланиб, ижтимоий тармоқда шу мазмундаги фикрларни қўллаб, комментлар ёзиб борган скриншотини илова қиламиз.

Ушбу ҳолатлар Хажихановни Кариевга нисбатан аввалдан нохолис фикри шаклланганидан далолат беради. Экспертиза деб номланган ҳужжатнинг 2023 йил март ойида тузилганлиги инобатга олинса, бу ҳужжатдаги хулосаларнинг Хажиханов томонидан холис берилганлиги шубҳа остига олиниши керак бўлади.

Эксперт сифатида кўрсатилаётган яна бир шахс — Фарҳод Маматмусаев Дори воситалари, тиббий буюмлар тиббий-техник экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази ДУКнинг лабораториясида етакчи мутахассис сифатида, Кариев раҳбарлиги остида, хизмат жиҳатидан унга тобе ҳолда ишлаган.

Бундан ташқари, унинг ўзи ҳам ўша пайтда лаборатория аъзоси бўлган, жиноят иши бўйича ўтаётган экспертизада муҳокама қилинган дори воситаларига у ёки бу ҳолатда дуч келган[ини] инобатга олиб, унинг фикрларини ҳам холис деб баҳолаб бўлмайди.

Шуларнинг ҳаммасини инобатга олган ҳолда Давлат хавфсизлиги тергов бошқармаси бошлиғи Зуфаровнинг 2023 йил февраль ойида берган хатига асосан экспертиза деб берилган ҳужжатни мазкур жиноят иши бўйича номақбул деб топишингиз ва далиллар сафидан чиқаришингизни илтимос қиламан.

Адвокат Набиев (Кариевнинг ҳимоячиси): Ҳамкасбим Худойбергановнинг илтимосномасини тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолатда эътиборингизни яна бир нечта ҳолатга қаратмоқчи эдим. Биринчиси, қоидалар бузилганлиги. Иш бўйича кўринишича, мазкур [фарқ] тергов бошқармаси бошлиғи Зуфаров томонидан берилган.

Жиноят ишининг биринчи жилдида тергов гуруҳи тузиш бўйича қарор бор. Унда Тўхтасинов гуруҳ раҳбари бўлса, яна қолган терговчилар ва тезкор ходимлар [ҳам бор]. Лекин унинг ичида Зуфаров фамилияси йўқ. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 37-моддасида тергов бошқармаси бошлиғи ва бошқа шахсларнинг ваколати белгиланган.

Улар фақат жиноят иши бўйича қўл остидаги ходимларга кўрсатма бериши, тергов ҳаракатларини фақат терговчи сифатида олиб бориш, яъни терговчи тергов гуруҳи бошлиғи ёки терговчи сифатида ваколатларидан фойдаланганда олиб бориши белгиланган. Бу ҳолатда [унинг] ўзи биринчи навбатда қўпол хатога йўл қўйилганлиги, қарор ваколати бўлмаган шахс томонидан чиқарилганлигини [билдиради]. Бу экспертиза бўлмасдан туриб ноқонуний хат чиқаришган.

Шунинг учун авваламбор бу ҳужжатга баҳо беришда шу ҳолатдан келиб чиқиш керак. Экспертиза тўғрисида ҳамкасбим Худойберганов тўлиқ айтиб ўтдилар. Ҳеч қанақасига қабул қилиб бўлмайди. Сиз «Буларда шунақа амалиёт бор экан, ҳар қанақа ҳужжат экспертиза қилинаркан» деб айтиб ўтдингиз. Биз бошқа ҳолатлар бўйича биз қабул қилишимиз мумкин. Лекин бу жиноят иши доирасида (гапини тугалламайди — таҳр.)

Бундан ташқари ҳужжат тергов бошқармасида, терговчининг кўз олдида тузилган. У бу ҳолатда хато қилмаслиги мумкин эди. Масалан, маълумотини тўғрилаб қўядими, бошқами, [ҳаммаси] унинг қўлида эди. Лекин қонун нормаларига беписандлик билан қарагани учун бунга албатта ҳуқуқий баҳо бериш керак бўлади. Яна бир марта такрорлайман, [илтимосномани] тўлиқ қўллаб-қувватлайман.

Судья: Тушунарли. Марҳамат, ҳурматли прокурор.

Прокурор: Жинояти ишига қўшиб қўйиб, ҳал қилинадиган нарса, ҳозирча рад қилишингизни сўрайман.

Адвокат Мадаминов: Қуйидаги асосларга кўра, илтимосномани қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайман. Прокуроримизнинг фикрига қўшилмайман. Маслаҳатхонада ҳал қилишингизни сўрайман. Пленум қарорига кўра, далил бўйича маъқул-маъқул эмаслиги, яъни [далилни] далиллар қаторидан чиқариш ёки далиллар қаторида қолдириш тўғрисидаги масала суд тергови жараёнида ҳал қиладиган ажрим туркумига киради. Ҳозир ҳамкасбим санаб берган ҳолатлар жиноят ишида акс этган.

Бундан ташқари, эътиборингизни бир нарсага қаратмоқчиман. Амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 28-моддасига кўра жиноят содир этганликда айбланаётган шахснинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамасида исботланмагунича айбсиз ҳисобланади. Яъни [айб] қонунда назарда тутилган тартибдагина исботланиши мумкин. Эътибор беринг, шу экспертиза масаласида барча жиноят ишлари 2023 йилнинг январига қадар бирлаштириб бўлинган, терговчининг иш юритувида бўляпти. Терговчи Соғлиқни сақлаш вазирига «Қисқа муддатда ўрганиб, натижаси бўйича хулоса беришингизни сўрайман», деб хат билан чиқаряпти.

ЖПКнинг 36-моддасида терговчининг ваколатларида ёки терговчининг ваколатлари акс этган бошқа бир моддада терговчи хат билан мурожаат қилиш шаклида процессуал ҳаракатни расмийлаштириши назарда тутилмаган. Далилнома мана шу ерда бошланяпти. Ўз навбатида 2020 йил январида, яъни иш терговчининг қўлида бўлган пайтда экспертиза ўтказиладиган бўлса, ҳар қандай экспертиза фақат суд экспертизаси бўлиши мумкин холос. Бошқа туркумдаги экспертизага йўл қўйилмайди. Қолган экспертиза жиноят иши қўзғатилгунга қадар бўлиши мумкин.

Судгача ва суд экспертизаси бор. Суд экспертизаси жиноят иши қўзғатилгандан кейин, бизнинг ҳолатда эса қанақадир экспертиза билан расмийлашяпти. Бу экспертиза, мана. Қолган нарсалар бўйича ҳамкасбим Фаррух ака етарлича маълумот олиб келдилар. Мазкур ҳолатлар ЖПКнинг 95 прин 1-моддаси талабига тўлиқ тушяпти. Бу ерда «Агар фактик маълумотлар қонунга хилоф усуллар орқали ёки жиноят процесси иштирокчиларининг қонун билан кафолатланган ҳуқуқларини маҳрум қилиш, ҳуқуқларини чеклаш ёхуд ушбу кодекс талабларини бузган ҳолда олинган бўлса (гапини тугалламайди — таҳр.).

Мазкур экспертизанинг ўтказилиши ҳимоямиз остидагиларнинг қайси ҳуқуқларини бузяпти? Эскпертиза тайинланган вақтда ҳимоячи сифатида биз ва ҳимоямиз остидаги шахсларнинг экспертга савол бериш ҳуқуқимиз бор. Терговчи хат билан маълумотлар олиб, бизнинг ҳуқуқимиздан маҳрум қиляпти. Боя айтилгандек бу нарса конституциянинг 28-моддасига зид бўляпти. Конституциянинг нормаси эса тўғридан-тўғри амал қилиш ҳуқуқига эга. Ушбу ҳолатда мазкур далилни «маъқул эмас» деб чиқариб юборишимизга тўғри келади. Шу сабаб [илтимосномани] қаноатлантиришингизни сўрайман.

Адвокат Собиров: Илтимосномани тўлиқ қўллаб-қувватлашингизни сўрайман. Чунки бу Жиноят-процессуал қонунчилигидаги бояги қоидалар қўпол равишда бузилган ҳолда хато қилинган қарор.

Адвокат Жумабоев: Бу адолат тикланишига, суднинг объектив кўрилишига таъсир қилади. Шунинг учун [илтимосномани] тўлиқ қўллаб-қувватлайман.

Адвокат Ражабов: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган текширувни биз ҳақиқатдан экспертиза деб атайдиган бўлсак, ушбу текширувни ўтказган шахснинг ўзи Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 84-моддасига асосан шу хулоса[ни] беряпти. Албатта, бу [ерда] қонун қўпол тарзда бузилган деб ҳисоблайман. Ушбу илтимосномани тўлиқ қўллаб-қувватлайман.

Адвокатлардан бири: Ҳамкасбларим томонидан ҳуқуқий асослантириб берилди. Ҳуқуқий-демоктарик давлатда яшар эканмиз, ишлар эканмиз, албатта, қонун талабларига риоя қилган ҳолда мазкур далил номақбуллиги сабабли далиллар қаторидан чиқаришингизни сўраймиз, [илтимосномани] қўллаб-қувватлаймиз.

Бир нафар адвокат судга ҳавол қилган бўлса, қолган барча адвокатлар илтимосномани қўллаб-қувватлашини билдирди.

Судланувчи Сардор Кариев: Тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Қўшимча қилмоқчи эдим. [Бахтиёр] Хажиханов деган шахс 2020 йилда СВВда Комплаэнс бўлими бошлиғи бўлганлар. Ўзимнинг ёнимда ишлаб, орадан маълум муддат ўтгач, Фармкомитетдан у ёққа (тахминан ССВ назарда тутиляпти — таҳр.) ишга ўтиб кетган.

Шу даврда Фармагентлик ташкил қилинган ва қандайдир номаълум шахснинг аноним [таклифи] билан [Фармагентликда] ўрганиш олиб борилган. Ўрганиш давомида ССВ томонидан ўша комиссияга Хажиханов аъзо қилиб қўшилган.

Энди қизиқ бир нарса бўляпти: Антикоррупция агентлиги Фармагентликнинг, яъни менинг фаолиятимни ўрганяпти, ундан қуйи органларнинг фаолиятини ўрганяпти, ўрганиш учун буйруқ [ҳам] мен раҳбар бўлган пайтимда чиқяпти.

Асоссиз важлар билан «Агентликнинг фаолиятидан хато-камчиликлар топилди», деб акт тузиляпти. Бундоқ олиб қаралганда, мен ўша акт билан раҳбар сифатида таништирилишим, қўл қўйишим керак. Лекин негадир мен эмас, Хажиханов қўл қўйяпти. Аммо шунақа акт тузилиб, мен у билан таништирилмаганимни ОАВда «Антикоррупция агентлик томонидан Фармагентлик фаолияти текширилди» деган хабарни кўргандан кейингина биляпман. «Нима сабабдан бунақа актни мен кўрмадим, ОАВда тарқалиб юрибди», деб Соғлиқни сақлаш вазирининг олдига кирдим. Хажихановнинг олдига бор дейишди. Унинг олдига борсам, «Қанақа акт, нима?» [деб] жиннини ёқиб олди.

Қуйи ташкилотдан бошқа шахсларга мурожаат қилсам, яна Хажиханов дейишди. Унинг олдига қайтадан бориб, яна гаплашиб олганимиздан кейин [бир ҳужжат] пайдо бўляпти. Қарасам, менинг қўлим йўқ, унинг қўли бор. Яъни мен текширган эканманда, у қўл қўйиб (гапини тугалламайди — таҳр.). (Гапининг боши йўқ — таҳр.) у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилиняпти ва бу масала бўйича жиноят иши очилиб, бир ярим йил давомида жиноят иши бўйича ўрганишлар олиб борди. Актда кўрсатилган ҳар бир пункт бўйича асослаб берганмиз, биттаям айбни қўйиб беришолмаган.

Шу давр мобайнида Хажиханов билан ўртамизда конфликт бўлган. «Нима учун актда менга қарши нарсаларни олиб чиқиб бериб юбординг, нима учун у билан танишмадим?» деган саволларни бериб, юмшоқ гаплашиб олганмиз.

Орадан бир қанча вақт ўтиб, СВВда ўзгаришлар бўлгандан кейин уни ўзининг камчиликлари билан ишдан бўшатишди. У эса буни мендан кўрди. «Сен мени ишдан бўшатдинг, у ёқ, бу ёқ», деб менга эътирозлар билдирди. Мен «Менинг номенклатурамга кирадиган одам эмассан, СВВнинг номенклатурасига кирасан», дедим. Ўртамизда яна конфликт бўлди. Шу нуқтаи назардан бу одамнинг мана шу комиссиянинг аъзоси бўлиб (гапини тугалламайди — таҳр.).

[Адвокатлар] қонун доирасида актдаги хулосаларнинг ҳар бир пунктига важ келтириб берди, ҳар бири асосий важ. Бу шахс (Хажиханов назарда тутиляпти — таҳр.) юрист бўлиб туриб, шу важларни ўзи кўриб билиши мумкинлигини (гапини тугалламайди — таҳр.).

Шу одамни танийманда, мен, у шу келтирилган важлари асоссизлигини билган. Лекин менга қасд нуқтaи назаридан шу актга қўл қўйган ва комиссия аъзоларига таъсир кўрсатган деб ҳисоблайман. Шу нуқтаи назардан адвокатнинг илтимосномасини қаноатлантиришингизни сўрайман.

Беш нафар судланувчи судга ҳавола қилган бўлса, бошқа барча судланувчилар илтимосномани қўллаб-қувватлашини билдирди.

Судья: Муҳтарам мажлис иштирокчилари, суд ўз ўрнида ажрим қилди ва қуйидаги тўхтамга келди. Адвокатимиз томонидан келтирилган илтимоснома бўйича, битта нарсани қайтариб ўтамиз, ЖПКнинг 405 прим 1-моддаси бор. Яъни далилни номақбул деб чиқариш тартиби. Бунда дастлабки эшитув тартибида ҳал қилинади. Ундан кейин ҳал қилинмаса, жиноят иши доирасида кўришни ҳал қилиш белгиланган.

Биринчидан, бу даврни чиқариш-чиқармаслик масаласида дастлабки эшитув ўтказилмаган. Иккинчи масала, бевосита айбловга боғлиқ. Агар бу билан боғлиқ масалани айбловга номақбул деб чиқадиган бўлса, айбловга таъсир қилганлиги сабаб суд буни маслаҳат уйида [ҳал қилади], ишга қўшдик. Маслаҳат уйида важларни бирма-бир танлаб муҳокама қиламиз. Тушунарли-а? (Жимлик — таҳр.). Марҳамат, бошқа илтимосномаларимиз борми?

Адвокат Мадаминов: Муҳтарам раислик қилувчи, мен асосан жиноят ишига ҳужжатлар қўшиб қўйишни илтимос қилмоқчиман холос. Демак, биринчи туркумдаги ҳужжатлар бу ҳимоям остидаги Азимовнинг пластик карталаридан кўчирмалар [борасида]. Бу кўчирма нима учун керак? Ҳимоям остидаги шахсга Жиноят кодекснинг 210-моддаси, яъни пора олишда айб эълон қилинган. Гўёки олинган порани (судья адвокатнинг гапини бўлади — таҳр.).

Судья: Пластик картадан кўчирмами? Пул айланма тарихими?

Адвокат: Пластик картасидаги пул айланма тарихида. Айблов мазмуни [ҳимоям остидаги шахс] гўёки олинган порани Америкага бориб ишлатганлигидан иборат. Пластик карталардаги кўчирмалар эса пулларнинг пора предметига дахлдор эмаслиги, бу пуллар бошқа манбадан келиб чиққанини исботлаб беради.

Судья: Жиноят ишига қўшишда ҳеч кимда эътироз йўқми?

(Адвокатлар ва судланувчилар томонидан «йўқ» жавоби келади — таҳр.).

Судья: Прокуроримизда ҳам йўқми?

Прокурор: Йўқ.

Судья: Жиноят иши ҳужжатларига қўшилди. Яна борми?

Адвокат: Бор. Муҳтарам раислик қилувчи, адвокатлик сўровлари бўйича жавоблар олганмиз. Ўша жавобларни ҳам қўшиб қўйишингизни сўрайман. Демак, биринчиси, СВВ Фармацевтика маҳсулотлар хавфсизлиги марказидан бўлган хат. Мазмунини ўқисам, кўп вақтини олиб қўяди. GMPлар билан боғлиқ ҳужжатлар бўйича рухсат берсангиз, ҳимоям остидаги шахс гапирса. Ҳолат қонуний бўлганини у тушунтириб бера олади.

Судья: Прокуроримизда эътирозлар йўқми?

Прокурор: Йўқ.

Судья: Томонларда эътироз йўқми?

(Томонлардан «йўқ» жавоби келди — таҳр.).

Судья: Марҳамат, A.A., изоҳ берсангиз.

Судланувчи A.A.: Ҳурматли раислик этувчи, юқорида тақдим қилинган жавоб хатларининг биринчисига келадиган бўлсак. Ҳозирги кунда ваколатли орган деб биладиган бўлсак, у ерда Давлат маркази томонидан бериладиган жавоб хати бор. Яъни жавоб хатида маълум бир ишлаб чиқарувчи дори воситаси инфекцион текширувга тушган бўлса, унинг аввалги рўйхатдан ўтиб турган гувоҳномага эга бўлган дори воситасини сертификатлаштириш жараёнлари тўхтатишга ҳеч қаерда бегиланмганлиги ва уни тўхтатиб туриш имконияти йўқлиги белгиланганлиги кўрсатилган.

Бу билан «Кураракс» дори воситаси инспекцион текширувга тушяпти. Биринчиси, жавоб хатида рўйхатдан ўтиб бўлган бошқа дори воситалари — «Док-1 Макс»ми, «Амбронол»ми ёки бошқа дори воситаларининг Ўзбекистонга кириб келишида, импорт қилишда сертификатлаштириш жараёнида тўхтатиш ҳеч қаерда белгиланмаганлиги жавоб хатида кўрсатилган.

Иккинчиси, дори воситалари инспекцион текширувдан ўтказилаётганда ўша куни [Азиз Файзаматович] келиб, «Мен чет элга боряпман, инспекцион текширувда текшираётганда ҳамма линиясини кўриб келяпмиз, амалиётда ҳам шу нарсани кўриб келяпсизлар». Нотўғри берган кўрсатмаларини исботлаш учун бу очиқ маълумотлар базасидан олинган.

Масалан, хорижий ташкилотларга 2023 йил берилган айнан Ҳиндистоннинг GМP стандартлари бир нечта, масалан, ўша ерда яшил маркерда белгиланган учта ташкилот турибди. У ерда ГМП сертификати учта линияга бериляпти, ваҳоланки, давлат рўйхатидан унинг бешта линиядаги дори воситалари рўйхатдан ўтган. Бу маълумотни ГхП сайтидан ҳам, (Фармагентликнинг «Зарур амалиётлар маркази» ДУК сайти — таҳр.) Давлат марказининг «uzpharm-control» сайтидан ҳам кўришингиз мумкин.

Бу билан инспекцияга тушган «Quramax» дори воситаси борилганда ўша таблетка линияси кўрилиши белгиланган дейилмоқчи. Ва айнан Зарур амалиётлар марказида Дўстматов томонидан жавоб хати белгиланган. Шу жавоб берилган. У жавоб хатида ҳам алоҳида линиялари бўйича текширилиши кўзда тутилган.

Ўзлари ҳам айтиб ўтдилар, уларнинг «преспурант»и бор. «Преспурант»да ҳам алоҳида линиялар бўйича ва Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган 788-қарорида ҳам айнан ГМП сертификатининг иловасида алоҳида линия бўйича берилиши назарда тутилган.

Бу билан Дўстматов берган кўрсатмалар номақбул [демоқчиман]. Сабаби очиқ маълумотлар базасида ҳам 2023 йилда инспекцион текширувга бориб кўрилган. Лекин бошқа дори воситалари линиялари рўйхатдан ўтмаган ҳолатлари мавжуд. Биз хорижийни бердик, маҳаллийда ҳам бир нечта бор. Уларни намуна учун солиштиришда кўриб чиқиш имкониятингиз мавжуд. Бундан ташқари яна топширилади. Айнан 25 май куни 12 та корхона инспекцион текширувга тушган. 11 та корхона қолган бўлса, ўша 11 танинг нечтаси инспекцион текширувга борган? Бормаганларини ўзлари айтиб ўтдилар. Бир қанчаси бормаган ва уларнинг рўйхатдан ўтиб бўлган дори воситалари Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган ҳолатларини назарда тутувчи жавоб хатини ҳам берамиз, ҳозир олиб келмапмиз. Бу билан бошида, кўрсатмамизда айтиб ўтилганидек «Кураракс» дори воситаси инспекцион текширувга тушганда ҳам ва у олиб ташлаганда ҳам ёки ўша тушиб турган ҳолатда ҳам бу иккита препаратнинг Ўзбекистон ҳудудига кириб келишини тўхтатиб қолиш имконияти бўлмаган. Бемалол кириб келаверарди. Чунки уларнинг гувоҳномаси бор эди. «Мен борардим, текширардим, у ерда пропиленгликолни» кўрардим дедилар. Агар бошқа эксперт, ГМП мутахассисини олиб келиб, сўраса ҳам бу кўрсатмаларни тасдиқламайди. Чунки мен ўзим ҳам малака ошириш даврида қатнашганимда у ерда булар айтаётган пропиленгликол, бошқалар кўрилмайди. Бунинг текшириш усуллари ҳам бошқа нуқталарда айтиб ўтилди. Бундан ташқари пора олиш бўйича қўйилган моддада [тақдим этган ҳужжатимизда] менинг виза картамдаги пулнинг келиб чиқиш ҳолати ва хориж сафарларидаги харажатларим келтирилган.

Адвокат: Асосий талаб қилишдан мақсад пул источниги [ҳақида]. Унинг ҳисобига уйдагиларидан, ўзининг сўм пластик картасидан виза картасига пул ўтказилган.

Судья: Тушунарли. Ишга қўшилди. Яна қанақа илтимосномалар бор?

(Кариевнинг адвокатларидан бири Кариев ёзма равишда кўрсатма беришини маълум қилиб, кўрсатмани судга тақдим қилишини сўради. Судья Кариевдан адвокатларидаги қоғоз ёзувлари билан танишиб чиққан-чиқмаганини сўради. Кариев танишиб чиққанини билдирди. Судья томонлардан бунга эътирози бор-йўқлигини сўради. Ҳеч ким эътироз билдирмади ва судья ҳам жиноят ишига қўшилганини маълум қилди).

Судья: Ҳурматли мажлис иштирокчилари, бошқа илтимосномалар бўлмаса, иш бўйича Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказидан Мезенствани чақириш масаласи кўрилган эди. У меҳнат таътилида, узоқроқда, келмайди. Иккинчиси, судланувчи Ш. Ш.нинг илтимоси бўйича айни пайтда Ҳилола Ғайратовнани чақириш имкониятимиз йўқ экан. Аввалроқ бошқа судланувчи Г. С. ҳам бу масалани кўтаргандилар. Сабабини тушунгандирсизлар. Жиноят ишига жалб қилинган. (Судья аввалги суд мажлисларининг бирида мутахассиснинг ёдомарин воқеаси бўйича жиноят ишига жалб қилинганини маълум қилганди — таҳр.).

Судланувчи Ш. Ш.: Тўғри тушундик, жиноят ишига жалб қилинган бўлиши мумкин. Лекин бу ерга келган экспертларнинг бирортаси [айбловни] асослаб, тушунтириб беролмаяпти. Бу ерда айнан Ҳилола Ғаниеванинг асоссиз кўрсатмаси бор. Иложи бўлса, Ҳилола Ғаниева гувоҳ сифатида чақирилса, [яхши бўларди]. Чунки бу ерда бизнинг айбимиз бўлмаса ҳам нимагадир асоссиз айблов қўйилган. Тўғри, суд айбловни ўзининг муҳокамасида ҳал қилиб олади. Лекин шу муҳокамага топширган эксперт ёзиб берган нарсасига жавобгардир. Эксперт кўрсатмасини нима асосида ёзганини [асослаб бериши керак]. Шу билан бирга Ҳилола Ғаниеванинг ўзи гувоҳ [ҳам] бўлган экан. Шахсий адовати бўлган бўлиши мумкин. Қонунда ёзилгандек қонуний жавоб берсин, мен адолат сифатида сўраяпман.

Судья: Тушунарли. Ш. Ш., илтимосномангиз бўйича бу масалани кўрдик. Айни пайтда жиноят ишига жалб қилинган деяпман. Тергов ҳаракатлари олиб бориляпти. Г. С. сўраганда [ҳам] имконияти йўқроқ бўлганлиги учун. Бизга жиноят иши бўйича адвокатлар томонидан номақбул деб топиш бўйича бир нечта илтимосномалар берилди. БУ масалани шу доирада ҳам кўриб чиқишимиз. Тушунарли-а?

Судланувчи Ш. Ш.: Тушунарли.

Судья: Бошқа илтимосномалар борми? (Жимлик — таҳр.). Бошқа муҳокама бўлмаган илтимосномалар қолмади. Фақат адвокат Раҳматов томонидан киритилган 416 — 417-моддалар бўйича киритилган илтимоснома қолди. Бу ҳолат бўйича ўрганадиган жойимиз бор. Шунинг учун маслаҳатлашиб, очиқ қолдирдик. Ҳақиқатдан бу ҳолат бўйича қалбакилик мавжуд ёки йўқлигини ўрганиб чиқиб, қарор қабул қиламиз. Шунга озгина вақт керак бўлади. Бошқа илтимосномалар қолмаса, «Oбет»дан кейинги кейинги процесс бўлмайди. Биз тегишли сўровларни бериб, жавобини оламиз. Худо хоҳласа, жума куни давом этамиз.

Адвокатлардан бири: Ҳурматли раислик этувчи, гувоҳ сифатида Боситхоновани сўроқ қилдик-ку. Иккита гувоҳнинг ўртасида юзлаштириш қилганимизда , 5 — 6-октабр кунлари Қорақалпоғистонда болаларнинг ўлими юзасидан муаммо бўлган дейишганди. Кейинги суд мажлисида шу ҳақда сўраганимда Боситхонова томонидан маълумотнома берилади деб айтилганди. Шу маълумотнома берилдими?

Судья: Майли, бу ҳолат бўйича ҳам мурожаат қиламз.

Адвокатлардан бири: Ҳозир ҳамкасбим эслатгани учун айтмоқчиман. Бошқа ҳамкасбим ҳам бу масалада илтимоснома киритганди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ходимларидан тортиб, раҳбарларича (гапини тугатмайди — таҳр.). Чунки биз Боситхонова сўроқ қилинганда «Октабр ойида тўлиқ чора кўрилганда камида 53 нафар боланинг ўлимини олди олиниши мумкин», деган хулосани бергандик. Шу нуқтаи назардан бу маълумотлар жуда муҳим.

Судья: Бу масалада ҳам жума кунигача олишга ҳаракат қиламиз.

Судланувчи Н.Ш.: Музокара сўзларида ҳам айтиб ўтмоқчи эдим. Ҳозир илтимоснома ҳам киритмоқчиман. 2023 йилнинг 10 мартида Фармкомитетда мутахассислар томонидан тақдим этилган гувоҳномани номақбул далил сифатида эътироф этишингизни сўрайман. Чунки бу ҳам жиноят ишида мавжуд корхоналарга қарашли бўлган мутахассислар томонидан берилган ва нохолис деб ҳисоблайман. Буни илмий асослаб беришолмади. «Айтишник» сифатида жалб қилинган мутахассис озиқ-овқат технологияси бўйича мутахассис бўлиб [чиқди] ва ИТ бўйича [ҳолатларни] тасдиқлагани йўқ ва ёзиб берган [хулосаларини] асослантириб бергани йўқ. [Керакли нарсаларни] ВЖХ программасида текширмаган. Шунинг учун буни ҳам номақбул далил сифатида кўришингизни сўрайман.

Судья: ДВСМИ ҳолатини ўрганиб, яъни компьютер хотирасидаги маълумотлар орқага қайтарилганлиги тўғрисидаги маълумотларни номақбул деб топишни сўраяпсиз, шунақами?

Шукруллаева: Ҳа.

Судья: Музокарангизда ҳам асослайман дедингиз. Марҳамат, фикрингиз. Шукруллаеванинг илтимосномаси бўйича ДВСМИ ходимлари ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган адвокатларга тааллуқли.

Судья айнан ДВСИМ бўйича судланувчилар ва уларнинг адвокатларидан бу илтимоснома бўйича фикрини сўради. Уларнинг барчаси қўллаб-қувватлашини билдирди.

Судья: Кимда эътироз бор? (Жимлик — таҳр.). Ўша тартибда жиноят ишига қўшдик. Важларингизни муҳокама қиламиз. Имкони бўлса, ёзма берсангиз, нима учун номақбул деб топиш, қарор қабул қилиш тўғрисида муҳокама қиламиз.

Судья: Яна кимда илтимосномалар бор? (Жимлик — таҳр.). Бошқа илтимосномалар йўқ. Ҳолатга аниқлик киритамиз.

1 декабрдаги суд мажлиси тафсилотлари

Судья: Муҳтарам мажлис иштирокчилари, суд мажлисини давом эттирамиз. Айрим адвокатларимиз ҳамда бошқа ходимларнинг соғлиғи юзасидан муаммо бўлганлиги сабабли суд мажлиси маълум вақт давом этмади. Судланувчиларнинг ҳимоясида бошқа адвокатлар бор, эътирозлар йўқми?

Судланувчилар ва адвокатлар эътирозлари йўқлигини билдиришди.

Судья: Муҳтарам мажлис иштирокчилари, ўтган сафар илтимосномалар киритилган эди. Иккита масала эди: биринчиси, 416 — 417-модда масаласи, иккинчиси, Қорақалпоғистон Республикасидан берилган мурожаат бўйича Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Боситхонованинг жавоби қандай мазмундалиги маълумотини олиш бўйича сўралганди. Биз жавобни олдик. Боситхонова имзоси билан жавоб бериляпти.

Биринчиси — Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 8 ноябрдаги хати ҳақиқатдан келиб тушган. Бу ССВга мурожаат хати эмас. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 1 октабрдаги кўрсатма хатида белгиланган муҳим топшириқларнинг ижроси юзасидан берилган жавоб хати [эканлигини] маълум қилиняпти.

Шу билан бирга жавоб хатида қўшимча тарзда болалар орасида буйрак етишмовчилиги билан боғлиқ ҳолатлар кузатилаётганини билдириб, мутахассис сўралганлиги ва мутахассислар ажратилганлиги, мазкур ҳолат бўйича икки марта семинар машғулот ўтказилганлиги тўғрисида маълумотлар қайд этилган. Агар кимга керак бўлса, жавоб хати бизда.

Қолаверса, Кариевнинг адвокати Раҳматов томонидан киритилган илтимоснома ҳолатига аниқлик киритиш бўйича ҳам муҳокама қилаётгандик. Биринчиси, Талипов бўйича тўхталамиз. Фаррух Талиповни айблаш масаласи тергов органи томонидан муҳокама қилинган. Жиноят иши доирасида жалб қилиниб, унга нисбатан 2023 йил 3 ноябрдаги Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судининг ажрими билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 186-приннинг 3-қисми А бандида айблов сифатида кетяпти. Биз Талиповни судда сўроқ қилган эдик. Айнан айблов билан танишдик. Адвокатимиз томонидан келтирилган ҳолатлар ҳам ўша айбловда ҳам мавжуд. Тушунарли-а? Илтимоснома бўйича қўшимчалар борми?

Прокурор: Кариевнинг адвокати томонидан келтириб ўтилган ЖПКнинг 416 — 417-моддалари бўйича ҳозир янги ҳолатлар аниқланганлиги, Талипов дастлабки тергов органи томонида жалб қилинганглигини инобатга олган ҳолда ушбу илтимосномани қисман қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайман. Шунингдек, судланувчи ва бошқа шахсларнинг айбловини оғирлаштирувчи ҳолатлар дастлабки тергов органи томонидан аниқланган тақдирда уларнинг ҳаракатларига қайта баҳо бериш лозимлигини айбловда акс эттириш лозим деб ҳисоблайман.

Судья: Тушунарли, раҳмат. Ўзи ЖПКнинг 416 — 417-моддалари тартибида ажрим чиқариш сўраб берилган илтимосноманинг мазмуни ҳам шундан иборат. Агар бошқа шахс айбловга жалб қилинадиган бўлса, судланувчиларимизга қўйиладиган айблов ё [ўша шахсларга] ўтиши, ёки иштирокчилик доирасида кенгайиши мумкинлигини инобатга олиб, адвокатимиз томонидан илтимоснома киритилган. Марҳамат, қўшимча фикрлар бўлса.

Адвокат Даврон Аҳмадов: Ҳурматли раислик этувчи, ҳозир айтиб ўтдингиз, суд терговига (гапини тугатмайди — таҳр.). Суд тергови даврида Талиповнинг эпизоди бўйича сўроқ қилинмаганда. Агар сўроқ даври бўладиган бўлса, [ҳимоям остидаги] S.R.P Талиповнинг қисми бўйича қайта сўроқ беришга тайёр.

Судья: Муҳтарам мажлис иштирокчилари, суд ажримни эълон қилади. Адвокат Раҳматовнинг илтимосномаси қаноатлантирилсин. Судланувчи S.R.P ва бошқаларга жиноят иши юзасидан айбловни тўлдириш ва бошқа шахсларни айбловга жалб қилиш, ноаниқликларни бартараф этиш билан боғлиқ қўшимча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 416−417-моддалари тартибида ажрим чиқарилсин.

Ажрим ижро қилиш учун Ўзбекистон Бош прокуратураси орқали тегишли тергов органига юборилсин. Ижро муддати бир ой деб белгилансин ва шу муддат ишнинг юриши тўхтатилсин. Тегишли материаллар тегишли органга юборилган кундан бошлаб, ижро муддати ҳисоблансин. Судланувчиларга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чоралар аслича қолдирилсин.

Адвокатимиз томонидан келтирилган масалани тўлиқ қаноатлантирдик. Биринчи иш бўйича Талиповга тергов органи томонида айблов эълон қилинди. Эгамовга нисбатан айблов ўтказиш қаноатлантирилди. Уларнинг ҳаракатларига жиноят бор-йўқлиги масаласи тергов органи томонидан ҳал этилиб, жиноят иши қўзғатилиб, айбловга жалб қилинса, судга тақдим этилади ва жиноят иши бўйича ишни давом эттирамиз.