Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятида «Долзарб қирқ кунлик» тезкор-профилактик тадбирлар давомида жиноят қилишда гумонланган яна 19 нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда икки ҳудуд ички ишлар бошқармалари хабар қилди.

Хусусан, Сергели туманида истиқомат қилувчи 1968 йилда туғилган Саидметов Хуснитдин Мирзакаримовичнинг уйида холислар иштирокида ўтказилган тинтув жараёнида 500 грамм «марихуана» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, Учтепа туманида истиқомат қилувчи 1970 йилда туғилган Ахунов Илёс Икромовичнинг уйида холислар иштирокида ўтказилган тинтув жараёнида 1 грамм «гашиш», 1 грамм «марихуана», 1 грамм «кўкнор бошоғи» гиёҳвандлик воситалари, бир дона электрон тарози ва икки дона гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш учун мўлжалланган елим идишлар аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Юнусобод туманида истиқомат қилувчи 1980 йилда туғилган Авлиаханов Азизхон Камаловичнинг уйида холислар иштирокида ўтказилган тинтув жараёнида 0,05 грамм «героин» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Бундан ташқари, Янгиҳаёт туманида 2002 йилда туғилган Жўраев Бекзод Бахтиёр ўғли бошқарувидаги Lacetti русумли, давлат рақам белгиси 01 Н 396 GC бўлган тўхтатилиб, холислар иштирокида ўтказилган 0,05 грамм «гашиш» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Барча ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши учун тергов бўлимига тақдим этилган.

Хоразм вилоятида ҳам криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш мақсадида ички ишлар органлари томонидан ДХХ вилоят бошқармаси билан ўзаро ҳамкорликда «Хавфсиз ҳудуд — долзарб қирқ кунлиги» тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.

Жараёнда вилоят ҳудудида турли жиноятларга алоқадор фуқаролар аниқланиб, гумондорларнинг яшаш уйларида ўтказилган тинтувлар жараёнида 4 кг 800 граммдан ортиқ оғирликдаги гиёҳвандлик воситалари, 97 дона психотроп моддалар, 1 та пневматик қурол, 2 та совуқ қурол (бита ва кастет) ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

Ҳозирги кунда юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш), 276-моддаси 2-қисми (Кўп миқдорда ёки илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан содир этилган гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар), 277-моддаси 2-қисмига (Безорилик) асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, 3 нафар шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари ички ишлар органлари томонидан олиб борилмоқда. Бундан ташқари юқоридаги тезкор-профилактик тадбир давомида тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 12 нафар шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланди.