21 ноябрь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди, дея хабар бермоқда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати.

Шаҳарнинг Амирқулмерган маҳалласида яшаган 51 ёшли фуқаро ва унинг 49 ёшли турмуш ўртоғи хонадонининг ётоқхонасида вафот этган. Шифохона томонидан тақдим этилган дастлабки хулосасида уларнинг ўлимига ис газидан ўткир заҳарланиш сабаб бўлгани кўрсатилган.

Ҳозирда марҳумларнинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Терговга кадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Оқдарё туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида бир оиланинг 3 нафар аъзоси вафот этгани ҳақида хабар берилганди.