Кувайт амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 86 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда Al Jazeera давлат телевидениесига таяниб.

Унинг ўлими сабаблари ҳозирча ошкор этилмаган. Ноябрь ойи охирида у фавқулоддаги соғлиқ муаммоси туфайли касалхонага ётқизилган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт халқига ҳамда марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик йўллади.

Маълумот учун, Наваф ас-Сабоҳ Қувайтни 2020 йилдан буён бошқариб келган. Эндиликда унинг ўрнини укаси — 83 ёшли валиаҳд шаҳзода Машаал ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабоҳ эгаллаши кутилмоқда.