28 ноябрь куни соат 15:00 атрофда Тошкент метрополитенининг «Қўйлиқ» бекатида номаълум шахс ўзини ҳаракатланиб келаётган поезд тагига ташлади, дея хабар бермоқда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати.

Поезд «Янгиобод» бекатидан «Қўйлиқ» бекатига кириб келаётган вақтида эркак метро йўлига тушиб, релсга ётиб олган ва воқеа жойида вафот этган.

Метрополитен матбуот хизмати хабарига кўра, шу сабаб «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишининг бир томон қисми вақтинча ҳаракатдан тўхтатилган ва 15:50 дан бошлаб яна режа асосида ишлай бошлаган.

Ҳозирда Тошкент шаҳар транспорт прокуратураси томонидан текшириш олиб борилмоқда.