Санкт-Петербургдан Самарқандга учган самолёт Ақтўбега фавқулодда қўнишни амалга оширди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Qanot Sharq маҳаллий авиакомпаниясининг Санкт-Петербург — Самарқанд йўналишида парвоз қилаётган HH786 рейси йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашган. Шу сабабли самолёт Ақтўбе вилояти (Қозоғистон) халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга қўнишга мажбур бўлан.

Экипаж борт олдига тез ёрдам машинасининг келишини сўраган. Самолёт Тошкент вақти билан соат 14:48 да Ақтўбега қўнган. У яқин вақт ичида Самарқанд аэропортига учиб кетиши режалаштирилмоқда.