Енгил вазнда ўзбекистонлик собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (12−1, 9 КО) 17 декабрь куни Глендейлда (АҚШ) бўлиб ўтган жанг якунлари бўйича ушбу вазнда WBA йўналиши бўйича чемпионлик унвони учун мажбурий даъвогарга айланди.

Унинг рақиби 26 ёшли мексикалик Кевин Гонсалес (26−1−1, 13 КО) бўлди, у илгари ҳеч қачон мағлуб бўлмаганди.

Жангни тенг равишда бошлаган 29 ёшли ўзбекистонлик жангчи ташаббусни ўз қўлига олди ва олтинчи раундда рақибини икки марта нокдаунга учратди, шундан сўнг босимни давом эттирди. Гонсалес мураббийининг жангни тўхтатиш таклифини рад этди, бироқ саккизинчи раунд якунида яна нокдаунга учради, кейин яна бир марта ўтказиб юборилган оғир зарбадан сўнг ҳакам саноқни бошламай жангни тўхтатди.

Ушбу ғалаба эвазига Аҳмадалиэв 26 декабрга белгиланган Наоя Иноуэ ва Марлон Тапалес ўртасидаги мутлақ жаҳон чемпиони номи учун жанг ғолиби учун WBA версияси бўйича мажбурий даъвогарга айланди. Ўзбекистонлик жангчи апрель ойида WBA ва IBF чемпионлик унвонини бой берганди.

Видео

YouTube`да томоша қилиш

Фото

бокс, муроджон аҳмадалиев

бокс, муроджон аҳмадалиев

бокс, муроджон аҳмадалиев

бокс, муроджон аҳмадалиев

бокс, муроджон аҳмадалиев

бокс, муроджон аҳмадалиев

бокс, муроджон аҳмадалиев