Олий Мажлис ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши вазирликларнинг ахборот жиҳатдан очиқлиги бўйича мониторинг ўтказди ва рейтинг тузди.

Рейтингни тузиш учун 2023 йил январидан декабригача Ўзбекистонда фаолият юритиб келган 21 та республика ижро этувчи ҳокимият органларининг 50 та энг кўп ўқиладиган электрон миллий ОАВдаги чиқишлари мониторинг қилинган. Рейтинг кўрсаткичлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг мансабдор шахслари тўғрисида чоп этилган мақолалар ва кўришлар сони, шунингдек, танқидий муносабатлар асосида шакллантиришни назарда тутади.

Мониторинг натижаларига кўра, Рақамли технологиялар, Адлия, Ички ишлар, Иқтисодиёт ва молия вазирликлари фаолияти ахборот жиҳатдан очиқлик талабларига мос келган ҳолда юқори ўринларни эгаллаган, Транспорт, Тоғ-кон саноати ва геология ҳамда Маданият вазирликлари энг қуйи кўрсаткичларни қайд этган.

Умумий рейтинг қуйидагича кўриниш олган:

Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг рейтингдаги ўрни ва кўрсаткичлари:

  1. Рақамли технологиялар вазирлиги — 0.9643
  2. Адлия вазирлиги — 0.9617
  3. Ички ишлар вазирлиги — 0.8089
  4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 0.7196
  5. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 0.5907
  6. Энергетика вазирлиги — 0.5892
  7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 0.5753
  8. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — 0.5722
  9. Ташқи ишлар вазирлиги — 0.5651
  10. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — 0.5603
  11. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 0.4882
  12. Мудофаа вазирлиги — 0.4343
  13. Қурилиш вазирлиги — 0.4166
  14. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — 0.3968
  15. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — 0.3936
  16. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги — 0.3655
  17. Сув хўжалиги вазирлиги — 0.3544
  18. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 0.3308
  19. Транспорт вазирлиги — 0.2674
  20. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — 0.2368
  21. Маданият вазирлиги — 0.1575

Қайд этилишича, вазирликлар тўғрисида 2023 йилда электрон ОАВда эълон қилинган мақолалар сони ўтган йилгига нисбатан сезиларли ўсган. Шу билан бирга, танқидий муносабатлар нисбатида пасайиш кузатилмаган.