19 ноябрь куни Давлат байроғи куни бағишланган «Янги нафас» халқаро оммавий югуриш мусобақалари бўлиб ўтиши муносабати билан Тошкентдаги бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабар қилинишича, 17 ноябрь куни соат 00:00 дан 19 ноябрь куни соат 12:00 гача:

  • Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасидан Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми;

2023 йил 19 ноябрь куни соат 06:30 дан 09:30 гача:

  • Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасидан бошлаб Ойбек, Нукус ва Абдулла Қодирий кўчалари.

Ҳокимлик ноқулайликлар учун узр сўраб, ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилди.