Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 30 ноябрь куни вояга етмаган қиз ўзини 6-қаватдан ташлаши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Соат 18:30 да туманда жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида яшаган 2006 йилда туғилган қиз (Туркия фуқароси) номаълум сабабларга кўра ўзини ташлаган. Олган тан жароҳатлари оқибатида у шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади прокуратура хабарида.