Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, аския санъати устаси Мамасидиқ Шераев 21 ноябрь куни вафот этди. Бу ҳақда Киноарбоблар ижодий уюшмаси ахборот хизмати хабар берди.

Мамасидиқ Шераев 1946 йил 10 август куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган. Жиззах, Фарғона театрларида актёр, қизиқчи бўлиб хизмат қилган.

Марғилонда аскиячилик мактаблари фаолиятини бошқарган. У 2020 йилдан ҳозирги вақтгача Марғилон шаҳрида мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти сифатида фаолият юритиб келаётганди.

Сўз устаси 2021 йилда Дўстлик ордени соҳиби бўлган.

Ислом Каримов фонди қизиқчининг биринчи президент билан аския санъати ҳақида гаплашиб, бу йўналишни спорт соҳаси билан таққослагани акс этган видеони эълон қилган.

Мамасидиқ Шераев (минбарда). Мамасидиқ Шераев (минбарда).