Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги МЧЖ электр тармоғига ноқонуний улангани аниқланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Тумандаги «O.E.» МЧЖ раҳбари Б.С. жамиятга қарашли худуддаги бинода умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ноқонуний уланиб, крипто-актив ва майнинг фаолиятини қонунга ҳилоф равишда амалга ошириб келган.

Бунинг ортидан 2,5 млрд сўмлик 703 минг кВт электр энергияси ўғирланган.

Ҳолат юзасидан Б.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилди, дейилади хабарда.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 11 ойида 58,2 млрд сўмлик электрни ўғирлаш орқали майнинг фаолияти билан шуғулланиш бўйича 26 та ҳолат қайд этилган. Бунинг учун 29 киши ўғриликда айбланиб, процессуал тартибда ушланган.