Asaxiy Books 2023 йил давомида энг харидоргир китоблар рейтингини тузди. «Йил бестселлерлари 2023» рейтингида asaxiy.uz орқали Ўзбекистон бўйлаб энг кўп сотилган 20 китоб ўрин олган.

Рўйхатни 20 ўрин билан америкалик ёзувчи Рей Бредберининг «Фаренгейт бўйича 451 даража» романи бошлаб берган бўлса, кучли учликдан «Молхона» (Жорж Оруэлл) асари ўрин эгаллаган. Иккинчи ўринда эса молиявий саводхонликка қаратилган «Латте омили» йил мобайнида энг талабгор китоблардан бири бўлди.

Йил давомида энг кўп сотилган китоб сифатида рейтингнинг биринчи ўрнини Жеймс Клирнинг ёмон одатларни йўқотиш, яхшиларини шакллантириш ҳақида сўзловчи халқаро бестселлер китоби «Атом одатлар» эгаллади.

Қуйида «Йил бестселлерлари 2023» рўйхати билан тўлиқ танишишингиз мумкин:

  1. Жеймс Клир «Атом одатлар» — 300 бет.
  2. Дэвид Бах, Жон Дэвид Манн «Латте омили. Молиявий мустақиллик ва эркин ҳаёт сари» — 236 бет.
  3. Жорж Оруелл «Молхона» — 100 бет.
  4. Малкольм Гладуэлл «Зукколар ва ландавурлар» — 240 бет.
  5. Кэл Нюпорт «Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари» — 230 бет.
  6. Питер Ҳопкирк «Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви» — 744 бет.
  7. Чарльз Уилан «Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси» — 540 бет.
  8. Дарон Ажемўғли, Жеймс А. Робинсон «Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари» — 676 бет.
  9. Жорж Оруелл «1984» — 338 бет.
  10. Жон Г. Миллер «СОС! Савол ортидаги савол» — 104 бет.
  11. Уолтер Айзексон «Стив Жобс» — 624 бет.
  12. Марк Менсон «Бепарволикнинг нозик санъати» — 192 бет.
  13. Девид Николлс «Бир кун. Бир муҳаббат тарихи» — 496 бет.
  14. Жавлон Жовлиев «Қўрқма» — 368 бет.
  15. Барбара Оукли «Рақамлар учун яралган идрок. Математика ва табиий фанларни қандай қойиллатса бўлади» — 352 бет.
  16. Ҳанс Рослинг «Фастфулнесс» — 344 бет.
  17. Клаус Шваб «Тўртинчи саноат инқилоби» — 248 бет.
  18. Ато Ҳамдам, Леонид Чигрин «Япон зобити. Ютаро Тоданинг асирликда бошдан кечирганлари» — 432 бет.
  19. Теодор Драйзер «Сармоядор» — 700 бет.
  20. Рей Бредбери «Фаренгейт бўйича 451º» — 224 бет.

Asaxiy.uz ушбу китобларни ягона тўпламда чегирма нархда таклиф қилмоқда. Фақат 31 декабргача тўплам нархи 1 059 000 cўм ўрнига 699 000 cўмни ташкил этади. Қолаерса, тўпламни Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул.

Тўпламни харид қилиш: asaxiy.uz/u/bestseller2023

Реклама ҳуқуқлари асосида.