29 ва 30 ноябрь кунлари Тошкентнинг Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманларидаги арим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.

Бунга қиш мавсумига тайёргарлик доирасида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши сабаб қилиб кўрсатилган.

Учтепа туманида 29 ноябрь куни 11:00 дан 17:00 гача:

  • 13-мавзедаги 6 та кўп қаватли уйлар, 480 та ерли хонадонларда;
  • Улгуржи истеъмолчилар — 2 та.

Яккасарой туманида 30 ноябрь 11:00 дан 17:00 гача:

  • Қушбеги маҳалласи;
  • Мерос маҳалласи;
  • Тўқимачи маҳалласи;
  • Муҳандислар маҳалласи;
  • Улгуржи истеъмолчилар — 42 та.

Бектемир туманида 30 ноябрь 10:00 дан 18:00 гача:

  • Ҳусайн Бойқаро маҳалласи;
  • Бектемир маҳалласи;
  • Олтинтопган маҳалласи;
  • Абай маҳалласи;
  • Мусаффо маҳалласи;
  • Соҳил маҳалласи;
  • Улгуржи истеъмолчилар — 284 та.