Chery Automobile 2024 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ўзининг биринчи плагинли гибрид электромобилини (PHEV — plug-in hybrid electric vehicle) тақдим этишни режалаштирмоқда. Ушбу қарор компаниянинг экологик тоза саёҳатларни ва кам углеродли турмуш тарзини тарғиб қилиш стратегиясига мос келади. PHEV`ларнинг жорий этилиши Ўзбекистонда экологик тоза транспортга нисбатан глобал тенденцияни акс эттирувчи тоза ва хавфсиз ҳаётнинг янги даврини бошлашга қаратилган.

Иқлим ўзгаришининг тезлашиши ва глобал энергияга ўтиш зарурати шароитида Ўзбекистонда электромобиллар импорти сезиларли даражада ошди. 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга қарийб 22,5 мингта электромобиль олиб келинди, бу 2022 йилга нисбатан олти баравар кўп деганидир. Марказий Осиёдаги етакчи автомобиль бозори сифатида Ўзбекистон автомобилларни электрлаштириш йўлида фаол ҳаракат қилмоқда.

chery, реклама

Chery Automobile ўзини стратегик жиҳатдан «яшил ва кам углеродли» транспорт соҳасида етакчилардан бири сифатида кўради. Энергияни тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича катта тажрибадан фойдаланган ҳолда ва доимий тадқиқот ҳамда ишланмалар орқали PHEV моделлари минтақага юқори самарадорлик ва барқарор энергия самарадорлигини олиб келишни ваъда қилади.

Ушбу моделлар Ўзбекистондаги истеъмолчиларга юқори сифатли электр транспорт воситаларидан фойдаланиш имкониятини беради, бу Chery компаниясининг барқарорлик ва яшил саёҳатга содиқлигини акс эттиради.

Гибрид технологиялар бўйича 18 йиллик тажрибага эга бўлган Chery`нинг 2024 йилнинг биринчи чорагида сотилиши режалаштирилган PHEV`и бренднинг илғор гибрид технологиясини намойиш этади. Ушбу автомобиль самарали 1,5 л Turbo двигатель ва ноёб уч узатма (икки двигатель ва уч поғонали DHT узатиш) билан жиҳозланган бўлиб, 97,6% юқори узатиш тезлигини таъминлайди. Максимал қуввати 230 кВт ва айланиш моменти 510 Н-м бўлган автомобиль юқори кўрсаткичларга эришади — 7,5 сонияда 100 км/соат тезликка эришади ва NEDC стандарти бўйича фақат электр қуввати билан 75 км гача масофани босиб ўтади.

chery, реклама

Chery компаниясининг саноат етакчилигдан бири, кам углерод чиқиндилари билан хавфсиз ва ишончли саёҳатни таъминлашга содиқлиги бренднинг Ўзбекистоннинг яшил ва барқарор ривожланиши мақсадларига эришишга ҳамоҳанглигини акс эттиради.

Tiggo ва Arrizo автомобиллар оиласининг Ўзбекистонда машҳурлиги бренднинг келгусида плагинли гибрид автомобилга бўлган катта умидларини оқлайди.

Гибрид автомобилларни ишлаб чиқариш Chery брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компанияси томонидан амалга оширилади.

Телефон: (+998) 71−276−55−55.

Сайт: cheryauto.uz
Facebook: fb.com/CheryUzbekistan
Instagram: @cheryuzbekistan
Telegram: t.me/cheryuzbekistan
Telegram-бот: t.me/cheryuzbekistanbot
YouTube: Cheryuzbekistan

Реклама ҳуқуқлари асосида.