12−25 ноябрь кунлари Италиянинг Монтесильвано шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Афруза Ҳамдамова ғолиб бўлди, деб хабар қилди Шахмат федерацияси матбуот хизмати.

Жаҳон чемпионатида Ҳамдамова 10 та раунддан 9 очко жамғариб, барча рақибларини мағлуб этиб. Охирги турдаги натижадан қатъи назар, ўзбекистонлик шахматчи турнир чемпиони бўлади, чунки унга тенглаша оладиган ягона қозоғистонлик шахматчи Ҳамдамовага ютқазиб қўйган. Баллар тенг бўлган тақдирда, рақиблар ўртасидаги тўқнашув натижаси ҳисобга олинади.

Ўзбекистон вакили ФИДЕ рейтингида 124 нафар спортчи орасида россиялик Анна Шухмандан кейин иккинчи энг яхши рейтингга эга. Эътиборлиси, Ҳамдамова Шенген визасини олишга кечиккани учун турнирга кечикиб борди, шунинг учун биринчи босқични ўтказиб юборди, деди шахмат бўйича мураббий Георгий Шванов «Газета.uz»га. Биринчи ўйинда техник мағлубиятга учраганига қарамай, у 9 та ғалабага эришди ва бу унга турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаш имконини берди.

афруза ҳамдамова, шахмат, шахмат бўйича жаҳон чемпионати

Афрузадан ташқари, 14 ёшгача бўлган ўғил болалар тоифасида Миразиз Қўзиев, 16 ёшгача қизлар тоифасида Гулдон Каримов ҳам Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди. Улар ўз рейтингларидан юқори натижаларни кўрсатди, аммо шунга қарамай ғолиб бўла олмади.

Мамлакат ўсмирлар ўртасидаги шахмат тарихида Нодирбек Абдусатторов (2012 йил, 8 ёшгача тоифа) ва Шамсиддин Воҳидов (2015 йил, 14 ёшгача) жаҳон чемпионатларида классик назоратда ғолибликни қўлга киритган. Ўзбекистонлик қизлар ўртасидаги бундай чемпионатларда ҳалигача олтин медаль олинмаганди. Шу тариқа Афруза Ҳамдамова Ўзбекистон тарихида шахмат бўйича биринчи аёл жаҳон чемпиони бўлди. Бунгача ўсмирлар ўртасида Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Баҳора Эгамбердиева вице-чемпион бўлган.