Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларида фаолият олиб борувчи илмий унвонга эга профессор-ўқитувчининг ўртача бир ойлик иш хақи миқдори 9 млн 489 минг сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан эълон қилинган 2024−2026 йилларга мўлжалланган бюджетномада маълумот берилган.

Кўрсаткич 2022 йилга нисбатан (8 млн 868 минг сўм) 620 минг сўмга ошган. 2024 йилда эса 10 млн 438 минг сўмгача ошиши кутилмоқда (+949 минг сўм).

Скрин: «Бюджетнома 2024−2026»Скрин: «Бюджетнома 2024−2026»

2023 йилда давлат ОТМларидаги ўқитувчилар сони 2022 йилга нисбатан (47,5 минг) 1000 нафарга ошиб, 48,5 минг нафарга етган. 2024 йилда бу кўрсаткич 50,2 минг кишигача етиши кутилмоқда. Бунга, ўз навбатида, давлат ОТМлари сони ортиши сабаб бўлиши мумкин. Қайд этилишича, давлат ОТМлари сони 2024 йилда 8 тага кўпайиб, 140 тага етиши кутилмоқда.