18 ноябрь куни Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти бўлмайди, дея хабар бермоқда Veolia Energy Tashkent компанияси.

Иссиқлик энергиясини асосий етказиб берувчи корхона («Тошкент иссиқлик маркази») 4-ИМ қозонхонаси электр таъминотидан вақтинчалик узилади. Ўчириш «Ҳусусий электр тармоқлари» АЖ филиалида амалга ошириладиган режалаштирилган ишлар билан боғлиқ бўлиб, иш 18 ноябрь куни соат 07:00 дан 18:00 гача давом этади.

Иссиқ сув ва иситиш тизимининг ўчирилиши қуйидаги ҳудудларга таъсир қилади:

Юнусобод тумани: 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19 мавзелари, А.Темур, Мустақиллик хиёбонлари, Ахмад Дониш, Шароф Рашидов, Янгишаҳар, Соҳибкор, Катта ҳалқа йўли, Шаҳристон, Уч Қахрамон, Мойқўрғон, Янги Юнусобод, Юнусота, Жумамасжид, Осиё, Боғишамол, 1-берк Минор, Чингиз Айтматов, Кичик ҳалқа йўли, Ниёзбек йўли, Ҳакимзода Муртазаев , Матбуотчилар, Мингўрик, Ифтихор, Т.Зоҳидов, Бодомзор кўчалари, С-1, С-2, С-4, С-5, С-6.

Олмазор тумани: Қорақамиш 1/1, ½, 1/3, ¼, 2/1, 2/3, 2/4, 2/5, С-22, Ғофур Ғулом, Тахтапул, Себзор, С-17/18 даҳалари, Ш. Олмазор, О.Бобожонова, Қорасарой, Ф.Баланд, Абдураҳмонова, Сағбон, Ёлқин, Дадабоева, Ўразбоева, Юнусова, Мухбир, Келес йўли, Нўрозтепа кўчалари.

Шайхонтохур тумани: Зулфияхоним, Юсупова, Лабзак кўчалари.

Мирзо-Улуғбек тумани: Ҳ.Олимжон, Мустақиллик кўчалари, С-1 (қисман).

Иссиқ сув ва иссиқлик таъминотининг қозонхона тўлиқ ишга туширилгандан сўнг (18−19 ноябрга ўтар кечаси) қайта тикланади.